9 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Оқова сувларни оқизиш тармоқларини махсус жойлардан утиши.
Режа:
1. Оқова сувларни дарё ва сойлардан утиши
2. Дюкер ҳисоби
1. Оқова сувларни дарё ва сойлардан утиши
Оқова сувларни оқизиш тармоқлари дарёлар, сойлар, каналлар, темир - йўллар,
автомобил йўллари ва трамвай излари билан кесишадиган бўлса, дюкер, эстакада ва
ўтиш қурилмалари қурилади.
Дюкер кириш (юқори) ва чиқиш (пастки) камера ҳамда қудуқлардан иборат (43 -
расм). Тўғри қисмидаги қувурлар бирмунча қияликда ётқизилади, ёнбошидаги
қияланган қувурлар горизонтал чизиғига нисбатан 30° дан ошмаган ҳолда пастга
тушади ва юқорига кўтарилади.
Дюкерлар иккита ишчи қувурдан кам бўлмаслиги лозим. Улар диаметри 150 мм
бўлган пўлат қувурлардан қурилади, агар дюкерлар сой ва жарликлардан ўтиш учун
қурилса, у ҳолда битта, диаметри 150 мм дан кичик бўлмаган пўлат, чўян,
асбестоцемент, темир - бетон қувурлардан лойиҳаланиши мумкин.
Расм – 43. Дарёларни кесиб ўтиш учун дюкерлар.
Дюкернинг йўналиши кесиб ўтадиган тўсиққа вертикал бўлиши, узунлиги ва
жойланиш чуқурлиги энг кам, энг қулай тупроқ тузилишидан ўтиши; дарёдан
кесиб ўтадиган жойда дарё қирғоқлари ва пастдаги сув билан ювилмайдиган бўлиши
лозим.
Дарёнинг сув остида жойлаштириладиган дюкер қувури, дарё тубидан қувур
устигача бўлган масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Дюкернинг кириш камераси бетон девор билан икки қисмга: ҳул ва қуруқ
камераларга бўлинади. Ҳўл қисмига очиқ
тарнов жойлаштирилади, қуруқ қисмига
қувур ўрнатилиб, лозим топилганда қувурларнинг бирортасини ёпиш учун зулфин
ва тўсиқ билан жиҳозланади. Камераларнинг катта - кичиклиги қувурлар диаметри
ва сонига боғлиқ. Қувурлар орасидаги масофа 0,7—1,5 м оралиғида, ён деворлар ва
қувурлар орасидаги масофа 200 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Камераларнинг
баландлиги ичидаги зулфин, тўсиқлар ва ишчиларнинг
ишлаши учун қулай бўлиши, тарнов қиррасидан 1800 м дан кичик бўлмаслиги
керак. Камераларга ишчиларнинг кириб - чиқиши
сабабли люк, нарвон ва ҳалқа
билан таъминланган бўлади, агар коллекторларнинг диаметри 600 мм дан катта
бўлса, панжара тўсиқлар билан жиҳозланади. Мабодо, қурилган люк диаметрлари
оқова сувларни оқизиш қувурларини тозалаш учун
тушириладиган асбоблардан
кичик бўлса, у ҳолда қўшимча асбоблар тушириш учун люк ўрнатилади. Камералар
йиғма бетондан қурилади, агар камеранинг шакли мураккаб бўлса, у ҳолда бетондан
қуйиш мумкин. Юқоридаги камерага оқова сувларни фавқулодда ташқарига чиқариб
ташлаш қувурлари жойлаштирилади. Дюкерлар чиқиш камералари билан тугайди, бу
камераларда босимли қувурлар босимсиз коллекторларга ўтади. Бу камерада ҳам
тарновлар тўсиқ билан жиҳозланган бўлади. Дюкерлар лойиҳаланганда, улар
гидравлик ҳисобланади. Дюкерлардан оқова сувлар тўлиб оқади ва шу боис улар
босимли қувурлар сифатида ҳисобланади. Дюкерларни ҳисоблашдан мақсад
уларнинг босим йўқотиши ва маҳаллий қаршилигини эътиборга олишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: