Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари



Download 1,19 Mb.
bet5/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

Давлат бошқаруви. Бухоро хонлиги маъмурий жиҳатдан вилоятлар ва туманларга бўлинган. Шайбонийлар даврида ҳам темурийлар давридагидек Олий давлат идораси - даргоҳ дейилган, унинг тепасида Хон турган. Ижро этувчи ҳокимият ҳам девон (вазирлик) деб аталган, унга девонбеги (бош вазир) раҳбарлик қилган. Катта нуфузга эга бўлган девонбеги молия ва хўжалик ишларини ҳам бошқарган. Девон темурийлар давридагидек нуфузга эга бўлмаган, сабаби даргоҳдаги мансаблар мавқейининг кучли бўлмаганлиги эди.
Хон сиёсатининг вилоятлардаги таъсири катта давлат мансаби бўлган Оталиқнинг нуфузи билан белгиланган. Хон вилоятларни шаҳзодаларга тақсимлагач, уларга раҳнома этиб тайинланган назоратчи, ишончли шахс оталиқ деб аталган. Шаҳзодалар улғайиб, балоғатга етиб, мустақил фаолият юритгунларига қадар вилоятлардаги давлат ишларини шаҳзодалар номидан оталиқлар бошқарган.
Парвоначининг вазифаси хон фармонларини, расмий ҳужжатларни масъул шахсларга, ижрочиларга етказишдан иборат бўлган. Додхоҳ мансабида ишлаган амалдор даргоҳга тушган аризаларни қабул қилиб, жавоб қайтарган, у адолат мезонларига амал қилинишини ҳам назорат қилган. Кўкалдош мансабига хон сулоласига энг яқин шахслар тайинланган, у хон сиёсатига фуқароларнинг муносабатини ўрганиб, бу сиёсатнинг дахлсизлигини таъминлаган.
Хон ясовули - хон ва шаҳзодалар ўртасидаги ички муносабатлар масаласи билан шуғулланган. Эшикоғабоши - даргоҳ хавфсизлиги, тартиби ва келган-кетганлардан хабардор бўлиб туриш масалалари билан шуғулланган. Шайхулислом - шариат қонунлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширган. Қозиколон - суд ишларига етакчилик қилган. Муҳтасиб (раис) – мамлакатда жамот тартибини, диний маросимларга риоя қилинишини, бозорларда нарх ва тарозининг тўғрилигини назорат қилган. Меҳтар - закот ва бошқа тушумлардан тушадиган маблағларни зарур ўринларда ишлатишни назорат қилган.
Нақиб давлат мансабдори ҳисобланмасада, саройда нуфузи баланд бўлган, у хоннинг энг яқин ва ишончли кишиси саналган, ички ва ташқи сиёсат масалаларида хоннинг маслаҳатчиси ҳисобланган, зарур бўлганда элчилик вазифасини ҳам бажарган. Нақиб – ўзларини Муҳмммад (с.а.в.) пайғамбарнинг авлодлари деб ҳисобловчилар (сайидлар) жамоаси етакчисининг унвони.
Ички зиддиятлар Шайбонийлар давлатида марказий ҳокимият билан маҳаллий ҳокимият ўртасидаги зиддиятларда намоён бўлган. Ер эгалигининг иқто, суюрғол, танҳо, жогир турлари Шайбонийлар давлатида бўлган. Давлат кичик-кичик мулкларга (суюрғолга) бўлиб идора қилинарди, бу ҳол суюрғол эгаларининг ҳокимиятдан ажралиб чиқишга шароит яратар эди. Шайбонийхон бу хатони тузатишга интилиб бўйсунишни истамаган маҳаллий ҳукмдорлар мустақиллигини тугатишга, айрим ҳукмдорларни алмаштиришга ҳаракат қилди, бу маҳаллий ҳукмдор ва заминдорларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Шайбонийлар даврида меҳнаткашларнинг иқтисодий аҳволи ночор эди, кўпчилик ерсиз бўлиб, ижарага ер олиб ишлаган. Асосий солиқ - суғориладиган ердан олинадиган хирож бўлиб, даромаднинг 30-40 %ини ташкил қиларди. Ихрожат - давлат муассасалари, қўшин ва хон хонадони харажатларини қоплаш учун тўланадиган солиқ. Давлат пулга муҳтож бўлганида Фавқулодда солиқлар жорий этилган.
Аҳоли меҳнат мажбуриятини ҳам ўтаган, бу мажбуриятлар: аҳолини канал ва зовурлар қазишга, йўл ва кўприклар қуришга, ем-хашак йиғишга жалб этиш. Самарқанд пойтахт сифатида хон тахтига ўтқазиладиган жой ҳисобланган, у ерда хон шарафига хутба ўқитилган ва пул зарб этилган.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish