Фалсафа турмуш тарзи ва дунѐни англаш усули” Фалсафа дунёни англаш усули сифатида



Download 83,82 Kb.
bet10/14
Sana17.07.2022
Hajmi83,82 Kb.
#816719
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
FALSAFAAAA30

Нафосатли (эстетик) онг – маънавий-руҳий ҳодисалар мажмуи бўлиб, улар ижтимоий ҳаёт заминида вужудга келадиган нафосатли ҳис, дид, фикр, орзу, қараш, назария тизимини англатади. Нафосатли онг ижтимоий ҳаёт заминида унинг билан мутаносиб тарзда ўзгариб, ривожланиб, такомиллашиб боради.
Эстетик эҳтиёж. Эстетик англаш ва шу асосдаги фаолият жараёнининг ибтидоси эстетик эҳтиёжга бориб тақалади. Эстетик эҳтиёж инсон ҳаётида рўй берадиган барча эстетик ҳодисаларнинг асоси сифатида ҳам табиий–биологик, ҳам ижтимоий–маънавий моҳиятга эга; «гўзал нафс», нафосатга ташналик, инсонда эстетик ҳиссиётни қўзғатиш хусусиятини сақлаб қолган ҳолда, кейинчалик унинг бутун умри мобайнида такомиллашиб боради эстетик муҳокама, эстетик баҳо, эстетик дид ва эстетик идеалнинг шаклланишига хизмат қилади.
Нафосатли ҳис-туйғулар. Ҳис-туйғулар умуман инсон онгининг ажралмас қисми бўлиб, нафосатли онг соҳасида алоҳида ўрин тутади. Улар нафосатли онгнинг асосий қатламини ташкил этиб, унинг пойдевори ҳисобланади, унинг барча жабҳаларини безайди ва бойитади.
Эстетик ҳиссиёт. Кўпинча адабиётларда эстетик ҳиссиёт «эстетик туйғу» сўзида, бирлик шаклида берилади. Гоҳ эстетик кечинманинг, гоҳ эстетик ҳаяжоннинг синоними тарзида талқин қилинади. Бизнингча, бу унчалик тўғри эмас. Чунки ҳаяжон ҳам, кечинма ҳам битта туйғудан эмас, туйғулар силсиласидан иборат бўлади, шу сабабдан уни кўпликда–ҳислар ёки ҳиссиёт шаклида қўллаш мақсадга мувофиқ.
Эстетик дид. Эстетик дид тушунчасининг ўзига хослиги шундаки, у бир томондан, идрок, фаҳм, фаросат каби илдизи ақлга бориб тақалса, иккинчидан, ўзининг эҳтирос, ҳис—ҳаяжон, субъектив бахолаш хусусияти билан улардан ажралиб туради
Нафосатли онгнинг яна бир таркибий қисми эстетик қарашлар ва назариялар бўлиб, улар нафосатли онгнинг ғоявий соҳасини ташкил этади ва улар табиат, ҳаёт, санъат моҳияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ва ғоялар тизимини англатади.
Эстетик муносабат деб эстетик ҳодисаларни, қадриятларни идрок этиш, баҳолаш, яратиш жараёнида объект ва субъект ўртасида вужудга келадиган ҳиссий-маънавий, беғараз-самимий алоқалари, таъсирларга айтилади.
Демак эстетик муносабатнинг объектив томонини эстетик хосса-хусусиятлар, сифатларга эга бўлган буюм ҳодисалар, қадриятлар ташкил этади. Буюмнинг эстетик хоссаси, қиммати эса унинг ижтимоий хоссасидир.
Эстетик муносабат инсоний, ижтимоий муносабатларнинг махсус тури бўлиб, унинг таркибини эстетик объект ва эстетик субъект ташкил этади. Эстетик объект инсон алоқа ва муносабатлар доирасига жалб этилган, бевосита идрок этиш предмети сифатида инсон ва жамиятнинг беғараз самимий, маънаий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган нарса, буюм, ҳодисалар, уларга хос эстетик хусусиятлар, сифатлар ва жараёнлардир. Эстетик субъект деб муайян ҳиссий ва ақлий тараққиёт даражасига эришган, эстетик қадриятларни идрок этиш, тушуниш, баҳолаш ва яратиш қобилиятига эга бўлган, конкрет ижтимоий муносабатлар доирасига тортилган шахсга унинг руҳий маънавий дунёсига, индивид ва жамият эстетик онгига, уларга хос субъектив хусусиятларга айтилади.

Диний фанатизмнинг асослари ва манбалари” мавзуси.




Диний фанатизм (араб тилида «та’ассуб») мени анча вақтдан бери қизиқтириб келади, ўйлайманки, у жуда долзарб – ҳозирги дунёда мусулмонларнинг кўплаб муаммолари унда яширинган. Фанатизм (мутаассиблик) – бу дунёқараш шакли, ёки шариат атамалари билан атайдиган бўлсак, манҳаж шаклидир.
У айниқса, ҳиссиёт ақл-идрокдан устунлиги билан ажралиб турадиган мазҳабийликда яққол намоён бўлади. Мутаассиблик психологияси ҳақида гапирганда, характер акцентуацияси каби тушунчага эътибор қаратиш керак.
Характер акцентуацияси – шундай ҳодисаки, бунда характернинг бир жиҳати бошқаларидан кўра яққолроқ ифодаланди ва муайян одамга хос хусусият сифатида намоён бўлади. Акцентуация меъёр ва патология ўртасдаги оралиқ босқич сифатида кўриб чиқилади. Кейинги ҳолатда у психопатияга айланиб кетади.
Мутаассибликни ривожлантириш учун қулай асос бўлиб хизмат қилувчи бир неча турдаги акцентуациялар мавжуд:

Download 83,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish