Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти йўл светофорлари. Турлари ва асосий параметрлари. Умумий техник талаблар. Синов усуллари


Ўзгармас частотали ва ҳар хил частотали товушли ўтиш ишораларига талаблар



Download 0,57 Mb.
bet6/9
Sana29.05.2022
Hajmi0,57 Mb.
#618971
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O`z DSt Светафорлар (Узб) 25970

6.5.3.2 Ўзгармас частотали ва ҳар хил частотали товушли ўтиш ишораларига талаблар
6.5.3.2.1 Такрорланиш частотаси
Ўтиш учун узилувчан товуш ишорасининг частотаси 2,5 Н дан кўп бўлмаслиги керак. Тондан бошқа товушлар қўлланилагнда такрорланиш частотаси 0,6 Н дан кўп бўлиши керак.
6.5.3.2.2 Эшитилиш ҳудуди
Ўтиш учун товуш ишораси товуш манбаидан 1 m масофадан эшитилиши керак. Агар ўтишнинг товуш ишораси йўловчи ўтиш йўналишини кўрсатиш учун қўлланилса, ҳар бир манбанинг товуши йўловчи ўтиш жойининг узунлигининг учдан икки қисмида фарқ қилиши керак.
6.5.3.2.3 Товуш босимининг даражаси
Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими даражаси атроф мухит шовқинининг товуш босимига боғлиқ равишда автоматик равишда ростланиш турилиши керак. Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими 30 дан 90 dB гача диапазонда бўлиши керак. Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими атроф муҳит шовинининг товуш босимидан 5 dB га кўп бўлиши керак. Ўтиш учун товуш ишораси товуш босими атроф муҳит шовинининг товуш босимидан ортиқлиги 10 dB дан ортмаслиги керак.
6.5.3.2.4 Ўрнатилиш баландлиги
Агар товуш манбаи бевосита светофор устунига ёки унга яқин ўрнатилса, у ер устидан 2,0 дан 3,5 m гача баландликда ўрнатилиши керак. Товоуш манбаи ўчириб-ёқгич билан биргаликда алоҳида устунга ҳам ўрнатилиши мумкин.
6.5.3.3 Ўзгарувчан частотали ўтиш учун товуш ишораларига талаблар
6.5.3.3.1 Умумий қоидалар
Ўзгарувчан частотали ўтиш учун товуш ишоралари йўловчи ўтиш жойининг ҳар икки томонида товуш манбаига эга бўлади. Улар олдинга ва орқага ўтиш учун товуш ишораларини беради. Бу фойдаланувчиларга йўловчи ўтиш жойининг бошидан охиригача ҳаракат йўналишини аниқлашга ёрдам беради.
6.5.3.3.2 Такрорланиш частотаси


Йўловчи ўтиш жойининг ҳар икки томонида ўрнатилган товуш ишоралари манбаларида узатилаётган товуш ишораларининг максимал частотаси 1 Н бўлиши керак. Ишоралар ўртасидаги паузаларнинг минимал узунлиги 0,2 s бўлиши керак (1 расм).
6.5.3.3.3 Эшитилиш ҳудуди
Ўтиш жойидаги товушли ишора ўтиш жойининг (2 ва 3 расмлар) бошидан охиригача ажрата олинадиган бўлиши керак. Қарама қарши томондаги товушли ишорани ажратиш имконияти қийин бўлган узун йўловчи ўтиш жойларида товушли ишора марказий оролчадан узатилиши керак, ва бу товуш ишорасини икки томондан эшитилишини таъминлайди. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан ўтиш жойини икки этапда босиб ўтиш имконини беради.
6.5.3.3.4 Товуш босимининг даражаси
Ўтиш жойининг ўзгарувчан частотали товуш ишорасининг товуш босимининг даражаси 45 дан 100 dB диапазонда бўлиши керак.
6.5.3.3.5 Ўрнатилиш баландлиги
Товуш манбаи ер сатҳидан 2,0 дан 3,5 m баландликда ўрнатилиши керак.
6.5.3.3.6 Товуш манбаининг жойлашиши
Товуш манбаи ўтиш жойи кенглигининг ўртасига ўрнатилиши керак. Бу ориентирланишни енгиллаштиради.

________________
Минимум 1,0 s.
Минимум 0,2 s.


X - вақт; 1 – товуш манбаи А; 2 – товуш манбаи А'; 3 – товуш ишораси


1 – расм. Ўзгарувчан частотали учун товуш тарқалишининг осциллограммаси





1 - товуш манбаи А; 2 - товуш манбаи А'; 3 - тротуар/йўловчилар ўтиш йўлаги; 4 – ҳаракатланиш қисми
Расм 2 - Ўзгарувчан частотали учун товуш тарқалишининг эшитилиш ҳудуди (устидан кўриниши


1 - товуш манбаи А; 2 - товуш манбаи А'; 3 - тротуар/йўловчилар ўтиш йўлаги; 4 – ҳаракатланиш қисми


Рисунок 3 - Ўзгарувчан частотали учун товуш тарқалишининг эшитилиш ҳудуди (ёнидан кўриниши)

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish