Термиз давлат университети раимов ғайрат файзуллаевич


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 1,01 Mb.
bet6/25
Sana10.06.2023
Hajmi1,01 Mb.
#950496
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Raimov G\'ayrat

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат-ларга асосланганлиги, тадқиқот ишида қўлланилган методик ёндашув, усуллар ва назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, педагогик тажриба -синов ишлари таҳлили ва самарадорлиги математик-статистик методлар воситасида асосланганлиги, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги ҳамда олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қиладиган дидактик воситалар ва методларнинг таълим сифати ҳамда самарадорлигига оид кўрсаткичлар асосида ташкил этилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш бўйича меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар, мазкур тадқиқот мавзуси асосида таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат таълим стандартини такомиллаштиришга оид қўшимчалар киритиш ва мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принципларини ва ечиш методикасини такомиллаштириш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришда ўқувчининг креатив фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикаси махсус вазиятларнинг психологик таркибий қисмларини (ностандарт вазият, эҳтиёж ва имконият) ривожлантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Мактаб физика курсида ностандарт масалалар ечиш методикаси” ўқувчи танлов фани ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Ausbildung und Arbeit Plus GmbH Германия таълимни ривожлантириш марказининг 2021 йил 7 декабраги 29.28207-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак физика фани ўқитувчиларига ўқитиладиган танлов фанлари мазмунини бойитишга эришилган;
мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир турли типдаги ностандарт масалаларни танлаш принциплари ечишга таъсир этувчи омиллар регрессия тенгламасидан фойдаланиш орқали аниқлаштиришга оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялар, мактабда “Физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни ечишга таъсир этувчи омиллар” ўқув-услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 01-01/01-5466-сон маълумотномаси). Натижада, мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш мезонлари ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни ечишнинг босқичли модели ўқувчиларнинг масалани танлаш, ечиш ва хулоса чиқариш қобилиятларини ривожлантириш асосида ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан ЁА5-ХТ-1-31884 рақамли “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” (2019-2020 йй.) мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 01-01/01-5466-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари физика дарсларида ўқувчиларнинг физикага доир билимини ва уларнинг ностандарт физик масалаларни ечишда ижодий фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилган.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish