Психика — бу инсон руҳиятининг шундай ҳолати­ки, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли тарзда акс этишимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди. Психологиянинг предмети


Хотира турлари қуйидагича бўлиши кузатилган



Download 105,13 Kb.
bet8/15
Sana24.02.2022
Hajmi105,13 Kb.
#232352
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
3.1. Спорт фаолияти психологияси МАЛАКА ОШИРИШ

Хотира турлари қуйидагича бўлиши кузатилган.
1.Психик фаолликка қараб ҳаракат хотираси, эмоционал хотира, образ хотираси ва сўз-мантиқ хотираси деб фарқланади.
2. Фаолият мақсадига қараб ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира турларига эга.
3. Эслаб қолиш ва унутиш муддатига кўра қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира турларига бўлинади.
Хотиранинг турли хиллари: айрим касб эгалари учун ҳаётий профессионал касбий аҳамиятга эга. Масалан, ҳаракатни эслаб қолиш гимнаст-акробат, раққоса учун, тасвирни, образни эслаб қолиш рассом, ҳайкалтарош, терговчи, конструктор учун, мазмунни эслаб қолиш ёзувчи, шоир, ҳофиз учун ўта зарурдир.
Эсда сақлаш ва унутиш тезлигига қараб одамларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Тез эсга олади, секин унутади.
2. Секин эсга олади, секин унутади.
3. Тез эсга олади, тез унутади.
4. Секин эсга олади, тез унутади.
Хотира кишининг билим, касб ҳунар эгаллашида катта аҳамиятга эга. Шунингдек, одамларни хотира сифати ва турига қараб ҳам фарқлаш мумкин. Масалан, образ хотираси, сўз-мантиқ хотираси, ҳис-ҳаяжонга тааллуқли эмоционал хотира сингари хилларини фарқлаш мумкин
Шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда шахснинг қуйидаги бир биридан фарқ қилишига имкон берадиган қуйидаги хусусиятлари тушунилади: темпераментхарактер, қобилият.
Темперамент лотинча temperamentum - нарсаларнинг тегишли нисбати деган сўздан олинган. Темперамент ҳақида дастлаб эрамиздан олдинги бешинчи асрда яшаган врач Гиппократ, эрамиздан олдинги иккинчи асрда яшаган Гален, ўнинчи асрда яшаган ибн Сино ва бошқалар ўз қарашларини билдирганлар. Гален биринчи бўлиб темпераментнинг кенгайтирилган таснифини бериб, унинг 13 турини санаб ўтган. Кейинроқ ватандошимиз Ибн Сино темпераментни мизож деб атаб, унинг иссиқ ва совуқ турини, бу одамнинг ранги, қонининг миқдори, қуюқ ёки суюқлигига боғлиқлигини айтган. Ҳозирги кунда темперамент олий нерв тизими ва унинг хиллари билан боғлиқлиги асос қилиб олиниб, 4 типи борлиги қабул қилинган. Бу ҳолда темпераментнинг антик давр классификациясига номи билан ўхшаш бўлиши қабул қилинган. Сангвиник - қон сўзи билан боғлиқ бўлиб, серҳаракат, кучли таъсирланиш, мувозанатсиз бўлиш назарда тутилади.
Холерик - сариқ ўт организмда устун миқдорда бўлиши асос қилиб олиниб, таъсуротни тез қабул қилиб олиш, кучли қўзғалиш, терисига сиғмайдиган шошкалоқ одам хусусияти ҳисобланади.
Флегматик - организмда шилимшиқ модда флегма миқдори кўплиги билан ифодаланади. Бу типдаги одам таассуротни бир мунча секин қабул қилади, ишга шошилмай киришади, лекин ишни пухта, охирига етказиб бажаришга лаёқатли тип.
Меланхолик - қора ўт миқдори билан боғлиқ деб ҳисобланади. Бу типдаги одам «оғир карвон», «тепса тебранмас», атрофида содир бўлаётган ҳодисаларга ва одамларга лоқайд, «дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиган» тип. Антик давр психологиясидаги бу турлар кейин яна кўп марта тадбиқ қилиниб, яна шу тўрт тип номи сақланиб қолган.
Рус олими П. Ф. Лесгафт темперамент хоссаларини организмдаги қон ва лимфа миқдорини назарда тутиб белгилаган. Бу фикрга асосан организмнинг қўзғалувчанлиги индивидуал характеристикаси ва турли хил омилларга жавоб реакцияларининг давомийлиги қон айланиш тезлигига ва кучига боғлиқ деб қаралади. Америкалик олим У. Шелдон асримизнинг 40-йилларида индивидуал психологик хусусиятлар гормонал система билан бошқариладиган тана хусусиятларини (организмнинг ҳар хил тўқималари нисбати) тўғридан-тўғри боғлиқ деб ҳисоблайди.
Ҳозирги замон фани темпераментга доир индивидуал фарқларнинг сабабларини айнан миянинг, унинг қобиғи ва қобиқ ости функционал хусусиятларида, олий нерв фаолияти хусусиятларида деб билади.
Темпераментнинг 4 типи бор:
Холерик - «жанговар, жўшқин, осон ва тез таъсирланадиган тип». (И. П. Павлов). Чаққон, тез ҳаракат қилади, қаттиқ ва тез гапиради, ўзини тутиб туриши қийин, баъзан хато жавоб қайтаради.
Сангвиник - ҳаракатчан, мувозанатли тип. Янги шарт шароитга тез мослашади, тез ишга киришиб тез совийди, ўз ўрнини, ролини тез алмаштиради, беғараз, кек сақламайдиган тип. («Бир қоп ёнғоқ»).
Флегматик - ҳиссиётлари секин пайдо бўлади, аммо барқарор ва давомли бўлади. У вазмин ва ювош, унинг жаҳлини чиқариш қийин, лекин жаҳли чиқса тўхтатиш ҳам қийин, қасоскор, гиначи.
Меланхолик - реакциялари кўпинча қўзғовчининг кучига тўғри келмайди, лоқайд, ланж, ўзини тез йўқотиб қўяди, бирор ишда ташаббускорлик кўрсатмайди. Ҳиссиётлари жуда секин пайдо бўлади.
Қобилият кишининг шундай психологик хусусиятларидирки, билим, кўникма, малакалар орттириш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. Шу хусусиятлар мазкур билим, кўникма ва малакаларга тааллуқли бўлади. Малакалар, кўникма ва билимларга нисбатан қобилиятлари қандайдир имконият сифатида намоён бўлади.
Қобилиятлар фақат фаолиятда, шунда ҳам амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятдагина намоён бўлади. (Расм солиш қобилияти бор йўқлигини шу фаолиятда аниқланади). Масалан, Альберт Эйнштейн (1879-1955, немис физиги) ўрта мактабда унча яхши ўкимаган ўқувчи эди, унинг келажакдаги гениаллигидан, афтидан ҳеч нарса далолат бермас эди. Қобилиятлар шахснинг мазкур фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал психологик хусусиятдир. Шундай қилиб, қобилият одамларни сифат жиҳатидан бир биридан фарқлайдиган индивидуал психологик хусусиятдир.
Одамларни қобилиятига қараб типларга ажратиш муаммоси жуда мураккаб. Бирида махсус, бирида умумий сифат устунлик қилиши мумкин. И. П. Павлов қобилиятга қараб одамларни 3 типга бўлади: «Фикрловчи тип», «Бадиий тип», «Ўртача тип». Бунда одамдаги икки сигнал тизими нисбатини ҳисобга олади.
Характер - зарб қилиш, белги, тамға маъноларини англатади. Шахснинг индивидуаллиги психик жараённинг ўтиш хусусиятларида (яхши хотира, хаёл, зеҳни ўткирлик ва ҳ.к.) ва темперамент хусусиятларида намоён бўлади. Характер - шахснинг ва муомалада таркиб топадиган ва намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлар бўлиб, индивид учун типик хулқ-атвор усулларини юзага келтиради.
Кишининг характерини ташкил этувчи индивидуал хусусиятлар биринчи навбатда иродага - (дадиллик, қўрқоқлик) ва ҳиссиётга (хушчақчақлик, қовоғи солиқлик, тушкунлик ва ҳ.к.) тааллуқли бўлади.
Характернинг шаклланиши шахснинг ривожланиш даражасига кўра турли хилдаги шароитлар билан қўшилган ҳолда (оилада, дўстлар даврасида, меҳнат ва ўқув жамоасида, асоциал уюшмада ва ҳ.к.) юз беради. Унинг учун референт бўлган гуруҳда шахснинг индивидуаллашуви шаклланади. Кишининг характерини била туриб, унинг у ёки бу ҳолатларда ўзини қандай тутишини, киши хулқ атворини қандай изга солишини олдиндан билиш мумкин. Жумладан, ўқувчиларга жамоат топшириқларини тақсимлаётиб, уларнинг нафақат билимларини ва малакаларинигина эмас, балки характерини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Характер таркиб топишида теварак атроф - муҳитга, ўзига, бошқаларга муносабатда бўлиши катта аҳамиятга эга.
Кишининг характери, биринчидан, у бошқа одамларга қандай муносабат билдираётганида намоён бўлади.
Иккинчидан, кишининг ўзига муносабатида - обрўталаблик ва ўз қадрини хис қилиш ёки камтарлик.
Учинчидан - характер кишининг ишга муносабатида намоён бўлади (виждонлилик, маъсулият, ишчанлик, жиддийлик).
Тўртинчидан - характер кишининг нарсаларга муносабатида намоён бўлади. (Нарсаларига, кийимига ва ҳоказо).
Характер хислатлари ичида энг устун кўзга ташланадиган хусусиятлар мажмуи характер акцентуацияси дейилади. (Сурбетлик, молпарастлик, виждонсизлик ростгўйлик, ёлғончилик, сахийлик, очкўзлик, дилкашлик ва ҳоказолар).
Характер акцентуациясига қараб одамларни қуйидагича фарқлаш мумкин: интраверт тип - одамови, ичимдагини топ, бошқалар билан тил топишга қийналадиган тип, экстраверт тип - ҳис ҳаяжонга берилганлик, кўп гапирадиган, мақтанчоқ, кўп нарсага беқарор қизиқадиган тип. Бошқариб бўлмайдиган тип – оралиқ тип, гайритабиий, сунъий қиликлар, эътирозларга муросасизлик, баъзан ўринсиз шубҳаланиш билан қараш. ўз салбий қиликларини била туриб давом эттириш - худбинликниннг олий шакли. Кишининг қайси характер типига киришини аниқлашда Е.И.Рогов тақлиф қилган сўровнома ва унга олинган жавоблар натижасидан фойдаланиш мумкин. Рогов характер типларини қуйидагича тасвирлайди: Экстравертлар («ўнги устидалар») бор-йўғи кўзга ташланиб турадиган одам. Мулоқотга киришуви осон, чаққон, маҳмадона, тажовузкор, пешқадамликка интилиш, одамлар диққатини тортишга интилиш даражаси юқори. Бошқалар билан осонгина алоқага кириша олади, тез таъсирланувчан, ташқи таъсирга берилувчан, сезгир, очиқ кўнгил одам. Одамларга «ташқи кўриниши» га қараб баҳо беради, ички олами уларни қизиқтирмайди. Экстравертлар кўпроқ холерик ва сангвиник темперамент типида бўлиши кузатилган.
Режа:
1. Спортчи шахсига хос психик ҳолатлар.
2. Спортчининг ўкув-тренировка ва мусобақа олди ҳолати.
3. Спортчининг мусобақа, мусобақадан кейинги психологик ҳолатлари.
Спортда психик ҳолатлар спортчининг бугунги ва эртанги кутилаётган режаларида муҳим ўрин тутади. Спортчининг психологик ҳолати албатта унинг кайфиятига боғлиқ бўлиб бу эса машғулотларда киришимликни, мотивацияни таъминлайди. Ҳар қандай ҳиссиёт маълум бир функцияни бажаради ва болага ҳам, катта одамга ҳам ўзини ўраб турган моддий ва ижтимоий муҳитни билиб олиш, тушиниш имконини беради. Спортчиларда психик ҳолатлардан қўрқув муҳим саналади бу эса улардан бўладиган мусобақаларга жиддий тайёрланишни белгилаб беришда муҳим саналади. Қўрқув инсонни кўчадан ўтишда, спорт машғулотларида ва мусобақаларда ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда ортиқча таваккалдан ҳимоя қилади.
Қўрқув инсонни хавфли вазиятлардан сақлайди ёки огоҳ этади, баъзан эса фаолиятни, хулқни тартибга солиб туради. Бу қўрқувнинг ҳимоя функциясида ўз-ўзини сақлашни таъминловчи ички ҳиссиётда, инстинктив хулқда иштироки билан ўлчанади. Бундан ташқари қўрқув хулқни тузатишда ёрдам беради, у кечинмалардан келиб чиқади. Қўрқув психиканинг нармал фаолияти учун зарур. Боланинг организмига нафақат шакар, балки туз ҳам керак бўлганидек, психика ҳам ёқимсиз, баъзан кескин эмоцияларга эҳтиёж сезади. Баъзан баланинг ўзи қўрқув кечинмаларга ихтиёрсиз равишда берилиб кетади.
Агрессив хулқни «ёмон» билан бир хил ҳисоблаш мумкин эмас. Оғир, хавфли вазият пайдо бўлганида агрессивлик ҳимоя, баъзида эса вазиятни бартараф этувчи функцияни бажаради. Агрессив хулқ айниқса болада ёшга хос бўлган ўтиш даврида кузатилади. Бу шундан далолат берадики, ёш даврлари кризиси пайтида боланинг яшаши қийинлашади, ҳар қандай мураккаб вазиятда бола қийинчиликни ҳис қилади ва шу сабабли агрессив хулқнинг элементлари кузатиш мумкин. Бу нормадаги болага ҳам, агрессив хулқли болага ҳам бирдек тегишли. Аффектив бузилиш бўлганида агрессия одатий ҳодисага айланади, ҳатто хулқ-атворнинг бирдан бир шакли бўлиб қолади. Бироқ бунга қарамасдан, бола хулқида агрессивликнинг бор бўлиши улар билан ўзаро муносабатда қийинчилик туғдиради. Агрессив тенденцияларни тасодифий салбий ҳолат деб баҳолаб бўлмайди.
Шуни эсда тутиш керакки, аффектив тараққиёт жараёнида бола активлиги қонуний равишда ошиши мумкин. Одатда, катталар ёрдамида ўтказилган психокоррекциянинг бу зарурий босқичида бола ўзини қуршаган реаллик билан нисбатан адекват турдаги мулоқотни ўзлаштириши мумкин.  Бола агрессиясини коррекция қилишни унинг сабабини аниқлашдан бошлаш лозим. Агар агрессия эмоционал мотивацион сферанинг бузилиш сабабли бўлмаса коррекцион фаолиятни уни йўқотишга эмас, балки салбий оқибатларга олиб келувчи агрессив хулқни юмшатиш ва унинг намоён бўлишига йўл қўймасликка қаратиш лозим. Шу билан бирга катталарни унинг агрессив реакциясига адекват идрок қилишга тайёрлаш лозим.
Бошқа ҳолатда, яъни агрессия эмоционал мотивацион сферанинг бузилишини намоён бўлиши бўлса, психолог ёки тарбиячи ҳаракати боланинг мустаҳкамланмаган агрессив ҳаракатига йўналтирилиши лозим.
Коррекцион методиканинг қўлланиши тўлиқлигича агрессив хулқнинг сабабига боғлиқ бўлади. Коррекция методи конкрет ҳодиса ва конкрет болани ҳисобга олган ҳолда танланади. Бу қуйида шарҳланган коррекция методларини диққат билан кўриб чиқишни тақозо этади.
1.Агрессияга мойилликни эътиборга олмай қўйиш, унга атрофдагиларнинг диққат қаратмаслиги.
2.Агрессив ҳаракатларни ўйин мазмунига киритиш ва унга янги эмоционал мазмун бериш. Бу орқали боланинг атрофдагиларга зарар етказмаган ҳолда агрессив мойиллигини чиқариб юбориш (масалан, қароқчи ва казаклар ўйинида агрессив хулқли болага қароқчи ролини бериш).
Турли чет эллик олимлар ўз тадқиқотларида  «агрессия» ва агрессивлик» ка турличтаъриф беришади. Лоренд ва Андри инсоннинг туғма ўзини ҳимоя қилиши воситаси сифатида, Моррисон ҳукумронликка интилиш воситаси сифатида, Хорни ва Фромлар эса шахснинг атрофдаги одамлар душманлигига қарши реакцияси сифатида таърифлашади.
Агрессивлик деганда шахснинг бузғунчиликка интилиши билан характерланувчи хусусият бўлиб асосан субъектлараро муносабатлар соҳасида намоён бўлади. Эҳтимол инсон активлигининг бузғунчилик компоненти яратувчилик фаолиятида зарур ҳисобланар, чунки индивидуал ривожланиш талаби беихтиёр кишиларда бу жараёнга тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш, парчалаб ташлаш қобилиятини шакллантиради.
Аслида ғазаб қўрқув ва бошқа эмоциялар инсонни ўраб турган муҳитга адаптация функциясини бажаради. Ғазаб тасодифий реакция, у инсонга ўзи учун хавфли вазият давом этаётганида пайдо бўлади ва инсон учун керакли ҳолат. Аммо у йиғилиб бораверса ва доимий сиқилиш билан кузатилса буни нормадан ташқари ҳолат ҳисоблаш мумкин. Стресснинг узоқ давом этувчи ҳаракати адаптацияни бошқаришга қаратилади. Қачонки бу ҳолатда агрессивлик пайдо бўлса, юқори хавотирланиш ва бошқа нерв симптомлари ўз-ўзини бошқариш тизимининг бузилишидан дарак беради.

Download 105,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish