2-мавзу: риск тушунчаси ва унинг турлари


Корхоналарда рисклар таснифи



Download 265,5 Kb.
bet4/6
Sana30.09.2022
Hajmi265,5 Kb.
#850949
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Риск тушунчаси ва унинг

Корхоналарда рисклар таснифи


Корхоналари молиявий-хўжалик фаолиятининг ажралмаси қисми бўлиб, улар фаолиятига у ёки бу даражада таъсир кўрсатади.
Таъкидлаш жоизки, соф рисклар остида биз зарар кўриш ёки ҳеч қандай натижага эришмаслик хавфини тушунамиз.Спекулятив (молиявий) рисклар эса бу, бир томондан ресурсларни йўқотиш эҳтимоллиги ёки фаолиятининг мазкур соҳасида ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган вариант бўйича даромадларни охиригача ололмаслик ҳавфидир.
Рискларнинг таснифи

РИСКЛАРНИНГ

таснифий белгилари

турлари

тавсифи

Пайдо бўлиш хусусиятига кўра

Субъектив

Малака, иш тажрибаси ва билимнинг етишмаслиги, бозор қоидаларига риоя этмаслиги, битим мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниб етмаслиги ва бошқ.

Объектив

Маълумотларнинг етишмаслиги: бозор конюъюнктурасининг, қонунчилик, кредитлаш шарт-шароилари, солиққа тортиш, инвестициялаш ва бошқаларнинг кутилмаган ҳолда ўзгариши

Қарорни қабул қилиш босқичига боғлиқ ҳолда

Қарорлар қабул қилиш босқичида

Маълумотларни етишмаслиги натижасида риск даражасини аниқлашга имкон берувчи усулларни қўллашдаги хатоликлар

Қарорларни татбиқ этиш босиқичда

Тўғри қарорлар қабул қилишдаги хатоликлар

Кўлами бўйича

Локаль (микроиқтиодий)

Алоҳида фирмалар риски

Тармоқлар

Тармоқ хусусияти билан боғлиқ бўлган рисклар

Ҳудудий

Мамлакат иқтисодий туманлари даражасидаги табдиркорликни қамраб олиши

Миллий (макроиқтисодий)

Макроиқтисодиёт даражасида (қонунчилик, кредитлаш, солиққа тортишдаги кутилмаган ўзгаришлар кўринишида)

Халқаро (глобал)

Жаҳон бозори конюънктурасининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган рисклар

Пайдо бўлиш соҳасига кўра

Ташқи

Макроиқтисодий ишлаб чиқаришдаги иқтисодий-сиёсий кутилмаган ўзгаришлар натижасида пайдо бўладиган рисклар, масалан валюта риски.

Ички

Корхона ихтисослашуи билан боғлиқ рисклар: ишлаб чиқариш, молиявий, суғурта.

Суғурталаш имкониятларига қараб

Суғурталанидан

Вазиятларнинг вужудга келиш эҳтимоллигини суғурталаш

Суғурталанмайдиган

Форс-мажор рисклар ва молиявий рискларнинг шундай гуруҳлари мавжудки, уларни суғурта компаниялари суғурталашдан бош тортади. Aммo айнан суғурталанмайдиган рисклар корхона қўшимча даромадининг потенциал манбалари бўлиб ҳисобланади.

Тадбиркорлик фаолияти турлари бўйича

Молиявий

Фонд бозоридаги рисклар: ликвидлик, ахборот, валюта ва бошқ.; банк рисклари – кредит, фоиз, портфель; инфляция, банк мижозларининг хусусиятига боғлиқ бўлган лизинг ва факторинг рисклари

Юридик

Қонунчилик ҳужжатлари сифатининг пастлиги ва қонунчиликдаги кутилмаган ўзгаришлар

Ишлаб чиқариш

Ишлаб чиқариш фондларининг ишдан чиқиши, ишлаб чиқаришдаги узилишлар, айланма маблағларнинг йўқотилиши, хом ашё ва ускуналарни ўз муддатида етказиб берилмаслиги

Тижорат

Бозор конюънктурасидаги кутилмаган ўзгаришлар ва тижорат фаолияти билан боғлиқ бошқа шарт-шароитлар

Инвестицион

Инвестицион муҳитда, инновация фаолиятида кутилмаган ҳолатлар ва ноаниқликлар

Суғурта

Суғурт фондини шакллантириш ва бошқ.

Инновацион

Инновацион соҳада ноаниқлик сабабли юзага келувчи ҳолатлар (инновацион ғоянинг яратилишидан бошлаб то уни ҳаётга татбиқ этишгача бўлган жараён)

Диверсификциялаш имкониятлари бўйича

Тизимли

Тадбиркорлик фаолиятининг у ёки бу кўринишларига хос бўлган

Ўзига хос хусусиятга эга бўлган

Аниқ шароитда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олиш билан боғлиқ бўлган

Кутилиши мумкин бўлган оқибатлар

Фойда

Рискка боргани учун олинадиган мукофот

Зарарлар

Зарарлар фақат номақбул вазиятлардагина йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар оқибатида келиб чиқади

Йўқотишлар

Йўқотишлар, одатда, олдиндан режалаштирилмайди, лекин рўй бериши мумкинлиги кўзда тутилиши мумкин.

Банкрот бўлиши

Корхона барча мулкининг йўқотилиши ва фаолиятини тўхтатиши

Келиб чиқиши мумкин бўлган натижасига боғлиқ ҳолда (5-илова)

Соф рисклар

Салбий натижа олиш имконини англатади. Унга экологик, сиёсий, табиий, транспорт ва тижорат рисклари (мулкий, ишлаб чиқариш, савдо рисклари) тегишлидир

Спекулятив риск

Ижобий натижалар билан бирга салбий натижаларни олиш имкониятида намоён бўлади, улар молиявий рисклардан иборат

Таъсир вақтига кўра

Ретроспектив

Кичик бизнес корхоналарининг ўтган даврдаги турли рискларга боғлиқлигини ифодалайди ва жорий ҳамда истиқболдаги рискларни баҳолашга ёрдам беради

Жорий

Кичик бизнес корхоналарининг амалдаги фаолияти барқарорлигига таъсир этувчи рисклар

Истиқболдаги

Келажакда кичик бизнес корхонаси дуч келиши мумкин бўлган риск

Таъсир этиш вақт узоқлиги билан белгиланиши бўйича



Узоқ муддатли

Бу риск тури асосан корхона кенгайтирилиш, ривожланиш ва такомиллаштириш учун амалга ошириладиган тадбирлар билан боғлиқ бўлади. Унинг натижалари истиқболда намоён бўлади.

Қиссқа муддатли

У кўпинча тармоқли бўлиб, кундалик ҳаётда қабул қилинаётган қарорлар билан боғлиқ бўлади. Унинг натижалари қисқа вақт ичида намоён бўлади.

Намоён бўлиш шаклига кўра, тадбиркорлик рисклари мунтазам ёки номунтазам бўлади.


Мунтазам рисклар умумий вазият натижасида корхонанинг молиявий аҳволи ўзгариши эҳтимоли сифатида таърифланади. Номунтазам рисклар корхонанинг аҳволи барқарор сақланган ҳолда алоҳида унинг молиявий аҳволи ёмонлашиши эҳтимолини билдиради.
Бошқариш имкониятига кўра тадбиркорлик рисклари очиқ ва ёпиқ бўлади. Очиқ рискларни тартибга солиб бўлмайди. Ёпиқ рискларни эса бошқариш мумкин. Тадбиркорлик фаолияти натижаларига таъсир этиш даражасига кўра тадбиркорлик рискларини бир нечта тоифаларга ажратиш мумкин. Тадбиркорлик рискининг даражаси тадбиркор йўқотишларига олиб борувчи воқеалар эҳтимоли билан тавсифланади. Улар фоиз ёки коэффициентларда ифодаланади.
Молиявий хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ рисклар операцион, технологик, инвестицион, инновация, хавфсизлик каби рискларни ўз ичига олади. Инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик бизнес субъекти гарчанд ўзининг фаолиятини маълум риск остига қўйса-да, у асосан белгиланган даромад олишни таъминлайди.
Рискларни иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маънавий шаклларга ҳам бўлиш мумкин. Масалан, баъзи риск гарчи катта моддий-молиявий зарар келтирмаслиги мумкин, аммо кичик бизнес субъектининг минтақадаги ёки халқаро нуфузига катта маънавий зарар келтириши мумкин. Бундай риск пировард натижада бошқа шакллардаги зарарларни, йўқотишларни етаклаб келиши мумкин.
Булардан ташқари, кичик бизнес корхоналарининг фойдасига ўзига хос тадбиркорлик ташқи рисклари ҳам таъсир этиши мумкин.
Юқорида кўриб ўтилган риск турларининг деярли барчаси корхоналарнинг фойдаси шаклланишига таъсир этади, лекин корхона қайси иқтисодиёт тармоғида ўз иш фаолиятини юритишига қараб, рисклар таъсири даражаси ҳам ўзгариши мумкин.

3. Риск ҳусусиятлари ва уни юзага келтирувчи омиллар.


Риск объектив хусусиятга эгалигидан келиб чиқиб, унга таъсир этувчи омилларни яхлит ҳолда кўриб чиқиш лозим ва уларни тадбиркорлик субъектларига нисбатан ички ва ташқи омилларга бўлиш мумкин.


Download 265,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish