Тошкент кимё-технология институти «Информатика, автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси «ихтисосликка кириш»



Download 0,69 Mb.
bet2/29
Sana22.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#96365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
ихтисосликка кириш маъруза

БИРИНЧИ МАЪРУЗА
МАВЗУ: «ИХТИСОСЛИККА КИРИШ» ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
РЕЖА:

  1. «Ихтисосликка кириш» фани ҳақида умумий тушунча.

  2. Фанни ўрганишга бўлган эҳтиёж сабаблари.

  3. Фаннинг мақсади ва амалдаги аҳамияти.

  4. Талабаларда фан ва ўзлари танлаган касб ҳақида бошланғич билим ва тасаввурларни шакллантириш ҳамда уларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш бўйича белгиланган вазифалар.

  5. Фаннинг минтақавий-структуравий схемаси.

Таянч иборалар:
Мутахассислик, ўқитувчи, билим, малака, кўникма, талаба, касб, мантиқий, структуравий, схема.
«Ихтисосликка кириш» фани олий ўқув юртларининг биринчи курс талабаларини ҳозирги халқаро аҳвол, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати, ўқув юртларининг қисқача тараққиёти тарихи, уларнинг тузилиши ва вазифалари, ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этиш, ўқитиш жараёнининг асосий шакллари, ўқув режасининг мазмуни, илмий-тадқиқот ишлари, талабаларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, талабаларнинг бўш вақтдан фойдаланишлари, мустақил ишлашни тўғри ташкил этиш, китоб устида ишлаш, табиат муҳофазаси, библиография техникаси кабилар билан таништиради.
Технологиялар сохасида эришилган муваффакиятлар халк хужалигининг техник тараккиёти, мустакил мамлакатимизнинг иктисодиёти ва маданиятини ривожлантириш, шунингдек, ахолининг турмуш фаравонлигини учун биринчи даражали ахамиятга эга булган саноатни яратишга асос булади.
Ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш - техника тараккиётининг асосий йуналишларидан бири булиб, у ишлаб чикариш самарадорлигини муттасил ошириш, махсулот сифатини юкори даражага кутариш, харажатларини камайтириш, мехнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чикаришда хавфсизликни таъминлаш ва атроф-мухитни химоя килиш учун хизмат киладиган асосий омил хисобланади. Автоматлаштириш илмий тадкикотларга тобора кенгрок кириб бориб, фан ва техникани ривожлантириш учун янги имкониятлар очиб бермокда. Бундан ташкари, автоматлаштириш авваллари инсон бошкаришга кодир була олмаган янги, юкори интенсив жараёнларни амалга оширишга, табиатда маълум булмаган янги, самарали материалларни яратишга имкон беради.
Саноатни автоматлаштиришнинг ахволи ва истикболларини бахолашда факат автоматик бошкариш тизимлари ва автоматиканинг техник воситалари тавсифномаси билангигина чекланиб колмасдан,балки, автоматлаштирилган ишлаб чикариш, бошкаришнинг тизим ва воситаларини ташкил этишнинг хамда иктисодининг узаро шартлашилган муаммолари кенг камровда караб чикилиши керак. Бунда автоматлаштиришнинг узлуксиз ривожланувчи жараён эканлигини,у ишлаб чикаришнинг узига хос хусусиятлари ва фан-техниканинг купчилик сохалари билан узвий богланганлигин хам хисобга олиш керак. Ишлаб чикаришни автоматлаштиришда юкори самарадорликка эришишнинг бевосита шарти асосий ва ёрдамчи ишлаб чикариш жараёнларини механизациялаш хисобланади. Автоматлаштиришни ривожлантириш динамикасига куйидаги куп сонли конуний ва тасодифий омиллар таъсир курсатади: технология ва курилманинг холати хамда автоматлаштиришга тайёргарлиги, хомашё, чала махсулотлар ва энергетик ресурсларнинг сифати хамда баркарорлиги, ходимларнинг малакаси, ишчи ва мутахассислар фаолиятини ташкил этиш ва хоказо.
Технологик жараёнлар ва ёрдамчи хизматларни автоматлаштириш факат ишлаб чикариш техникасини такомиллаштиришнинг ва мехнат шароитларини яхшилаш билангина эмас, балки ишлаб чикариш рентабеллигини ошириш, бирлик махсулотга кетадиган моддий ва мехнат харажатларини пасайтириб, унинг техник-иктисодий курсаткилчларини орттириш билан боглик.
Иктисодий омиллар автоматлаштириш объектини танлаб олишда асосий омил хисобланади. Саноатда автоматлаштиришнинг иктисодий самарадорлигини орттириш омиллари жуда куп. Хозирги шароитда автоматлаштиришнинг иктисодий самарадорлигига хизмат курсатувчи ходимлар сонини камайтириш хисобигагина эришишга куп холларда имкон булмайди, чунки замонавий заводлар, цехлар, булинмалар, участкаларга нисбатан кам микдордаги одамлар билан хиэмат курсатилади. Шунинг учун иктисодий самарадорликни ошириш омилларига куйидагиларни киритиш мумкин: махсулот сифатини ошириш, хом ашё ва турли хил энергия сарфини, ишлаб чикариш чикиндиларини камайтириш, ишлаб чикариш ритмини ошириш, мехнат унумдорлигини ошириш, чикарилаётган махсулот хажмини ошириш, хизмат курсатувчи ходимларнинг мехнат шароитини ( хает ва соглик учун хавфли участкаларда ) зарарли ишларни йукотиш хисобига яхшилаш.
Лойихаланаётган ва курилаётган янги ишлаб чикариш корхоналарида автоматлаштириш технология билан узвий равишда богланиши керак. Иктисодий самарадорликка бир катор чора - тадбирларни утказиш натижасида эришилади ва у ишлаб чикариш хамда корхона учун яхлит бахоланади; бу холларда автоматлаштиришни мустакил равишда иктисодий бахолаш купинча кийинлашади, чунки бу янги ишлаб чикаришнинг ёки корхонанинг умумий иктисодий бахоси билан кушилиб кетади.
Жадал техник тараккиёти туфайли "ёш" ишлаб чикариш маълум даврдан сунг "экиради" ва янгиланишни талаб килади, шу жумладан амалдаги автоматлаштириш тизимлари ва воситаларини янада замонавий хамда такомиллашганлари билан алмаштиришни талаб килади. Амалдаги ишлаб чикариш корхоналаридаги автоматлаштириш тизимларини такомиллаштиришда, шунингдек, технология ва жихозларни модернизациялашда мустакил иктисодий бахолашлар булиши мумкин.
Технологик жараёнларнинг мураккаблашуви ва жадаллашуви туфайли замонавий ишлаб чикариш корхоналарни бошкариш уларни микропроцессор техникаси ва бошкарувчи хисоблаш техникасини куллаб кенг автоматлаштириш асосидагина самарали булишига эришилади. Автоматлаштириш талаблари технологик жараёнлар лойихаланаётган боскичдаёк хисобга олинганда автоматлаштириш энг катта самара беради.
Айтилганлардан, автоматлаштиришнинг илмий - техник, иктисодий жихатлари саноат тараккиётини, мехнаткашларнинг маданиятини ва турмуш даражасини кутаришни таъминлашда катта ахамиятга эга булиши келиб чикади. Бирок саноатни автоматлаштиришда муваффакиятга эришишнинг мухим шарти институтларда, конструкторлик бюроларида ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш масалаларини юкори илмий - техник даражада хал килишга кодир корхоналарда назорат -улчов асбоблари ва автоматика буйича еки уз сохаси билан бирга шу сохани хам яхши биладиган куп сонли малакали кадрлар, мутахассислар етиштиришдан иборат.
Хозирги кунда республикамиздаги олий укув юртларида олиб борилаётган тадбирларнинг асосий максади тайерланадиган мутахассисла сифатини тубдан яхшилашдир. Бу ишларни жадаллаштиришда таълим, ишлаб чикариш ва фаннинг узвий алокада булиши асосий омилдир.
Юкорида айтиб утилган мухим вазифаларни мувоффакиятли хал этиш учун юкори малакали мухандис кадрлар керак. Бундай кадрлар тубдан янги илмий гояларга ва юксак техник ечимларни хал этиш кобилиятига эга булишлари зарур. Халк хужалигини фан-техника тараккиёти асосида жадаллаштириш - бозор иктисодиёти шароитидаги мухим вазифалардан хисобланади. Бу улкан ишларни бажариш кадрларнинг малакасига богликдир.
Саноат учун юкори малакали кадрлар тайёрлашда "Автоматлаштириш ва бошқарув" таълим йўналишининг ахамияти каттадир. Шуни назарда тутган ҳолда аввало талабалар деган сўзнинг маъносини ўрганиб чиқайлик. Ёшлар ота-оналар бағридан кетиб, ўрта махсус ёки олий таълим муассасаларида таълим олар экан, масъулият бевосита таълим муассасасига ўтади. Натижада унинг индивидуал ҳаёт тарзи ёшлик ва етуклик оралиғидаги давр бўлиб, ўспиринликдан кейин физиологик ўзгаришлардан ҳам кўра ижтимоий ўзгаришлар кўпроқ намоён бўлади. Бу давр 17-22 (25) ёшни ўз ичига олади. Бу давр кўп ёшларнинг талабалик даврига тўғри келади.
«Талабалар деганда моддий ва маънавий ишлаб чиқаришда ижтимоий ҳаётга ва мутахассисликка оид ролларни муайян ҳолда ва махсус дастур асосида бажаришга тайёрланаётган ижтимоий гуруҳ тушунилади», - деб таъриф беради психолог олим Э.Ғозиев.
Мазкур давр фуқаролик ва психолог етукликка эриша бориш жараёнидир. Чунки бу даврда етук шахсга доир ижтимоий ҳуқуқ ва бурчларнинг бутун тизими эгаллаб олинади. Ўз-ўзини англаб олишнинг ривожланиши асосида ёшларнинг касб танлаш ва уни эгаллашга оид шахсий ҳаёт тарзи шакллана боради.
Ўспиринлик даврининг тугалланиши унинг бошланишига қараганда бирмунча осойишта кечади. Зеро, физиологик жиҳатдан етуклик психологик ва ижтимоий етукликка ўхшамайди.
Ижтимоий етуклик талабаларни ҳам ақлий қобилиятига, ҳам ижтимоий ҳаётда бажариладиган турли фаолиятга: оила қуриш, фарзанд тарбияси, ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишга тайёрлайди. Бунда талабалар ижтимоий ҳаётга оид маълумотга эга бўлиши, етук мутахассисликка эга бўлиши, қонунларга итоат этиши ва уни бажаришда жавобгарликни ҳис этиши, ота-оналик бурчини ҳис этиши, маълум ижтимоий гуруҳга раҳбарлик қила олиши, спорт секциялари ва маълум тўгаракларда қатнашишга тайёр бўлиши зарур.
Ижтимоий етукликнинг бошланишида айниқса қонунларни, унинг меъёрини билиш ва унга бўйсунишни тақозо этади. Агар шу даврда ёшларда ижтимоий таъсир у ёки бу сабабларга кўра сусайиб кетса, ёшлар бу даврда ижтимоий ҳаёт меъёрларига, ота-онага зид ҳатти-ҳаракат қилишлари мумкин натижасида ёвуз ғоялар ёшларимиз онги ва ақлига таъсир этиб, уларни ҳар қандай усуллар билан ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қиладилар ва баъзи ёшлар эътиқоди сустлиги, қонун ва унинг талабларини билмаслиги туфайли ёт таъсирларга берилиб ҳам кетади. Шунинг учун ҳам, ижтимоий ва психологик етуклик ёшларда маъсулият ва бурч ҳиссини англаб олишда муҳим саналади. Лекин ижтимоий етуклик психологик етукликдан кечроқ шаклланиб, ҳамма ёшларда ҳам 16-17 ёшда пайдо бўлавермайди. Ўз оиласидан четга ўқишга кетган ёш йигит-қиз дастлаб талабалик даврида пайдо бўлган мураккаб вазиятлар, мустақил ҳаёт олдида эсанкираб қолиши мумкин.
Чунки, талабаликнинг дастлабки кунларидаги кайфиятнинг кўтаринкилиги, завқ-шавқ туйғуси ёшларга кўтаринки руҳ берса, кундалик турмуш урунишлари, ўқиш жараёнидаги муайян қонун-қоидалар, қийинчиликлар таъсир этиб, улар руҳиятида баъзида тушкунлик юз бериши мумкин. Натижада, ички ва ташқи омиллар таъсирида талаба руҳида ишончсизлик, умидсизлик каби ҳис-туйғулар пайдо бўлиб, биз юқорида келтираётган ёт таъсирларга берилиб кетишга ёки нотўғри йўлга кириб кетишга олиб келади.
Масалан, 17-19 ёшда талаба ҳали ўз хулқини ҳатти-ҳаракатини бошқара олмаганлиги туфайли ҳаётида эҳтиётсизлик ҳолатлари юз бериши мумкин. Шунга кўра, айрим талабаларда ҳаётий тажриба етишмаслиги туфайли кўп масалаларда ҳоҳиш-истакка берилиб, хатоликларга йўл қўяди. Уларда ўзини-ўзи таҳлил қилиш, назорат қилиш, баҳолаш, текшириш каби ҳолатлар етишмайди. Шунинг учун ҳам улар фаолиятида зиддиятлар, қарама-қаршиликлар мавжуд бўлади. Лекин аста-секин кейинги курсларга ўтган сайин (II-III курс) уларнинг ижодий тафаккури, ҳис-туйғулари, ахлоқий хислатлари ўзини-ўзи баҳолаш асосида эътиқоди ҳам шакллана боради. Бу даврда психологларнинг (Б.Г.Анаьнев) фикрига кўра етуклик даври 18-20 ёшда физиологик имкониятлар юксак даражада ривожланади. Инсон аъзоларининг ташқи таъсирга жавоби, қон босимининг оптимал даражаси ортади, қон кислород билан тўйинади. Инсонда уқувлиликнинг қулай имкониятлари пайдо бўлади. Ўқув ахборотни қабул қилиб, эслаб қолиш ва хотирада психологик функцияларнинг ўсиши бошланиб, уқувлиликнинг имкониятлари пасаймайди.
Демак, ёшлик даврида ўспиринликда таркиб топган энг яхши хислатлар тўлиқ шаклланади. Бу, айниқса, касб танлашда намоён бўлади. Умумий ўрта таълим мактабида ва оилада тўғри касб танлашга йўналтирилган ёшлар институтда ўз касбининг етук мутахассиси бўлиши учун ҳаркат қилади, ўқиб ўрганади. Тўғри касб танлаш оилавий ҳаётни ҳам моддий, ҳам маънавий томонидан тўғри таъминлашга ёрдам беради. Тўғри касб танлаш инсоннинг келажагини белгилашда катта аҳамиятга эга. Ҳар бир касб, албатта, инсоннинг қизиқиши ва қобилияти нақтаи назаридан танланади. Агар касб тўғри танланса, шу касбнинг етук мутахассиси бўлиб етишади. Агар касб танлашга ёшлар ота-оналар хоҳиш истаги билан ўзи бефарқ қараган ҳолда ёндашса, бунда келгуси ҳаётида катта фожиаларга дуч келиши мумкин. Шунинг учун касб танлашда ота-она билан маслаҳат қилиши билан бирга ўзининг қобилияти, касбга лойиқлиги, моддий ва маънавий жиҳат ҳисобга олиниши муҳим. Акс ҳола нотўғри танланган касб натижасида уни ўзлаштиришга ёки йиллаб ўзи севмаган касб билан мажбуран шуғулланишига тўғри келади. Ана шундай шароитда энг аввало оила, фарзандлар азият чекади, оила моддий ва маънавий қийинчиликларга дуч келади. Оиладаги бу маънавий ва моддий зарар жамиятга ҳам таъсир этади. Чунки ҳар бир мутахассисни тайёрлаб етказгунча давлат қанчадан-қанча маблағ сарфлайди, ўша ташлаб кетилган касбнинг моҳир соҳиби бўладиган инсон эса бунга эриша олмай сарсон-саргардон кезиши мумкин.
Ёшларнинг касб танлашида уларга касбнинг мослиги катта аҳамиятга эга. Касбга мослик меҳнат фаолияти жараёнида шаклланиб, унинг хулқи ҳам таркиб топа боради.
Лекин баъзи касбларда алоҳида қобилият, касбга мослик талаб этилмаса-да, баъзиларида мазкур касбга мослик, лаёқат талаб этилади. Масалан, учувчилик касби, жарроҳлик, энергия тизими операторлари каби касбларда алоҳида қунт, қобилият, билим ва зукколик талаб этилади. Санъат билан боғлиқ бўлган касбларда эса қобилият, ижодкорлик бўлмаса, санъаткор, рассом, актёр ёки архитектор бўла олмайди.
Баъзи ҳолларда тўғри касб танланади. У ёшларнинг қизиқиши ва қобилиятига тўғри келади. Аммо меҳнат фаолияти жараёнида унинг танлаган касби тўғри келмаслигини тушуниб етади. Бундай ҳолларда ўз иродаси ва қобилиятини ишга солиб, қийинчилик-ларни енгиб ўтиш зарур.
Демак, касб танлашда ўз қизиқишлари, қобилияти, имкониятларини ҳисобга олиш, ўз характерини билиш, ўз ирода кучини англаб етишни баҳолай олиш талабалик йиларида муҳимдир. Лекин касб танлашни ўсмирлик давридан бошлаб, талабалик йилларида эса юқори даражали мутахассисни тайёрлашда самарадорликка эришиш муҳим аҳамият касб этади.
Талабалар кун тартиби оиладаги ўсмир ва ўспиринларнинг кун тартибидан фарқ қилади. Талабаларнинг асосий вақти ўқиш машғулотларига сарф бўлади. Лекин асосий мақсад, ана шу ўқув машғулотларида талабанинг фаолиятини ошириш, кун тартибини тўғри ташкил этишдир. Бунинг учун талаба жисмоний тарбия машқлари, нонушта, бўш вақтини тўғри ташкил этиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғломлаштириш-спорт ишларига эътиборини қаратмоғи лозим. Агар талаба болалигидан оилада, ўз ота-онаси бағрида кун тартибига қатъий риоя этса, у талабалик йилларида ҳам кун тартибини тўғри туза олади. Бунда асосан ўқиш машғулотларидан таълимга эътибор берилади. Лекин қолган бўш вақтини тақсимлашда санъат, спорт, китобхонлик билан шуғулланиш, маданий ҳордиқ чиқариш (кинотеатрга бориш, радио, телевидение эшитиш ва кўриш) буларнинг барчаси талаба кун тартибидан аниқ ўрин олиши муҳимдир.
Лекин талабалар орасида «Мустақиллик» натижасида машғулотларга қатнашмай, фақат бемаъни видиофильмлар таъсирида кунни кеч қилаётган, тунги барларда кунни тонгга улаётганлар ҳам мавжуд. Шуниндек, туғилган кун, байрамлар муносабати билан ҳаётни фақат маишатдан иборат деб тушунаётган ёшлар ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ҳам биринчи курс талабасини қабул қилиш билан унга олий ўқув даргоҳида кун тартибини қандай ташкил этиш юзасидан маслаҳат уюштириш ва уни қатъий назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Токи «эркин» ҳаёт тарзи талабаларнинг келгуси оилавий ҳаёт тарзига салбий таъсир этмасин ёки унинг равон кетаётган ҳаётини издан чиқариб юбормасин.
Талаба ҳаёт тарзининг энг муҳим қирраларидан бирига бўш вақтни ташкил этиш шакллари ҳам киради. Вақтдан тўғри фойдаланиш аввало ҳар бир ёшнинг, қолаверса, жамиятнинг моддий ва маънавий бойлигини оширишнинг муҳим мезонидир. Вақт иккига бўлинади: меҳнат фаолияти, яъни иш билан бандлик ва бўш вақт.
Бўш вақт талабанинг ўқув машғулотларидан озод пайтидир. Бўш вақт талабанинг маданий, маиший, маънавий эҳтиёжларини, қизиқишларини истак ва хоҳишларига кўра ташкил этадиган фаолият жараёнидир.
Бўш вақт талабанинг қобилияти ва истеъдодига кўра ташкил этиладиган асосий фаолиятдан ташқари-дам олиш, маданий ҳордиқ чиқариш, мутолаа билан шуғулланиш, ақлий ва жисмоний қобилиятни мустаҳкалаш ҳамда уни қайтадан тиклашда ўта муҳим саналади.
Талабалар бўш вақтини ташкил этиш ҳозирги пайтда маънавият ишлари бўйича ректор муовинларидан тортиб то гуруҳ раҳбарларигача, талабалар ётоқхонаси мутасаддиларидан тортиб ҳар бир талабанинг ўзигача катта масъулият юклайди. Демак, бўш вақтни ташкил этиш талаба кун тартибини ташкил этиш билан узвий боғлиқ бўлиб, улар ўзаро бир-бирини тўлдиради. Қатъий кун тартибнинг йўлга қўйилиши бекорчиликка йўл қўймайди. Натижада турли беманигарчиликлар келиб чиқмайди. Бинобарин, талабалар бўш вақтини ташкил қилишда нималарга эътибор бериш мумкин:
1. Талабаларнинг китобхонлик даражасини ўстириш; унинг учун мустақил мутолаа қилишга аҳамият бериш (ихтисосликка оид, бадиий-техник ижодкорликка доир) вақтли матбуот билан танишиб бориш, радио-телевидение эшиттиришлари ва кўрсатувларини кўриб бориш;
2. Эстетик маданиятни ривожлантириш (кино, театр, турли концертлар, бадиий тасвирий кўргазмалар, ҳаваскорлик тўгараклари, музейларга бориш);
3. Ўлкашуносликка оид тадбирларни ташкил этиш (ўлка бўйлаб саёҳатлар, юришлар, сайрлар ташкил этиш);
4. Жисмоний чиниқишга доир тадбирлар (спорт-соғломлаш-тиришга доир мусобақалар, кўрик танловлар, спартакиада, универсиада, олимпиада ва бошқалар);
5. Ақлий камолотни ривожлантиришга доир тадбирлар (фан тўгараклари, фан олимпиадалари, бирлашмалар, марказлар, ижодкорлар танловлари);
6. Миллий ва маданий-маърифий қадриятлар билан боғлиқ тадбирлар (анъаналар, удумлар, байрамлар, сайрларда қатнашиш, ҳунармандчилик билан шуғулланиш ва ҳоказолар);
Талабаларнинг бўш вақтини ташкил этиш уларнинг ўқиш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам ёрдам беради.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish