2- мавзу: Керамик материаллар ва буюмлар (кмб). Гилтупроқ таркиби, хоссалари. Гилтупроқни куйдиришда физик-кимёвий жараёнлар. Керамик буюмлар ишлаб чиқариш технологияси, турлари, хоссалари, ишлатилиши. Режа



Download 215 Kb.
bet8/10
Sana03.07.2022
Hajmi215 Kb.
#736621
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 Мавзу

Санитария-техника буюмлари-умивалник, унитаз, биде, раковина, писсуар, ювиш бачоклари ва шу кабилар чинни, ярим чинни, фаянс ва шамотланган массалардан тайёрланади. Улар хом ашёсини каолин, оқ гил, дала шпати, кварц-қуми кукуни, куйдирилган гил, эрувчан шиша ва сода турли миқдорда ташкил этади. Буюмлар оқ ва рангли ялтироқ сир билан қопланади ва пиширилади. Буюмлар гипс қолиплари қуйма усулда олинади.
Канализация ва дренаж қувурлари оқава, зах, ёмғир, чиқинди сувларни оқизиш ва чиқариб юбориш учун ишлатилади. Канализация қувурлари пластик қийин эрийдиган ва эримайдиган гиллардан тайёрланади.
Канализация қувурларининг узунлиги 1000-1500мм, ички диаметри 150-600 мм бўлади. Бир томони қувурларни бириктириш мақсадида раструб ҳолда ясалади. Қувур сув шимувчанлиги 8% кам бўлиши, кислотага бардошлиги 93%, сув ўтказмаслиги шарт.
Дренаж қувурлар осон эрийдиган гил ва қумоқ тупроқлар асосида олинади. Қувур цилиндрик, олти ва саккиз қиррали сирланмаган ҳолда ишлаб чиқарилади ва ботқоқ ва шўрланган ерларнинг сувини қочириш учун ишлатилади. Узунлиги 500 мм гача, ички диаметри 50-250 мм бўлади.
Клинкерли ғишт гилларни тўла пишириб олинади. Ўлчамлари 220х110х65 мм бўлади. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига кўра 3 маркага-1000,700 ва 400 бўлинади, сув шимувчанлиги 2-6%, совуққа чидамлиги 50-100 цикл бўлади. Клинкерли ғишт йўл ва кўприк қопламаларида, канализация коллекторларини қоплашда, сув иншоотлари қирғоқларини мустаҳкамлашда ишлатилади.
Кислотага чидамли ғишт олий ва биринчи категорияларда А, Б ва В классларда тайёрланади. Ғишт шакл жихатидан тўғри бурчакли, понасимон, радиал ва фасон турларига бўлинади. Ғиштнинг ўлчамлари 230х113х65 ва 230х113х55 мм.
Ғиштнинг сиқилишга мустаҳкамлиги 35-60 МПа, кислотага бардошлиги 96-98,5% ва термик бардошлиги 5-25 марта иссиқлик алмашиш цикли. Ғишт қурилиш конструкциялари ва аппаратларни кислота муҳитидан ҳимоялашда, газ йўлларига қоплаш, пол ва тарновларга ётқизиш учун ишлатилади.
Кислотага чидамли плиткалар олий ва биринчи навларда 6 хил маркада: фарфорли кислотага бардошли (КФ), дунитли термокислотага бардошли (ТКД), гидролиз саноати учун термокислотага бардошли (ТКГ), қурилиш конструкциялари учун кислотага бардошли (КС), шамотли кислотага бардошли (КШ) ва шамотли термокислотага бардошли (ТКШ). Плиткалар квадрат, тўғри бурчакли, понасимон ва қўшалоқ шаклларда бўлади.
Плитка ўлчамлари: узунлиги ва эни 50-200 мм, қалинлиги 15-50 мм бўлади. Плитканинг сув шимувчанлиги 0,4-8%, кислотага бардошлиги 97-99%, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 10-15МПа, эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси 10-40МПа, совуққа чидамлиги 15-20 цикл ва термик бардошлиги 2-10 марта иссиқлик алмашиш цикли.
Плиткалар аппарат ва ускуналарни, қурилиш конструкцияларини, пол ва газ йўлларини кислота таъсиридан, термокислотага бардошли плиткалар эса пишириш қозонлари ичини қоплаш учун ишлатилади.
Кислотага чидамли қувурлар ташқи ва ички томонлари кислотага бардошли сир билан қопланади. Қувурлар махсус технологик усулда гил массасини ўта зичлаштириб тайёрланади. Қувурлар кимё, ўғитлар ишлаб чиқариш, целлюлоза-қоғоз саноатларида ишлатилади.

Download 215 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish