Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (5-мақола)



Download 200,6 Kb.
bet5/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ (5-мақола)

Нима учун керак? (2-қисм)

Интернет ва қўл телефони Байтул Ҳаромда ҳам ибодатларга ўз таъсирини кўрсатмоқда ёхуд булар мўминни ўша муборак ерларда ҳам Аллоҳнинг зикридан ва саловатдан қандай бўлмасин чалғитмоқда. Шундай экан, мусулмонлар учун интернет фиқҳи китоблари китоб жавонларида ёки бош учларида бўлиши ўта муҳимдир. Катталар учун матн тарзида, болалар учун расмли тарзда бўлиши, қандай бўлмасин, мусулмонда барибир бўлиши керак.

Қолаверса, бу бир домланинг лутф қилиб ёзаётган китоби каби ёхуд ижтимоий давлат хизматларидан бири сифатида ижро қилиши керак бўлган ишлардан эмас. Бу зарурий ҳолга келган ва умумбало даражасига етган масалалардандир. Зотан, мусулмонлар бу масалада кечикиб бўлишган, ҳали 50 ёшига етмасидан энди новдалаётган вақти бунга қарши чора кўришлари лозим. Интернет балки шунчалик кенг ёйиладики, инсонлар баъзи касалликлар учун касалхонага бормай, ўтирган жойларидан муолажа қилина бошлайдилар. Ҳозир ҳам бунинг кичик намуналарига гувоҳ бўляпмиз, ўқишлар ёпилиб, таълим берувчи каналлар уйда интернет орқали таълим бера бошлади.
Жумладан, биз ҳам ана шундай ҳаёт тарзига қараб кетяпмиз. Бу масаланинг фиқҳини ёзиш 2050 йилларга қолиб кетадиган бўлса, унда жуда кеч бўлади. Олимлар, расмий кишилар, инсонларни бир жойга жамлай оладиган вақфлар, ва бошқа шу соҳага оид ташкилотлар вақтдан унумли фойдаланиб қолишлари керак. Бу турғунлик даврини бекор ўтказган олимлар, масъул шахслар наслларимизнинг ҳалол-ҳаромдан холи ва фиқҳий асоси йўқ, ҳукмсиз қолган интернетга ғарқ бўлиб кетсалар, Аллоҳнинг ҳузурида жавобини беролмайдиган муаммога йўлиқадилар.

Чунки инсонлар орасидаги алоқа Аллоҳ таолонинг шариати асосида қилиниши керак. Зеро, биз уммати Муҳаммад эканмиз, тоғу тошларга чиқиб кетишга ҳаққимиз йўқ. Жамият фасодга тўлди, деб уни ташлаб чиқиб кетилмайди. Жамият фасодга тўлиб кетса ҳам, динимизни ўрганиш ва ўргатишга масъул умматмиз. Уммати Муҳаммаднинг бошқалардан ажратиб турадиган сифати ҳам шундадир. Қочадиган, беркиниб оладиган эмас, ҳаётга юқоридан назар соладиган, Аллоҳнинг шариати билан ҳаётни борича қабул қилиб уни шакллантирадиган насл бўлишимиз даркор. Инсонлар қандай технологиядан фойдаланаётган бўлишса, биз ҳам шу технологияни динимиз кўрсатмалари асосида ишлатишга, фойдаланишга мажбурмиз.

Уммат ўлароқ бизнинг Аллоҳ билан ҳам, ота-оналаримиз билан ҳам, қариндош-уруғимиз билан ҳам ўзимиз билан ҳам маълум алоқаларимиз мавжуд. Бу интернет деган нарса Аллоҳ билан бизнинг орамиздаги алоқагача ҳар нарсамизга ўз таъсирини кўрсатиб бормоқда. Ибодатларимиз ҳам интернет томонидан шакллантирилмоқда. Бунга ҳақиқий мўминдек шакл бермасак, интернетнинг фиқҳини ёзсагу ўқимасак, интернет эртага бизнинг ибодатларимизни тўлиқ шакллантиришга ўтадиган бўлса, бундан йигирма йил кейин Исломни, мисол учун, электрон ибодатга айлантириб юборишимиз ҳеч гап эмас.

Ана шунда интернетнинг самимиятсиз муҳитида намоз ўқиймиз, ҳаж қиламиз, рамазонимизни ўтказамиз. Телевизор деган жиҳознинг экранида мусулмоннинг телевизоридек тасвирни кўрсатолмаганимиз учун ҳам рамазонимиз кўнгилхушликка айланиб кетди. Яқин орада рамазон рақслари деган нарса чиқса, уни мусулмонлар учун рамазон ойи ҳадияси сифатида экранларда қўйишса ажабланмаймиз. Чунки рамазон шарбатидан, кўнгилхушлигигача, кўнгилхушликдан тортиб мусиқасигача ҳар нарсани ўйлаб топишди. Ҳатто ҳаром нарсалар ибодатларга қўшиб юбориладиган даражада самимиятсиз муҳит пайдо бўлган.

Уммати Муҳаммад динини қиёматгача ўзгартирмаслиги учун уммати Муҳаммад бўлган. Рим империяси бостириб келса, тоғларга қочиб кетадиган уммат эмасмиз, империяга қарши йигирма киши билан қаршилик кўрсатган, Кисронинг саройига ҳассаси билан кириб ёлғиз ўзи Аллоҳга даъват қилганлардан руҳланадиган умматмиз. Шундай уммат эканмиз, энди виртуал оламнинг кўз кўрмайдиган дажжолидан қочамизми? Инсоният интернетни ўйлаб топди, Аллоҳ инсониятга шундай неъматни инъом этди. Интернетни бошқалардан кўра яхши йўлда ишлатиб, инсониятга ва ибодатларимизга хизмат қиладиган ҳолга келтирамиз.


Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish