Мактаб ўқувчилари мисолида волейболга ўргатиш ва жисмоний сифатларни


 Ўрта умумтаълим мактабларда волейболнинг ўрни



Download 354,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana24.02.2022
Hajmi354,21 Kb.
#190161
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
maktab oquvchilari misolida volejbolga orgatish va zhismonij sifatlarni rivozhlantirish uslubiyati

1. Ўрта умумтаълим мактабларда волейболнинг ўрни
Волейбол ўзининг том маънодаги мохияти ва мазмуни билан ўта
“демократик” хусусиятга эга спорт ўйинлари турларига мансубдир. Унинг
“демократик” хусусияти шундан иборатки, ушбу ўйин майдончаси 18x9 м.ли
шаклга эга бўлиб, шу майдончанинг қоқ ўртасидан икки мустақил
майдончаларга бўлинади. Майдончани иккига бўлиб турувчи ўрта чизиқ
устидан 9,30 м узоқликда жойлашган икки устунга тўр тортилади. Икки
майдончада жойлашган рақиблар жамоалари ўйинчиларини шу тўр ажратиб
туради ва ўйин рақибларнинг ўз майдончаларида бир-бирига қарши
ҳаракатлари билан амалга оширилади. Бошқача қилиб айтганда, бир-бирига
рақиб ўйинчилар ўзаро тўқнаш (контакт) тарзда ҳаракат қилмайдилар.
Волейбол билан оммавий шуғулланиш учун ўйин майдонини исталган очиқ ёки
ёпиқ текисликда барпо этиш мумкин. Боз устига оммавий волейбол учун
қўлланиладиган жихоз ва ускуналар жуда камхаражатдир. Қолаверса, бу
ускуналар «қўлбола» усулда ҳам тайёрланиши мумкин. Шунинг учун ҳам
волейбол ер юзида энг оммавий спорт турлари таркибига киради. Мустақил
мамлакатимиз тараққиётининг сўнгги йилларида юртбошимизнинг халқчил
сиёсати ва унинг бевосита раҳбарлигида кашф этилган «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури»га ҳамоҳанг бўлган «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод»,
«Универсиада» каби узлуксиз ҳамда кўп поғонали оммавий шарқ мусобақалари
дстуридан волейбол ўйинининг мустахкам жой олиши фикримиз далилидир.
Алохида таъкидлаш жоизки, волейбол инсон соғлиги, унинг жисмоний ва
психофункционал имкониятларини шакллантирувчи энг самарали ва универсал
восита сифатида нафақат профессионал ҳамда оммавий спорт мусобақалари
дастурига киритилган, балки ўқувчи ёшларда шу спорт турининг назарий
мохиятини. чукур тушуниш зарурлиги туфайли унинг таълим муассасалари
ўқув режасидан мажбурий фан сифатида жой олиб, азалдан фаолият курсатиб
келмокда. Собик «иттифок» даврида ҳам таянч спорт турлари булмини
волейбол, баскетбол, футбол, гимнастика, енгил атлетика, сузиш умумий ўрта
таълим мактаблари ўқув режаларига жисмоний тарбия фанлари сифатида
киритилиб, улардан дарс сифатида фойдаланилган.
Аммо, шу спорт турларидан ташкил топган жисмоний тарбия дарсларига


6
куйиладиган талаблар режалаштирув хужжатлари, жисмоний тарбия
дарсларининг турлари, хафталик, чорак ва ўқув йили буйича белгиланган
хажмлари, «Бахоловчи» меъёрий машқлар «Марказ»да ишлаб чиқилиб, барча
«иттифокдош» республикалар мактаблари учун мажбурий булган. Энг
афсусланарли жойи – профессор Ф. Н. Насриддинов раҳбарлигида бир катор
олимлар томонидан ишлаб чикилган ва Узбекистан Республикаси умумтаълим
мактабларининг I-XI синф ўқувчиларига мўлжалланган жисмоний тарбия
дастурида (7) волейбол фанига алозхида аҳамият каратилган. Аммо,
афсусланарли жойи шундаки, ушбу дастурда волейбол жисмоний тарбия дарси
сифатида 9-синфдан бошлаб режалаштирилган. Вахоланки шу нарса махсус
тадқиқот асосида исботлаб берилганки, бошланғич синф ўқувчиларида
ўтиладиган жисмоний тарбия дарсларида волейбол элементларини мунтазам
қўллаб бориш шу ўқувчиларнинг нафақат жисмоний ва психофункционал
имкониятларига ижобий таъсир этади, балки уларнинг тактик фикрлаш,
ҳаракатни хис қилиш ва хотирада ҳаракат техникасини эслаб колиш
қобилиятларини чархлаб борар экан. (3уоза Ауремус-Казис Казевич 1989).
Юқорида кайд этилган дастурга биноан волейбол дарслари жуда кеч.яъни
9 синфдан бошлаб режалаштирилиши билан бир каторда шу дарсларнинг
мазмуни деярли очиб берилмаган. Колаверса, волейбол дарсларини бундай кеч
режалаштирилиши 
уқувчиларда 
волейбол 
малакаларини 
ўзлаштириш
имконини бермайди, уларда шу спорт турига қизиқиш уйготмаслиги мукаррар.
Умуман бундай хол таълим муассасаларида утказилиб келинаётган узлуксиз ва
куп погонали оммавий спорт мусобақаларининг мантикий жихатига .ҳам тўғри
келмайди. Чунки, «Умид нихоллари» мусобақалари дастурига киритилган
волейбол ўйинларида аксарият 7-11 синф уқувчилари иштирок этади.
Бинобарин агар 3-8 синфларда волейбол дарслари режалаштирилмаса, қандай
қилиб болаларни шу спорт турига қизиқтириш уларни волейбол тугаракларига
жалб қилиш, танлаш, маҳоратини устириш ва «катта» волейболга олиб чикиш
мумкин бўлади. Азалдан маълумки жисмоний тарбия ўқитувчисининг асосий
вазифаси факатгина шу дарсни мазмунли ва самарадор утказиш эмас, балки
турли спорт турлари ва хусусан волейбол ўйини малакаларидан таркиб топган
жисмоний тарбия дарслари давомида болаларни кадди-комати, буйи, жисмоний
сифатларига караб, уларни спорт ихтисосликларига йуналтириш, асосли
башорат ёрдамида муайян спорт турига жалб қилишдан иборатдир, Эхтимол
ана шу ғояга асосланган холда УзР.ВМнинг «Умумий ўрта таълим давлат
таълим стандартларини тасдиклаш тўғрисида»ги карори (16.08.1999 й.) билан


7
тасдикланган жисмоний тарбиядан умумий ўрта таълим ўқув дастурида (1999)
волейбол фани 5-синфдан бошлаб киритилган.
Таълим тизимида улкан ислохотларнинг амалга оширилиши, олимларни
самарали изланишлари натижасида сунгги йилларда умумий ўрта таълим
мактаблари учун давлат таълим стандартлари, дастурлар ва методик қўлланма
ҳамда дарсликлар яратила бошлади. Жумладан, 1999 йилда Э.А.Сейтхалилов ва
бир гурух олимлар томонидан чоп этилган умумтаълим ўрта мактабларга
мўлжалланган давлат таълим стандарти ва дастурларда (8,9,10) волейбол
дарсларига, уларнинг мазмунига алохида урин берилган, Айниқса, дарсларнинг
ихтисослашган булиши, маълум йўналишга қаратилиши ва мувофик
мураккабликка эга булишига ypгy берилган. Бу борада Э.А. Сейтхалилов (1986,
1987, 2000)нинг фикрлари эътиборга лойиқдир. Унинг фикрича, дарс
юкламаларини меъёрлашда шу дарснинг хажми ва шиддатини эътиборга олиш,
ўқувчиларнинг дарс юкламаларига физиологик жихатдан акс таъсир курсатиш
даражасини оператив тестлар (юрак ва нафас олиш частотаси ва хоказо)
ёрдамида аниклаш нихоятда муҳимдир.
Умумтаълим ўрта мактабларда жисмоний тарбия жараёнини ташкил
қилиш ва утказиш услубияти Ю. М. Юнусова (2002) томонидан атрофлича
ёритиб берилган. Жумладан, мактабларда жисмоний тарбияни ташкил қилиш
шакллари каторида шу жараённинг дарс шаклига алохида ypгy берилган.
Муаллиф жисмоний тарбия дарсини мустақил фан сифатида yкув режасига
биноан 1 ўқув йилида 68 академик соат хажмида (45 дақиқа) утилишига, яъни
хафтасига 2 соатдан ташкил этилиши шартлигига эътибор каратади. Хдр бир
хафтада жисмоний тарбия дарси тенг таксимланиш зарурлигини уктириб утади.
Унинг фикрича ушбу дарсларни биринчи ёки охирги соатларга
режалаштирилиши максадга мувофик эмаслиги, айниқса кетма-кет (сешанба,
чоршанба) режалаштирилиши умуман нотўғридир. Шу билан бир каторда шуни
ҳам эътироф этиш жоизки, таълим муассасаларида, айниқса умумтаълим ўрта
мактаб ўқувчилари билан хдфтасига 2 соат хажмда жисмоний тарбия дарси
утказилиши жисмоний сифатлар ва спорт малакаларини шакллантириш учун
етарли деб бўлмайди. Тўғри, жисмойий машқлар ёки спорт билан мактабдан ва
синфдан ташкари вактларда шуғулланиш мумкин. Лекин жисмоний тарбиянинг
бундай шакллари билан барча тоифадаги ўқувчилар ҳам шуғулланиш
имкониятига эга бўлмайди. Бинобарин, тасдикланган режа асосида хар хафтада
жисмоний тарбия дарсини камида 3-4 соатга купайтирилиши ўқувчиларни
нафақат жисмоний ва психофункционал жихатдан самарали шаклланишига


8
сабаб бўлади, балки бошқа умумтаълим фанларини ўзлаштириш имконини ҳам
кенгайтиради. Шунинг учун ҳам йирик мутахассис олимларнинг тавсиясига
кура 1999 йил 27 майда Вазирлар Махкамаси томонидан қабул килинган
«Узбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тугрисида»ги карорда жисмоний тарбия дарсларини хафтасига 4
хатто 6 соатгача купайтириш масаласи куйилган эди. Жисмоний тарбия
дарсининг функционал вазифаси факатгина ўқувчиларнинг соғлиги, жисмоний
баркамоллигини таъминлашдан иборат булибгина колмай, балки унинг
ёрдамида жамийки умуинсоний ва миллий кадриятлар, шахсий хислатлар ва
фазилатлар, кўникма ва қобилиятлар шакллантирилади. Ижтимоий онг одоб-
ахлок, шахс маънавияти ва маданияти, ватанпарварлик, мехнатни улуглаш,
багрикенглик, катта-ю кичикни хурматлаш ҳамда хакгуйлик, инсонпарварлик,
максадга эришувчанлик каби хислатларни тарбиялашнинг асосий амалий
воситаси жисмоний тарбия дарсидир. Шунинг учун ҳам унинг мавкеини
кутариш, мажбурий фан сифатида соатлар хажмини орттириш бугунги куннинг
долзарб масалаларидан биридир.
Жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялашда муҳим омил булган
жисмоний тарбия жараёни ва унинг самарали шакли булмиш жисмоний тарбия
дарсини унумли ташкил қилиш устида олиб борилаётган илмий ва услубий
тадқиқотлар доираси борган сари кенгайиб бормокда (И. Г. Скачков,1993: В. А.
Голомазов, В.Д. Ковалев, А.Г. Мельников, 1976: 3уоза Казевич, 1983: Ю.М.
Юнусова, 2002: Ю.Д. Железняк, Л.Н. Слунский,1989 ва б.)
Бу борада олиб борилаётган тажриба ва тадқиқотларнинг натижалари
алохида аҳамият касб этиб, диккатни узига жалб килади. Чунончи, И.Г.
Скачков (1993)нинг фикрига кура хафтасига икки марта ўтказиладиган
жисмоний тарбия дарси ўқувчиларнинг кундалик жисмоний юкламасининг 11%
ни ташкил этар экан. Агар дарс хар куни 1 соатдан режалаштирилса ҳам
кундалик жисмоний юклама 33 % фоиздан ошмас экан.
Ушбу вазиятни эътиборга олиб у жисмоний тарбия дарсининг куп
функционал вариантини таклиф этди, Мазкур дарс варианти бир дарсни узида
жисмоний тарбия дастуридаги барча воситаларни (гимнастика, енгил атлетика,
спорт ўйинлари турлари элементларини) уз ичига олади.
С.А. Аслаханов (1993) жисмоний тарбия дарсларида жисмоний
сифатларни самарали ривожлантирувчи халқ ҳаракатли ўйинларининг хажмини
нихоятда купайтириш зарурлигига эътибор каратади.
Айнан спорт ва ҳаракатли ўйинларни аксарият уз таркибига киритган


9
жисмоний тарбия дарсларининг юқори самарадорлигини исбот килувчи
тадқиқотлар қўлами сунгги йиллардан жуда кенгайиб бормокда. (Т.
Усмонходжаев, Ф.Хужаев, 1992: Л.В. Билаева, И.М. Коротков 1979, А.И.
Лисица, 1991: ГА. Фурманов. 1989: Ф.Н. Насриддинов, А.Ш. Косимов.1993: У
Корабоев, 2001: В.В. Кузин, С.А. Полиевский. 2000 ва б).
Ушбу йўналиш доирасида тадқиқот олиб борган деярли барча олимлар
умумтаълим ўрта мактабларда утказиладиган жисмоний тарбия дарслари
қандай турдан (енгил атлетика, гимнастика, волейбол, баскетбол ва х.) иборат
бўлмасин, дарс мавзусига мослаштирилган ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш
машғулотларнинг самарадорлигини таъминлайди деган хулосага келишган.
Масалан, А.Г, Фурманов, 1979: М.С. Бриль, 1980: МА. Курбанова, 1997 ва
бошқаларнинг фикрича мактаб ўқувчилари билан волейбол буйича
утказиладиган жисмоний тарбия дарсида ихтисослаштирилган ҳаракатли
ўйинларни қўллаш нафақат махсус жисмоний сифатларни унумли
ривожлантиради, балки волейбол малакалари техникасини тез суръатлар билан
шаклланишига ёрдам беради. Чунки волейбол техникасига ҳаракатли ўйинлар
ўйинлар ёрдамида ўргатиш ўқувчиларда катта қизиқиш уйготади. Демак,
волейбол буйича утказиладиган жисмоний тарбия дарсларида узига хос
ҳаракатли ўйинларни танлаш ва дарс вазифаларига караб уларни қўллаш муҳим
аҳамият касб этади.

Download 354,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish