Операцион тизимлар, уларнинг турлари



Download 239,09 Kb.
bet1/11
Sana22.02.2022
Hajmi239,09 Kb.
#96502
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
OPЕRATSION TIZIMLAR, ULARNING TURLARI


ОПЕРАЦИОН ТИЗИМЛАР, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Режа

  1. Умумий операцион тизимлар. Операцион тизимлар ва уларнинг турлари, операцион тизимларларнинг тарихи.

  2. Операцион тизимларни танлаш ва ўрнатиш.

  3. Операцион тизимларнинг имкониятлари.


КИРИШ
Операцион система фойдаланувчи билан мулоқот ўрнатади, бошқа дастурларни бажаришга йўллайди, компьютернинг ресурсларини (тезкор хотира, дискдаги жойлар ва ҳоказо) тақсимлайди. У фойдаланувчига дастурларни ишга тушириш, турли маълумотларни уларга боғлаш ва олиш, дастур ишини бошқариш, компьютер ва уларга бирлаштирилган қурилма параметрларини ўзгартириш, ресурсларни қайта тақсимлаш имкониятини беради.
Аксарият ҳолларда операцион системага икки хил таъриф беришади: “Компьютер қурилмаларини бошқарувчи дастурлар мажмуи” ва “Компьютердаги бошқа дастурларни бошқарувчи дастурлар мажмуи”. Дастурий таъминотни асосий ташкил этувчиси ҳисобланадиган операцион система тушунчасига тўлиқ таъриф бериш қийин. Чунки, бир томондан, система сўзи турли соҳа мутахассислари томонидан кенг қўлланилади ва турлича талқин қилинади; операция сўзи эса тўғридан-тўғри таржимада “амал” деган маънони англатса-да, унинг туб моҳиятини бу биргина сўз билан аниқ тавсифлаб бўлмайди. Иккинчи томондан, операцион система фақатгина компьютер қурилмалари ва дастурларини бошқарувчи дастурлар мажмуи эмас, балки унга бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.
Ушбу маърузада Умумий операцион тизимлар. Операцион систамалар ва уларнинг турлари, операцион системаларнинг тарихи.Операцион тизимларни танлаш ва ўрнатиш.Операцион тизимларнинг имкониятлари каби ахборот берилган.

1.Умумий операцион тизимлар. Операцион систамалар ва уларнинг турлари, операцион системаларнинг тарихи.
Ҳозирги пайтда турли хил операцион системалар яратилган бўлиб, улар тузилишига кўра ҳар-хил вазифаларни бажаради. Мисол учун, Unix операцион системаси сетлар, яъни тармоқлар билан жуда яхши ишлайди лекин, дисклар билан ишлашда турли камчиликларга эга. МS DOS операцион системаси эса тармоқ билан ишлада қийинчилик туғдиради. Операцион системалар (ОС) фойдаланувчи ва компьютер орасида мулоқотни амалга оширувчи махсус дастурлардир. У тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклар устида амаллар бажариш хамда компьютернинг бошқа қурилмалари ишларини бошқаради.
Компьютер ишга туширилганда, одатда, унинг қурилмалари билан бир қаторда махсус дастур ишга тушади. Мазкур дастур фойдаланувчи билан компьютер орасидаги қулай интерфейсли мулоқотни таъминлайди ва у операцион система (қисқача ОС) деб юритилади.
Одатда, операцион система ташқи хотира — дискда жойлашади ва шунинг учун диск операцион системаси (қисқача DOS) деб юритилади.
Операцион системани қиёсий мисол ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Компьютер операцион системаси ишини замонавий уйда истиқомат қилувчининг айрим имтиёзлари билан қиёслаш мумкин. Масалан, телевизор кўрмоқчи бўлсангиз, қувват тугмасини босишингиз, сув тармоғидан сув олмоқчи бўлсангиз эса жўмракни бурашингиз етарли. Одатда, электр қандай ҳосил қилинди ёки нима учун телевизордан қўшиқ таралмоқда, тоза сув қаердан ва қандай оқиб келмоқда каби саволлар билан бошингизни қотириб ўтирмайсиз. Агар кенг кўламдаги хизмат кўрсатиш тармоқлари мажмуи, қурилмалари ва хизматчилари бўлмаганда эди, сизга бу ресурсларни (мисолимизда сув, электр токи ва телевизион технология) олиш учун кўпдан кўп ишларни бажариш лозим бўлар эди. Масалан, катта оролда ёлғиз қолган киши сув олиши учун ўзи қудуқ қазиши; олтин сифатида ёки қурилишга ёғоч олиш учун дарахтларни кесиши, йўниши; озиқ-овқат учун ўзи буғдой экиши ва шу каби ишларни бажариши керак бўлади.
Дастлабки КОМПЬЮТЕР ишлаб чиқарилган даврда оддий арифметик амални бажариш учун ҳам катта ҳажмдаги ишлар бажарилар эди (ифодада иштирок этган ҳар бир маълумотни аниқ бир адресда жойлаш; амал бажариладиган ҳамда натижа ёзиладиган барча адресларни кўрсатиш, жавобни қандай олишни аниқлаштириш ва бошқалар талаб этилар эди, чунки улар дастурда кўрсатилиши зарур эди-да). Бу каби ишларни осонроқ ҳал этиш учун турли хил ёрдамчи дастурлар ишлаб чиқилди, ишлаб чиқилган дастурларни тартиб билан бажаришни кўрсатиш учун яна қўшимча дастурлар ишлаб чиқилди. Кейинчалик турли фойдаланувчига керак бўлган турли дастурларни танлаш ва бошқариш учун яна ёрдамчи дастурлар ишлаб чиқилди. Шу тариқа йиллар давомида дастурчилар ягона ном билан бирлаштирилган, яъни операцион система деб аталган дастурлар мажмуини ишлаб чиқишди.
Шундай саволга жавоб берайлик: мазкур ёрдамчи дастурлар мажмуи бўлмаса, амаллар КОМПЬЮТЕР да қандай бажарилган бўлар эди?
Бундай ҳолда фойдаланувчидан катта ҳажмдаги иш дафтари тутиб, унда танланган ахборот КОМПЬЮТЕР хотирасининг қайси жойига киритилиши, дастур, бошланғич маълумотлар ва натижавий ахборотлар қаерда жойлашишини кўрсатиш каби маълумотларни ёзиб юриши талаб қилинади. Агар сиз КОМПЬЮТЕР нинг ташқи қурилмалари (клавиатура, принтер, диск юритувчи ва бошқалар)ни ишлатмоқчи бўлсангиз, ҳар сафар ана шу қурилмалар билан алоқани тикловчи, уларни бошқарувчи махсус дастур тайёрлашингиз керак бўлади. Шунингдек, қурилмалар ишлаши билан боғлиқ турли ишларни назорат қилишингиз лозим бўлар эди. Демак, ёрдамчи дастурларнинг хизмати беқиёс экан.
Таъкидлаш лозимки, компьютерларнинг техникавий ҳолатига кўра, улардаги операцион системалар турлича бўлади, шундай бўлса- да, уларнинг вазифаси бир: фойдаланувчи қулай интерфейсга эга болиши учун ички ва ташқи қурилмаларнинг биргаликда ишлашини таъминлашдан иборат.
Операцион система фойдаланувчи билан мулоқот ўрнатади, бошқа дастурларни бажаришга йўллайди, компьютернинг ресурсларини (тезкор хотира, дискдаги жойлар ва ҳоказо) тақсимлайди. У фойдаланувчига дастурларни ишга тушириш, турли маълумотларни уларга боғлаш ва олиш, дастур ишини бошқариш, компьютер ва уларга бирлаштирилган қурилма параметрларини ўзгартириш, ресурсларни қайта тақсимлаш имкониятини беради. Содда қилиб айтганда, шахсий компьютерда ишлаш — операцион система билан мулоқот демакдир.
Шахсий компьютер операцион системаларидан бутун дунёда миллионлаб кишилар фойдаланадилар. Ҳозирги ахборот технологиялари даврида компьютернинг операцион системаси билан танишиш телефонда қўнғироқ қилиш ва телевизорни электр манбайига улаш кўникмаси, маълумотнома ва луғатлардан, почтадан ва банкдан фойдаланиш кўникмалари каби зарур бўлмоқда.
Бирор бир операцион системанинг тавсифи бир нечта китобларни тўлдиради, уни тўлиқ ўрганиш учун эса йиллар зарур бўлади. Бахтимизга, операцион системалардан унумли фойдаланиш учун жуда ҳам кам нарсани, яъни унинг умумий ишлаш тамойлллари ва асосий амалларни бажаришни билиш кифоя. Чунки, ҳозирги операцион системалар жуда кўп амалларнинг бажарилишида биз билишимиз шарт бўлмаган вазифаларни, масалан, ўқийдиган каллакларни аниқ бир секторга қандай ўрнатишни, аниқ бир йўлдан ахборотни ўқишни, дискдаги бўш жойни топишни ва унга файл ёзишни қандай амалга оширилишини биздан беркитади.
Шахсий компьютерлар учун биринчи операцион система CP/M (Control Programm for Microcompyuters) деб номланиб, у 1973-йилда Digital Research компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Операцион системалар жуда кўп бўлиб, уларга қуйидагилами мисол қилиш мумкин: MS DOS, PRO DOS, OS/2, FreeBSD, MICROSOFT WINDOWS, UNIX, LINUX, MAC OS.
Шахсий компьютерламинг операцион системалари бир неча параметрлар билан фарқ қилади. Хусусан, операцион системани қуйидаги синфларга бўлиш мумкин:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish