Мажмуа 1 қисм



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#199658
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
барча умумий мавзулар

2 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
Оқова сувларни оқизиш тизимларини лойиҳалаштириш учун берилган
кўрсатгичлар. 
Режа: 
1. Аҳоли сонини аниқлаш 
2. Оқова сувлар меъёрлари 
3. Оқова сувларни нотекислик коэффициенти 
1. Аҳоли сонини аниқлаш 
Оқова сувларни оқизиш тармоқларини қуриш, айниқса, катта диаметрли 
қувурларни ётқизиш учун катта маблағ талаб этилади. Тармоқларнинг катта - 
кичиклиги оқизиладиган оқова сув миқдорига, оқова сув миқдори эса, ўз навбатида, 
одамларнинг сонига боғлиқ. Бундан кўринадики, канализацияни лойиҳалашда, 
аввалам бор, аҳоли сони эътиборга олиниши керак. Бундай қиймат тушунчада 
канализация ҳисобли даврининг охирида шу аҳоли яшайдиган жойдаги одамлар 
сони шундай тушунилади. Шаҳарнинг хар бир минтақасида аҳоли зичлиги турлича 
бўлади, уларнинг сони биноларнинг қавати, хусусиятлари ва турар-жойларнинг 
ободонлик даражасига боғлиқ. Кўпинча аҳоли зичлиги минтақалар бўйича аниқланади. 
Аҳоли зичлиги дейилганда, бир гектар майдонда яшовчи аҳоли сони тушунилади. 
Кварталларда яшайдиган аҳоли сонини аниқлаш учун ҳар бир квартал майдони 
унда жойлашган минтақанинг аҳоли зичлиги кўпайтмасига тенг, яъни 



F
N
бу ерда: N — аҳоли сони, одам; 
F — кварталлар майдони, гектар;
p — минтақанинг аҳоли зичлиги. 
Шаҳарнинг ҳар бир ривожланиш даврига бутун шаҳар бўйича ёки ҳар бир минтақа 
бўйича ҳисобли аҳоли сони белгиланади. 
Шаҳарда яшайдиган аҳоли сони аниқланганда, алоҳида саноат корхоналарида 
ишловчи ишчи - хизматчилар сони аниқланади, чунки улар хўжалик - маиший 
эҳтиёжлари учун қўшимча сув ишлатадилар. Ташқи канализация тармоқлари аҳоли 
зичлиги ҳар бир гектар майдонга 50 нафар одамдан ошганда лойиҳаланади, бундан 
кам бўлса, маҳаллий канализация тизимлари лойиҳаланади. 
2. Оқова сувлар меъёрлари 
Турар жойларда, саноат корхоналарида, фуқаро ва бошқа биноларида ҳосил 
бўладиган оқова сувлар меъёрлари ҚМваҚ 2.04.03-97 бўйича қабул қилинади. 
Маиший оқова сувлар меъёри деб бир кишидан бир кеча - кундузда ҳосил 
бўладиган суюқ чиқиндиларнинг ўртача миқдорига айтилади. Маиший оқова 
сувлар меъёри сув таъминоти меъёрига тенг ва биноларнинг санитар техник 
жиҳозланиш даражасига, маҳаллий шароитларга боғлиқ бўлиб уларнинг 
қийматлари куйидаги жадвалда келтирилган. Саноат корхоналарида оқова сувлар 
меъёри бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришдан ҳосил бўладиган оқова 
сувларнинг ўртача миқдорига айтилади.
Аҳоли турар жой биноларида маиший оқова сувларнинг меъёри келтирилган 
жадвал. 


Турар жой биноларнинг санитар техник 
жиҳозланиш даражаси 
Йил давомида бир кишидан кеча 
кундузда ҳосил бўладиган оқова 
сувларнинг ўртача меъёри, л/кк 
Ички сув таъминоти ва оқова сувларни оқизиш 
тизими билан таъминланган, ваннасиз бинолар
125...160 
Ички сув таъминоти ва оқова сувларни оқизиш 
тизими, маҳаллий сув иситгич ва ванна билан 
таъминланган бинолар 
160...230 
Ички сув таъминоти оқова сувларни оқизиш, 
марказлашган иссиқ сув таъминоти билан 
таъминланган бинолар 
230...350 
1. Оқова сувлар меъёри сув таъминоти меъёрига тенг бўлиши зарур. 
2. Жадвалда келтирилган чегараларда меъёрлар иқлим шариоти ва бошқа 
маҳаллий шариоитларни инобатга олган ҳолда қабул қилинади. 
3. Оқова сувларни оқизиш тармоқлари бўлмаган жойларда бир яшовчидан 25 л/к-
к меъёр қабул қилинади
4. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида ва бошқа ҳисобга олинмаган оқова 
сувларни, қўшимча 5 10% миқдорда олиш рухсат этилади. 
Юқорида келтирилган жадвалдаги оқова сувлар меъёри бир кишидан ҳосил 
бўладиган барча оқова сувларни ўз ичига олади, яъни амбулятория, ўқув ва 
маданий маърифий муассасаларда, болалар боғчаси, ҳаммом ва кир ювиш 
корхоналарида ҳосил бўлган оқова сувлар ҳам бу меъёрга киради. Бу меъёрга 
шифохона, дам олиш масканларида ва меҳмонхоналарда ҳосил бўладиган оқова 
сувлар кирмайди. 
Ишлаб чиқариш цехларида истеъмол қиладиган сув меъёри ёки ҳосил 
бўладиган оқова сувлар миқдори цех турига боғлиқ ва у жадвал қуйида 
келтирилган. Бу цехлар номини кейинги сатрларда шартли равишда иссиқ ва 
совуқ цехлар деб номлаймиз. 
Ишлаб чиқариш цехларида оқова сувлар меъёрлари келтирилган жадвал 
Цех тури 
Бир ишчидан 
смена 
давомида 
Максимал истеъмол соатида 
Умумий (иссиқ сув 
билан бирга) 
Совуқ 
сув 
Ишлаб чиқариш биносида сув меъёри, л 
Ҳар 1 м³/с 20 ккалдан ортиқ 
иссиқлик ажралиб чиқади 
45 
14,1 
5,7 
Хар 1 м³/с 20 ккал дан кам 
иссиқлик ажралиб чиқади 
25 
9,4 

- жадвалда келтирилган сув меъёрида хўжалик ичимлик эҳтиёжи ҳисобга 
олинган. Ошхонада, душларда ва оёқ ванналарида ҳосил бўладиган оқова сувлар 
алоҳида ҳисобга олиниши зарур. 
- Ишчиларни чумилишидан ҳосил бўладиган оқова сувлар душлар сонига
боғлиқ. Битта душдан 45 мин давомида 500 л оқова сув ҳосил бўлади. Душ қабул 
қилувчилар сони ишлаб чиқариш жараёнининг ифлосланиш даражасига боғлиқ 
ва қуйидаги жадвалда келтирилган.
Ишлаб чиқиш жараён 
гуруҳи 
Битта душ остида чумиладиган ишчилар сони 
эркаклар 
аёллар 
IIб, IIг, IIIа, IIIв,IIIг 


IIв, IIд, IIIб, IVб 




Iв, IIа, IVа 


Iб 
15 
12 
- Ёпиқ кабинали душларда жадвалда келтирилган чумилувчилар сонини 30% га
камайтириш лозим. 
Юқоридаги жадвалда келтирилган меъёрлар таркибига аҳоли турар жойларда 
ва жамоат биноларида (амбулятория, ҳаммомларда, кир ювиш кохоналарида, 
болалар боғчасида, маданий ва маърифий муассаларида) ҳосил бўладиган оқова 
сувлар ҳам киради. Касалхона, санатория, дам олиш масканларида, 
меҳммонхоналарда ҳосил бўладиган оқова сувлар алоҳида ҳисобга олиниши 
керак. Жойларда ҳосил бўладиган оқова сувларни аниқроқ ҳисобга олиш 
мақсадида бинолардан ҳосил бўладиган оқова сувлар ҚМваҚ бўйича аниқланиши 
зарур. 
Оқова сувларни оқизиш тармоқлари бўлмаган туманларда ҳар бир кишидан 
ҳосил бўладиган оқова сувларни махсус машиналар ёрдамида йиғилиши ва 
коммунал корхоналарида ҳосил бўлиши сабабли меъёр 25 л/к-к қабул қилинади. 
Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида ва ҳисобга олинмаган оқова сувларни 
аҳоли пункти оқова сувларининг 5...10% га тенг деб қабул қилиш мумкин. 
Бир кеча кундуз давомида бир одам томонидан ўртача сарфланадиган сув 
миқдорига оқава сув меъёри дейилади, саноат корхоналарида эса, бир бирлик 
миқдорида маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган сув миқдорига айтилади. 
Аҳоли яшайдиган жойларда оқова сув меъёри, шу аҳоли истеъмол қиладиган сув 
миқдорига тенг бўлади, чунки хўжалик - маиший канализациясига оқизиладиган сув 
хўжаликда ишлатилиб, маълум миқдорда ифлосланади. 
Оқова сув меъёри шаҳар туманларидаги турар - жойларнинг ободонлик 
даражасига, шаҳар жойлашган жойнинг иқлим шароити ва бошқа маҳаллий 
шароитларга боғлиқдир. 
Келтирилган оқова сувлар меъёрига аҳоли яшайдиган ва жамоат биноларида 
(касалхона, ҳаммом, кир ювиш уйлари, болалар боғчалари, мактаблар ва маданий 
– оқартив муассасалари) хўжалик – маиший мақсадлар учун сарфланадиган барча 
сув миқдорлари киритилади. Санатория, дам олиш масканларида хўжалик – 
маиший максадлар учун сарфланадиган сувлар бу қийматларга киритилмайди, 
уларни алоҳида ҳисоблаш лозим. 
Саноат корхоналаридан оқизиладиган оқова сув меъёри жадвали - №. 
Цехлар тури 
Бир одамга бир сменада 
сарфланадиган сув меъёри, л 
Оқова сув оқизишнинг бир 
соатдаги нотекислик 
коэффициенти 
Цехларда 1 м
3
юзасидан 
соатига 80 кЖ иссиқлик 
ажралиб чиқса.
Бошқа цехлар учун
45 
25 
2,5 
3,0 
Шаҳар оқова сувларни оқизиш тармоғини лойихалашда нафақат оқова сувлар 
меъёри ва умумий миқдорини, балки унинг оқиб келиш усули, оқова сувларнинг 
кеча кундуз давомида ҳар бир соатда оқиб келадиган сарфини хам билиш зарур. 
Хўжалик – маиший меъёрлари бир кеча кундуз давомида сарфланадиган оқова 
сувларнинг ўртача қийматини билдиради, аммо кеча кундуз давомида оқова 
сувларнинг миқдори ўртача қийматдан кўп ёки оз бўлиши мумкин. Шунинг учун 
ҳам ўртача сув сарфидан ташқари, кеча кундуздаги максимал ва минимал сув 
сарфлари ҳам аниқланиши лозим. 



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish