Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


«Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир». (Нур сураси, 19-оят)



Download 200,6 Kb.
bet7/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

«Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир». (Нур сураси, 19-оят)

Инсонлар интернетни полициядан, оила назоратидан, жамият босимидан қутилдим, деб ўйлаб, икки-уч тугма билан ёлғиз қолинадиган жой деб ҳисоблашади. Ҳолбуки, биз Аллоҳдан йироқ ҳолимиз, фаришталар бизни кузатиб турмайдиган жой йўқ, интернет ҳам фаришталар ёзиб ҳисоб қилиб турадиган жойдир. Мўминлар учун тайёрланадиган интернет фиқҳи маълумотларида (янгидан ёзадиган нарса йўқ, шариатимиз ҳаммасини тайёрлаб қўйган, қилиниши керак бўлган иш фақатгина шариатимиз бу борада нималарни тайин қилганини аниқлаштиришдан иборат) мубоҳ нарсалар, ҳаром нарсалар аниқланади ва мўминнинг иймони ва инсофига ҳавола қилинади.


Бундан сўнг мўмин киши интернети бор жиҳоз ёхуд қўл телефонини столга қўйганида, қўлига олганида, худди таҳорати синганда масжиддан чиқиб таҳорат олиб қайта масжидга келгани сингари, рамазонда бир нарса еб қўйганида рўзаси очилгани сингари интернетни ишлатганда ҳам «Бу ерда Аллоҳнинг шариати билан юзма-юзман, тўхта!» дея олиши, технологиядан қолиб кетмаслик шарти билан ўргатилади. Кейинги ишлар ўзи билан Аллоҳ орасидаги ишлардир.

Таҳорат бузилганидек ахлоқ ҳам бузилади. Рўза бузилганидек инсоннинг иймонига ҳам дарз кетади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «ёлғон билан иймон бир қалбда жамланмас»лиги ҳақида хабар берганлар. Шу сабабли ҳам, рўза куни рўзадор бўлиб нон еб қўйганда рўза очилганидек, биргина пост туфайли инсон иймонидан маҳрум бўлиши, жўнатилган биргина почта хабари туфайли ахлоқсиз ҳолга келиши мумкин! Маъзаллоҳ! (Аллоҳ сақласин!)



ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (7-мақола)

Интернет фиқҳи масаласига оид уч ҳадис

Интернет фиқҳи масаласига киришишдан олдин уч ҳадисни миямизга яхшилаб жойлаб олишимиз зарур. Интернетни жойлаштирадиган фиқҳий пойдеворнинг заминини белгилаб олишимиз керак. Бизнинг мусулмонлигимиз Мадина мезонларига мосми ёки ижтимоий тармоқларнинг мезонларигами, шуни аниқлаштириб оламиз. Бу ишимизни интернетнинг ягона фиқҳи эканлигини даъво қилишдан йироқмиз. Бу масалага илк киришишни ясаш, дастлабки ҳаракатларни бошлаб бериш ва олимларнинг йўлини очишни мақсад қилганмиз.

Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир.

Бу бир ҳадиси шарифдир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга коинотнинг зарралари ададича салоту саловат айтсинки, бу беқиёс мезондир. Қўл телефони ва интернетда ё қўлимиз билан ё тилимиз билан иш қилаётганимизни унутмайлик. Сен босаётган бир тугма мусулмон учун хавф туғдирар экан, юқоридаги ҳадис доим ёдга келиши лозим.


Тескари ўқисак, қўлидан ва тилидан мусулмонлар зарар кўрган кимса мусулмон эмаслиги маълум бўлади. Интернетда, касалхонада, сиёсатда, вақфда, масжидда... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларига қаерда амал қилинмаслиги мумкин?!
Албатта, ҳаётимизнинг ҳар бир нуқтасида, қаерда бўлмасин, Расулуллоҳ ўша ерда ҳам Расулуллоҳдирлар. Фаришталар ҳар ерда мусулмонларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан алоқаларини текшириб туришади. Компьютер қаршисида, ҳожатхонага чап оёқ билан кирмаганида, телефонини қўлига олганда... ҳар ерда.

Бугун қўл телефони оилалар бузилишига ва оилавий ажримларга сабаб бўлмоқда. Тижоратда ҳам инқирозга сабаб бўлиши, сиёсатда мусулмонларнинг зарар ёки фойда кўришига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Юзта ҳарфдан иборат Твиттердаги биргина пост инсонларнинг орасида уруш чиқишига сабаб бўла олади. Бундай хавф-хатарли нарсалар, мусулмонларнинг бармоғи билан ёзган хабари туфайли бўладиган бўлса, у ҳолда интернет фиқҳига киришдан олдин билиниши керак бўлган энг биринчи қонун бу мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир.



Кишининг ўзига тааллуқли бўлмаган ишларни тарк қилиши мусулмонлигининг гўзаллигидандир.

Мазкур ҳадиси шариф, мусулмоннинг мусулмонлигидаги сифатини ошириш мақсадида, ўзига алоқаси бўлмаган ишга аралашмаслигини кўрсатмоқда. Олим бўлмасанг фатвога аралашма, доктор бўлмасанг тиббиётга аралашма ва дори тавсия қилма, тижоратчи бўлмасанг тижоратни ўргатма, яраштириш қобилиятинг бўлмаса, эр-хотинни яраштиришга уринма. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам баъзи ишларга аралашмай, «буни сизлар яхшироқ биласизлар» деб марҳамат қилганлар.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай эканлар, бир мусулмон ҳам сиёсатда биринчи рақамли, зироатда ҳам саволларга жавоб берса, гармонли-гармонсизларни ажратса, долларнинг нархи кўтарилишини ёхуд тушишини (чўнтагида бир чақа йўқ, лекин) сабабларини яхши билади... бундай бўлмайди. Мўмин сифатли инсондир. Бу сифати – мусулмонлиги ва шариат тарбиясидандир. Кишининг тарбияси бузилганида бузилиш аслида мусулмонлик бўлади.
Олимларимиз бу ҳадиси шарифни Исломнинг мадори бўлган ҳадислар қаторида зикр қиладилар. Чунки ҳадис мусулмоннинг жамиятда мусулмон ахлоқи каби тарбияланишини таъриф қилмоқда.

Мўмин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир.

Яъни мўмин сирларни фош қилмайди. Қўл телефони ва интернет худди сирларингни фош қил, асло яширма дейдиганга ўхшайди. Гўё қўл телефони олган ҳар бир инсонга бир сирингни минг кишига эшиттирмагунингча асло уйқуга кетма деяётгандек, миш-миш ва сир фош қилишга ўхшаш ишлар ижтимоий тармоқларда қилинмоқда. Бу эса бир мусулмон учун хавфлидир.


Қиладиган ишларимизда тилимизни, кўзимизни, оёғимизни, қўлларимизни асрашга масъулмиз. Аллоҳ таоло Қиёмат куни қўлларимизга тил бериб уни гапиртиришини айтади. Аллоҳнинг ҳузурига борганда ҳисоб-китоб қилинганимизда бизга «гапир, бандам» демайди. Бандалар жим туришади, қўллар, оёқлар ва кўзлар тилга кириб гапиради. Бир бармоқ, мисол учун, 69 йиллик умр мобайнида неча марта тугмага босади? Ҳар бирини бирма-бир санаб гувоҳлик беради.
Бу ҳисоб-китоб охиратга иймони йўқларга кулгули туюлиши мумкин, албатта. Масалан, ҳозирда маълумотларни рақамлаштириш жадал суръатда олиб борилмоқда. Ривожланган давлатлардаги ижтимоий хавфсизлик ташкилотларининг хотира марказларида шаҳарда бир кечада барча шифохоналарда жами нечта игна санчилганини билиш мумкин, шундай эмасми? Ҳатто миллионлаб касал ичидан ўша санчилган игналарнинг барчаси қайд қилиниб, ҳужжатлаштириб қўйилади. Буни уюшманинг хотира марказида сақлаш қийин бўлмайди.
Лекин ҳар нарсанинг Холиқи (яратувчи) ва Барий (пок) бўлган Аллоҳ бармоқларимизнинг нечта тугма босганини билиши ва бармоқларимизга тил бериб уларни гапиртириши қийин бўлармиди?!


Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish