Лизинг операцияларининг хисоби


Сотиш типи буйича лизинг хисоби



Download 66,21 Kb.
bet2/13
Sana23.06.2022
Hajmi66,21 Kb.
#695902
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Лизинг операцияларининг хисоби

Сотиш типи буйича лизинг хисоби. Агар ишлаб чикарувчи узок муддатли лизинг шартномаси буйича махсулотнинг жунатилишини ишлаб чикаришнинг молиялаштириш манбааси сифатида акс эттирса, олинган фойда икки йулланиш буйича алохида акс эттириши шарт:
• Махсулотни ишлаб чикариш ва сотиш
• Лизинг муддати мобайнида лизинг шартномаси буйича инвестициялар. Лизинг битими хакикатда ижро этилганда, яъни лизинг шартномаси буйича дебиторлик карзнинг хажми махсулотнинг сотиш бахосига тенг булса, ишлаб чикаришдан олинган даромадларни хисобга олиши мумкин. Ишлаб чикаришдан тушган даромадлар мое келадиган дисконтлаш ставкасини ишлатган холда, минимал лизинг туловларнинг дисконтланган кийматига тенг булиши керак. Бирок бу ставка сотиш бахосини хисобга олмасдан кулланилиши мумкин эмас. Агар сотув нархлари мавжуд булмаса ёки уларни аниклаш мумкин булмаса, лизинг берувчи сотувлардан олинадиган ялпи фойда ва фоизлардан олинган фойдани аниклашда сезиларли эркин харакат килишга эгадир.
Активни кайта лизингга олиш шарти билан сотиш. Бу келишув буйича фирма уз активларини бошка томонга сотади ва у томон уларни кайтадан фирмага лизингга беради. Одатда активлар бозор кийматига якин нархда сотилади. Фирма асбоб-ускуна кийматини накд пулда ва лизинг муддати мобайнида активлардан иктисодий фойдаланиш хукукини олади. Бунинг урнига у лизинг хакини тулашга розилик беради ва активларга эгалик килиш хукукини беради. Мулкни кайтадан лизингга олиш шарти билан сотиш буйича битимларнинг бухгалтерия хисоби методикаси лизинг типига богликдир. Агар активларни кайтадан лизингга олиш шарти билан сотилиши молиявий лизинг хисобланса, унда бундай битим, лизинг берувчи активларни кафолат урнида ишлатиб лизинг олувчини маблаг билан таъминлашни усули хисобланади. Шу сабабли, сотувдан олинган тушумнинг баланс кийматидан ошган кисмини олинган фойда деб хисоблаш максадга мувофик келмайди. Бундай ортикча кием, агар тан олинган булса, муддати узайтирилади ва лизинг муддати мобайнида фойдага олиб борилади.
Агар мулкнинг кайта лизингга олиш шарти билан сотилиши операцион лизинг хисобланса, хамда лизинг хаклари ва сотиш нархи хакконий киймат буйича белгиланса, демак оддий сотув содир булган ва хар кандай фойда ёки зарар шу захоти тан олинади, Агар сотиш нархи хакконий кийматдан паст булса, хар кандай фойда ёки зарар шу захоти тан олинади, бозордан паст нархлар буйича курилган зарар келгуси лизинг туловлар билан копланиши бунга кирмайди. Бу холда унинг муддати узайтирилади ва у ушбу актив ишлатиладиган вакт даври мобайнида килинадиган лизинг туловларига пропорционал равишда фойда ёки зарарга олиб борилади. Агар сотиш бахоси хахконий кийматдан юкори булса, хакконий кийматдан ошган кисмнинг муддати узайтирилади ва ушбу актив ишлатиладиган муддат мобайнида хисобдан чикарилади.
Агар битим вактида хакконий киймат баланс кийматдан камрок булса, баланс киймати ва хакконий киймат уртасидаги суммага тенг зарар шу захоти тан олинади.
Лизинг келишуви буйича активларни сотиб олиш. Бевосита лизинг хакидаги келишув буйича компания активларни фойдаланишга олади, агар бунгача у ушбу активларга эга булмаган булса. Асосий лизинг берувчилар - ишлаб чикарувчилар, молиявий компаниялар, банклар, мустакил ва хусусийлаштирган лизинг компаниялар ва жамоалар хисобланди.
Кредитдан фойдаланиш ёрдамида лизингга олиш (кредитли лизинг). Юкорида курсатилган 2 томондан фаркли равишда кредитли лизингда 3 томон иштирок этади:лизинг олувчи, лизинг берувчи ёки улушлик иштирокчи,кредитор.
Лизинг олувчи нуктаи назаридан кредитли лизинг ва бошка лизинг турлари уртасида хеч кандай фарк йук. Лизингга берувчи эса активларни лизинг келишуви шартлари буйича сотиб олади ва бу харидни кисман инвестициядаги уз улушидан тулайди, айтайлик 20% (бу ердан «улушли иштирокчи» деган ном пайдо булган). Колган 80% узок муддатли кредитор ёки кредиторлар томонидан туланади. Асосан кредит активларнинг гарови, лизинг ва лизинг хаки тугрисидаги келишув оркали таъминланади. Лизингга берувчи карздор хисобланади. Активларнинг эгаси сифатида лизинг берувчи бу хилдаги активлар билан боглик хамма туловларни ушлаб колиш хукукига эга.
Ерни лизингга олиш. Одатда ерни лизингга олиш операцион лизинг дир, чунки ерни ишлатиш муддати чегараланмаган. Агар лизинг сотиб олиш ёки ерга эгалик килиш хукукини беришни кузда тутса, унда бундай операция мохияти буйича муддатини узайтириб сотиш деб хисобланади ва лизинг капитализациялаштирилиши лозим. Агар лизингга олинган мулкнинг бозор киймати ичида ер нархи 25%дан пастни ташкил килса, операция асбоб-ускуна лизинг си сифатида каралади. Агар ернинг нархи 25%дан курок булса, унда ернинг лизинг си алохида хисобга олинади.
Лизингнинг устунликлари хакида яна куйидагиларни айтиб утш мумкин.
Лизинг пул маблаглари билан боглик муаммоларни хал килиши мумкин, чунки бу холда лизингга олинган актив кийматининг 100%игача молиялаштирилиши мумкин. Банк кредитлари одатда актив кийматининг 80% билан чегараланади. Худди шунингдек лизингда кайд килинган фоиз ставкаси тугрисида келишиш мумкин, банк кредитлари учун эса сузувчи фоиз ставкалари характерлидир.
Лизинг битимларини операцион лизинг сифатида тузиш мумкин, бу лизинг олувчига карз чегаралари мавжуд булганда, балансдан ташкари булган хисоботни молиялаштиришга йул очади.
Ишга туширилиши узок муддатга тухтаб туришларга эга булган ускуналарни тайёрлашга буюртма беришдан кура, фойдаланишга тайёр булган ускунани лизингга олиш кулайдир.
Баъзида активларга факат вактинча, мавсумий ёки бирламчи талаб булади, бундай холда лизинг доимо, фойдаланишда булган активларга эгалик килиш нокулай булган муаммоларини йук килишга ёрдам беради.
Эгалик килишга нисбатан киска муддат ичида активларнинг лизинг си лизинг олувчига янги махсулотнинг ва юкори технологик асбоб-ускунанинг эскиришидан «мухофаза» килишга имконият беради.
Лизингнинг камчиликлари хакида яна куйидагиларни айтиш мумкин.
Лизингга олинган активларнинг 100% молиялаштирилиши шунингдек пул куринишидаги юкори даражадаги фоизларни англатади.
Мавсумий лизингда асбоб-ускуна керак булган пайтида топиш мумкин булади деб кафолат бериб булмайди, Ундан ташкари, чегараланган лизинг фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.
Киска муддатли лизинг асбоб-ускуна эскиришидан химоя килиши мумкин, аммо киска муддатли лизинг хаки оддатда узокрок муддатли лизинг хакидан баланд булади (лизинг берувчи мумкин булган эскириш рискини коплайди).
Узок муддатли лизингда белгиланган ставка лизинг берувчи - кредиторни фоиз ставкаси кутарилганда, зарарлар рискига бошлайди.



Download 66,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish