1-Mavzu: Romantizm Reja



Download 43,46 Kb.
bet9/10
Sana21.02.2022
Hajmi43,46 Kb.
#41241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Romantizm

Роберт Шуман
Роберт Шуман буюк немис романтик композитори, мусиқий танқидчи ва жамоат арбобидир. Унинг ижоди 19 аср жаҳон мусиқа маданияти чўққиларидан бири ҳисобланади. Немис маданиятининг 1820-40 йиллар эстетик йўналишлари унинг мусиқасида ўз аксини топди. Шуман ижодига хос бўлган қарама-қаршиликларда ўша давр ижтимоий ҳаётининг мураккаб зиддият ва қарама-қаршиликлари ўз ифодасини топди.
Роберт Шуман композиторлар Вебер ва Шубертдан кейин келган романтик композиторларнинг иккинчи авлодига мансуб. Шуман ижодининг асосий мавзуси – инсоннинг ички дунёси, ҳис-туйғулари ва руҳий оламини ифодалашдир. Буни композиторнинг: «Инсон қалбининг энг чуқур қатламларини ёритиш-ижодкорнинг асосий вазифасидир», - деган сўзлари ҳам исботлайди. Дарҳақиқат, товушлар орқали инсон қалбининг энг нозик хусусиятларини маҳорат билан ифодалаб беришда Шуманга тенг келадиган композиторни топиш қийин. Шунингдек, ўз даври зиддиятлари онгига кучли таъсир ўтказганлиги сабабли кўп асарларида нотинчлик, безовталик ва исёнкор руҳ ҳукумрон. Шопенни ҳисобга олмаганда замондош композиторлардан ҳеч бирида Шуман асарларига хос бўлган кучли эҳтирос, жўшқинлик ва оташинлик сезилмайди. Шуман ижодида табиат манзараларини акс эттириш ҳам унинг кечинмалари билан боғлиқ. Композитор асарларида тасвирланган табиат образлари инсон ҳис-туйғуларини ифодалашга ҳизмат қилади. Шуман мусиқаси кескин ўзгариш ва қарама-қаршиликларга бой. Ноумидлик, тушкунлик кайфиятидан кўтаринкилик ва завқ-шавққа, ва аксинча кучли ҳаяжондан сокин ўйчанлик ва орзуларга берилиш каби бир руҳий ҳолатдан иккинчисига кескин ўтиш Шуманнинг жуда кўп асарларига хос хусусиятдир.
Шуман асарларида ифодалаш санъати ўзига хос ва ажойиб. Мусиқа ифода воситалари - куй, гармония ва ритм доим жимжимадор, антиқа образларнинг ҳаракати ва кайфиятларининг ўзгарувчанлигига ҳизмат қилаётгандай туйилади. Ўзига хос ифодалаш услуби, янги образлар, янги шакллар кўрсатилган Шуман асарларини тушуниш учун уларни зўр диққат эътибор билан эшитиш керак эди. Бунинг уддасидан чиқолмаган композиторнинг кўпчилик замондошлари Шуман мусиқасини англай олмас, уни тушунарсиз, жумбоқларга тўла деб ҳисоблар эдилар. Фақат 1850-йиллардан бошлаб Шуман ижодига қизиқиш кучайди, асарлари контсерт дастуларидан муносиб ўрин эгаллади ва мухлис ва ихлосмандлари кўпайди. Ҳозирги кунда Шуман асарларини ёш ижрочилар ҳам, етук созандалар ҳам доим ижро этадилар. Композитор мероси намуналари барча мусиқа ўқув юртларининг ўқув дастурлари ва ижрочилик танловлари дастурларидан катта ўрин эгаллаган. Шуман сермаҳсул ижодкор бўлиб қисқа ижодий йўли давомида жуда кўп асарлар яратди. Битта опера, тўртта симфония, фортепиано ва оркестр, скрипка ва оркестр, виолончел ва оркестр учун контсертлар, камер-чолғу асарлари хор асарлари, яратди. 200 дан ортиқ қўшиқлари орасида Гейне шеърларига ёзилган «Шоир муҳаббати» ва Шамиссо шеърларига ёзилган «Аёл ҳаёти ва муҳаббати», номли қўшиқ туркумлари катта эътиборга лойиқ. Фортепиано ижроси учун ёзилган турли пьесалар ва элликка яқин турли асарлар тўпламлари Шуман ижодининг энг муҳим ва салмоқли қисмидир.
Шуманнинг мусиқий танқидчи сифатида олиб борган фаолияти ҳам ката эътиборга лойиқ. Йигирма ёшиданоқ у санъатдаги қолоқлик, расмиятчилик, мутаассиблик, мешчанлик ва филистёрликка қарши курашди. «Филистёр» сўзи немисча бўлиб эскиликка берилган, санъатдаги ижобий янгиликларни қабул қилмайдиган қолоқ, тор фикрли кишиларни ифодалайди. Шуман жанговар, исёнкор, ҳаяжонли мусиқа асарлари ва ўткир танқидий мақолалари билан мусиқа санъатида илғор янгиликларга йўл очди. Мусиқий истеъдодидан ташқари катта адабий қобилиятларга эга бўлган Шуман 1834-йилда Лейпциг шаҳрида ҳамфикр дўстлари билан бирга ҳар ҳафта чиқадиган «Янги мусиқий газета» номли журналга асос солди. Бу ҳафтанома аниқ ва долзарб вазифаларни бажаришга ҳизмат қилиши керак эди. Мусиқа санъатидаги барча салбий ҳолатларга қарши курашиш, санъатнинг келажаги бўлган истеъдодли ёшларни қўллаб қуватлаш, мусиқий ижод ва ижрочилик санъатининг мазмундор бўлишига эришиш бу вазифаларнинг асосийлари эди. Мусиқий танқид уларни бажаришда асосий восита бўлиб ҳизмат қилади, деб ҳисобларди Шуман. Мусиқий танқидда фақат таҳлил билан шуғулланиш этарли эмас. Фақат бадиий сифатларга эга бўлган танқид тингловчини қизиқтира олади ва унда таассурот қолдиради. Зарур натижаларга эришиш учун унинг ҳаёлига филистёрликка қарши курашувчи «маънавий-романтик» иттифоқ тузиш лозим, деган фикр келди. Бу иттифоқнинг етакчиси этиб библиядан олинган афсонавий қўшиқчи — шоҳ Давид тайинланди. У ўзининг ажойиб санъати билан ўз халқи душманлари бўлган филистимлянларни енгган. Унинг шарафига Шуман ўйлаб топган ҳаёлий иттифоқ «Давид иттифоқи» - яъни немисча «Давидсбюнд» деб аталди. Иттифоқ ҳаёлий бўлгани учун мусиқа санъатининг тирик вакиллари ҳам, дунёдан ўтганлари ҳам унинг аъзоси бўлиши мумкин эди. Масалан Моцарт композиторлар Берлиоз, Шопен ва бошқалар каби иттифоқ аъзоси яъни «Давидсбюндлер» эди. Журналда чиқадиган танқидий мақолалар ва фелетонлар, долзарб масалалардаги бахс ва мунозараларда туғиладиган танқидий фикрлар улар номидан эълон қилинарди. Шуман ўз фикрларини доим икки давидсбюндлер - Флорестан ва Эвзебий орқали билдирарди. Уларнинг характери бир биридан кескин фарқ қилади. Флорестан мағрур, қизиққон. У барча салбий ҳолатлар, нуқсон ва камчиликларни кескин танқид қилади, ўз фикрларини ҳис-ҳаяжон билан ифодалайди. Эвзебий эса ўйчан, ҳаёлларга берилган шоиртабиат инсон. Барча масалаларда унинг фикри Флорестан фикри билан бир хил. Фақат Эвзебий ўз фикрини вазминлик ва салмоқ билан, баъзан эса кинояли тарзда ифодалайди. Ўзининг кўп танқидий мақолаларини Шуман Флорестан ва Эвзебийнинг жонли суҳбати шаклида ёзган. Шуни айтиш лозимки Флорестан ва Эвзебий тимсолида Шуманнинг қарама-қаршиликларга бой характери ўз аксини топди.
Ўн йил давомида (1834-1844) Шуман мусиқий танқидчи сифатида фаолият кўрсатди ва бу сохада ҳам катта аҳамятга эга бўлган мерос қолдирди. Унинг Шопен, Шуберт ва Бетховен ижоди ҳақидаги мақолалари, Берлиознинг «Фантастик симфонияси» таҳлили, ўша давр фортепиано мусиқаси ҳақидаги материаллари, «Ёш ижодкорларга маслахатлар» рукни остида берилган афоризмлари ҳозирги кунда ҳам ўзининг илмий, тарбиявий ва эстетик қимматини йўқотган эмас.

Download 43,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish