5 Касбий тавсифнома
5.1. Тайёрлов йўналиши: 3230700- Банк иши.
Касби: 3230701-Банк иши мутахассиси
Ихтисосликлари:
1. Банк операциялари мутахассиси
2. Банкларда бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва касса операциялари мутахассиси
5.2. “Банк иши мутахассиси” йўналишининг қўлланиш соҳаси ва вазифаси.
Банк иши мутахассиси банкларда банк операцияларини бажариш, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, молиявий ҳисоботларни тузиш, мижозларга банк хизматларини кўрсатиш, банк ҳужжатларини расмийлаштириш, уларни текшириш, назорат қилиш ва сақлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Банк иши мутахассиси:
– тижорат банкларнинг бош ва амалиёт бошқармаларида, филиалларида, минибанкларида, махсус кассаларида;
– нобанк кредит ташкилотларида ишлаш учун тайёрланади.
5.3. Малака
Стандартда белгиланган зарур ва етарли мазмунни, касбий таълим дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга кичик мутахассис малакаси берилади.
-касбий таълимни чуқурлаштириш мақсадида кадрлар малакасини ошириш тизимида, тармоқ ўқув муассасаларида ва махсус курсларида кейинчалик малака оширилади.
-олий ўқув юртларида касбий фаолиятнинг мазкур соҳасида янада юқорироқ малакага эришилади.
5.4. Ўқишга қўйилади:
Мазкур тайёрлов йўналиши бўйича касб олиш учун умумтаълим даражаси-умумий ўрта.
Умумтаълим мактабларида ўқитилган фанлар асосида ўзлаштирилган билимлар мазкур касбни эгаллаш учун замин бўлади.
Руҳий-физиологик фазилатлар минимуми: кузатувчанлик, диққатни бир жойга қаратиш, фикрни жамлаш, қўл-оёқ ҳаракатини жараёнга мослаштириш, ҳар томонлама тез фикрлаш ва фараз қилиш, ёруғликни сезиш, фаол ва тез хотирлаш, ҳаракат хотираси, бежиримлик ва мосланувчанлик.
|
2. Микроиқтисодиёт
|
Микроиқтисодиёт фанининг предмети ва ўрганиш услублари
Талаб ва таклиф асослари, уларга таъсир этувчи омиллар
Корхона ва унинг фаолияти
Тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг афзалликлари ва камчиликлари
Корхона бизнес режаси тушунчаси ва уларни тузиш тартиби
Ишлаб чиқариш жараёни ва уни ташкил этиш
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари
Корхона даромадларини максималлаштириш
Бозор муносабати шароитида нархни шакллантириш тамойиллари
Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш
Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати
Миллий валюта ва унинг курси ўзгариши. Жаҳон умумий валютаси
Инфляция, пул харакати ва инфляцияга олиб келувчи шарт-шароитлар
Иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражаси
Ишсизлик ва унинг турлари
Бюджет даромадлари таркиби, бюджетнинг тақсимланиши
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон бозорида тутган ўрни
|
Do'stlaringiz bilan baham: |