O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2021, [1/6]
ISSN 2181-7324 
 
FALSAFA 
http://science.nuu.uz/uzmu.php 
Social sciences 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 179 -
функциялари, стратегияси, тактикаси ва индивидуал-
психологик шахсни хусусиятлари билан фарқ қилади. Ҳар 
бир спорт турининг психологик хусусиятларини ўрганмай 
туриб, қизиқувчиларга уни ўргатиш ва машғулот ўтказиш 
услублари тўғри илмий ёки амалий талқин қилиб бериб 
бўлмайди. Лекин турли спорт турларида баъзи бир 
умумий 
психологик 
хусусиятлар 
бўлиб, 
улар 
машғулотларни ўтказиш услубини белгилашда бир-
бирини тўлдириб боради. Шунинг учун Спорт 
психологиясининг 
кейинги 
вазифаси 
– 
спорт 
фаолиятининг умумий анализини қилишдан иборатдир. 
Спорт психологиясининг навбатдаги муҳим 
вазифаларидан 
бири 
бу 
спортчи 
шахсининг 
хусусиятларини 
ўрганишдир. 
Спортчи 
шахсининг 
психологик хусусиятларини ўрганиш катта илмий ва 
амалий аҳамиятга эгадир. У спортчи шахсини ўзи 
танлаган спорт тури бўйича муваффақиятга эришиш учун 
илмий ҳақиқатдан ҳам ишончли маълумот бериши керак.
Демак, қайд этилган барча вазифалар бир-бири 
билан диалектик равишда чамбарчас боғлиқдир. Спорт 
мусобақаларида қатнашиш эса спортчидан нафақат 
махсус техник ва тактик тайёргарликни балки ҳар 
томонлама психологик тайёргарлик кўришни талаб этади. 
Спорт фаолияти қуйидаги психологик хусусиятлардан 
иборат:
Мушаклар фаоллигини намойиш этиш спортчидан 
ўз танасини жисмонан чиниқтириш, тизимли ва доимий 
равишда тайёргарлигини талаб этади.
Танлаган спорт тури бўйича жисмоний машқларни 
юксак маҳорат билан бажаришга эришиш. Спорт билан 
шуғулланувчидан доимий махсус тренировкани талаб 
қилади. Чунки булар орқали турли хил жисмоний 
фазилатлар, яъни жисмоний куч, чидамлилик, тезлик, 
енгиллик, ирода кучи, жасурлик, қатъийлик, ғалабага 
интилиш ва бошқаларга эришади.
Танланган спорт туридан юксалишга интилиш, 
жисмоний машқларни бажаришда энг юксак натижаларга 
эришиш спортчининг асосий мақсадларидандир. Спортчи 
ҳеч қачон эришилган натижалардан қониқиб бир жойда 
тўхтаб қолиши мумкин эмас, у янада олдинга интилишга 
ҳаракат қилиши лозим .
Спорт кураши спортчидан ўз жисмоний кучи, ички 
кечинмалари, яхлит психик жараёнларни максимал 
даражада бир нуктага жамлашни талаб қилади.
Юксак натижаларга аниқ эришишни англаш 
туйғуси спорт фаолиятида спортчи шахсининг турли хил 
психик функциялари ва психологик фазилатлари алоҳида 
аҳамиятга эгадир. Спорт фаолияти ахборотларни қабул 
қилиш ва уни қайта ишлаб чиқиш жараёни, спортчининг 
хотираси ва диққати, унинг иродасини чиниққанлигини 
талаб қилади.
Хулоса.

қилиб айтиш жоизки, юқорида 
таъкидлаб ўтилган ҳар бир спорт йўналиши орқали 
мардлик, бағрикенглик, рақибига нисбатан олийжаноблик, 
ҳалоллик, ор-номус, ғурур каби туйғуларни cпортчи 
ўзининг 
индивидуал 
психологик 
хусусиятларига 
сингдириши, рақибни инсон сифатида ҳурмат қилиш, 
майдонда мардларча ҳалол кураша билиш, она Ватанини, 
эл-юрт шаънини ҳимоя қилиш каби анъана ва 
қадриятларини ўз эътиқодига айлантириши керак. Бу 
буюк аждодларимиздан қолган юксак маъанавий мерос 
ҳисобланиб, ёш спортчиларни мустақил дунёқараши ва 
эркин тафаккури шаклланган, ўз билими ва кучига 
ишонадиган, иродаси бақувват, иймон-эътиқоди бутун, 
муқаддас 
қадриятларимизни 
асраб-авайлайдиган, 
ватанпарварлик туйғуси камол топган, комил инсон бўлиб 
тарбияланишида хизмат қилади. Психик саломатлик 
нафақат тан-вужуднинг гигиенасини, балки маънавий 
соҳани, ахлоқий нормаларга нисбатан соғлом фикрлаш 
билан боғлиқ психогигиенани, ўз-ўзини тарбиялашни 
назарда тутади. Шу боис ҳам болани илк ёшликдан 
соғлом турмуш тарзига ўргатиш лозим. Уларда энг аввало 
соғлом ва узоқ яшашга установкани шакллантириш керак. 
Инсон саломатлиги 50 фоиздан зиёд холатларда унинг 
турмуш тарзига, 20 фоизи наслий омилларга, 20 фоизи 
экологияга, яъни атроф-муҳит таъсирларига, 10 фоизи – 
тиббий ёрдамнинг самарадорлигига боғлиқ экан. Турмуш 
тарзи деганда, одатда, одамларнинг моддий ва маънавий 
эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, одатга 
айланган, барқарор хулқ-атвор ва муомала нормалари 
тушунилади. У ўз навбатида одам организмнинг муайян 
ритм ва кўникмаларга эга бўлиши орқали саломатлигини 
маълум меъёрларда ушлаб туриш, чиниқиш, дам олиш ва 
хулқини оқилона ташкил этишга ўрганиб қолишини 
таъминлайди.
Инсон яшар экан, ҳаётининг маълум палласида 
тақлид қилиш, ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш 
эхтиёжига дуч келади. Лекин мана шу тақлид жараёни ҳар 
доим ҳам ижобий мазмун-моҳиятни акс эттирган, ижобий 
хулқ кўникмаларини шакллантиришга йўналтирувчи 
кучга эга бўлмайди. Кўп ҳолларда салбий иллатларни, 
носоғлом турмуш тарзини оддийгина кўринган тақлид 
жараёни хосил қилади. Ана шундай кўринишларидан 
бири тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга ружу 
қўйишдир.
Психологик шахс типларига мувофиқ, турли 
кўнгилхушлик учун спиртли ва норкотик моддалар 
истеъмолига мойил кишилар энг пассив тип вакиллари ва 
иродасиз, қатъиятсиз табиатли кишиларга тўғри келади.
Иродасиз йигит ва қизлар олдин шунчаки 
«вақтичоғлик» учун оз-оздан ичадилар кейинчалик 
бундай 
вақти 
хушликнинг 
қармоғига 
илиниб 
қолганларини ўзлари ҳам сезмайдилар. Кейинчалик бу 
маънавий жиҳатдан қарамликни юзага келтиради.
Психология фанида одамларни асосан икки 
тоифага бўлишади – “А” ва “Б” тоифалар.
Биринчи тоифалиларда масъулият ҳисси шу қадар 
кучлики, улардаги мақсад ва омадга, муваффақиятга 
интилиш ҳаётининг мазмунига айланган, улар ўзларини 
ҳурмат қилувчи кишилар. “А” тоифадагилар ўта ишчан, 
ҳамиша ўзларини нима биландир банд қила оладиганлар 
бўлиб, улар одатда дам олишни билмайдилар, яъни бўш 
вақтда саломатлиги тиклаш, асабларга тин бериш одатини 
тез-тез бузадилар.
Иккинчи – “Б” тоифалилар эса бошқача: улар 
босиқ, вазмин, ҳеч шошганини кўрмайсиз, ўзларига 
унчалик катта масъулият ҳам олмайди, қўшимча 
вазифаларни ҳам олмайди. Лекин дам олишга келганда, 
улар жуда уста, тиниқиб ухлашни яхши кўради.
“Б” типлар атайлаб таътиллар олиб, унда пухта 
ишлаб чиқилган жадвал асосида дам олишни яхши 
кўришади, бу ишга оила аъзоларини ҳам жалб этади, шу 
хислати билан уларни ҳам авайлайди. Бирор ишни қилиш 
керак бўлса, шошмай, секин, вазминлик билан бошлайди, 
саросимага 
тушмай 
бажаради, 
қийинчилик 
ва 
ташвишларга чидамли, ҳаётдаги турли маш-машаларни 
ҳам босиқлик билан қабул қилади.
Иккала тоифа вакилларида ҳам саломатлигини ўзи 
асраши учун имконият, заҳира мавжуд, умумийлиги 
шундаки, иккаласи ҳам ҳаётдаги йўлини аниқ тасаввур 
қилади, умумий талаб шуки, уларнинг маъанавияти бой 
бўлиши керак. Чунки руҳан соғлом одам ҳамиша аниқ-
равшан қарорлар қабул қилади, бу қарорлар одатда 
жамият нормаларига, кўпчилик эътироф этган ахлоқ 
қоидаларига зид бўлмайди. Умуман, бу ўринда яна бир 
бор шахс маънавияти ва ахлоқий қиёфасининг унинг 
саломатлигига бевосита боғлиқлигини таъкидлаш жоиз. 
Зеро, маънан пок инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати, 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish