Ўзбекистон республикасида таълим


Касбий таълим жараёнида узвийликни таъминлаш йўллари



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Касбий таълим жараёнида узвийликни таъминлаш йўллари 
Н.С. Файзуллаева, ТДИУ“Касб таълими 
 (иқтисодиёт)” кафедраси доценти, п.ф.н. 
Исмоилова Г. МИКП-01
 
Республикамиз ижтимоий-иқтисодий ва маърифий соҳаларида амалга 
оширилаётган модернизациялаш жараёнлари узлуксиз таълим тизимига ҳам 
бевосита таъсирини кўрсатмоқда. Бу ўз навбатида, замонавий таълим 
муҳитининг муҳим тавсифи ҳамда шахс имкониятлари муваффақиятли 
амалга оширилишининг шарти сифатида таълим парадигмаларини 
такомиллаштириш, унинг таркибий қисмлари функционал ва концептуал 
муаммолари 
ечимини 
ишлаб 
чиқишни 
тақозо 
этмоқда. 
Республикамизда узлуксиз таълим тизими ижтимоий соҳалар ҳамда 
иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш шароитида муҳим ижтимоий 
институтлардан бири сифатида таълимий, тарбиявий, иқтисодий, ижтимоий 
ва маданий функцияларни бажармоқда. Уларнинг муваффақиятли 
бажарилишини таъминлаш учун ўқувчиларда ижодий ва мустақил фикрлаш, 
касбий етуклик ва юксак маънавиятни шакллантирувчи педагогик шарт-
шароитлар яратилиши лозим. 
Таълим-тарбия жараёнида узвийлик ва узлуксизлик фан, таълим ва 
ишлаб чиқаришнинг ўзаро узвийлиги; таълим мазмуни узвийлиги; билим, 
кўникма ва малакаларни шакллантиришдаги узвийлиги; ўқувчи шахсини 
шакллантиришдаги узвийлик; таълим методлари ҳамда шаклларини 


119 
қўллашдаги узвийлик; ўқувчилар ўзлаштиришини баҳолашни ташкил 
қилишдаги узвийликни таъминлайди. 
Ушбу талаблардан келиб чиқиб, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълими тизими ўртасидаги таълим–тарбия жараёни Давлат таълим 
стандартлари, ўқув режалари ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда ўзаро 
узвийликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу 
мақсадда вариатив ўқув дастурлари ҳамда дарслик ва ўқув қўлланмаларни 
яратишда умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда олий таълим тизими 
педагогларининг 
ҳамкорлигини 
такомиллаштириш 
талаб 
этилади. 
Инсон бугунги кунда тайёр ечимлар бўлмаган ва берилмайдиган ўзгариб 
борувчи муҳитда, жамиятда фаолият юритмоқдаки, унда ҳар бир шахс зарур 
ечимни ўзи мустақил топиши ва ушбу ечим оқибати учун масъулиятни ўз 
зиммасига олиши талаб этилмоқда. Шу сабабли ижодкор мустақил 
фикрловчи ва қарор қабул қила олувчи, ўзгалар фикрини тинглаб, уни 
эътиборга олган ҳолда хулоса чиқара олувчи шахсни тарбиялашда муҳим 
аҳамият касб этмоқда. Таълим ёшларни тайёр ўқув материалини 
ўзлаштиришга эмас, балки муаммолар ечимини топишга ўргатмоғи лозим. 
Шахс ижодий қобилиятини ривожлантириш назариясидан ташқари 
ўқувчилар ўқув ижодий фаолияти жараёнини интенсивлаштиришнинг 
педагогик технологиясини ишлаб чиқиш зарур. Аммо, интенсивлаштириш 
технологияси даражасигача чиқиш учун ўқув ижодий фаолиятни 
интенсивлаштириш, 
оптималлаштириш 
ва 
интеграциялаш 
жараёни 
диалектикасини очиб бериш керак.
Мазкур муаммолар бўйича кўплаб педагог психологлар текширишлар 
олиб борганлар. Психология соҳасида Д.Б.Эльконин, В.В.Давидов, 
Н.А.Мечинская, педагогика ва дидактика соҳаси бўйича М.А.Данилов, 
М.Н.Скаткин, И.Я.Лернер, А.В.Усова ва бошқалар ўқув-тарбия ва ўқув 
ижодий 
фаолиятни 
интеграциялаш 
бўйича 
муайян 
илмий-амалий 
натижаларга эришганлар.
Узлуксиз таълим тизимида ҳар томонлама етук, ижодкор шахсни 
тарбиялаш, ўқувчини узлуксиз ривожлантириш учун таълим-тарбия 
жараёнининг барча босқичларида педагогик тизимнинг таркибий қисмлари 
ўзаро алоқадорлиги, мувофиқлиги ҳамда истиқболга йўналтирилганлигини 
таъминлаш ҳамда уларни амалга оширишнинг дидактик шарт-шароитларини 
аниқлашни тақозо этади. 
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмларидан 
бири бўлган узлуксиз таълим тизимида узвийликни таъминлаш миллий 
дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда устувор аҳамият касб 
этиб, таълим тизимининг вертикал ва горизонтал узвийлигини таъминлаш 
механизмларини янада такомиллаштириш борасидаги илмий тадқиқотларни 
жадаллаштиришни талаб қилади. 
Республикамизда узлуксиз таълим тизимини ишлаб чиқишда миллий 
таълим модели илмий ёндашувининг ўзига хос хусусияти шундаки, узлуксиз 
таълим тизими яхлитлик, узвийлик ва узлуксизликда, яъни бир бутун тизим 


120 
шаклида қаралади. Узвийлик ва узлуксизлик таълим соҳасидаги давлат 
сиёсатининг асосий тамойилларидан бири сифатида белгиланиб, педагогика 
назариясида уни ифодаловчи тизимлилик ва изчиллик таълимнинг 
методологик асосини ташкил қилиши билан бирга дидактик принцип 
сифатида ҳам алоҳида қайд этилган. Таълимнинг узвийлиги – таълим 
мазмунининг 
тизимлилиги, 
изчиллиги 
ва 
мантиқан 
боғлиқлиги 
таъминланишини, 
ўқувчилар 
ўзлаштирган 
билимларнинг 
кейинги 
босқичларда кўникма ва малакаларга ўтишига асос яратувчи, таълимнинг ҳар 
бир босқичида маълум даражада билим, кўникма ва малакаларни 
шакллантиришни таъминлашни талаб қилувчи дидактик принципдир. 
Узвийликнинг моҳияти ҳар бир шахсга ўзига мос билим олиш шароитларини 
яратиб бера оладиган таълимга бўлган шахс ва жамиятнинг эҳтиёжларини 
қониқтириш зарурати билан белгиланади. 
Касб таълимининг ҳозирги кундаги амалиёти, умумтаълим тайёргарлиги 
бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигига ўз таъсирини ўтказмасдан 
қолмаслигини кўрсатмоқда. Чунончи, халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғи 
касб таълими олдига ўз талабларини қўймоқда. Ҳақиқатдан ҳам, иқтисодий
тушунчалар, ҳодисалар, қонунлар, назариялар ўқувчиларга кўплаб хўжалик ва 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларини, 
турли 
воқеаларни, 
иқтисодий 
механизмларнинг ишлаш тамойилларини тушунишга ёрдам беради. 
Модомики, иқтисодий билимлар ўзига хос назарий асос бўлиб хизмат қилади.
Ушбу соҳа бўйича замонавий педагогикада икки қарама-қарши 
тенденцияар ҳукмронлик қилмоқда, бир томондан таълим олиш жараёнини 
бошқаришнинг самарали воситаларини ишлаш амалга оширилса, иккинчи 
томондан ўқувчилар идрок этиш фаоллиги, уларда билимларни мустақил 
олиш маҳоратини юзага келтириш имкониятлари аниқланмоқда.
Ўқув тарбиявий жараённи интеграциялашни амалга ошириш натижасида 
ўқувчилар фаоллик даражасини юқори, янада самаралироқ босқичда ўтишни 
амалга 
оширамиз. 
Бундан 
ташқари, 
интенсификация 
шароитида 
интеграциялаш фақатгина ташкил этиш жараёнга эмас, балки ички, руҳий 
(мотивацион, 
интеллектуал, 
иродавий 
ва 
бошқалар) 
жараёнларни 
фаоллаштирувчи ҳам ҳисобланади.
Шахснинг билим олишида, ижодий изланишида энг кучли потенциалга 
эга бўлган жаҳон ахборот тармоғига боғланиш, турли хилдаги маълумотлар, 
амалий тажрибалар билан танишиш, табиий ва гуманитар билимларнинг 
интеграцияси тўғрисида кўникма, тушунча ва билимлар пойдеворини ҳосил 
қилиши зарур. Ўқув фанларга тегишли замонавий билимларни пухта 
ўзлаштириш, биринчидан, оламнинг илмий манзарасини яққол тасаввур 
қилиш ва тушуниб олишни назарда тутса, иккинчидан, олинган назарий 
билимларни амалиётда қўллаш маҳорати ва кўникмаларини эгаллашни тақозо 
қилади. Бунинг учун таълим жараёнига илғор педагогик технология ва 
услубларни қўллаш зарурати туғилади. Бундай технологиялардан бири 
интегратив таълим технологияси бўлиб, у таълимга синергетик ёндашув ва 
тизимли таҳлил каби усуллар билан чамбарчас боғлиқдир.


121 
Бугунги кунда жамиятда янги иқтисодий муҳит шаклланиб бормоқда. 
Шунга кўра, бозор муносабатлари талабларига мувофиқ тарзда ҳаётий 
жараённинг тури соҳаларида фаолият кўрсатувчи шахснинг иқтисодий 
саводхонлик даражасига қўйиладиган талаблар ҳам ошиб бормоқда. 
Иқтисодий таълим жараёнида узвийлик қуйидаги асосий функцияларни 
бажаради: 
1. Турли ўқув предметлари таркибида берилиши мўлжалланган 
иқтисодий таълим мазмунини аниқлаш. 
2. Иқтисодий билим 
ва кўникмаларнинг кенгайиб, чуқурлашиб 
боришини таъминлаш. 
3. Ўқувчиларнинг физиологик ва психологик хусусиятларини инобатга 
олиш. 
4. Тақдим этилаётган илмий, иқтисодий, ижтимоий маълумотлар 
ўқувчиларнинг 
умумий 
иқтисодий 
саводҳонлиги 
ва 
маданиятини 
шакллантириш имконини беришига эришиш. 
5. Иқтисодий назария билан бир қаторда амалий характерга эга бўлган 
вазифаларни (иқтисодий вазиятлар, иқтисодга оид тест ва бошқалар) 
топширишни таъминлаш. 
6. Иқтисодий материалларнинг тақдим этилиши мўлжалланган ўқув 
фани мазмунига мос келишини таъминлаш. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, иқтисодий таълимда узвийликни 
татбиқ этиш ва таълим бериш методикаси илмий билимлар таҳлили ва синтез 
муаммосини 
педагоглар 
методологик 
қарашларига 
фанлар 
дифференциациясининг конкрет ифодаланиши деб ҳисоблашимиз мумкин. Бу 
муаммонинг назарий ва амалий ечими жамият ривожланиши иқтисодий 
фанлар ва ўқув юртининг ижтимоий буюртмасига мос равишда ўзгариб 
келади.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish