Фалсафа турмуш тарзи ва дунѐни англаш усули” Фалсафа дунёни англаш усули сифатида



Download 83,82 Kb.
bet11/14
Sana17.07.2022
Hajmi83,82 Kb.
#816719
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
FALSAFAAAA30

1) намойишкорона (истерик);
Ушбу акцентуация эгаси доимо диққат марказида бўлишга, ҳар томонлама ўзига эътибор қаратишга интилади, унинг барча фаолияти шу мақсадга бўйсунади. Характернинг ана шу меъёрий эмаслиги асосида ўз динини кўз-кўз қиладиган, уни ҳар томонлама эълон қиладиган, лекин унинг асосий талабларига амал қилмайдиган фанатик (мутаассиб) тури ривожланади
2) дистимик (шизоид);
Булар суст ифодаланган ҳис-туйғуларга эга ва уларнинг аксарияти ғамгин кайфиятда бўладиган ёпиқ одамлардир. Бундай характерга эга бўлган одам, динда чуқур кетади, лекин фақат ўзи ҳақида қайғуради ва унинг ҳаракатлари атрофдагиларга қандай таъсир қилишини сезмайди.
3) таъсирчанлик (эпилептоид);
Бу одамлар улар қарашларидаги шафқатсизлик, кескин агрессив ҳужумлар ва тезкор реактивлик билан ажралиб туради. Таъсирчан одамларнинг реакциялари жуда импульсив бўлади. Агар кимдир уларга ёқмаса, у билан ярашиш имкониятини қидирмайдилар, сабр-тоқат уларга бегонадир. Аксинча, мимикада ҳам, сўзлар билан ҳам улар безовталик намойиш этади, ўз талаблари ҳақида очиқ маълум қилади ёки жаҳл билан тарк этади.
4) узоқ қолиб кетувчи.
Бу ерда адолатга интилиш ва қасос олиш режасини тузиш, кек сақлаш, айниқса кучли ифодаланади. Бундай одамда фанатизм ривожланиши энг хавфли, чунки у атрофдагиларга таҳдид солиши мумкин.
Яъни фанатизм тарғиб қилиниши мумкин ва психологик беқарорлиги туфайли унинг таъсирига учрадиган одамлар бор. Мутаассиб билан баҳсда қуйидаги ўзига хос жиҳатларни қайд этиш мумкин: ақидани ақида орқали исботлаш (бу мантиқда «ёпиқ айлана» деб аталади); суҳбатдошнинг шахсиятига ўтиш; ўзни-ўзи мақташ, рақибига ўзини қандайдир бир ўзгача зўр эканига ишонтириш; рақибининг қарашларини қоралаш; сўз билан қўрқитиш; куч ишлатиш.
Ушбу баҳолаш мезонларини қўллаб, шуни кўриш мумкинки, ислом муҳитида кўпинча уларга айнан “салафий”лар кўпроқ мос келади, албатта, мутаассиблик фақат улардагина эмас, бошқа мазҳабчилар – хабашийлар, шиалар ва бошқаларга ҳам хос, лекин айнан “салафий”лар фаолроқ, уларнинг тарафдорлари сони қолган мазҳаблардан ортиқ, ҳар ҳолда рус тилида сўзлашувчи сегмент орасида. Мутаассиблик қарашларини биринчи навбатда уларнинг имомлари – улар аксарият ҳолларда шундай қилиб кўрсатмоқчи бўлганидай, талабалар ёки оми халқ эмас – айнан имомлар, ибн Таймиййа, ибн Қаййум, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ва ҳ.к.дан бошлаб ифодалайдилар.
Агар уларнинг асарларига қарайдиган бўлсак, уларнинг баҳс-мунозара усуллари юқорида айтиб ўтилган мутаассиблик аломатларига тўлиқ жавоб беради. Ибн Таймиййа ашъарийларга қарши қўллаган ҳақоратлар, ибн Қаййумнинг уларга очиқдан-очиқ туҳмати, ибн Абдулваҳҳобнинг бутун бошли давлатлар, масалан, Усмонийлар халифалигига такфири интернет бўйлаб айланиб юрибди, яна “салафий”ларнинг ўзлари томонидан таржима қилинмоқда ва тарқатилмоқда. Ўз мазҳабини эса, бундай мутлақо танқидсиз қабул қилиш, ақида борасида имомларига кўр-кўрона эргашиш фанатик/сектантлик дунёқарашини шакллантиради, унга мувофиқ ўзгача қарашларга эга бўлган мусулмон асосий душман, деб эълон қилинади, уни барча тўғри ва нотўғри йўллар билан йўқ қилиш асосий вазифага айланади, барча ресурслар шунга сарфланади.
Шубҳасиз, “салафий”лар: «Ашъарий имомларида кескин фатволар ёки рақибларни куфрда айблашлар йўқми?» деб савол бериши мумкин. Биз жавоб берамиз: «Ҳа, бор», лекин масала айнан манҳажда, рақибга муносабатда, биз мусулмондан такфирни кайтариш учун фатво излаймиз, аксинча, айбловлар баъзида бир-бирини инкор қиладиган тезисларга асослангандай эмас. Хусусуан, “салафий”лардан бизга қарата бир вақтнинг ўзида яширин атеизма ҳам, жаҳмийликда ҳам, қадимий фалсафага эргашишда ҳам, муқаддас мантларни таҳқирлаш ва бошқа бўлмағур гапларда ҳам айбловлар эшитиш мумкин. Буларнинг ҳаммаси 90-йиллардаги вазиятни эслатиб юборади – ўшанда “салафий”ларнинг ўзи шундай аҳволда эди, улар ўз оналарига уйланишда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тан олмасликда ва ҳ.к.да айбланарди.
Биз «ихвонийлик»ка – ақидадаги қарама-қаршиликларга тўлиқ кўз юмиш ва бунга эътибор қаратмасликка даъват қилмаймиз, балки устуворликларни тўғри белгилашга чақирамиз. Биз учун суннат – оддий мусулмонлар оммасини имомлар ўртасида мавжуд бўлган келишмовчиликларга жалб қилиш эмас, лекин бизнинг рақибларимиз учун кўпинча ҳаммаси аксинча, уларда оддий одамларни уламолар ўртасидаги ихтилофларга жалб қилиш, мусулмонлар ўртасида нифоқ ва нафрат уйғотиш, дарғазаб бўлиб турган жоҳилларни душманга қарши гижгижлаш суннат ҳисобланади, кўр-кўрона мутаассиблик, бошқа мусулмонлардан нафратланиш эса, аслида яхши фазилатлар даражасига кўтарила бошлайди. Табийки, бундай манҳаж ҳозирги одамларнинг аксарияти томонидан рад қилинади, биз буни араб мамлакатларида, жумадан “салафийлик” таянчи бўлган Саудия Арабистонида ҳам кўриб турибмиз. Нафрат ва мутаассибликка ҳали тўймаган ёш неофитлар, ёки бундай манҳажга яқин бўлган ҳар хил социофоблар ва мизантроплар унга мойилдирлар. Бу рад этиш “салафий”ликдан четлашишдагина эмас, балки кўпинча муртадликда, яъни диндан тўлиқ узоқлашишда ўз ифодасини топади, чунки “салафийлик”нинг хусусиятлари сифатида исломнинг хусусиятлари сифатида қабул қилина бошлайди.
Умуман, шуни ёдда тутиш керакки, бизнинг давримизда ислом душманлари ўз танқидларини айнан одоб-ахлоқ асосида қурадилар, исломни шафқатсиз тоталитар дин қилиб кўрсатадилар ва “салафий”лар бу йўлда уларга хизмат қилади. Замонавий ноисломий жамиятнинг иккиёқламалик стандартлари қанчлик ахлоқий эканлиги алоҳида масала, лекин ҳақиқат ҳақиқатлигича қолаверади – айнан дининг «инсонпарварлик» ва «ахлоқийлик» масаласи замонавий атеизм/агностицизмнинг асосий қуролларидан бири ҳисобланади, чунки Худонинг мавжудлигидан кўра дин ва унинг таълимотлари қанчалик ҳақиқат эканлиги шубҳа остига олинади. Ғарбда зиёлилар орасида ҳам, оддий одамлар орасида ҳам агностицизм ёки теизм кенг тарқалган, яъни одамлар мавҳумликдаги нарсаларга ишонишади, улар учун анъанавий насронийликнинг тақиқлари ва буйруқларига амал қилиш кераклигини ҳисобга олмайдилар, бу бежизга эмас.
Европада динга бўлган бу "дунёвий" муносабат ўз тарихий сабабларига эга, у ўттиз йиллик урушга бориб тақалади, буни эса, батафсилроқ таърифлашга арзийди. Ўттиз йиллик уруш католиклар ва протестантлар ўртасида 1618 йилдан 1648 йилгача давом этган ва Вестфал халқаро муносабатлар тизимига сабаб бўлган Европада сўнгги йирик диний уруш эди. Ўттиз йиллик урушнинг жанг ҳаракатлари Марказий Европада, асосан, замонавий Германия ҳудудида бўлиб ўтган. Урушнинг ўзи ҳам, натижада юзага келган очарчилик ва эпидемиялар ҳам бутун бошли минтақаларни хонавайрон қилган. Жанубий Германияда аҳолининг учдан бир қисмигина урушдан омон қолган. Кўплаб ҳудудлар урушнинг оқибатидаги иқтисодий ва ижтимоий пасайишдан тикланишига бир асрдан ортиқ вақт керак бўлди. Вестфал битими натижасида католиклар ва протестантлар ҳуқуқлари тенглаштирилди, диний бағрикенглик тамойили эълон қилинди ва бу давлатлар ўртасидаги муносабатларда конфессионал омилнинг аҳамиятини янада пасайтирди. Халқаро муносабатларда илгари монархларга тегишли бўлган асосий рол суверен давлатларга ўтказилди ва конгрессда иштирок этган барча мамлакатлар ўз суверенитетининг бир қисми сифатида ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар учун жавобгарликни тан олдилар, бу эса мамлакатларнинг ташқи сиёсатини янада шаффоф қилди.
Шундай қилиб, миллий давлатлар шаклланишининг шундай ҳуқуқий асослари шакллантирилди, унда ўзликни белгилаш ва ўзликни ташкил этишнинг асосий шакли энди дин эмас, балки "миллат" эди. Ҳуқуқий оқибатлар билан бир қаторда, ўттиз йиллик уруш «насронийлик ахлоқи» қанчалик ахлоқий ўзи деган саволни бера бошлаган Европа зиёлилари нигоҳида насронийлик нуфузига путур етказди, бу эса келгусида бевосита дин билан боғлиқ бўлмаган одоб-ахлоқ моделлари ёки бошқача қилиб айтганда «дунёвий ахлоқ» пайдо бўлишига хизмат қилди.
Ислом ҳеч қачон бундай кенг кўламли мазҳаблараро урушларга дуч келмаган. Ҳа, албатта, ҳаворижлар ва шиаларнинг қўзғолонлари бўлган, лекин улар ҳеч қачон бу қадар кенг кўламли бўлмаган ва умматни ўн йиллар давомида урушда икки қарама-қарши томонга ажратмаган, эҳтимол бу дунёвий ва секуляр реформациянинг мусулмонлар учун анча кейин ва айнан Европадан кириб келгани сабабларидан биридир.
Ўттиз йиллик уруш мисоли, диндорлар учун турли қарашларга эга бўлган бошқа диндорларга нисбатан ҳаддан ташқари мутаассиблик ва душманлик қанчалик ҳалокатли эканлигини аниқ кўрсатиш мақсадида келтирилди.

Жозеф Сентуриянинг коррупцияга оид қарашлари таснифи”.


Коррупсия –– бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур этказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. Ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти.
Биз қуйида коррупсиянинг тарихий илдизларига ва унга қарши курашиш хусусида фикр юритмоқчимиз.
Коррупсия (лот. Cоррумпере — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.
Макроиқтисодий ва сиёсий-иқтисодий тадқиқотлар, коррупсия — давлатларнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига улкан тўсиқ эканлигини кўрсатди. И.А.Каримов ўзининг “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида коррупсиянинг Ўзбекистоннинг ўз тараққиёти йўлида ривожланишига улкан тўсиқ бўлиши мумкинлигини баён қилган эди.
ХVIII асрнинг иккинчи ярмига келиб жамият давлат бошқарув аппаратининг иш сифатига тоборо кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Бу ўша даврда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган. Жумладан, 1787 йилда қабул қилинган АҚШ Конституциясида пора олиш АҚШ президентини импечментга тортиш мумкин бўлган икки жиноятнинг бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрнининг ошиб бориши ХIХ-ХХ асрларда ривожланган давлатларда коррупсиянинг дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча камайишига олиб келди.
Ушбу иллатни тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассислар қуйидаги факторларни коррупсияни юзага келтирувчи омиллар сифатида кўрсатади.

Download 83,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish