Олим давлатов


ФАССУ ҲИКМАТИН ФАРДИЯТИН ФИ КАЛИМАТИН



Download 0,53 Mb.
bet6/8
Sana26.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#581673
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5381981221779675655

ФАССУ ҲИКМАТИН ФАРДИЯТИН ФИ КАЛИМАТИН
МУҲАММАДИЯТИН
(МУҲАММАДИЯ КАЛИМАСИДАГИ ФАРДИЯТ– ЯГОНАЛИК ҲИКМАТИНИНГ МАЪНОСИ)
Муҳаммадия калимасини шу сабабдан фардиятга махсус қилдиким, жамъи илоҳийда ягонадир ва Аллоҳ исмининг мазҳари– кўзгуси ҳисобланади. Расулуллоҳ (сав) Ягона Зот (яъни Аллоҳ)дан биринчи бўлиб, файз топгандирким, “Аввалу мо халақаллоҳа руҳий” (Аллоҳ яратган илк нарса менинг Руҳимдир) [бунга далилдир]. Бас, муҳаққақки, аввалият – биринчи бўлганлиги сабабли фардият унинг вужудига хосдир.
Матн: Дарҳақиқат, фардият ҳикмати унга шу сабабдан нисбат берилурки, у инсоният ичида энг комил мавжуд-хилқатдир, шу сабабдан амри илоҳий у билан бошланиб, у билан тугар: Факона набийян ва Одама байнал-моа ват-тийн (Одам сув ва тупроқ орасида бўлган (ҳали яралмаган пайтларда) замонлардаёқ У НАБИЙ эди). Жисмоний туғилиши бўйича пайғамбарларнинг энг сўнггиси бўлди. Кўпликни англатувчи биринчи рақам ҳам уч рақамидир. Нимаики булардан кўпайса, бас, уч унинг таркибида бўлар.
Шарҳ: Яъни, фардият вужудда уч нарса билан ҳосил бўлди: бири– Зоти Аҳадият, иккинчиси– мартабайи Илоҳият, учинчиси – Айни собитайи Муҳаммадия. Кўпликнинг боши ҳам уч рақамидир, нимаики унга (яъни уч рақамига) қўшилса, унинг содир ва зоҳир бўлиши ҳам шу учдандир.
Матн: У [Муҳаммад] алайҳиссалом – ўз Раббига далил эди, бас, у Одам(а)га ўргатилган барча исмларнинг манбаси эди; унинг далили таслис (учлик)га шабоҳати бор, далил ўз-ўзига ҳам далил-исботдир.
Шарҳ: Бу “Ва ъаллама Одамал-асмоа куллаҳо” (Ва Одамга барча исмларни ўргатдик– Бақара сураси, -оят) га ишоратдир. Одам (а) бу исмларни айтди, аммо Муҳаммад(сав)нинг сўзларини баён этди, чунки Руҳ Муҳаммадийдир. Бу руҳ дарҳақиқат, ўз моҳиятига ҳам далил-исботдир, чунки у ва Ҳақнинг ўртасида таайюни муҳаммадийдан ўзга ҳеч имтиёз-афзаллиги йўқ, ва далил бўлиш учун бирор ғайр ҳам ўртада мавжуд эмас.
Матн: Қачонки унинг ҳақиқати фардият даражасини олди, у [фардиятни ҳосил қилувчи] учликнинг учинчи бўлаги эди. Шунинг учун, мавжудотнинг асли бўлмиш муҳаббат ҳақида “Сизларнинг дунёларингиздан уч нарсани севдим” деди, чунки бу ҳам таслисот (учликлар)дандир. Сўнгра аёллар, хушбўйликлар ва намоз пайтида кўзнинг ёруғлигини бирма-бир санаб чиқди. Ўз каломини аёллар билан бошлаб, намоз зикри билан тугатди; ва бу шунинг учунким, аёл зоти ўзининг яралиш аслиятига кўра, эркакнинг бир бўлагидир.
Шарҳ: Бу жумла матн ўртасида келтирилган кириш гап ҳисобланади. Яъни, эркак кулл ва аёл жузъ ҳисобланганлиги сабабли, куллнинг жузъга мойиллиги бўлади. Шундан сўнг яна асосий масалага қайтади.
Матн: Инсон ўзини англаши Раббини танишидан олдин бўлади, бас, муҳаққақки, Раббини таниши ўзини англашининг натижасидир. Шу сабабдан, Пайғамбар алайҳиссалом айтди: Ман ъарафа нафсаҳу фақад ъарафа Раббаҳу (Кимки ўзини таниди, бас, муҳаққақки, Раббини танибди).
Шарҳ: Бу каломи далил ўз-ўзига ҳам далил-исботдир сўзининг изоҳида келган. Яъни, Муҳаммад алайҳиссалом Ҳақ борлигининг биринчи далилидир, ўзи учун ҳам ўзи далил-исботдир; чунки одамизод то ўзини танимаса, Ҳақни таниёлмайди.
Матн: Агар хоҳласанг, бу ҳадисни инсон Илоҳий ҳақиқатни маърифат қилишда ожизлиги маъносида ишлатсанг, жойиздур. Ва агар маърифат (билиш) исботида айтсанг ҳам, тўғри бўлар. Биринчисида айтасанким, батаҳқиқ, нафсинг ўзини танимабдими, демак, Раббисини ҳам танимабди. Иккинчи ҳолатда, нафсинг ўзингни танибдими, демак, у Раббини танибди, деган маънони англатади.
Шарҳ: Яъни, бир томондан, ўзликни англаш, ҳақиқатда, имкони йўқ. Идрокот унинг моҳиятини англашда ожизлик қилади, чунки нафс ҳақиқати ўз моҳиятига кўра Зоти илоҳиятга оиддир; Ҳақдан ўзга бирор киши Ҳақнинг ҳақиқатини англашга имкони йўқ. Иккинчи томондан, камол касб этиш ва сифатларини англаш орқали маърифат имкон доирасидаги ҳодиса ҳамда орифларга хос ҳолатдир. Демак, ўзликни англаш даражасида Ҳақни ҳам таниш мумкин.
Матн: Муҳаммад (сав) Рабби учун энг ойдин-равшан далил эди. Бас, муҳаққақки, оламнинг барча жузъиёти ўз аслигаким, Раббидир, далил-исбот ҳисобланади. Сен буни англамоғинг керак.
Шарҳ: Яъни, оламнинг ҳар бир жузъи унинг аслига далилдир, Рабубият эса уни тарбият қилади. Илоҳий исмларнинг ҳар бири оламнинг бирор нарсасини тарбият қилади. Муҳаммад (сав) Ҳақнинг халифаси ва Аллоҳ исмининг мазҳари – кўзгусидир. Бас, унинг вужуди ўз асли бўлмиш Раббул-арбобга далилдир.
Матн:Бас, дарҳақиқат, аёлларнинг суюкли бўлиши ва меҳр кўрсатилиши Куллнинг Жузъга бўлган муштоқлик туфайлидир.
Шарҳ: Яъни, Кулл Жузъсиз кулл бўлолмайди, агар Кулл фақат Жузъ билан Кулл бўлса, бас, Жузъга интилиш унинг табиатида мавжуддир.
Матн: Бас, исботланадики, бу амр ўз нафсида ҳақ жонибидандир, инсоний унсури ҳақидаги қавли “ва нафахту фийҳи мин руҳий” ҳисобланур.
Шарҳ: Яъни, Муҳаммаднинг аёлларга бўлган меҳр-муҳаббати Куллнинг Жузвга бўлган иштиёқдир; Шу мойиллик ва муҳаббат воситасида ҳақиқати ҳолни аён қилди – Ҳақнинг халққа бўлган муҳаббати унсурий нашъат (таркибий яралиш) робитаси туфайлидир; “Ва нафахту фийҳи мин руҳий” (Ва унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргиздим– Сод сураси, 72-оят) ҳукми билан бунга ишонтирди, то билсинларким, Инсон Ул Ҳазрат (яъни Аллоҳ)дан бегона эмас, балки Куллнинг Жузвга ва Аслнинг Фаръга бўлган нисбатидадир. Ҳаройна, жузв Куллга мойил бўлар ва Асл ўз Фаръига муштоқ эрур.
Матн: Сўнгра Ўзини кўрганидан ҳосил бўлган шавқининг шиддати билан Ўзини васф айлади. Муштоқларига “Ў Довуд, дарҳақиқат, Мен шавқим уларникидан (яъни унга муштоқ бўлганлардан) шиддатлироқдир”, дея марҳамат қилди. Ва бу Хос Лиқо (ўз аксини кўриш)дир.
Шарҳ: Яъни Ҳақ ўзини бандаси кўзгусида кўрмоғи Хос дийдор ҳисобланади. Бу ўз Зотини Мутлақ Эрк ва ўайби Аслийда кўринишидан мутлақо фарқ қилади. Ҳар бир нарса ўзини кўзгуда кўриши ўзини-ўзи мушоҳада этишидан комилроқ кўринур. Шунингдек, ҳар бир кишининг бирор нарсага бўлган шавқи ўша нарса ҳақидаги билганлари ва идроки туфайлидирким, ўша яхши кўрган нарсасида зоҳир бўлади. Ва барча илмларнинг манбаси Ҳақдир. Ҳар бир кишининг бу илмдан насибасидан ортиқ баҳраманд эмас. Ҳақнинг илми ҳам ҳар бир матлуби ҳақида энг мукаммал ва том, аниқ ва равшандир. Бас, Унинг шавқи ҳам бошқаларнинг шавқига кўра кучлироқ ва улуғроқдир.
Матн: Бас, дарҳақиқат, Дажжол ҳақидаги ҳадисда айтибдирким: муҳаққақдирким, сизлардан бирорталарингиз ўлмагунларингизгача раббингизни кўролмайсизлар. Шубҳа йўқки, бу ҳам юқорида васф қилинган шавққа оиддир.
Шарҳ: Яъни, бу Ҳаққа нисбатан бўлган шавқдан ўлган-фоний бўлган кишига айтилур. Дарҳақиқат, Ҳақ ўзининг муштоқ бандасига аёнлашгани сабабли, Ўзига ҳам муштоқдир, чунки бу таайюн (аёнлашув)да ўз аслига аёнлашганидир; сўнгра ўз аслидан Ўз нафсига тақйид мартабасида муштоқ бўлибдир. Демак, маълум бўладики, Ҳақнинг ўз-ўзига бўлган иштиёқи икки марта зоҳир бўлгандан кейин зиёда бўлур.
Матн: Бас, Ҳақнинг ўз муқаррабларига бўлган шавқи уларнинг ҳолатига назар солишидир. Ва унга назар солишни яхши кўрди ва бу мақом қоим қолмади. Бу қавлуҳу таоло “ҳатто таълама” га ўхшашдир ва барча ҳолатларини ҳам билгувчидир. Бас, У шу хос сифати билан иштиёқ кўрсатади, токи вужудни ўлим ҳолатига келтириб, бу билан ўз қудратини унга нисбатан намоён қилади.
Шарҳ: Яъни, Ҳақнинг шавқи ўз муқаррабларига доимийдир. У ўзи уларни кўради ва истайдики, улар ҳам Уни кўришса. Аммо дунёвий мақом ҳижоб (парда) мақомидир ва унда рўъят (дийдор)нинг имкони йўқ, илло табиий ёки иродатий ўлимдан сўнг. Ва “Инний ашадду илайҳим шавқан” (Дарҳақиқат, менинг шавқим уларга шиддатлироқдир) қавли “Ҳатто наъламу ман ятбаъар-расула” (То кимки расулга иотат қилса, билурмиз) сўзига ўхшашдир. Итоат қилувчи ким эканлигини билгувчи бўлгани билан (яъни кўрмоқ ва билмоқ азалдан бор абадий қолур) буни жамъ мақомида зоҳир этар. Муштоқлик пайдо бўлганида тафсил мақомидадир, чунончи илм азалий ва абадий эрур. Аммо ихтиёр мақомида ал-ХАБИР исмини мазоҳир суратларида тажаллий этмоқ ва иттибоъ (изидан эргашмоқ) ва тарки иттибоъни маълум қилишни истади. Бас, Ҳақ жалла ва ъало мазоҳир суратларига ҳижобларни бартарфа қилиб, ўз бандасига тажаллий бўлмоққа ва бу тажаллий ёмғири билан бандаларининг шавқ оловини висол суви-ла пасайтирмоққа муштоқдир.
Матн: Унинг Ўзи – жалла жалолуҳу – иккиланиш тўғрисидаги Сўзи шу ҳақдадир: Бирор нарсада шубҳа йўқдирким, унинг фоили (амалга оширувчиси) мен бўлсам. Менинг беқарорлигим ва шубҳам мўмин бандамнинг ўлимдан ҳазар қилишидадир. Мен унга ўлимни гуноҳлари туфайли хунук қилиб кўрсатдим ва Менинг дийдоримга мушарраф бўлишига шубҳа йўқ. Бу билан дийдоридан башорат берди ва зинҳор бандасига айтмадики ўлимдан қутулолмайсан. Ўлимни эслатиш билан унинг кўнглига ғам солмади. Ҳақ ўз дийдорини ўлимдан кейингача кўрсатмайди ва Пайғамбар алайҳиссалом айтганидек Сизлардан бирорталарингиз ўз Раббини ўлгунича кўролмайди. Шунинг учун Ўзи – жалла жалолаҳу – “Унда Дийдоримни кўришига шубҳа бўлмасин” дейиши ҳам Ҳақнинг ушбу нисбатдаги вужудга бўлган иштиёқидандир.
Шарҳ: Яъни, Ҳақ – ъазза шаънуҳу – башорат бердики, бандамга Менинг дийдорим муқаррардир, аммо айтмадики, бандам ўлимдан қочиб қутулолмайди, токи маъюс ва ғамгин бўлмасин. Ва илоҳий суннат ушбудирким, дийдор ўлимдан кейингача бўлмас. Буюрдиким, “Ло будда лаҳу мин Лиқоиҳи”. Ва Ҳақ – ъазза ва ъало – иштиёқи бандалари унга боғлиқ бўлган сифат билан зийнатланганларида ўзини мушоҳада этмоқдандир.
Матн: Ҳабибим дийдоримга иштиёқ кўргузди,
Ва Мен унга меҳрим дучандон эди.
Жонлар қаттиқ хоҳлади ва қазо рад этди
Мен анин(нола, йиғи)дан шикоят қиламан ва
у анин билан шикоят қилади .
Шарҳ: Яъни, жонлар Менинг дийдорим талабида изтироб чекмоқдалар, Мен ҳам уларнинг кўрмоқларига муштоқдирман; аммо тақдир шундай кетганки, ҳар бир нарсага маълум вақт ва муайян фурсат лозимдир, вақти келмагунча, меҳр ҳам, зорлик ҳам фойда бермайди. Бас, мен фурсат келгандан сўнг чекадиган нола ва фарёд билан шикоят қиламан, ва муҳиббим ноламдан шикоят қилади.
Матн: Бас, У Ўз Руҳидан унга(яъни Одамга) пуфлаб киргизганида Ўзига муштоқлигини исботлади. Оё, уни ўз суратида халқ қилгани Руҳидан эмасми? Қачонки, У номи мазкур тўрт унсурдан жасадини яратди, Ўз нафхи ҳақида рутубатдаги жасад алангаси деб сифатлади, бас, инсон руҳи яралиши ва инсон қолабига тезроқ ҳаёт кириши учун олов сифати бор эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Мусо (а) билан олов суратида гаплашди ва унинг ҳожатини ҳам шу суратда бажо келтирди. Бас, агар унинг пайдо бўлиши табиатига мувофиқ бўлганида Руҳи нурдан бўларди.
Шарҳ: Яъни, инсоннинг пайдо бўлиши шу тўрт унсурдан эди, Ҳақ Руҳи нафхидан унда олов аланга олди, жасаддаги рутубатдан буни ҳарорати аризий дейдилар, Бас, инсонда изофа бўлган руҳ, яъни руҳи ҳайвоний (ҳаёт берувчи) аслида оловлидир, чунки унсуриятдан пайдо бўлган. Шу сабабдан, Ҳақ – ъазза ва ъало – Мусо (а) билан олов кўринишида муколама қилди; Мусонинг ҳожатиким, Уни кўрмоқ эди, олов кўринишида бажо келтирди. Агар унинг пайдо бўлиши малаклар руҳи каби унсуриятдан эмас, балки табиият аслиятидан бўлганида эди, нур суратида зуҳур этарди.
Матн: Ва уни нафх дея атаб, бу билан ишорат қилдикким, у Раҳмоний нафасдан эканлиги муқаррардир. Дарҳақиқат, пуфлаб киргизилган –нафх бўлган нафасдан унинг моҳияти маълум бўлди; манфух бўлган (яъни инсон жасади) нарсанинг истеъдоди туфайли бу нафас олов каби шуълаланди, нур каби таралмади. Ва раҳмоний нафас инсон у билан инсон бўладиган нарсанинг ичида яширин қолди.
Шарҳ: Яъни, Ҳақ – ъазза ва ъало – инсон баданига нафх этиб, уни ўз суратига киргизганида ва Ўзини ушбу мазҳарда кўрмоқчи бўлганида, бу нафх орқали Руҳга ишорат қилди. Бу ишорат орқали англатдики, инсон борлиғининг асл моҳияти раҳмоний нафасдандир; Унсурлардан таркиб топган баданнинг ички истеъдоди туфайли олов зоҳир бўлди. Раҳмоний нафасдан ҳосил бўлган Руҳ Нури инсоннинг жавҳари (субстанцияси)ни ташкил этувчи ҳаёт берувчи руҳда яширинди.
Матн: Сўнгра ундан ўз суратида яна бир шахс иштиқоқ қилди ва уни Аёл деб атади. Ўз сурати олдида (яъни Одам (а) рўпарасида) зоҳир этиб, унда нарсанинг ўз-ўзини яхши кўриш ва меҳрибон бўлишни, аёлда эса нарсанинг ўз Ватани – аслига нисбатан меҳрибон ва муштоқ бўлишни пайдо қилди. Аёлларни уларга маҳбуб қилди. Дарҳақиқат, Аллоҳ ўз суратига яратган бандаларини яхши кўради. Нурдан яралган малоикаларни ўз қадрлари баланд эканлиги, манзалати юқорилиги, пайдо бўлган аслиятлари ҳам олий эканлигига қарамасдан унга (Одамга) сажда қилдиргани ҳам шундан.
Шарҳ: Бунинг маъноси зоҳирдир.
Матн: Ва бу ердан муносабатлар воқеъ бўлур. Суратлар энг азим, энг комил ва энг улуғвор муносабат ҳисобланади. Бас, дарҳақиқат, эркак Ҳақ вужудига шафе келди, шунга ўхшаш аёл ҳам эркак вужудига шафе келди, бас, уларнинг муносабати эр-хотинликка айлантирилди.
Шарҳ: яъни, муносабат сабабли Одам ва Ҳавво ўртасида икки томонлама меҳр-муҳаббат пайдо бўлди. Энг улуғ муносабат шуки, улар Рабблари суратида халқ бўлдилар. Бу банданинг Ҳаққа ва Ҳақнинг бандасига мойилликнинг сабабидир. Чунончи, Ҳавво пайдо бўлмагунча Одамнинг сурати пайдо эмасди, шу каби Инсон сурати пайдо бўлмагунча Раббнинг суратини биров билмади; оламда Раббининг кўринишида бўлган бирор нарса йўқ эди.
Матн: Бас уч нарса зоҳир бўлди: Ҳақ, эркак ва аёл. Эркакнинг ўз асли бўлмиш Раббига бўлган меҳр ва иштиёқи аёлнинг унга бўлган меҳрдандир. Аллоҳ Ўз суратида бўлган бандаларини севгани каби аёлни унга севимли қилди.
Шарҳ: “Илайҳи” сўзидаги замир-ўриндош Муҳаммад (сав)га оиддир. Бу шунга ишоратдирким, инсоний нашъат-пайдо бўлишда бу фардийятдан айнан нусха кўчирилди: Руҳ, Кўнгил, Нафс. Кўнгил Руҳга мойилдир, Нафс Кўнгилга ва Руҳнинг ҳам Кўнгилга мойиллиги бордир.
Матн: Муҳаббат воқе бўлмайди, илло кимдаким уни пайдо қилган бўлса. Ва муҳаққақдирким, муҳаббати ҳам ундан зоҳир бўлганга – Ҳаққа оиддир. Шунинг учун ҳам айтдики “муҳаббат уйғотдим”, “севиб қолдим” демади. Бас, аёлга бўлган муҳаббати ҳам ўз моҳиятига кўра Раббига бўлган ҳубб – севгига тааллуқлидир; демак, эркак ва аёлнинг муҳаббати ҳам уларни ва муҳаббатни халқ қилган Аллоҳга бўлган муҳаббатларининг бир кўринишидир.
Шарҳ: Муҳаббат ундан зоҳир бўлган кишидан ўзгага нисбатан содир бўлмайди. Муҳаббатни яратган Зот халқ орасида ҳам Муҳаббатни зоҳир этди. Бошқа сўзлар изоҳга ҳожати йўқдир.
Матн: Қачонки эркак аёлни севса, висол талабида бўлади. Энг олий висол муҳаббатнинг ўзидадир. Бу жисмоний висол эмас. Жисмоний висолнинг охирги чегараси никоҳдир. Шунинг учун шаҳват ғалаба қилган чоғда барча аъзолар кўр бўлиб қолади. Шу сабабдан, ғусл қилишга амр қилинди, токи банда шаҳват ҳосил бўлганда нобино-кўр бўлганидек, фано чоғида бошқани кўролмасин. Покланишга амр қилингани – Унда фано бўлмоқ учун қайтмоғидир.
Шарҳ: “Қайтмоқ” феълининг фоили бандадир. Яъни, токи банда қайтсин ва Ҳақ сари назар этсин. Ҳақни миръот – кўзгу суратида мушоҳада этсин ва Унда фоний бўлсин.
Матн: Агар эркак Ҳақни аёлда мушоҳада қилса, унинг мушоҳадаси “шуҳудун фил-мунфаъили” (пассив, ғайри фаол, потенциал Қудратни мушоҳада қилиш) ҳисобланади; агар Уни ўзида мушоҳада қилса, аёлнинг ундан зоҳир бўлгани жиҳатидан Фоъил (актив,фаол Қудрат)га шоҳид бўлади; агар Уни ўзида Ундан пайдо бўлган суратини сарфи назар қилган ҳолда мушоҳада қилса, унда шоҳидлиги ҳеч қандай воситасиз Ҳақдан тўлқинланаётган пассив Қудратнинг мушоҳадасидир. Бас, аёлдаги мушоҳадаси том ва энг комил мушоҳададир, чунки у дарҳақиқат Ҳақни ҳам фаол, ҳам ғайрифаол ҳолатида мушоҳада қилади, ўзидан эса, хос мунфаъил жиҳатидадир.
Шарҳ: Яъни, ҳам фоъил ва ҳам мунфаъил жамланган мазҳарда мушоҳада қилиш энг том ва комилдир. Аммо фоъилият улким, унда қамраб олувчи бўлур, мунфаъиллиги шунданким, эркакнинг тасарруф маҳаллида воқедир. Бас, бу ҳолда Ҳақнинг шоҳиди фоъил бўлгани билан айни пайтда мунфаъил ҳамдир.
Матн: Бас, шунинг учун Пайғамбар (сав) Ҳақни уларда мушоҳада қилганлиги сабабли аёлларни севарди. Йўқса, Ҳақни бошқа нарсаларда абадан мушоҳада қиларди.Муҳаққақки, Аллоҳ ўз зотида оламдагиларга ҳожати йўқдир. Бу амр ушбу важҳга кўра номумкин бўлди, шунингдек, фақат моддий оламда мушоҳада этиш мумкинлигини инбоатга олсак, бас, Ҳақни аёлларда мушоҳада этиш шоҳидликнинг энг улуғи ва энг комилидир. Ва висолнинг энг олий кўриниши никоҳдир, (никоҳ) Ҳақнинг ўзига халифа қилмоқчи бўлган ва Ўз суратида яратган халқига бўлган таважжуҳига ўхшайди. Бас, уни яратди ва ўзига тенглаштирди, унга адолат қилди ва унга Ўз Руҳидан нафх қилди.
Шарҳ: Яъни, никоҳ зоҳиран инсон хилқатига ўз Руҳидан пуфлаб киргизган Илоҳий таважжуҳга ўхшаб кетади. Бу нафх раҳмда нутфани жойлаш кабидир, токи ўзига ўхшаш бир фарзанд туғилиб, ўзини унда мушоҳада этса.
Матн: Бас, унинг зоҳири халқ ва ботини Ҳақдир. Шунинг учун уни ушбу ҳайкал (жисм)ни бошқарувчиси деб тавсифлади. Бас, Аллоҳ таоло у билан “юдаббирул-амра мин ас-само” (осмондан амр билан бошқаради); ва у олий хилқатдир Ерга нисбатанким, энг қуйи даражадир; шунинг учун у (аёл) ўз Кулли (эркак)нинг энг қуйи даражасидир.
Шарҳ: Яъни, инсоннинг сурати халқ – яратилгандир. Ботиниким, Руҳдир, ушбу мазҳарда зоҳир бўлган Ҳақ эрур. Руҳни ушбу ҳайкалнинг бошқарувчиси этди, жумладан, жисмни бошқариш омил ва воситаларини исм ва сифатлар макони бўлмиш осмондан Тупроқ Оламигаким, унсурларнинг энг қуйи даражасидир, етказади. Инсон оламида ҳам аёл эркакка нисбатан осмон нисбатидаги Ерга менгзайди. Замин ва Осмонларнинг мудаббири бўлмиш Ҳақиқий Руҳ эса, эркак ва аёл суратининг мудаббири ва уларнинг мусаввири(сурат бағишловчиси)дир.
Матн: Ва уларни нисо деб атади ва бу сўз кўплик маъносида ишлатилади ва бирлик шаклида сўз йўқдир. Пайғамбар алайҳиссалом айтдики “Менга сизларнинг дунёларингдан уч нарса севимли бўлди– нисо (аёллар)”... Бу ерда маръатун (аёл) сўзини ишлатмади. Бас унинг бу завқ-шавқи улар(аёллар)нинг вужуд бобатида ундан кейин яралганларидандир. Бас муҳаққақки, “нусъат” таъхир – кечикмоқ маъносини англатади. Аллоҳ таоло айтадиким “Дарҳақиқат, кечикмоқ куфрни зиёда қилур”. Тижоратда ишлатиладиган насия савдоси ҳам кечиктириладиган тўловни англатади. Шу сабабдан уларни нисо деб атади.
Шарҳ: Бунинг маъноси зоҳирдир.
Матн: Бу уларни севиши мартабасидан ўзга эмасди. Дарҳақиқат, улар таъсирланиш маҳалли эдилар. Улар у учун оламга ўзининг ихтиёрий таважжуҳи билан шакл бағишлаган табиатнинг Ҳақ олдидаги ўрни каби эди. Унсурлардан таркиб топган сурат оламида Илоҳий амр никоҳ шаклида зуҳур қилади, Руҳлар оламида эса у ўзидан нур қиёфасида кўриниш беради. Маонийда муқаддамот тартиби натижаси учундир. Ва буларнинг барчаси ушбу сабаблардан барча сабаблардаги биринчи фардият никоҳидир.
Шарҳ: Яъни, аёлларга муҳаббат инсоннинг Ҳақ олдидаги мартабаси туфайлидир. Инсоннинг Ҳақ олдидаги мартабаси табиати куллиянинг мартабасидир; бу Ҳақ тасарруфидаги Раҳмоний билдирувдан таъсирланиш жойидир. Сўнгра исмларнинг бирлашишиким, арвоҳ оламида зоҳир бўлиш тақозосида эдилар, арвоҳнинг бирлашувиким,унсурлар оламида зоҳир бўлиш тақозосида эдилар, ундан кейин жисмлар оламида зоҳир бўлишни тақозо этардилар. Бу бирлашув замонга шомил эмасди, никоҳ каби фардияти аввалияти бор эди. Бу бирлашувлар муҳаббатдан пайдо бўлгандан кейин никоҳга нисбат пайдо қилиб, муҳаббатдан бошланадиган бирлашувга эришилади.
Матн: Кимки аёлни ушбу жиҳатдан севса, бас, у илоҳий муҳаббатдир, кимки уларни шаҳват жиҳатидан яхши кўрса,бу шаҳватни билиши уни нуқсонли қилади. Унинг олдида руҳсиз бир сурат гавдаланади, холос. Ушбу сурат нафсиламрида руҳи бор бўлса ҳам мушоҳада этиб бўлмас, яшириндир. Уларда ҳам ишқдан лаззат бахшида этиш қобилияти бўлгани билан ушбу неъматни кимга беришни билмайдилар. Бас, ўзидан бехабардир, аммо ўзгалар унинг тилидан чиққан сўзлар қандай эканлигидан қатъи назар аслида ишқдан бехабарлигини англай олишлари мумкин. Уларнинг айримлари айтганидек:
Одамлар олдида фарёд чекарки ошиқман,
Аммо билмаски бу ишқ аслида кимга тегишлидир.
Шарҳ: Яъни, кимнинг ишқидан лаззатланиши мумкинлигини билмас. “Ўзгалар”дан мурод нафсининг ҳақиқатидир, чунки бирор кишининг ички аҳволини фақат сўзи орқали билиб олишлари мумкин.
Матн: Ушбу лаззат бағишловчи муҳаббат ҳам ўзи пайдо бўлган масканни хуш кўрдиким, бу макон аёл эди. Аммо ундан истовчи Руҳ ғойиб бўлди. Агар уни билганида кимга лаззат бағишлаши ва кимдан лаззат олишини билиб оларди ва бу билан комилликка эришарди. Аёл эркакдан бир даража қуйига нузул қилгандир. Унинг Ўзи айтганким “Ва лир-рижоли ъалайҳинна даражатун” (Эркакларнинг уларга (аёлларга) нисбатан даражаси бордир). Яралган ўзининг маншаъ– сарчашмасидан ўзининг суратида бир даража қуйироқ оламга нузул этди. Ва уни асл манбаидан фарқлантирувчи даража барча оламдагилардан бениёз бўлган Зот биринчи фоилдир, бас, муҳаққақки, сурат иккиламчи фоилдир. Суратга бирламчиликни нисбат бериб бўлмас, чунки бу Ҳаққа хосдир.
Шарҳ: “Тамйиз” (фарқият)нинг фоили Ҳақдир, ва “унга” ўриндоши даражага оиддир. “Фатамаййизат ал-аъён” дегани, яъни аъённинг фарқланишлари ҳар бирининг истеъдоди мартабасида файзи ақдас билан ҳосил бўларким: “Аъто кулла шайъин халқаҳу”. Файзи муқаддас билан эса бу истеъдодни зуҳур камолига етказади.
Матн: Бас, шунинг учун Муҳаммад (сав) учун аёлларнинг муҳаббати Илоҳга бўлган муҳаббатидан эди. Муҳаққақки Аллоҳ “барча нарсани халқ қилган бандаларига берган” ва бу айни ҳақиқатдир. Ва буларни адолатни барқарор сақламоқ ва ҳақни эгасига бериш учун берди, яъни ҳақни кимгаким мустаҳиқ бўлса, ўшанга бериш.
Шарҳ: Яъни, Муҳаммад (сав) ҳақиқий ориф эди; бас, ҳақни ўз эгасига етказиши лозим эди. Аёлларнинг аъёни эркакларга маҳбуб (суюкли) бўлишни тақозо қилади. Бас, Пайғамбар алайҳиссалом Илоҳий муҳаббат ёрдамида ўз кўнглини уларнинг муҳаббатларининг макони айлади ва бу Муҳаммад (сав) ҳаққининг айни ўзи эди– аёлларнинг аъёни эркакларга суюкли бўлишни тақозо қилгани каби, эркакларнинг аъёни ҳам аёлларни севишни тақозо қилади. Бас, аёлларни дўст тутиш аслида том маънода муҳаббатга сазовор бўлишдир; бу ўша мустаҳиқ Зотнинг муҳаббат ва маҳбубиятни Ҳақ ҳузуридан талаб қилмоқдир.
Матн: Ва дарҳақиқат, аёлларни инкишоф этди, чунки улар инфиъол жойи эдилар; бу табиатнинг ундан шакл топган нарсаларга нисбатан ривожланиши кабидир. Табиат ўз моҳиятига кўра Раҳмоний нафсдан ўзга эмас. Шундан унга хос жирмлар оламида ўз моддий жавҳарининг нафхи ҳаракати туфайли оламнинг юқори ва қуйи суратлари нафх қилинди. Аммо нурдан яралган руҳлар вужуди ва аразлари (атрибутлари)га бўлган ҳаракати иккинчи ҳаракатланишдир.
Шарҳ: Яъни олам сурати Раҳмоний нафсда нафх қилинди ва у Табиати Куллиядир. Нурли руҳлар вужудидаги табиатнинг ривожланиши жавҳарий (субстнационал) табиат жараёнининг ҳаракатидан бўлиб, жисм материясига алоқаси йўқ. Атрибутлардаги ҳаракатланиш табиати аразия (атрибутив) воситасида амалга оширилиб, илоҳий тажаллийнинг мазҳари ҳисобланади. Мазкур тажаллий жавҳари ҳаюлоний (моддий субстанция)даги нафх бўлиб, ушбу жавҳар жисмларнинг шакли ҳисобланади.
Матн: Муҳаққақки, Расулуллоҳ алайҳиссалом ушбу хабарда муаннасни музаккардан устун қолдирганлар, чунки бу билан аёлларга эътиборни қаратмоқчи бўлганлар. Бас, “салосун” деб буюрдилар, “салосатун” демадилар, чунки бундаги “ҳо” музаккар саналувчи нарсалар учун ишлатилади. Саналган учта нарсадан “тийб” сўзи музаккардир. Араблар одати бўйича, бундай ҳолатларда (муаннас ва музаккар исмлар бир жумлада бирга ишлатилганда) музаккар муаннасдан устун келади (яъни музаккар феъл ишлатилади). Улар “Фотима ва Зайд бирга чиқишди” гапида “харажу” (музаккар феъл) ишлатишади, “харажна” (муаннас феъл) дейишмайди. Ҳадисда ҳам кесим кўпликда келган эди, у ҳам араб бўлгани билан, эъробга риоя қилмади, чунки бу билан у муҳаббатдан энг асосий таъсирланган нарсага эътиборни қаратмоқчи бўлди. Аллоҳ унга ҳеч ким билмайдиган илмларни таълим берди ва Аллоҳнинг фазли унга буюк эди. Бас, “салосун” сўзини “ҳо”сиз айтгани билан муаннасни музаккардан устун келтирди. Бу билан пайғамбар (сав) ҳақиқатлардан таълим бериш ҳамда ҳуқуқларни риоят қилишдан бошқа нияти йўқ эди.
Шарҳ: Яъни, муаннасни музаккардан устун келтириши ва эъроб қоидасига хилоф сўзлаши шу эдики, ушбу ҳадис аёлларга муҳаббатни изҳор этиш ва уларнинг мартабасини риоят қилишдир. Расулуллоҳ (сав) ўз ихтиёрича бундай иш тутмади, балки бу Ҳақнинг фазли маҳз хазинасидан ўз Расулига берган бир таълим эди.
Матн: Сўнгра у сўзни охирини ҳам бошидагидек муаннас қилиб, уларнинг ўртасида музаккарни қайд қилиб ўтди.Яъни, аёллар билан бошлаб, намоз билан тугатди ва уларнинг иккаласи ҳам муаннасдир. Буларнинг иккаласи ўртасида келган “Тийб” (хуш ифор) ўз мавжудлигига кўра, ўзи ундан зоҳир бўлган Зот ҳамда ўзидан зуҳур этган аёл ўртасида келган эркакка ўхшайди; бас, у икки муаннас– Зот таъниси ва ҳақиқий таънис ўртасида келган. Шунинг учун аёл ҳақиқий таънис ва намоз ҳақиқий бўлмаган таънисдир; ўртасидаги музаккар жинсидаги тийб эса ундан вужудга келган Зот ва ундан мавжуд бўлган Ҳавво ўртасидаги Одам (а)га шу жиҳатидан ўхшаб кетади. Агар хоҳласанг, сифат деб аташинг мумкинким, муаннасдир. Қудрат деб атасанг ҳам муаннасдир. Қайси мазҳабда хоҳласанг, буни сифатлашинг мумкин – ҳатто иллат аҳликим, Олам вужудига Ҳақни иллат(сабаб) деб биладилар – бу муаннас бўлар, жумладан, иллат сўзи ҳам муаннас жинсига оиддир. Аммо тийбнинг аёлдан кейин келтирганининг ҳикмати шуки, аёлда яралишнинг энг нозик ифорлари мавжуд, қолаверса, машҳур мақолга кўра, энг хушбўй ҳид маҳбубанинг оғушидан таралар. Ўз бандасини асолати билан яратганида бошини, пешволикка етарли бўлса ҳамки, кўтармади, балки токи Аллоҳ ундан яратганини яратмагунча уни огоҳ сожид (сажда қилувчи) ҳолатини бардавом айлади. Бас, руҳлар оламида унга фоил рутбасини берди ва бу рутба муаттар аърофдир.
Шарҳ: Яъни,Уммут-табиат (Она табиат)дан туғилган муаттарлик ҳақиқати нисбати руҳониятга боғлиқдир. Абул-Арвоҳ (Руҳлар отаси) бўлган Одам алайҳиссаломнинг руҳониятга бўлган муштоқлиги отанинг онага бўлган меҳр-муҳаббати кабидир. Унга нисбатан аёлларни один келтиргани эса, жисм оламида ҳайвоний сифатлари ғалаба қилганидан деб ҳисобланади.
Матн: Бас, Ҳаққа оид бўлган даражалар Унинг “Арш соҳиби бўлган энг олий даражадаги Зот” қавлига мувофиқ Унинг ар-Раҳмон исми билан Аршга ўрнаши учун юксалиб борди.
Шарҳ: Ҳақнинг халифаси бўлганлиги сабабли, илоҳиятнинг нузул этиши ва зуҳуроти бобида даражаларни риоят қилди: биринчи, ҳақиқий Одам бўлган Ақли Кулл суратида, кейин Нафси Куллда, ундан сўнг нафси нотиқада, кейин феъл ва инфиол (таъсир қилиш ва таъсир кўрсатиш) маскани бўлган Табиати Куллияда, кейин Арши азим бўлган Жисми куллда, ундан сўнг Арши карим бўлган Фалакда.
Матн: Бас, унга тегишли бўлган зотнинг Арши боқий эмас, агар унга илоҳий раҳмат тегмаган бўлса; қавлуҳу таоло “Менинг раҳматим барча нарсани сиғдиради”. Арш барча нарсаларни сиғдирди ва бу билан ар-Раҳмонга тенглаштирилди. Бас, у ўз ҳақиқатига кўра, оламдаги илоҳий раҳматнинг жараёнидир. Буни исботлаш ушбу китобнинг мавзуси эмас, бу ҳақда “Футуҳоти Маккия”да тўхталиб ўтганмиз. Муҳаққақки, Аллоҳ таоло ушбу никоҳ туфайли ҳосил бўладиган бирлашувда Ойишанинг айбсизлиги тўғрисидаги оятда хушбўйликни келтирди: Бузуқ аёллар бузуқ эркаклар учундир ва бузуқ эркаклар бузуқ аёллар учундир, яхши (муаттар ҳид таратувчи) аёллар яхши эркаклар учундир ва яхши эркаклар яхши аёллар учундир; улар айтилаётган сўзлардан покдирлар. Ва уларнинг ройиҳа (ҳид)ларини хушбўй қилди. Муҳаққақки, сўз нафасдир ва у ҳиднинг айни ўзидир; бас, ўзидан нутқ суратида зоҳир бўладиган нарсага қараб, хушбўй ё сассиқ ҳид таратади. Асолат нуқтаи назардан илоҳий бўлганлиги учун фақат хушбўй ҳид таратади; мақтов ёки мазаммат оҳангида бўлганлиги нуқтаи назардан хушбўй ёки қўланса ҳид таратади.Бас, саримсоқнинг бадбўйлиги ҳақида айтдики, у бадбўй ҳидли бир ўсимликдир; ўзи ёмон ўсимликдир,демади. Унинг ўзидан жирканмади, балки ундан тараладиган бўйдан жирканди. Шунинг учун, кароҳият одатда, табъ мулойимлиги ёки ғараздан, ё шариат нуқтаи назаридан, ёки талаб этилаётган нарсанинг камолига нуқсон бўлиб кўринишидан ҳосил бўлади; бундан ўзгача бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шарҳ: Кароҳиятнинг ушбу навлари ўртасида ихтилоф бордир, қайси биридадир яхши ҳисобланган нарса бошқа бирида мазаммат қилинувчи бўлиши мумкин, бир шариатда ҳаром бўлган нарса бошқа бир шариатда ҳалол бўлиши мумкин ва аксинча; бирор нарсага нисбатан комиллик деб кўринса, бошқа бир нарсага нисбатан шу нарсанинг ўзи нуқсон бўлиши ҳам мумкин.
Матн: Юқорида келтирганимиз каби амрни хушбўй ва бадбўйга ажратамиз. Унга хушбўйлик бадбўйликдан кўра севимлироқ келди ва бу билан фаришталарга васф этмоқда, чунки улар ушбу унсурий нашъат (тўрт унсурдан таркиб топган жисм – аёл)нинг бадбўй ҳидларидан азоб тортаётган эдилар. Чунки у оқ тупроқ ва сассиқ балчиқдан яралган ва ҳидлари ҳам мутағаййир – ўзгарувчан эди. Бас, фаришталарни ўз зоти билан жиркантирмоқда эди.
Шарҳ: Шунинг учун ўз умматини таҳорат, жома поклиги, хушбўйликларни сепиб юриш, поклик ва ғуслга буюрди, токи фаришталар билан бир муносабат пайдо бўлса.
Матн: Бу гўнг қўнғизининг мизожи гулнинг ҳидига– гулнинг ҳиди хушбўйликлардандир – зарар келтиргани кабидир. Гўнг қўнғизи олдидаги гул ўз ифорини йўқотади. Кимки шундай мизожлар олдида бўлса, ҳақиқатга зарар келтириб, ёлғон билан кўнглини хушнуд қилиб юрибди. Бу Унинг сўзидир: «Ботил (ёлғон)га иймон келтирганлар ва Аллоҳга кофир бўлганлар»; уларни хусрон – зиён ва бахтсизликда эканликларини тавсифлайди : “Улар зиён етказувчилардирким, ўз жонларига заҳмат етказадилар” Кимки, хушбўйликни бадбўйликдан ажратолмаса, унда фаҳм-идрок йўқдир. Пайғамбар (сав) ҳам дунёнинг барча нарсаларидан фақат хушбўйликни севгани ҳам шундандир. Сенинг тасаввуринг бўйича, оламда бадбўйликни билмай туриб, барча нарсалардан фақат хушбўйликларни ажрата оладиган мизож борми? Бизнинг фикримизча, йўқ. Чунки биз унинг асли – олам Ундан зоҳир бўлмиш Ҳақни шартли равишда инобатга олмадик; биз уни севиш ва нафратланиш туйғулари бўйича қараб чиқдик. Бадбўйлик нафратланадиган нарсадан ўзга эмас, хушбўйлик ҳам севиладиган нарсалардан иборат. Олам – Ҳақнинг суратида, инсон эса иккала суратда зоҳирдир. Бас, барча нарсаларда ягона амрни кўрувчи мизож эмас, балки хушбўйликни бадбўйликдан ажрата оладиган – ўз илми билан идрок этадиган мизож унга хос. Бадбўйлик завқи бўйича таъмсиз хушбўйликдир. Хушбўйликни идрок этиш уни бадбўйлигини сезишдан сақлайди. Аммо бадбўйликни оламдан– балки бутун борлиқдан– чиқариш саҳиҳ эмас. Аллоҳнинг раҳмати хушбўйлик ва бадбўйликдадир. Бадбўйлик ўз нафсига кўра хушбўйликдир ва хушбўйлик ўз навбатида бадбўйликдир. Бас, хушбўй нарса мизожнинг табиатига кўра бадбўй бўлиши мумкин ва аксинча.
Шарҳ: Яъни, айрим нарсалар бир томондан хушбўй ва бошқа бир томондан бадбўйдир, то унинг мизожига қайси бири ғолиб келса. Қайси бири унга ғолиб келса, унга мойил бўлади ва зиддидан ғофил қолади. Масалан, одамнинг сўлаги одам учун хушбўйлик ва ҳаётини узайтирувчи омиллардан ҳисобланади, аммо илоннинг сўлаги заҳри қотилдир ва аксинча.
Матн: Фардиятни комилликка етказувчи учинчи нарса– намоздир. Унинг (сав) “намоз пайтидаги кўзим рўшнолиги” дейиши мушоҳада эди. Шунингдек, намоз Аллоҳ ва бандаси ўртасидаги муножотдир. Ўзи айтганидек “Фазкуруний азкурукум” (Мени зикр этинглар ва Мен ҳам сизларни зикр этаман).
Шарҳ: Яъни, Маҳбуб билан сўзлаш У билан дийдорлашишдир, Маҳбуб билан дийдорлашиш – кўз рўшнолиги.
Матн: Ва бу Аллоҳ ва бандаси ўртасида икки ҳиссага тенг бўлинадиган ибодатдир– ярми Алоҳники, ярми бандасиники. Аллоҳ таолодан айтиладиган саҳиҳ хабар (қудсий ҳадис)ларда келтирилганидек: «Намозни Ўзим ва бандам ўртасида иккига тақсимладим– бас, ярми Меники бўлди, ярми Мендан сўровчи бандамники. Банда айтади: Алҳамду лиллоҳи раббил-оламийн(Ҳамду сано бутун оламлар хожаси учундир). Аллоҳ айтади: Бандам Мени ҳамд этди. Банда айтади: Ар-Раҳмонир-Раҳийм(Меҳрибон ва раҳмли). Аллоҳ айтади: Бандам Менга сано айтди. Банда айтади: Молики явмид-дин(Жазо(қиёмат) кунининг эгаси). Аллоҳ айтади: Бандам Мени шарафлади. Бандам Менга ваколат берди. Бас, ушбу қисм тўлиқ Аллоҳ таолога холисан тегишлидир. Сўнгра банда айтади: Иййока наъбуду ва иййока настаъийн(Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз). Аллоҳ айтади: Бу Мен ва бандам – сўраётган бандамнинг ўртасидадир. Ушбу оятда иштирок воқе бўлган. Банда айтади: Иҳдинос-сиротал-мустақийм: сиротал-лазийна анъамта ъалайҳим ғайрил-мағзуби ъалайҳим ва лаз-золлийн(Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш –Тўғри йўлга йўллагайсан). Аллоҳ айтади: Бас, булар Мен ва бандам – сўраётган бандамнинг ўртасидадир. Бас, ушбу қисм тўлиғича бандага холисан тегишли бўлди, худди биринчи қисм Аллоҳ таолога тегишли бўлгани сингари. Бас, бундан “Алҳамду лиллоҳи Раббил-оламийн”ни ўқиш вожиблиги маълум бўлди. Кимки, уни ўқимаса, Аллоҳ ва бандаси ўртасида тақсимлаган ибодатни бажо келтирмабди. Бас, бу муножот оҳангида бўлгани сабабли, зикр ҳисобланади. Кимки Ҳақни зикр этса, бас, муҳаққақки, Ҳақ билан ҳамнишин бўлибди. Дарҳақиқат, Унинг Ўзи илоҳий хабарларидан бирида саҳиҳ қилиб айтмишким “Кимки Мени зикр этса, Мен у билан бирга ўтирган бўламан”. Кимки зикрини қилаётган Зот билан бирга ўтирса, ҳамнишинини кўрадиган басират соҳибидир. Бас, бу мушоҳада ва рўъятдир, кимдаким ушбу басират бўлмаса, Уни кўролмайди.
Шарҳ: Яъни, ориф барча латиф машоҳид (кўриниш берувчи) ва касиф (паст даражали) мазоҳир (зоҳир бўлувчи)ларни мушоҳада эта олади, аммо маҳжуб бу саодатдан маҳрум қолди.
Матн: Шу ердан мусаллий (намоз адо этувчи)нинг рутбаси маълум бўладиким, ўқиётган намозида Ҳақни кўрадими-йўқми. Муҳаққақки, Уни кўрмайди, бас, иймон билан ибодат қилади, гўёки олдида тургандек, ва қулоқ тутадиким, унга жавобан Ҳақ нима буюради.
Шарҳ: “Қулоқ тутмоқ”дегани, яъни, ҳуш эшигига жон қулоғини қўйиб, Ҳақдан унга инъом этилажак ғайб иродати ва руҳоний маънолар хазинасини кутади.
Матн: Агар у ўзининг хос оламида имом бўлса, малоикага имомлик қилади; агар уларнинг барчаси намоз адо этсалар ҳам у шаксиз имомликка ўтади. Агар банда бир ўзи намоз ўқиса, фаришталар у билан намоз ўқишади, бу ҳақда ҳадисда келтирилган. Бас, унга намоз пайти пайғамбарлар рутбаси ҳосил бўлур.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish