Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти йўл светофорлари. Турлари ва асосий параметрлари. Умумий техник талаблар. Синов усуллари


Светофор Т.1. пл 1 O`zDSt __________:2020



Download 0,57 Mb.
bet2/9
Sana29.05.2022
Hajmi0,57 Mb.
#618971
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O`z DSt Светафорлар (Узб) 25970

Светофор Т.1. пл 1 O`zDSt __________:2020


4 Асосий параметрлар ва умумий техник талаблар
4.1 Светофорлар ГОСТ 15150 стандарти бўйича У ва ТС иқлимий бажарилишда, 1 жойлаштириш тоифасига мувофиқ ясалиши зарур.
4.2 Конструкцияга талаблар
4.2.1 Светофорлар ишораларининг чиқиб турадиган ўрнининг иш юзалари ўлчамлари ранги ва конструктив варианлари бўйича В.1 жадвалда келтирилганларга мувофиқ бўлиши, чегаравий четланишлари эса В илованинг В.1 жадвалида келтирилган қийматларга мувофиқ бўлиши шарт.
4.2.2 Нур тарқатгичлар ўқлари орасидаги геометрик ўлчамлар масофаси В илованинг В.3 жадвалида кўрсатилганларга мувофиқ бўлиши шарт.
4.2.3 Нур тарқатгичлардаги белгиларнинг чизиқли ўлчамларининг четга чиқиши масштабда белгиланганидан 1% дан кўп бўлмаслиги шарт.
4.2.4 Светофорларнинг ишора тарқатгичларининг иш юзасида қўлланиладиган ишораларнинг масштабда тасвирланиши С иловада келтирилган. Ишоралар тасвирларининг реал масштаблари тарқатгичларнинг иш юзасининг аниқ ўлчамларига мувофиқ танланади.
4.2.5 Транспорт светофори қисмининг айвончаси 200 – 300 mm диаметрли чиқиб турадиган ўрни билан бирга 240 – 300 mm бўлиши керак, вертикал текисликдаги қиялиги (пастга) эса 2° - 5° бўлиши шарт.
Светофорда ёруғлик манбаи сифатида нур тарқатувчи диодлардан (бундан кейин – ишора модуллари) ташкил топган ишора модуллари ишлатилганда айвонча узундиги икки марта камайтирилиши мумкин.
Светофор қисми корпусини таянчга ўрнатиш туйнуги диаметри - 28 mm.
4.2.6 Светофорнинг барча деталлари ва йиғилувчи қисмлари антикоррозион материаллардан ясалиши ёки ГОСТ 9.032 га мувофиқ ҳимоя қопламига эга бўлиши шарт.
4.2.7 Светофорларнинг атроф муҳит таъсиридан ҳимояси ГОСТ 14254 бўйича IP54 ҳимоя даражасига эга бўлиши кетак, светофор корпусисиз таъмирлаш комплекти сифатида чиқариладиган светодиод модуллари учун - ГОСТ 14254 бўйича IP23.
4.2.8 Светофор қисмлари деталлари (конус, қопқоқ ва айвонча) қора ёки кул рангга эга бўлиши шарт.
4.2.9 Светофор конструкцияси қуйидагиларни таъминлаши шарт:
а) ёруғлик манбаи сифатида чўғланиш лампалари қўлланилганда ёруғлик манбаи нурини фокуслаштириш имконияти;
б) резьбали бирикмаларни ўз-ўзидан ечилиб кетишини олдини олиш;
в) светофорни горизоньал ва вертикал текисликларда тартибга солиш имкониятини бериш учун уни турли таянчларга ўрнатиш:
1) светофор устунларида, минораларида;
2) шаҳар ёритиш тизими таянчларида;
3) бинолар деворларида, кўприкларда, йўл ўтказгичларда, туннелларда;
4) консолли ва рамали таянчларда;
5) арқонларда.
г) шамол нагрузкасига қарши турғунликга эга бўлиши керак.
4.2.10 Ишлаётган светофорлар радиотўсиқлари ГОСТ 16842 да белгиланган даражадан кўп бўлмаслиги керак.
4.2.11 Агар светофорнинг асосий яшил сигналининг ёруғлик тарқаткичида қўшимча секция бўлса, унга ҳаракат йўналиши стрелка контурлари билан кўрсатилиши зарур. Бунда светофор светофор оқ рангдаги ёруғлик қайтарувчи хусусиятга эга бўлган экран билан жиҳозланади, уларнинг четлари ёй шаклида бўлиши керак ва светофор габаритидан 120 mm чиқиб туриши зарур, экран бурчаклари (0,051 ± 0,002) m радиусда айлана шаклида бўлиши зарур. Экран четлари (0,01 ± 0,001) m қалинликдаги қора рангли ҳошия билан ўралиши зарур.
Экраннинг орқа томони кул ранг рангга бўялиши керак. Экран цинкланган пўлатдан ясалган бўлса, унинг орқа томонини бўямасликга рухсат берилади.
4.3 Электротехник талаблар
4.3.1 Светофорни таъминлаш электр тармоғига улаш учун клеммали колодка бўлиши керак, у корпуснинг ён деворининг ичига жойлаштирилиши зарур.
4.3.2 Ток ўтказувчи симлар орасидаги, ҳамда ток ўтказувчи симлар ва ерга уланган контакт орасидаги ва светофорнинг ток ўтказишга мўлжалланмаган қисмлари орасидаги изоляция қаршилиги совуқ пайтда (токсиз ҳолатда) 20 МΩ дан кам бўлмаслиги керак.
4.3.3 Изоляция 1 минут давомида узилишсиз ва тўхтовсиз 1500 V 50 Hz частотали синов кучланишига бардош бериши керак.
4.3.4 Светофорнинг кучланиш берилмайдиган металл қисмлари ерга уланган бўлиши керак.
4.3.5 Ток ўтказувчи симлар қуйидагича бўялган бўлиши керак.
4.3.5.1 Юмшоқ кабел ва шнурларда яшил ва сариқ ранглар комбинацияси фақат ҳимояловчи ўтказгич сифатида мўлжалланган ҳимояланган ток ўтказувчи боғламларда қўлланилади (ерга туташувчи ҳимоя ёки нулли ҳимоя ўтказгичида, ёки шунга ўхшаш ҳимояда).
4.3.5.2 Ҳимояланган боғламнинг узунлаги 15 mm бўлган ҳар бир бўлагида – яшил ёки сариқ 30% дан кам бўлмаган лекин 70%дан кўп бўлмаган юзасини қоплаши зарур, бошқа ранг – қолган қисмини.
4.3.5.3 Ранглар ўчиб кетмайдиган бўлиши зарур.
4.3.6 Светофор чироқларини алмаштирилганда потрони айланиб кетмаслиги керак.
4.3.7 Светофорлар ГОСТ 14254 бўйича IP54 даражадасиги атроф мухит таъсиридан ҳимояланган бўлиши шарт.
4.3.8 Светофорларда ёруғлик манбаи сифатида ёруғлик тарқатувчи диодлар ёки умумий мўлжалланган чўғланувчи электр лампалари ишлатилади.

4.4 Колориметрик ва фотометрик таснифлар


4.4.1 Стандарт калориметрик тизим МКО 1931 й. бўйича рангдорлик координаталари х ва у ГОСТ 7721 бўйича А турдаги ёруғлик манбаига нисбатан аниқланганда D илованинг D.1 жадвалдаги ва D.1 расмида кўрсатиганига мувофиқ бўлиши керак.
4.4.2 Стандарт ёруғлик манбаи А (Тш = 2856±10К) да ёруғлик тарқатгичларнинг ўтказиш коэффиициенти D илованинг D.2 жадвалида кўрсатилганидек бўлиши керак.
4.4.3 Светофорлар ишораларининг ўқ бўйича ёруғлик кучи D илованинг D.3 жадвалида кўрсатилган қийматларга мувофиқ бўлиши шарт. Т.1-Т.4 и Т.4.с светофорлар ёруғлик тарқатгичларида қора фондаги стрелкалар ва контур стрелкалар тасвири бўлса, ўқ бўйича ёруғлик кучи: D.3 жадвалда кўрсатилганга мувофиқ минимал қийматларнинг 80% дан кам бўлмаслиги керак, қора фонда стрелкалар тасвири бор қўшимча қисмларда – 50 Cd дан кам бўлмаслиги керак.
4.4.4 Светофорларнинг чиқиб турган қисми диаметрлари 200 – 300 mmбўлганда ишораларнинг ёруғлик тақсимланиши D илованинг D.4 ва D.5 жадвалларида келтирилган. Светофорларнинг чиқиб турган қисми диаметри 100 mm бўлганда ва қўшимча қисмларнинг ёруғлик тақсимланиши меъёрланмайди.
4.4.5 Ёритилиш контрасти (светофорнинг асосий ишораси ёруғлик тарқатгичининг бутун юзаси бўйича максимал ёритилишнинг Lmax минимал ёритилиш Lmin га нисбати) 10:1 дан кўп бўлмаслиги зарур.
4.4.6 Светофор тарқатаётган ўқ бўйича ҳақиқий ёруғлик кучи I , сфетофор ёруғлик тарқатгичига қуёш ёруғлиги қайтишидан ҳосил бўлган ёлғон сигналкучи IPh га нисбати 10:1дан кам бўлмаслиги керак.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish