Олим давлатов



Download 0,53 Mb.
bet7/8
Sana26.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#581673
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5381981221779675655

Шарҳ: “Агар” шарт белгисидир, шартнинг жавоби эса, “ҳосил бўлур”.
Матн: Ва бу Аллоҳга нойибликдир. Агар у айтсаки: Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, бас, ўзи ва унга эргашувчиларга хабар берадики, дарҳақиқат, Аллоҳ уни эшитди. Бас, фаришталар ва ҳозир бўлганлар айтадиларким: Раббано ва лакал-ҳамд. Бас, Аллоҳ Ўз бандаси тили билан айтадурким: Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Бас, намознинг олий мартабасининг боққилким, эгасининг мақомини қандай юксалтирди.
Шарҳ: Яъни, агар имом бўлса, Ҳақнинг расули ва нойиби мартабаси унга лозимдир, агар иқтидо қилувчи бўлса, Ҳақ билан фаришталар ва муножот этувчилар мақомида сўзлашмоғи лозим.
Матн: Кимки унда намозида рўъят даражаси ҳосил бўлмаса, ниятига эришмаган бўлади ва унда кўз рўшнолиги ҳам йўқ, чунки у кимга муножот қилаётганини кўрмаяпти. Бас, агар Ҳақ нима жавоб қайтараётганини эшитмаса, бас, унинг қулоғи аслан эшитмайди. Бас, кимки ўз Парвардигори олдида ибодат учун ҳозир бўлганида Уни на кўа олса, на эшитса, у аслида мусаллий (намозхон) эмас.
Шарҳ: Бу жумланинг маъноси зоҳирдир.
Матн: Ибодатнинг бирор тури намоз каби бошқа юмушлар тасарруфиданким, давомлидир, тўхтатолмайди. Унда сўз ва амаллардан таркиб топган нарсалардан Аллоҳнинг зикри барчасидан буюкроқдир. Биз Комил Инсоннинг намоздаги ҳолати қандай эканлигини “Футуҳоти Маккия”да тавсифлаганмиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи буюрганким, “Дарҳақиқат, намоз фаҳш ҳамда наҳй қилинган нарсалардан қайтаради.” Шариат бўйича ҳам мусаллий учун ибодатдан бошқа нарсага чалғимасдан, номига мувофиқ намозхон бўлиш шарти юклатилди.
Шарҳ: Яъни, банда учун ибодатнинг бирор тури бошқа нарсалар тасарруфидан тўлиқ сақловчи эмас, илло намоз. Бу ибодатда қавл ва амаллардан мавжуд бўлган энг улуғ нарса Аллоҳнинг зикридир. Ва шариат соҳиби ҳукм қилибдурки, модомики сени намозхон дейдилар, бу ибодатдан ўзга нарсага тасарруф этма.
Матн: “Ва лазикруллоҳи акбару” (Бас, дарҳақиқат, Аллоҳ зикри улуғроқдир), яъни намоздаким, унда Ўз бандаси ҳожатини раво айлашда Аллоҳ зикр этади. Ва Унга сано айтиш банданинг ўз Рабби зикрини қилишидан улуғдир чунки кибриё (улуғлик) мақоми фақат Аллоҳга хосдир. Шунинг учун “Аллоҳ сизлар нима қилмоқчи эканликларингизни билади” ва “Ў (сизларни) тинглади ва у билгувчидир” деди.
Шарҳ: Яъни, Унинг тингламоғи шуким, Ҳақ ўз бандасини ёд этади ва банда ушбу ёд этишдан Ҳақ муродини англайди.
Матн: Шу сабабданким, Вужуд – Борлиқ оламни йўқликдан вужудга келтирувчи ҳаракатлар мажмуидир, намоз ҳам барча ҳаракат турларини қамраб олади ва бу ҳаракатлар учта ҳисобланади: тўғри ҳаракат ва бу намозхоннинг қиём ҳолатида кўзга ташланади; уфуқий–горизонтал ҳаракат – бу намозхоннинг рукуъдаги ҳолатидир; такрорий ҳаракат – бу сажда ҳолатида бўлган намозхоннинг ҳолатида акс топган. Бас, инсоннинг ҳаракати мустақим– тўғридир, ҳайвонот оламига уфуқий ҳаракат хосдир; наботот оламининг ҳаракати такрорий ҳисобланур. Жимодот – маъдан олами ўз зотига кўра ҳаракатсиздир; агар тошни ҳаракатга келтирсанг, юқоридаги учта ҳаракатдан бошқача ҳаракатланади. Аммо “Ва жуъилат қурратул-ъайний фис-салоти” (ва намоз пайти кўзимнинг равшан бўлиши) сўзида амални ўзига нисбат бермади, бас, муҳаққақки, Ҳақнинг намозхонга қилган тажаллийси Ўзига ружу қилади, намозхонга эмас. Бас, у ушбу сифатни ўз нафсига зикр этмагани Унинг тжаллий этилмайдиганларни намозга амр этганидандир. Бас, “ва намоз пайти кўзимнинг равшан бўлиши” деб буюрди.
Шарҳ: Ушбу хабарни мажҳул сийға билан келтиргани шу сабабдан эдики, менинг намоз пайтимдаги кўзим равшанлиги Ҳақ мушоҳадасидир, бу саъй-ҳаракат ва ўз инон-ихтиёрим билан содир бўладиган эмас, балки азалий иноятга таллуқлидир.
Матн: Тақарруб (яқинлик)и айни муҳаббат бўлган маҳбубнинг мушоҳадаси барқарорликдан ўзга эмас. Бас, кўзнинг рўъят (назар солмоқ) пайтидаги барқарорлиги шуким, у билан ундан бошқа бирор нарсага қарамайди ва бошқа томонга бурилмайди.
Шарҳ: “Тақар” қофнинг фатҳаси билан сурур – хурсандчилик, “виқар” қофнинг касраси билан совуқлик маъносини англатади. Масрур кўзлар ботин қароридан совуқ бўлади, аммо маҳзун кўзлар ички изтиробдан иссиқ бўлади.Демак, муҳиб кўзининг рўшнолиги маҳбуб мушоҳадасидандир. Бу маҳбубнинг унга тажаллий этишида сурат топади, чунончи, Ҳақ Мусо алайҳиссаломга олов суратида ва Муҳаммад (сав)га хушсурат йигит суратида тажаллий топдиким, “Раайту Раббий фий сурати амрада” (Раббимини хушсурат йигит суратида кўрдим).
Матн: Шу сабабдан, намоз чоғида илтифот–бошқа томонга назар солишдан манъ этди. Чунки илтифот шундай нарсадирким, шайтон у билан банда ҳушини намоздан ўғирлайди ва уни Маҳбуб мушоҳадасидан маҳрум этади. Балки агар у ўз Маҳбуби томон назар солган бўлса, намоз чоғи Унинг Важҳи қибласидан ўзга томонга назар солмас. Инсон ушбу нуқтаи назардан, ўз нафсининг ҳолатини биладиким, шу хос ибодат ҳолатидами, йўқми, чунки “Инсон ўз нафсидан бохабардир, қачонки сабаблари ойдинлашса”. Бас, у ёлғон ёки чинлигини ҳам ажрата олади, чунки нарса ўз ҳолатини билмаслиги мумкин эмас ва бу хусусият унда завқийдир.
Шарҳ: Яъни, намоз чоғидаги илтифот Шайтоннинг ихтилоси –ўғирлигидандир; у бандани ҳузур ва муроқибат мақомидан ўғирлайди, токи Ҳақиқий Ўр дийдори давлатидан, балки Ҳақ муҳаббатидан маҳрум қолса. Чунки агар намозхон маҳбубнинг назаргоҳи Ҳақ бўлса, у бошқа томонга ҳеч қачон назар солмасди. Инсонга шундай басират берилганки, ўз ҳолининг ҳақиқати ва ёлғон амалларини яхши билади.
Зи ҳар баде ки ту дони, ҳазор чандонам,
Маро надонад аз ин гуна кас, ки ман донам.
Дар ошкор бадам, дар ниҳон зи бад батарам,
Худой донаду бас ошкору пинҳонам1.
(Таржимаси:
Сен ўйлаган ёмонликдан минг карра ёмонроқман,
Мени менчалик бирор киши билмас.
Зоҳирим ёмондир, ичим ёмондан ҳам ёмонроқ,
Ошкору пинҳоним фақат Аллоҳга аён.)
Матн: Муҳаққақки,Унга намознинг иккинчи қисми тегишлидир; чунки У – таборак ва таоло – бизни намоз ўқишимизга буюрди ва бизга салавот юбориши ҳақида ҳам хабар берди. Бас, намоз биздан ва Ундандир. Бас, агар уни мусаллий десак, муҳаққақки, иккинчи исм билан мусаллийдир ҳмада ўз бандаси вужудидан кейин туради; У банда ўз қалбида ўз тафаккур назари орқали ёки тақлид йўли билан яратган Ҳақнинг ўзидир, бу – эътиқод қилинадиган Илоҳдир.
Шарҳ: Яъни, намоз икки қисмдир: бири, бизнинг намозимиз ва у ибодатдир; иккинчиси Ҳақ– жалла ва ъало– намозидир ва у мазоҳирга раҳмат тажаллийсидир. Бас, Ҳақнинг намози банда намозидан кейин сурат топади. Эътиқод қилувчи банданинг қалбида ўз фикри ё бошқа бировга тақлид қилиш орқали тасаввури пайдо бўлган Худонинг вужуди ўша банданинг вужудидан кейиндир. Тасаввурдаги Маъбуд Мутлақ Илоҳдан тубдан фарқ қилади, чунки Мутлақ Илоҳ ибтидосиз аввал ва интиҳосиз охирдир, на бировнинг илми Уни қамраб олур ва на тафаккур қуввати унинг боргоҳига йўл топа олар. Аммо ҳар бир мутасаввир (тасаввур этувчи)нинг мутасаввар(тасаввур этилувчи)и бўлмиш Илоҳ ҳар бир кишининг истеъдоди туфайли турлича тасаввур этилур, “Оё, тафриқа солувчи арбоб(рабнинг кўплиги) яхшидур ёки ягона ва қаҳҳор Аллоҳ яхшироқдир?”
Матн: Бу хилма-хиллик содир бўладиган жойларнинг истеъдодлари турлича бўлганидандир; Жунайддан ориф ва аллоҳ маърифати тўғрисида сўралганида, айтганидек, сувнинг ранги – идишининг рангидир. Ва бу энг содда жавобдир ва ўзи билган нарсадан (яъни Аллоҳни билиш) хабар беради. Бу ўша биз унга ибодат қиладиган ва намоз ўқийдиган Аллоҳдир.
Шарҳ: Яъни, илоҳий суратдаги хилма-хиллик истеъдодлар туфайлидир. Чунки ҳар бир кишининг истеъдоди бошқа бир кишининг истеъдодидан тубдан фарқ қилади.Тажаллий ҳам истеъдоди миқдорида содир бўлур. Ҳар бир киши ўзида нимаики топса, фикри юзага келиб, ўшани айтади ва шундай ўйлайди. Илоҳи Мутлақ эса, “ҳува ҳува”(У-Удир) жиҳатидан, белгиси ҳам йўқ, таърифга сиғмас, сифатлаб ҳам бўлмас, шу билан бирга, Унга нисбат берадиган барча нарсанинг айни ўзидир. “Сувнинг ранги– идишининг рангидир” Жунайддан бир ишоратдир. Сувнинг ўзининг ранги йўўдир, қайси рангдаки кўринса, аслида идишнинг рангидир. Ҳақ – ъазза шаънуҳу–нинг ҳам ақл қамраб олишга қодир бўладиган бирор таайюни(аёнлашуви) йўқдир, балки ҳар бир тажаллий қабул этадиган нарсанинг даражасига мувофиқ тажаллий этади.
Матн: Биз намозни адо этаётган пайтимизда “охирги” исмини касб этамиз. Зикр этганимиздек, биз унда ушбу исмнинг эгаси бўлганнинг ҳолида бўламиз. Биз Унинг олдида ўз ҳолатимиз бўйича ҳозир бўламиз, ва У ҳам бизга унинг олдига қайси суратда борган бўлсак, ўшанга назар солади. Бас, намозхон ушбу майдонда ўзидан собиқ-олдин бўлгандан кейингисидир.
Шарҳ: Яъни, биз намозни адо этаётган чоғида “охирги” исми бизники, “аввалги” исми Аллоҳникидир; Ҳақдан тавфиқ етмагунча, биз намозхон бўлолмасдик. Бошқасининг маъноси зоҳирдир.
Матн: Ва унинг қавликим “Барчаси, муҳаққақки, ўзининг намози ва тасбеҳини билади”, яъни, ўз Раббини ибодат қилишда тааххур– кейинги бўлиш рутбаси ва истеъдоди Покликни улуғловчи тасбеҳидир.
Шарҳ: Яъни, ҳар бир намозхон ўз рутбасини билади ва бу мартаба Рабби – ъазза шаънуҳу– намозидан кейингисидир. Ва истеъдод поклиги тасбеҳи даражасида имконий нуқслардан ўзини поклаб, Ҳақнинг Поклиги ва Муқаддаслигини улуғлашга нойил бўлади.
Матн: Бирор нарса йўқки, Ўзининг Ҳалим ва ўафур Раббига тасбеҳ айтмаса. Шунинг учун биз оламнинг тасбеҳини билмаймиз, чунки уларнинг тафсили алоҳида-алоҳидадир.
Шарҳ: Яъни жамийки ашё Ҳалим Ҳақнинг тасбеҳини айтадилар. Осийлардан ҳар лаҳзада содир бўлаётган гуноҳларнинг кўплигидан уқубатга шошилмайди, уларнинг худбинлиги ва манманлигини яққол ошкора этадиган гуноҳларини мағфират пардаси билан яширади ва ўз Зотида фоний этади. Унинг мағфирати ғоятидан бири будирким, мавжудотнинг ҳар бирининг ўзига хос тасбеҳи бордирким, биз бунинг тафсилидан бехабармиз.
Матн: Унинг “Ва ин мин шайъин илло юсаббиҳу биҳамдиҳи”(Ва дарҳақиқат, бирор нарса йўқки, илло унинг ҳамдида (яъни ўша нарсанинг ҳамдида) тасбеҳ айтмаса) сўзидаги “унинг” ўриндоши тасбеҳ айтадиган бандага оиддир ва бунда унинг мартабаси белгиланган. Ва “биҳамдиҳи” (унинг ҳамдида) сўзидаги Унинг ўриндоши уларда мавжуд бўлган барча нарсаларни қамраб олади.
Шарҳ: Яъни, ўзининг тасбеҳини айтмайдиган бирор нарса йўқдир. Чунки, Ҳақиқат изловчининг наздида ибодат учун Аҳадиятнинг моҳияти илоҳият мартабасида зоҳир бўлгани кавния мартабаларида зоҳир бўлган ўша моҳиятдир. Бас, унинг тасбеҳини айтадиган ҳар бир нарса унинг суратида зоҳир бўлган ўша Моҳиятнинг тасбеҳини айтибдир.
Матн: Эътиқод бобида айтганимиздек, мўътақид–эътиқод қилувчи ўз эътиқоди даражасида яратган Илоҳга ҳамду сано айтади ва бу йўл билан ўз нафси билан боғлиқликни ушлаб туради. Унинг барча амаллари ўзига қайтажакдир. Сано айтиши ҳам аслида ўз нафсига қайтади, чунки кимки бирор яхши иш маҳсулини мақтаса, шак-шубҳасиз, ўша ишни қилган кишини мақтаган бўлади, бас, ўша ишнинг яхши-ёмонлиги ўша иш соҳибига қайтади. Эътиқод қилинувчи Илоҳ ҳам унга юзланганнинг маҳсулидир; бас, эътиқод қиладиган Илоҳига ўқийдиган ҳамд-саноси ўз нафсига нисбатан айтадиган санодир.
Шарҳ: Нарсаларнинг ўзига айтадиган сано ва инсоннинг бир тоифага эътиқод ва иймон маншаъи бўлмиш Илоҳга нисбатан айтадиган ҳамд-санонинг бир-бирига ўхшаш деб билади. Муҳаққиқлар олдида бу мажъул (ўхшатма) Илоҳ бандасининг тафаккури маҳсулидир. Чунки Мутлақ Илоҳни бирор белги-нишон билан қамраб бўлмас; гумон ва фараз қайси бир нарсани Илоҳ, деб тасаввур қилса, Илоҳ ундан ўзгадир. Бас, бирор нарсага “Аллоҳ–шу” деб эътиқод қилган нарсасига сано ўқийдиган одам аслида ўзига сано ўқиган бўлади, чунки бу Илоҳ ўзининг маҳсулидир.
Матн: Ва шу сабабдан, бошқа нарсага эътиқод қилувчиларни мазаммат қилади, аммо агар холис ёндашса, унда бу ҳолат содир бўлмас. Аммо хос эътиқод соҳиби бўлган киши, шак-шубҳасиз, бехабар кимсадир, шу сабабдан аллоҳга ўзидан сал бошқачароқ эътиқод қиладиган одамни бутунлай инкор этади. Аммо агар у Жунайднинг “Сувнинг ранги– идишининг рангидир” ҳикматини англаганида барча эътиқод қилувчиларнинг эътиқод қиладиган нарсаларга ислом келтирарди ҳамда Аллоҳни барса сурат ва шаклда, барча турдаги эътиқодга танирди. Бас, у гумон этувчидир, олим эмас, шунинг учун Аллоҳ таоло айтибдирки “Мен бандамнинг менга нисбатан қиладиган гумон-тахмини олдидаман”; У бандасига эътиқод қилинадиган шаклдагина зоҳир бўлади, бас, агар хоҳласа, эрк беради, хоҳласа, банди қилади.
Шарҳ: Бунинг маъноси зоҳирдир.
Матн: Бас, эътиқод қилинувчи Илоҳ ҳудуд-чегара қабул қила олади ва бу ўша бандасининг қалбида жой олган Илоҳдир. Бас, муҳаққақки, Мутлақ Илоҳни бирор нарса ўзида сиғдира олмас, чунки у барча нарсаларнинг айни ўзи ва ўз нафсининг айни ўзи ҳам Ўзидир; бас бирор нарса унда сиғмас ва У ҳам бирор нарсада сиғмас, бас, сен буни англашинг керак. Аллоҳ ҳақни сўзлар ва У йўл кўрсатувчидир.
Шарҳ: Бас, барча нарсанинг асли-моҳияти бўлган нарсани , Ўзида сиғадими, йўқми деб қандай қилиб тавсифлаш мумкин? Чегараланган нарсани бурчак ва ўлчовлари кўрсатиш мумкин, аммо Аллоҳ таоло чегара тушунчасидан юқори туради. Камол аҳли кўнглининг бир чеккасида жой олиши ҳам жалолий ва жамолий сифатлари тажаллийси орқалидир; Комил инсон кўнгли жамийки тажаллиётга қобилияти бўлса ҳам, бир дафъада тўлиқ қамраб ололмас.МУНДАРИЖА:
Муқаддима
Ибн ал-Арабий ҳаёти ва ижоди..............................................................
Ибн ал-Арабий маслаги.........................................................................
Ваҳдат ул-вужуд нима?.............................................................................
Ваҳдат ул-вужуд ва ваҳдат уш-шуҳуд.....................................................
Ваҳдат ул-вужуд таълимотида фано босқичи...........................................
Хулоса ўрнида................................................................................................
Илова. Хожа Муҳаммад Порсонинг “Шарҳи Фусус ул-ҳикам”идан.......Олим Давлатов

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish