Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


 –  СЕКЦИЯ ИННОВАЦИИ В ОБУЧЕНИИ ПРОФИЛЬНЫМ ПРЕДМЕТАМ В



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

1 – 
СЕКЦИЯ ИННОВАЦИИ В ОБУЧЕНИИ ПРОФИЛЬНЫМ ПРЕДМЕТАМ В 
НАЧАЛЬНЫХ КЛАССАХ
 
 
МЕҲНАТ БОЗОРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИГА МУВОФИҚ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ 
КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ МАСАЛАЛАРИ
 
ҚОСИМОВ Р.С., Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири 
КАРИМОВ М.М., Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари 
Илм-фан, техника, технология ҳамда ишлаб чиқаришнинг бугунги юксак тараққиёти ўз-ўзидан янги 
ижтимоий талабларни кун тартибига қўймоқда. Мазкур ижтимоий талаблар сирасида жамият, қолаверса, унинг 
негизида соҳалар ривожини ҳаракатга келтирувчи куч – малакали кадрларни тайёрлаш, ана шу мақсадга 
йўналтирилган тизимни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Малакали кадрларни тайёрлашга бўлган эҳтиёж жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий 
тараққиётига боғлиқ равишда янгидан-янги йўналишлар, ихтисосликларнинг пайдо бўлиши, улар бўйича 
кадрлар тайёрлаш заруриятининг вужудга келиши, ўзгарувчан, тезкор даврда мутахассисларнинг касбий билим, 
малака ва маҳоратларини изчил равишда ошириб боришга бўлган эҳтиёжнинг шаклланиши, шунингдек
мутахассис сифатида меҳнат бозоридаги кучли рақобатга бардош бера олишга бўлган талабнинг ортиши 
саналади.
Мавжуд шароитда ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлашда 
пухта асосланган механизмга эга бўлган узлуксиз таълим тизими, хусусан, олий таълим муассасаси босқичи 
ўзига хос ўрин тутади. Юқорида айтиб ўтилганидек, тезкорлик билан ривожланаётган давр мутахассислар 
олдига шиддатли ўзгаришларга тайёр туриш, давр билан ҳамнафас бўлган ҳолда ижтимоий ва касбий нуқтаи 
назардан ўз-ўзини шакллантириб, ривожлантириб бориш вазифасини қўймоқда. Мутахассисларнинг мазкур 
талабга тўлақонли жавоб бера олишларида олий таълим муасасасаларида таълим тарбия жараёнининг сифатли 
ташкил этилишини ҳиссаси катта.
Ҳозирда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, бозор шароитларини эътиборга олган 
ҳолда таълим хизматлари сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий 
эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим муассасаларини қуриш, реконструкция 
қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва ўқув-
методик қўлланмалар билан жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш орқали уларнинг моддий-техник 
базасини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирларни кўриш олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлигининг устувор вазифларидан бири ҳисорбланади.
Шуни алоҳида эътибрга олиш лозимки, ҳозирги глобаллашув шароитида болаларнинг ҳар томонлама 
интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун мактабгача ва бошланғич таълим муассасаларидаги 
шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий 
ошириш ва унинг қулайлигини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтиришга 
алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Айниқса, умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар
информатика, математика, физика, химия, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган предметларни 
чуқурлаштирилган тарзда ўрганишни талаб этади. 
Ёшларни ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланишида уларни спорт билан оммавий тарзда 
шуғулланишга жалб қилиш, уларни мусиқа ва санъат олами билан боғлаш мақсадида янги болалар спорти 
объектларини, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, бозор 
иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда 
ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш жуда муҳим ҳисобланади. 
Биз хорижий тажрибаларни атрофлича таҳлил қилиб бормоқдамиз. Зеро, мустақил давлатимизнинг 
жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси миллий қадриятлар билан бирга умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигини 
таъминлашга боғлиқдир. Мазкур ҳолатни эътиборга олган ҳолда Таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг 
халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда 
самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтиришга 
алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Бизнинг асримиз – интеллекутал ривожланиш асри ҳисобланади. Шунинг учун ҳам илмий-тадқиқот ва 
инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали 
механизмларини яратиш, муҳим аҳамият касб этади. 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 80 йиллик тарихга эга таълим муассасаси 
ҳисобланади. Университет республикамизда умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
тизими учун мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича таянч таълим муассасаси ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги “Тошкент давлат педагогика университети 
фаолиятини янада такомиллаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 153-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси 
Раёсатининг 2016 йил 21 ноябрдаги 103- сонли баёнига мувофиқ унинг фаолиятини янада такомиллаштиришга 
кенг имконитлар очиб берилди. 
Университетда фаолият кўрсатаётган 500 дан ортиқ профессор-ўқитувчиларнинг 30 нафари фан 



докторлари, 146 нафари эса фан номзодларидир. Талабалар орасида кўплаб фан олимпиадалари ҳамда Давлат 
стипендиялари соҳиблари мавжуд. Мавжуд илмий салоҳиятнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, 
илмий мактабларни яратиш ва ривожлантириш ва университетда олиб борилаётган илмий изланишларни янги 
сифат даражасига кўтариш учун уларни режали йўналтириш талаб қилинади. Университетда узлуксиз таълим 
тизими ва кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишда педагогика соҳасини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш ва инновацион ишланмалар 
яратиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 
йил 29 декабрдаги “Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш 
тўғрисида”ги 371-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги 47- 
сонли мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг 2015 
йил 18 ноябрдаги 49- сон мажлиси баёни асосида кўплаб салмоқли ишлар амалага оширилаётганлигини 
алоҳида тъкидлаш лозим. 
Лекин ҳозирда пухта педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий савиясини ошириш, замонавий 
ахборот ва коммуникацион технологияларни эгаллаган битирувчиларни тайёрлаш, уларда креативлик 
ҳиссиётларини ривожлантириш педагогика олий таълим муассасаларининг энг асосий вазифси ҳисобланади.
Ҳозирги кундаги энг долзарб масалаларимиздан бири: 

олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг педагогик ва касб даражасини мунтазам ошириш 
асосида уларинг қонунчилик нормалари, назария, илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ва 
ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек, ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий 
услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни чуқур ўрганиш; 

юқори самарали замонавий таълим ва инновация технологиялари, илғор хорижий тажрибани кенг 
жорий этган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича 
малака талаблари, ўқув режалари, дастур ва услубларини тубдан янгилаш;

олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг глобал интернет тармоғи, мултимедиа тизимлари ва 
масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, замонавий инновацион педагогика, ахборот-коммуникация 
технологияларини эгаллаши ва улари ўқув жараёнига фаол татбиқ этиши; 

олий ўқув юртлари педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва 
ундан ўз касб маҳорати, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориши учун кенг фойдаланиши; 

таълим муассасалари билан ўрнатилган ҳамкорликни юқори кўрсаткичларга эришишини таъминлаш 
мақсадида долзарб илмий-амалий мавзулар бўйича университет инновацион гуруҳлари доирасида илмий-
тадқиқот ишлари ҳажми ва натижадорлигини ошириш; 

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида кафедраларнинг фаол 
иштирокини таъминлаш орқали хўжалик шартномалари, жумладан Инновацион ғоялар, технологиялар ва 
лойиҳалар республика ярмаркасида шартномалар тузишни фаоллаштириш; 

инновацион ҳамкорлик доирасида магистратура ва бакалавриат босқичи талабарининг реал ва 
молиявий сектор корхоналари ва ташкилотларида амалиёт ўташларини кенгайтириш ва корхоналарда 
магистрлик диссертацияси ҳамда битирув малакавий ишлар ҳимоясини ташкил қилиш; 
6. хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш, бакалавр, магистрлар, илмий 
изланувчи, профессор-ўқитувчилар учун алмашинув дастурларини тузишни янада кенгайтириш (АҚШ, Буюк 
Британия, Франция, Италия, Испания, Япония, Корея Республикаси, ХХР ва бошқа давлатлар). 




Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish