Назорат саволлари
Маруза, амалий ва семинар ва лаборатория машғулотлари қандай ташкил этилади?
Маъруза материали устида мустақил ишлаш ва унинг аҳамияти нималардан иборат?
Амалий, семинар машғyлотлар, лабаратория ишлари ва коллоквиумларга қандай тайёргалик кўрилади?
Курс ишлари ва лойиҳалари ва уларни тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш тартиблари қандай?
Битирув малакавий ишлари ёзиш ва ҳимоя қилиш тартиби қандай?
ЎНИНЧИ МАЪРУЗА
МАВЗУ: ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ
РЕЖА
Умумий қоидалар. Асосий вазифалар.
АРМларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
АРМдан фойдаланиш қоидалари.
АРМнинг асосий вазифалари.
Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
АРМнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари.
Таянч иборалар
Ахборат, ресурс, марказ, муассаса, таълим, қонун, қоида, хужжат, хизмат, хуқуқ, мажбурият, вазифа, фойдаланувчи, шахс, ижодий, кутубхона, тизим.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ахборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда АРМ деб аталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июнь “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги № 381-сонли қарори асосида ташкил этилган.
АРМ таълим муассасаси раҳбариятига бўйсунади.
АРМ таълим муассасаси томонидан унинг таркибий бўлинмаси сифатида АРМ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қонунларига, таълим бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, таълим муассасаси уставига, раҳбариятнинг буйруқлари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
АРМ ўз фаолиятида аҳволи барча қатламларини ахборот-ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайди.
Ахборот-ресурслари ва кутубхона фондидан фойдаланиш тартиби, асосий хизматлар рўйхати, хизмат кўрсатиш шартлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги АРМдан фойдаланиш қоидаларида белгиланади.
АРМга умумий раҳбарлик қилиш Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Барча идораларнинг АРМлари ишларига умумий ташкилий-методик раҳбарликни, уларнинг ишларини мувофиқлаш-тиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаш-тириш бўйича Идоралараро кенгаш идоравий ва ҳудудий методик марказлар тизими орқали;
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси-барча идоралар учун республика методик маркази, Идоралараро кенгашнинг ишчи органи орқали;
Республика илмий-педагогика кутубхонаси - халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари АРМларининг методик маркази орқали амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |