Kirish 1-bob. Халқаро муносабатлар тизимида ташқи сиёсат категриясини тадқиқ этиш масаласи



Download 232 Kb.
bet1/28
Sana18.03.2022
Hajmi232 Kb.
#500314
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
Мақсудалиева Н.


KIRISH

1-BOB. Халқаро муносабатлар тизимида ташқи сиёсат категриясини тадқиқ этиш масаласи

    1. Ташқи сиёсат тушунчаси ва бу борадаги замонавий ёндашувлар

    2. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ҳуқуқий асослари, асосий принциплари ва устувор йўналишлари


2-BOB. YANGILANAYOTGAN O`ZBEKISTON TASHQI SIYOSATINING ЗАМОНАВИЙ YO`NALISHLARI
2.1. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан икки ва кўп томонлама алоқалари
2.2. Ўзбекистон ташқ сиёсатида Марказий Осиёдаги минтақавий интеграцион масалалар
2.3. Афғон муаммосини ҳал этиш борасида Ўзбекистон ташаббусларининг асосий жиҳатлари
XULOSA
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO`YHATI


    1. Ташқи сиёсат тушунчаси ва бу борадаги замонавий ёндашувлар

Мавзунинг долзарблиги:Халқаро ҳуқуқ тарихи инсоният тарихий тараққиѐтининг узвий қисмидир. Юридик адабиѐтда барқарорлашган фикрга кўра, халқаро ҳуқуқ худди ички ҳуқуқ сингари давлатнинг ўзи билан бир пайтда пайдо бўлади.Халқларнинг ўзаро алоқаларини норматив асосда тартибга солиш эҳтиѐжи давлат пайдо бўлишидан анчагина илгари сезила бошлаган. Ҳатто қабилалараро муносабатларда ҳам, гарчи улар давлатлараро муносабатлардан фарқли ўлароқ, сиѐсий мазмун касб этмаган бўлса-да, ана шундай норматив тартибларга эҳтиѐж бўлган. Қабилалар ўртасида тинчлик, қўшма жанговар юришлар, мулкдаги чеклашлар ва бошқалар тўғрисида битимлар тузилган. Шунингдек, бу борада муайян урф-одатлар шаклланган.Дунѐнинг турли минтақаларида давлатларнинг пайдо бўлиши билан, уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи халқаро ҳуқуқнормалари пайдо бўлган.Халқаро ҳуқуқ билан давлатлар сиѐсати ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд. Шубҳасиз, халқаро ҳуқуқ ташқи сиѐсат юртишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Аммо бундай алоқадорликка қарамай, халқаро ҳуқуқ мустақил ижтимоий ҳодиса ҳисобланади ва сиѐсат ўзини реал воқелик сифатида намоѐн бўлади.Бирон-бир давлат ўз сиѐсий мавқеига путур етиши тўғрисида хавотирланмасдан туриб, халқаро ҳуқуққа нисбатан беписандлик қилишга қодир эмас. Бу халқаро муносабатларда ҳуқуқ устунлиги эътирофининг далолатидир. Халқаро ҳуқуқнинг сиѐсатга таъсирининг иккита жиҳати бор:биринчидан, халқаро ҳуқуқ сиѐсатни ҳамма қабул қилган тартиблар доираларида чеклаб қўяди; иккинчидан, халқаро ҳуқуқ сиѐсат ихтиѐрига юридик воситалар хазинасини тақдим этар экан, бу биланунинг истиқболи учун қўшимча имкониятлар яратиб беради. Бу жиҳатларнинг ҳар иккиси ҳам давлатнинг миллий манфаатларини таъминлаш йўлида бирдек аҳамиятлидир.
Бугуп дунёда халқаро сиссат ва халқаро муносабатларда мураккаб ва зидлиятли жараёплар кечмоқда. Шу муносабат билан халқаро сиёсатпинг асосий принциплари, йуналишлари, халқаро сиёсий-иқтисодий ташкилотларпинг дунё ҳамжамиятидаги ўрнини, Ўзбекистон Республикасининг ташқи-сиёсий конпепциясини ва ҳозирги халқаро муносабатлардаги мураккаб муаммолар ечимини топишга қаратилгап турли ёндашувларни сиёсатшунослик нуқтаи пазаридан таҳлил этиш муҳимдир. Халқаро сиёсат ва муносабатлар икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар, турли хил сиесий ва ғюдавлат ташкилотларбилан боғлиқ бўлган алоқаларпи ифода этади. Унинг фаолияти халқларнинг талаб ва эҳтиёжлари, давлат манфаатлари халқаро пормалар ва қадриятлари билан боғлиқ бўлади. Халқаро муносабатлар рақобатёки ўзаро ҳамкорлик асосида қурилиши мумкип. Бугун халқаро муносабатларда умуминсоний қадриятлар бу муносабатларпи белгилаб берувчи асосий мезонга айланиб бораётганлиги кўзга ташлапмоқда. Чупки сиёсат тарихи ва унинг ўзига хос оқибатлари давлатлараро муносабатларни тартибга солиш, бунда уларнинг манфаатларига мос тушувчи тамойилларига асосланиш зарурлигини тақозо этмоқда. Шунипгдек, ядровий ва кимсвий қуроллариинг мавжудлиги, уларни ишлаб чиқаришга қаратилган ҳаракатларнинг давом этаётганлиги ҳамда халқаро муносабатларда айрим давлат раҳбарлари, сиёсий партиялар ва шахсларнинг бир томонлама қарашларипимг ҳамон сақланиб қолаётганлиги, халқаро сиёсатда давлатларга нисбатан муносабатда „зўравонлик“ , „кучга таяниш“, тазйиқ кўрсатишнинг турли усулларидап фойдаланиш, „халқаро терроризм“ ва бошқа ҳолатлар халқаро сиссатда ўзаро маифаатли ҳамкорликни ривожлантиришии, ихтилофлар пайдо бўлган тақдирда эса уларни маърифий йўллар билан ечиш зарурлнгини кун тартибига қуймоқда1. Тарихнинг гупоҳлик беришича, давлатлараро муносабатларни „кучга таянган ҳолда“ ҳал этиш қонли урушларга олиб келган, сўнгги 5 ярим мипг йилнинг атиги 300 йилигина тинч ва осойишта ўтган. Қолган вақтларда 15 мингдан кўпроқ ҳар хил урушлар бўлиб ўтган. Ҳозир ҳам дунёнинг турли бурчакларида турлп хил ихтилофлар сақлапиб қолмоқда. Чеченистон, Афғонистон, Фаластин-Исроил можароси, собиқ Югославияда бўлиб ўтган хунрезликлар фикримиз далилидир. XX аср охири XXI аср бошларида кучайган халқаро терроризм ҳам инсониятнинг яшаб қолишини таъминлаш барча тинчликсевар кучлар олдида турган асосий вазифага айланиб қолганлигини тасдиқламоқда. XX аср охири XXI аср бошларида халқаро сиёсат ва халқаро муносабатларда муҳим ўзгаришлар содир бўлди. Агар 1990 йилларга қадар икки қутб — собиқ СССР ва АҚШ жаҳон сиёсати хусусиятларини бслгилаган бўлишса, ҳозирги дунё кўпқутблилик асосида ривожланмоқда. Япония, Хитой, Ҳиндистоп ва бошқа Осиё мамлакатларииинг халқаро майдондаги мавқеи тобора кучайиб бормоқца. 1990 йилда Шарқий ва Ғарбий Германиянинг бирлашиши Европанинг марказида 80 миллионли аҳолига, қудратли иқтисодий ва илмий-техник салоҳиятга эга бўлган кучли бир давлатни шакллантирди. Советлардан кейинги маконда вужудга келган мустақил давлатлар эса дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзолари мақомига эришдилар. Натижада дунё сиёсатини шакллантиришда иштирок этувчи давлатлар доираси анча ксигайди. Бундан ташқари халқаро сиёсатга фаол таъсир кўрсатаётган кўплаб трансмиллий иқтисодий, сиёсий гуманитар ташкилотлар, халқаро нодавлат муассасаларнинг сони ортиб бормоқда. Маърифий халқаро сиёсатни таъминлаш, данлатлараро ҳамкорликдан халқаро ҳамкорликка утиш масалаларига эътибор кумаймоқда, Халқаро сиссат субъектлари. Халқаро сиёсат (муносабатлар)нинг асосий субъсктлари аввало давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳисобланади. Давлатлар халқаро ҳаётга таъсир курсатишнинг асосий воситаларини ўзида жамлаган муассасавий субъсктлар бўлиб, айнан улар орқали халқзар ва миллатлар жаҳон сиёсат майдонида ўз мақсад ва мапфаатларини уюшган тарзла ифода этадилар. Юксак даражада тараққий этган ҳозирги замон жамиятлари ҳам давлатсиз ҳаёт кечира олмайди. Чунки давлатсиз ички ва халқаро ҳаётни ташкиллаштириш имконсиздир. Халқаро сиёсатнинг асосий субъектларига давлатлар томопидан тузилган халқаро-сиёсий ёки ҳарбий-сиёсий ташкилотлар ҳам киради. Улар қаторига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Жанубий-шарқий Осиё давлатлари ассопиаиияси (АСЕАН), Европа Иттифоқи, Араб
мамлакатлари лигаси (АМЛ), Америка давлатлари ташкилоти (АДТ), Африка бирлиги ташкилоти (АБТ), Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО), Европада хапфсизлик па ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзЭС), Шапхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ва бошқа субъектларни киритиш мумкин.
Халқаро сиёсатнинг муҳим субъектлари сирасига эса обрўли халқаро ижтимоий ва касбий ташкилотлар ҳам киради. Масалан, Жаҳоп соғлиқни сақлаш ташкилоти, жаҳон касаба уюшмалари федераиияси, халқаро меҳпат ташкилоти, Халқаро валюта фонди ва ҳоказо. Уз мустақил давлатчилигини барпо этиш мақсадида кураш олиб бораётган халқёки миллатни ҳам халқаро сиёсат субъекти дсб ҳисоблаш мумкип. Шунингдек, ҳозирги тезкор замонда халқаро муносабатлар қатнашчиларининг сони кўпайиб, хусусан, конкрет шахснинг сиёсат субъекти сифатида нуфузи ортнб бораётганлиги кузатилмоқда. Индивидпинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатидаги роли таниқли миллий стакчилар ёки жамоат арбобларининг жаҳон сиёсатига муайян даражада таъсир кўрсата олишларида намоён бўлмоқда Бугунги халқаро муносабатларни маърифийлаштиришла ҳар бир давлатнинг ўз миллий манфаатларилаи келиб чиққан ҳолда халқаро ҳуқуқ нормаларипн ҳурмат қилишга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсати муҳим ўрин тутади.
Агар ташқи сиёсат — давлатнинг мамлакат ташқарисида, давлатлараро муносабатларда ўз миллий ва умумбашарий мақсадларини, хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган фаолиятидан иборат бўлса, халқаро сиёсат — халқаро муносабатларда иштирок этаётгағ! давлатлар, субъектлар, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, сиёсий ва носиёсий ташкилотлар, ижтимонй гуруҳпар ва шахсларнинг халқаро меъёрлар, қадриятлар асосида ўзаро муносабатларини сақлаб туришга қаратилган фаолиягларидир. Демак, „ташқи сиёсат“ бу бир давлатпипг ўз миллий ҳудудидан ташқарида иккинчи лавлат билан бўлган
муносабатида ўз ифодасини топса, халқаро сиёсат алоҳила шахслар ёки давлатлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнигина эмас, балки муайяп гуруҳ ёки давлат маифаатларини амалга ошириш бўйича алоқаларни, фаолият соҳаларини ҳам ўз ичига олади.1 Масалан, Пвропа Иттифоқи (ЕИ) ва унга аъзо бўлган давлатлар бугунги кунда экологик сиёсий манфаатлар ва маънапий қадриятлар тизими билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этишни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнамоқда.
Жаҳон майдонида халқаро хавфсизлик билан боғлиқ янги тенденция ва янги таҳдидларнинг пайдо бўлиши. Кузатишларга кўра халқаро муносабатлар муаммосининг қўйилиши, амалиёти, амалга оширилиши ҳамда маърифий халқаро сиёсатдан кутилаётган самаралар билап айрим давлатларнинг хагги-ҳаракати, хулқ-атвори ўртасида улкан жарлик вужудга келаётгани кўзга ташлаимоқда. Масалан, Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларидаги мавжуд аҳволнипг тез ўзгариб туришни ҳамда вазиятни издан чиқарадиган таҳдидларнинг сақланиб қолаётгани, бундай хавф-хатарлар ортида турган кучларнипг имконият ва ресурслари айни минтақада яшаётган халқлар тақдирини ўйлаб қайғурадигаи барча давлатлар ва одамларда ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Айрим давлатлар ва гуруҳдош давлатлар тизимида ўз сиёсий амалиётида кучга таянишпи ҳокимиятга эришиш, манфаатларни рўёбга чиқаришнинг бирдан-бир энг устувор ва қулай воситаси деб қараш ҳукмронлик қилиб келмоқда. Халқаро ҳаетда бугун кўзга ташланаётган адолатсизлик, менсимаслик, империявий тафаккур, сиёсий мутаассиблик, яъни ўз ҳаёт тарзини сўнгги ва эпг мақбул намуна деб эълон қилиш па аксинча, кўпгина давлатлар томонидан юритилаётган биқиқлик, ҳадиксираш, саросимага тушиш, шубҳа билан қараш, ишончсизликка асосланган амалиётни бир-бирига ўхшамайдиган ўзаро қарама-қарши реакциянинг натижаси дейиш мумкин.
Юқорида қайд этилган объектив ва субъектив тенденциялар боис халқаро тартибот бир-бирига қарама-қарши икки жараён остида иғаклланади. Улардан бири парчаловчи, иккинчиси яратувчилик ролини бажаради.

Download 232 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish