Тошкент кимё-технология институти «Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси «ихтисосликка кириш»



Download 0,69 Mb.
bet1/29
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#96365
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
ихтисосликка кириш маъруза


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ


«Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси


«ИХТИСОСЛИККА КИРИШ»
ФАНИДАН
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ




Тошкент - 2019 й.

«ИХТИСОСЛИККА КИРИШ»
ФАНИДАН
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ


Тошкент - 2019 й.

Тузувчи: Хамидов Б.Т. ‑ Тошкент кимё-технология институти «Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси кафедраси мудири, т.ф.н.

Тақризчи: Додаев Қ.О. ‑ Тошкент кимё-технология институти «Консерваланган озиқ – овқат маҳсулотлар технологияси» кафедраси профессори, т.ф.д.

Маърузалар матни «Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув кафедраси» кафедрасининг 2019 йил “24” август даги 1 - сонли мажлисида кўриб чиқилиб, факультет Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия этилган.


«Информатика, автоматлаштириш


ва бошқарув кафедраси»
кафедраси мудири Б.Т. Хамидов

Маърузалар матни “Озиқ – овқат маҳсулотлар технологияси” факультети Илмий-услубий Кенгашининг 2019 йил “27” августдаги 1 - сонли мажлисида кўриб чиқилиб, институт Илмий-услубий Кенгашига тасдиқлаш учун тавсия этилди.


ООМТ факультети


Илмий-услубий кенгаш раиси Йўлчиев А.Б.
Маърузалар матни институт Илмий-услубий Кенгашининг 2019 йил “___” сентябрдаги 2 - сонли мажлисида кўриб чиқилиб, чоп этишга тавсия этилди.
КИРИШ

Давлат ва жамият тараққиётини таъминлашда бугунги кунда шаклланаётган ёш авлоднинг билимдонлиги ва тадбиркорлиги муҳим ўрин тутади. Шу сабабли, олий ўқув юртларининг шу кундаги вазифаси ўз мутахассислиги бўйича ҳар томонлама чуқур ва мустаҳкам билимга эга бўлаган, мустақил тафаккур қила оладиган, қурилаётган ҳуқуқий, демократик давлатимиз сиёсатини халқ оммаси ва ёшлар ўтасида тарғибот қилишга лаёқатли, ғоявий эътиқодли, ижодкор ва интизомда намуна бўла оладиган баркамол авлодни тарбиялашда ҳамда уларнинг сифатли ва самарали билим олишларини таъминлаш учун ўқув-тарбия, илмий ва жамоат ишларини юқори талаблар даражасига кўтариш мақсадида талабалар билан таълимнинг дастлабки босқичларидаёқ мунтазам ва астойдил шуғулланишдан иборат.


Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг ўзининг мукаммал таълим тизимини барпо этишга катта эътибор қаратди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 1997 йил 29 августдаги IX сессиясида «Таълим тўгрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди. Бу хужжатларда таълим тўғрисидаги умумий қоидалар, таълим тизими ва турлари ҳақидаги ҳуқуқий асослар белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси таълим турларига кирувчи олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида (университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошка таълим муассасаларида) хусусан, Тошкент кимё-технология институти (ТКТИ) да амалга оширилади.
Олий таълим икки босқич, бакалавриатура ва магистратура таълимига эга.
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида тўрт йил бўлган таянч олий таълимдир.
Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, 1-2 курс талабаларининг кўплари олий мактаб қоидаларини жуда секинлик билан ўзлаштирадилар, ўз вақтларини тўғри режалаштира олмайдилар ва ундан унумли фойдаланишни билмайдилар. Баъзан эса ўзлари танлаган касби ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмайдилар ҳам.
Шу сабабли олий ўқув юртлари барча факультетлари ўқув режаларига “Ихтисосликка кириш” фани киритилган. Бундан кўзланган мақсад талабаларни олий мактаб ҳаётига тезроқ мослаштириш, унинг шароитига кўниктириш бўлиб, оқибат натижада фанларни яхши ўзлаш-тиришларига ёрдам бериш, улгурмовчиликнинг олдини олиш ва олий ўқув юртларида муваффақиятли ўқишларини таъминлашдир.
Шу билан бир қаторда, талабаларда ўзлари танлаган ўқитувчилик ва тарбиячилик касбига қизиқиш ва меҳр уйғотишдир.
Фаннинг асосий вазифаси - талабаларни касбий фаолиятнинг илмий асослари билан таништириш; Олий ўқув юртида ўқув меҳнати маданиятини эгаллашларига кўмаклашиш; педагогик амалиётни ўташ-ларига ёрдам бериш; асосан мустақил равишда талабаларнинг ўзларида ўқитувчи ва тарбиячи шахсига керак бўлган фазилатларни шакллан-тириш ва ўз – ўзларини тарбиялашга ўргатишдир.
Таълимнинг, вазифаси фуқаролар ва ёшларнинг энг асосий конституциявий ҳуқуларидан бири бўлган ҳар бир кишининг ақлий – амалий имкониятларини рўёбга чиқариш, ижодий қобилиятларини намоён этиш, интеллектуал жиҳатдан ривожини таъминлаш, ўзи хоҳлаган касбини танлаш, уни мукаммал эгаллаб, шу соҳада фаолият кўрсатиш учун моддий – маънавий, тарбиявий – дидактик шарт – шароит яратишдан иборатдир. Бу умумий вазифадан таълимнинг ҳар бир бўғини, тури ва босқичининг ўзига хос вазифалари келиб чиқади.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish