Мактаб ўқувчилари мисолида волейболга ўргатиш ва жисмоний сифатларни



Download 354,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana24.02.2022
Hajmi354,21 Kb.
#190161
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
maktab oquvchilari misolida volejbolga orgatish va zhismonij sifatlarni rivozhlantirish uslubiyati

«Тасдиклайман»
Ўқув ишлари буйича
директор муовини
__________ Икромов А.Т.
« »
2005 йил
5 синф ўқувчилари учун 3-сонли дарс баённомаси
Дарс вазифалари:
Дарс утказиш жойи:
Анжомлар:
Дарс қисмлари
Дарс мазмуни
Машқларни
микдорлаш
Ташкилий ва
услубий
курсатмалар
Дарсни юқори савияда утказиш, дарс давомида ўқувчилар фаоллигини
таъминлаш, бериладиган вазифа, курсатма ва машқлар ижросига уларни онгли
ёндошишларига эришиш, жисмоний тарбия дарсига мехр ва хурмат уйготиш
ўқитувчининг нафақат касбий маҳоратига балки унинг шахси ва инсоний
фазилатларига бевосита боғлиқдир.
3. Волейбол дарсининг методологик ва технологик асослари.
Спорт малакаларига дастлабки ўргатиш жараёни куп йиллик спорт
тайёргарлиги тизимининг пойдевори булиб хисобланади. Дастлабки ўргатиш уз


14
ташкилий. услубий, илмий ва моддий-техника нуктаи назаридан канчалик
пухта асосланган булса, сифатли булса, шунчалик спорт уринбосарларига
тайёрлаш йули кискарок ва осонрок бўлади. Аммо бу албатта, мутахассиснинг
билимига, касбий кўникма ва малакаларига бевосита боғлиқ бўлади. Шунинг
учун мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган ўқув дастурининг энг
эътиборли ва асосий бўлимларидан бири бошланғич ўргатиш услубияти
(технологияси) булиб хиссобланади.
Мазкур маърузада бошланғич ўргатиш жараёнини максад ва вазифалари,
услуб ва воситалари ҳамда мавзута оид булган маълумотлар талқин этилади.
Мусобақа жараёнида самарали натижага эришишнинг асосий шарт-
шароитларидан бири – бу волейболчининг техник тайёргарлиги, техник
маҳорати такомиллашган даражада булишидир. Демак ўргатиш жараёнининг
дастлабки ва асосий максади бу ўйин техникасини мукаммал ўзлаштиришдир.
Ҳаракат – (ўйин) малакалари – тўпни узатиш, қабул қилиш (химоя),
тўпни ўйинга киритиш, зарба бериш, тўсиқ қўйиш, белгиланган босқичларда,
маълум 
услублар 
ва 
воситалар 
ёрдамида
ўзлаштирилади,
мукаммаллаштирилади, такомиллаштирилади. Мазкур жараён педагогик,
биопсихологик ва биомеханик конуниятлар асосида амалга оширилади.
Ўргатиш жараёни – бу педагогик жараён булиб, тренердан, ўқитувчидан
катта маҳорат, касбий тайёргарликни талаб килади. Лекин шундай булсада
ҳаракатни (ўйин малакасини) ижро этиш техникасига ўргатиш бошқа
аҳамиятли сабабларга ҳам боғлиқдир: боланинг фаоллиги, машғулотларнинг
сони, сифати, давом этиш муддати, ёрдамчи техник ускуналар, машғулот
утказиладиган жойнинг шарт-шароитлари, боланинг қизиқиши, ҳаракат
«бойлиги», тажрибаси ва хоказо.
Шуни ҳам айтиш зарурки, ҳаракат техникасини ўзлаштириш муддати
боланинг оилавий шароитига, унинг ижтимоий ва иктисодий имкониятига
ҳамда рухий холатига боғлиқдир.
Юқорида келтрилган маълумот ва ўргатиш жараёнида эътиборга
олинадиган омиллар маълум услубий тартибда асосланган режалаштирув


15
хужжатларидан жой олиши керак. Бундан ташкари боланинг ички «сирли»
имкониятларини ҳамда мавжуд омилларни аниклаш танлов дастури ва
машқлари ёрдамида амалга оширилиши зарур. Олинган натижалар ўргатиш
услубларини босқичларини ва технологиясини қўллашда таянч омил бўлиб
хизмат килиши керак.
Дастлабки ургатиш бир неча босқичларда амалга оширилади ва бу
босқичларни хар бири узига хос услуб ва воситаларни уз ичига олади.
Умумий ривожлантирувчи машқлар ўйинчида жисмоний баркамоллик ва
ўйинчи учун зарур булган ҳаракат кўникмалари ва малакаларини сайқаллаш
учун фойдаланилади.
Барча машқлар ўз йўналишига мос равишда бирлашган холда спорт
тайёргарлигининг қуйидаги бўлимларида қўлланилади: умумий жисмоний,
махсус жисмоний, техник, тактик, ўйин тайёргарлиги. Хар бир тайёргарлик
турида узининг етакчи омиллари борки, улар ёрдамида кузланган максадга
эришилади. Шу билан бирга барча турдаги тайёргарликлар бир-бири билан
узвий боғлиқ. Мисол учун агар ўқувчи жисмоний яхши тайёрланмаган булса, у
хужумда зарба бериш техник машқини яхши бажара олмайди. Бундай холда
ўқувчини жисмоний томондан чиниктириш, зарба бериш усулини куп марта
такрорлашдан кура фойдалирокдир.
Биринчи босқич: урганиладиган ҳаракат техникаси билан танишиш.
Бунда айтиб бериш, курсатиш ва тушунтириш услублари қўлланилади.
Ўқитувчи шахсан курсатиш билан бирга кургазмали куроллардан фойдаланади:
кинофильм, тасвирий фильм, схема, майдон макети ва хоказо.
Намойишни тушунтиришлар билан қўшиб олиб бориш керак.
Ўқитувчиларнинг дастлабки уринишлари уларда бирламчи ҳаракат сезгисини
шакллантиради.
Иккинчи босқич: техникани соддалаштирилган (оддийлаштирилган)
холатда урганиш. Мазкур урганиш босқичида муваффакият куп холатларда
ёндоштирувчи машқларнинг тўғри танланганлигига боғликдир. Улар узининг
тузилиши, шаклига кура урганилаётган ҳаракат техникасига яқин ва ўқувчилар


16
бажара оладиган булиши керак. Мураккаб тузилишига эга булган ҳаракат
(хужум зарбаси), уни ташкил килувчи асосий звеноларга (қисмларга) ажратиб
берилади. Бу босқичда бошқариш услубларидан фойдаланилади (буюриш,
курсатма бериш, куриш ва эшитиш, куриб илгаш, техник воситалар ва хоказо)
ҳамда кургазмали ҳаракат (ўқитувчининг бевосита ёрдами, ёрдамчи
жихозларни қўллаш), ахборот (тўпга булган зарба кучи, тушигд аниклиги,
ёруғлик ёки овозни белгилаш) каби услублар алохида аҳамиятга эга бўлади.
Учинчи босқич: техникани муракаблаштирилган шароитда ўргатиш.
Бунда қуйидагилар қўлланилади: такрорий усул, ҳаракатни мураккаб шароитда
бажартириш, ўйин ва бахолаш услуби, кушма услуб, давра айлана машқлари.
Такрорлаш услуби бу босқичда энг асосийдир. Куп маротаба такрорлашгина
малакани шакллантиради. Малака хосил қилиш учун такрорлаш турли
шароитларда машқ бажаришни (ҳаракат шароитини узгартиришни, аста-секин
мураккаблаштиришни) такозо этади. Ҳаттоки чарчаганда ҳам машқлар
бажартирилади, кушма ва ўйин услублари бир вактни узида техникани
сайкаллаштиришга ҳамда махсус жисмоний сифатларни устириш масалаларини
хал қилишга, ҳамда техник-тактик тайёргарлик ва yйин маҳоратини
такомиллаштиришга каратилган бўлади.
Туртинчи босқич: харакатни ўйин жараёнида мустахкамлашни кузда
тутади. Бунда бажарилган ҳаракатларни талқин қилиш услуби қўлланади
(расмлар, жадваллар, ўқув филмлари, тасвирий фильмлар), ўйин жараёнида
техник-тактик, махсус тайёргарлик топшириклари, уйин ва мусобақа усуллари.
Тайёргарлик ва ўқув ўйинларида хар бир усулни (малакани) урганиш, уни
такомиллаштириш ва мукаммаллаштириш кузда тутилади. Малакани
мустахкамлашнинг энг юқори воситаси – бу мусобақалашишдир.
Ўқитиш (ўргатиш)да фаол услублар катта имкониятларга эгадир,
Уларнинг орасида – муаммоли ўқитиш (муаммоли вазифаларни қўйиш) ва
узининг узлаштиришини бахолаш услуби алохида аҳамиятга эга. Муаммоли
вазифаларни қўйиш, унинг ечимини кидирувчи холатни, вазиятни вужудга
келтиради, узини бахолаш эса ҳаракатланиш фаолиятини яна ҳам


17
фаоллаштиришга олиб келади, бу ўқувчи қизиқишини яна ҳам орттиради ҳамда
ижодий фикрлашга ўргатади.
Фаол услублар қандай қилиб амалга оширилади. Аник бир ўйин
коидасини кискача мазмуни ва аҳамияти айтиб берилгандан сунг, юқоридан
икки кўл билан тўпни етказиб бериш, уни бажариш усули (техникаси) намойиш
қилинади ва уқувчиларга ҳам шу усулни бажаришга имкон берилади. Сунгра
муаммоли савол куйилади: «усул (панжалар) билан тўпнинг тукнашиши каерда
амалга ошади». Жавоб беришга ҳаракат килинган купгина уринишларда биз
қуйидаги жавобни айтишимиз амри махол: юзимиз каршисида. Сунгра янги
саволлар берилади: «Нега тўпни узатаётганда қўллар тирсакдан бир оз
букилади. Уларнинг букилиш бурчагини нима белгилайди».
Ўқувчиларнинг юқоридаги саволларига жавоб кидиришида уларнинг
эътиборини биомеханик конуниятлар томон йуналтирилади, шунга кура
г
саволнинг биринчи омилига жавоб максадга энг киска масофа танлаш билан
эришиш булса (фазовий нуктаи назардан), иккинчидан тўп узатувчининг
кучлилик, тезкорлик имконияти даражасидир. Юқоридаги талаблар асосида яна
бир бор тўп узатишни бажаришни таклиф киламиз. Бизни вакт куп
сарфланаётгани қизиқтирмайди, чунки у келажакда узини оклайди.
Ўйинчининг бошланғич холатда туришида нега қўллари белигача эгилган
ҳолатда бўлади. Бунда тўпни ҳаракат йўналиши, табиий ҳаракатланиши,
тезликни оширишга ёрдамлашуви хисобга олинади.
Ўз-ўзини бахолаш: имо-ишора жавобан бошланғич холатни эгаллаш ва
ўқитувчи устознинг андозасига ёки кино ёзувига солиштириш. Ҳаракатланиш.
Муаммоли саволлар:
1.
Ҳаракат усули нимага асосланади? Тўпнинг учиш холатига,
ўйинчини қадди-қоматига, тўпни йўналиш тезлиги босиб утган изи
(траекторияси)га.
2.
Тўпга томон уз вактидаги харакатни кайси омиллар таъминлайди.
Кузатувчанлик, тайёрлик, тезлик.
3.
Уз-узини бахолаш; имо-ишора билан килинган белгига жавобан хар


18
хил усул билан ҳаракатлангандан сунг шериги ёки ўқитувчи-устоз ташлаб
берган тўпни юз устида тутиб олиш ёки тўғри ёзилган қўл билан пастдан илиб
олиш.
Юқоридан икки қўллаб тўпни етказиб бериш.
Муаммоли саволлар:
1. Қўл панжалари билан тўп каерда тукнашади. Юз устида, юқорида,
кукрак-энгак каршисида.
2. Тўпни узатишда қўлни тирсакдан букилиш бурчаги нима билан
белгиланади? қўлни тезкор кучлилик даражасини ривожланиш
сифати билан.
3. Тўпни узатишда унинг айланмасдан учиши нималарга йўналишида
таъсир эттиришга боғлиқ?
Уз-узини бахолаш:
1.
Бошланғич 
холатда 
туриб 
ва 
хар 
хил 
йўналишларда
ҳаракатлангандан сўнг 1-2 кг.ли тулдирилган тўпни олдинга-юқорига узатиш
(иргитиш).
2.
Тўпни уз устида ёки девордаги нишонга 20-30 см масофадан
(етказио; иргитиб (бир неча маротаба) бериш (узатиш).
3.
Тўпни девордаги аниклик нишонига иргитиш (10 тадан узатиш),
нишон (тўпни диаметрига), яъни 10, 30, 50 ва х.к. см булган маълум радиусли
айланалардан иборат. Нишон маркази полдан 4 м баландликда жойлашган.
Деворгача булган масофа 2,5 м. Курсаткич 40 балл (нишон марказига уриш 5
бал, иккинчи айланма 4 ва х.к,).
Тўпни айланмасдан учиши. Тўпни икки қўллаб қабул қилиш.
Муаммоли саволлар:
1.
Қўллар кукрак олдида қандай холатда булиши керак.
2.
Тўп елка олдига нисбатан қандай бурчак остида қабул қилинади.

Download 354,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish