Термиз давлат университети раимов ғайрат файзуллаевич


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 1,01 Mb.
bet7/25
Sana10.06.2023
Hajmi1,01 Mb.
#950496
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
Raimov G\'ayrat

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 3 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокамадан ўтказил-ган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 20 та илмий иш чоп этилган, 1 та ўқув қўлланма, 1 та ўқув-методик қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, шундан 6 таси республика, 4 таси хорижий журналларда нашр қилинган.
Диссертация ишининг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертация ҳажми 120 саҳифани ташкил қилади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён қилинган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, шунингдек, объекти ва предмети олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, очиб берилган. Шунингдек, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, тадқиқот натижаларининг апробацияси, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Умумтаълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш, тузиш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришнинг назарий асослари» деб номланган биринчи бобида мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришнинг назарий асослари, ўқитишнинг ҳозирги ҳолати, ўқитишга доир материалларни танлаш принциплари ҳақида маълумот берилган, ўқитишнинг ўзига хос жиҳатлари баён қилинган.
Мактаб физика таълимида ўқувчи мустақил фикрлаши учун ностандарт масалалар ечиш орқали назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантириш лозим.
Фан-техника тараққиёти даврида ўқувчи ностандарт вазиятни, фаолиятини ривожлантириш муаммоси ижтимоий, иқтисодий аҳамият касб этгани ҳолда, мактабда физикадан ностандарт масалаларни ечиш муҳим аҳамиятга эга.
Мактабда физикадан ностандарт масала ечиш жараёни муҳим объект ҳисобланади. Шу боис ностандарт масала ечишда ўқувчи креатив фаолиятини қуйидаги нуқтаи назардан англаш муҳим:
а) тузилиши ва мазмуни; б) ностандарт масала турлари (сонли, сифат, график, экспериментал, эвристик); в) физикадан у ёки бу ностандарт масала ечишда самарали методлардан фойдаланиш.
“Ностандарт” терминининг фанда кенг маънода ишлатилишига ўқувчи эътиборини қаратиш зарур. Масалан, ностандарт терминига турлича тушунтириш берилади. Булар:
1. Қўйилган мақсад, унга эришиш учун интилиш 2. Топшириқ, вазифа 3. Маълум билим, кўникма, малака, компентенция ва фикрлар асосида физикадан ечилиши мумкин бўлган ностандарт масалага доир савол- топшириқлар. 4. Ўқувчининг физикадан ностандарт масала ечиш жараёнида назарий билими, амалий кўникма, малака ва компентенцияларини текшириш- ўқитиш усулларидан бири, яъни ностандарт тушунчаси турли нуқтаи назардан қаралиши мумкин. Биз учун уч нуқтаи назар кўпроқ қизиқарли ҳисобланади, улар: кибернетик, психологик, педагогик ишларида берилган.
Кибернетик нуқтаи назаридан ностандарт- бу қандайдир вазиятни ҳал қилишни белгилайдиган ҳаракат натижаси. Психологияга доир адабиётларда ностандарт тушунчасини изоҳлаб беришга бир нечта уриниш мавжуд. Булардан энг кўп тарқалгани А.Н.Лермонтов томонидан берилган тушунча: “Ностандарт- бу субъектидан бирор ҳаракатни талаб этувчи вазият”. О.К.Тихомировнинг таъкидлашича, “Ностандарт”- бу маълум шароитларда кўрсатилган мақсад. “Ностандарт” тушунчаси ва унинг таркибий қисмларини психологик нуқтаи назардан таҳлил қилишнинг кенгроқ ифодалари мавжуд. Масалан, Л.Л.Гурова шундай таърифлайди. “Ностандарт” – бу унинг маълум ва номаълум элементлари ўртасидаги боғлиқликни очиб берувчи шартларни излаш йўли билан назарий савол- жавоб ёки баъзи амалий ўзгаришларни талаб этишдан иборат фикрлаш фаолияти объекти.
Психологик мазмундаги “Ностандарт” тушунчасини педагогика нуқтаи назардан таҳлил қиладиган бўлсак, креатив фаолият жараёнида юзага келадиган ностандарт тўғрисида шундай фикрни айтиш мумкин. Ностандарт масала бир вақтнинг ўзида креатив фаолият объекти ҳамда креатив фаолиятни педагогик ташкил этиш воситаси сифатида бўлиши мумкин.
Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалалар ечишда тўғридан- тўғри, билвосита ёки бевосита креатив фаолиятнинг шарти, мақсади ва талаблари берилади.
Ностандарт масалалар ўқув жараёнида қуйидаги мақсадларда қўлланилади:
а) ўқувчи креатив қобилиятларини ривожлантириш; б) тушунчалар, таърифлар, назариялар, постулатлар, принциплар, методлар, восита ва қоидалар ҳақида янги билимларни эгаллаш; в) ақлий ва амалий маҳоратларни эгаллаш; г) ўқувчи креатив қобилиятини ташкил қилиш; д) билим ва маҳо-ратларни назорат қилиш; е) ўқувчи билими, маҳорати, ижодий қобилиятини долзарблаштириш.
2. Ностандарт масала мазмунининг ўзига хослигига қараб, қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
а) ихтирочилик фаолияти; б) тадқиқотчилик фаолияти; в) бадиий фаолият (мусиқа, тасвирий фаолият), амалий - фаолият (халқ ҳунармандчилиги).
Ностандарт вазият – муаммоли ўқитишнинг таркибий қисми ҳисобланиб, унинг ёрдамида ғоя туғилади, билишга эҳтиёж, фикрлаш фаолияти фаоллашади.
Психолог ва дидакт олим А.В.Брушлинскийнинг таъкидлашича, “масала” ҳар қандай типдаги ностандарт вазиятдан келиб чиқади. У билан узвий боғланишга эга бўлиш билан бирга ундан жиддий фарқ қилади. Фикрлаш жараёни муаммоли вазиятни таҳлил қилишдан бошланади. Уни таҳлил қилиш жараёнида масала, муаммо шаклланади. Масаланинг ҳосил бўлиши ностандарт вазиятдан фарқ қилиб, унда номаълум ва маълумларни аниқ ажратиб олиш мумкин.
Физикадан ностандарт масала ечиш жараёнида ностандарт вазиятларни таҳлил қилиш натижасида қуйидаги учта ёндашишни кўриш мумкин: психологик, гносеологик ва дидактик.
Физикадан ностандарт масала ечишда ўқитувчи ностандарт вазиятни амалиётда қўллаши учун бу учта ёндашишни яхши билиши зарур.
Психологик ёндашувда ностандарт вазият уч асосга кўра таснифланган.
Улардан биринчиси сифатида ҳаракат олинган. Ҳаракатнинг таркибий қисми сифатида мақсад, усул ва ҳаракат шарти қабул қилинган. Ностандарт вазият таснифининг иккинчи асоси қилиб, ўқувчининг физикадан ностандарт масала ечишда янги назарий билимларни ўзлаштиришда эришган ривожланганлик даражаси қабул қилинган. Ностандарт вазият таснифининг учинчи асоси қилиб, ўқувчининг ақлий ривожланганлик даражаси, ўқув-ижодий имконияти қабул қилинган.
Қуйида Т.В.Кудрявцев томонидан таклиф этилган таснифга тўхталиб ўтамиз. У мактабда физикадан ностандарт масала ечишда, ностандарт вазиятларни типларга ажратишда зиддиятлилик ёки ўқувчининг назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенцияларида учрайдиган қарама-қаршилик асос қилиб олинган.
Диссертациянинг иккинчи боби «Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикаси» деб номланиб, мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни ечиш, танлаш принциплари ва м методикасини такомиллаштириш йўллари бўйича тавсиялар баён қилинган.
Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни ечишда таъсир этувчи омиллар қуйидагилардан иборат:
1. Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалалар тўпламининг принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришни йўқлиги. 2. Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш, тузиш ва ечишда, биринчидан, ўқитувчининг назарий билими, кўникма, малака ва компентенциялари етишмаслиги; иккинчидан, педагогика институтлари ёки университетларнинг касбий таълим факультетларини тамомлаганликлари бўлса, учинчидан, техника ва бошқа олий таьлим муассасаларини тамомлаб, физикадан дарс беришаётганликлари. 3. Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир турли типдаги ностандарт масалалар бўйича Давлат тилида ўқув ва методик қўлланмалар, дидактик ва тарқатма материалларнинг етишмаслиги. 4. Баъзи мактабда физика ўқитувчиларининг сўнгги ўн йилда қайта тайёрлаш ёки малака оширишдан ўтмаганликлари, малака тоифаларининг оширилмаганлиги. 5. Абитуриентларнинг олий таьлим муассасаларига киришларида тест саволлари тўпламида физиканинг “Механика” бўлимига доир турли типдаги ностандарт масалаларнинг эьтибордан четда қолиб кетганлиги.
Физиканинг “Кинематика” бўлимига доир ностандарт график, чизма, расм типидаги масалаларни танлаш, пинциплари ва ечиш методикаси дидактиканинг кўргазмалилик принципига, яъни дидактиканинг олтин қоидасига, асосан, мазмуни баён қилинган. Ностандарт масала деганда, ўқувчига бериладиган минималдан юқорироқ билим, кўникма, малака ва компетенциялар тушунилади. Ностандарт масалалар кўпроқ иқтидорли, қобилиятли ўқувчиларга тавсия этилади. Шу боис ностандарт масалалар кўпроқ олимпиадага қатнашувчи ўқувчиларга тавсия этиш мақсадга мувофиқ.










Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish