Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (4-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet4/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (4-мақола)

Нима учун керак? (1-қисм)

Интернет мусулмонларнинг кундалик ҳаётига бундан роппа-роса йигирма йил олдин кириб келган бўлса, ўн йилдан буён эса стол устидан чўнтакка кўчиб ўтди. Ҳатто бир неча йилдан буён «ақлли телефон» (смартфон) номи остида мусулмонларнинг ақлидан тортиб, ҳаётининг барча жабҳасига кириб келди. Фарзандларига ҳали бошланғич мактабга қатнамасидан ғусл, таҳорат, ҳалол-ҳаромни ўргатиш ота-оналик вазифасига киради.


Хоссатан, болаларнинг ёзги таътилларидан унумли фойдаланиб диний таълим-тарбияси ва одоб-ахлоқига алоҳида аҳамият беришлари керак. Ота-она фарзандига чўчқа гўшти билан қўй гўшти орасидаги фарқларни ажратишни ўргатгани сингари, эндиликда интернет ва телефон фиқҳларини ўргатишлари ҳам мажбурийдир.

Яқин орада эллик йилдан бери амалда бўлган асарларни жамлаб фиқҳий китоб нашр қилинди. Мазкур фиқҳий асарга албатта интернет-телефон фиқҳини ҳам илова қилишлари лозим. Балки бу борада кечикиб ҳам улгурдик. Дин ишлари бўйича олий табақали мутахассисларга мурожаат қилиниб, бу интернет-телефон фиқҳи борасида тайёрланиши керак бўлган фиқҳий китобнинг кечикканини, бундан кейин тайёрланган тақдирда ҳам келгусидаги 10 йилга мўлжаллаб тайёрланиши керак. Бу фарздир, маданият ёки бошқа нарса эмас.

Қўл телефони алоқа воситаси хусусиятини аллақачон йўқотиб улгурди. Одамларни бир жойга йиғилишини таъминлайдиган воситага айланди. Энди у ижтимоий алоқа воситаси деб эмас, кундалик ҳаётимизда ўз ўрнини яхшигина сездирадиган жиҳоз ҳақида гапирамиз.
Инсонларни ғийбат қилишдан тортиб уларга бўҳтон қилишгача тақиқлар ўрнатган, ширин сўз ва табассум садақа даражасига кўтарган динимиз, телефон ва интернетнинг буюк ва ҳали янгилик бўлишига қарамасдан инсонларни ўз домига тортаётган кучи қаршимизда экан, болаларимизга телефон фиқҳини ўргатишни, таҳоратни ўргатгандан кейин бола бир неча ёшга етгунича ортга суролмаймиз.
Чунки болалар ҳали-ҳануз таҳоратга мукаллаф бўлмасларидан, тўрт ёшида телефоннинг моҳир мутахассисига айланмоқдалар. Ақлли телефон ва интернет ҳаётимизга кириб келиб ўрнашаётган даврда ва болаларнинг чақалоқлик давридан компьютер назоратига ўтишлари, ўқитувчилар уй вазифаларини компьютер-интернет орқали бажаришга ўтган бир вақтда олимларимиз ўзларининг фиқҳий китобларида интернетга бир-икки сатр жой беришлари ёхуд бунга эътибордан четда қолган муомалот деб қарашлари Аллоҳнинг ҳузурида улкан масъулият юклайди.

Телевизор кундалик ҳаётимизга 1970 йиллари кириб келди. Шунда «Бу ботқоққа яқинлашмайлик, бу ҳаром», дейиш билан кифояланган олимларнинг эътиборсизлиги бадалини бугун ўтамоқдамиз.


Фарзандларимиз телевизорга қурбон бўлишди. Телевизорга фақатгина олабўжи ва шайтон деб қаралганидан, балки бу ўз ўрнида тўғри ҳамдир, аммо бу муносабат етарли бўлмагани боис, бугунга келиб мусулмонни ҳам, мусулмон бўлмаганни ҳам ҳеч қандай куч ишлатмасдан ўз домига тортиб кетди.
Ўшанда қилинган хато бугун интернет борасида такрорланмаслиги лозим. Ҳар қанча фиқҳини тайёрласак ҳам, қандай фойдаланишни ўргатсак ҳам, диний қонун-қоидаларни инсонларга етказсак ҳам барибир барча инсонлар буларга амал қилиб, бу асосида фойдаланишмайди, деган фикрга бормаслигимиз лозим. Биз инсонларнинг барчасини ҳидоятга бошлашга масъул эмасмиз. Аллоҳ таоло истаганини ҳидоят қилади, истаганини адаштиради. Бир банданинг ҳаромдан сақланиб яшаши ҳам, ҳаромларга ғарқ бўлиши ҳам фақат ва фақат Аллоҳнинг истагидадир.
Мусулмонлар бугунги кунда аждодларидан қолган бир ерни давлатдан сотиб олиб, у ерга «вақф» лавҳасини илиб қўйиб, вақти-вақти билан ер ижарасини тўлаб вақфчилик қилишлари, масжидда беш-ўн киши билан уюшма-жамоат бўлиб ўзларича иш қилишлари етмайди. Бу қайси асрнинг ишлари? Интернетнинг ҳар бир тармоғи миллионлаб инсонларни ўзига боғлаб олган экан, аждодидан қолган жойда ҳафтада бир йиғилиб «исломий хизмат» қилинади ва бу билан кифояланади, шундайми? Рамазонда еб-ичар тарқатиш, контракт пулларини тўлаб бериш каби хизматлар замонамизнинг ҳаққоний хизматларига кирадими? Интернет тиззамизгача ютмасидан, вақфлар, олимлар ва домлалар юқорида саналган ҳолатлардан дарҳол чиқишлари керак.
Ота-оналар, ўқитувчи-муаллимлар, диний масъулларнинг олдида таҳоратни қилишни ўргатадиган, ўрни келса расмлари билан бойитилган китоблари бўлганидек, мусулмонларнинг олдида ҳам 250-300 саҳифалик, расмлар билан бойитилган интернет фиқҳи китоби ҳам бўлиши лозим. Чунки жума хутбасини тинглаётган инсонлар ҳам қўл телефонлари билан машғул. Устига-устак, тасаввур қилинг, жума хутбаси асносида гапирган кишига «жим» дейиш ҳам шаръан жоиз эмас ва бу ҳолат жуманинг савобидан маҳрум қилади.


Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish