Узбекистон республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги тошкент ирригация ва кишлок хужалигини механизациялаш инженерлари институти


Дарё хавзасини автоматлаштирилган тартибда бошкариш (ХАТБ) зарурияти , асоси ва воситалари



Download 0,73 Mb.
bet12/21
Sana01.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#625882
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
Сув ресурс бошк маъруза

Дарё хавзасини автоматлаштирилган тартибда бошкариш (ХАТБ) зарурияти , асоси ва воситалари
Хавзани СРМФ ва МКда автоматлаштирилган бошкариш тизимини (АБТ) тадбик килиш зарурияти;
СРМФ ва МКда ХАБТни тадбик килиш асоси, воситалари ва боскичлари.


Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва уни мухофаза килишда бошкаришнинг автоматик тизимини жорий килиш.
Орол денгиз хавзаси каби арид иклимли минтакалар СХМСси ута мураккаб унинг катнашчилари куп сонли ва сув манбалари сифат ва микдор тартибига хусусий талаблар куйювчидир. Сув ресурсларини чекланганлиги, истеъмолчилараро тула таксимланиб булганлиги, бу мураккаб тизимни бошкаришни яна хам мушкуллаштиради. Энди бу тизимни хар нарсага кодир одам уз кули ва идроки билан бехато бошкаришни амалга ошираолмайди ва замонавий автоматик бошкариш тизимини- АБТни жорий килишдан бошка иложи колмайди. Бу масала мутахассислар фикрини купдан бери узига жалб килиб келишига карамай АБТ тадбик килинган дарё хавзаси хали мавжуд эмас. Тугри, асримизнинг 70-80 йилларида Зарафшон дарёси сув ресурларини бошкаришни АБТ ёрдамида ташкил килишга уринилди, аммо нихоясига етмади. Бунинг асосий сабаби зарур автаматлаштириш ва улчагичларни йуклиги, хужаликлар ва айникса уларни рахбар мутахассисларини билим даражаси пастлигида булди. Шунга карамай уша йилларда бутун дунё макёсида сув ресурсларини АБТни жорий килиш буйича катор лойихалар тузила бошланди. Жумладан, АКШ ва собик СССРси тегишли ташкилотлари орасида тузилган шартномага асосан Сирдарё, Днепр ва Колорадо дарё хавзалари СРни АБТ лойихалари тузилди, аммо амалга ошмай колди. Унинг сабаби АБТнинг ута мураккаблиги, техник-воситаларни етишмаслиги ва колавареса СССРни парчаланиб кетишида булди. Аммо утказилган илмий тадкикотлар, лойиха кидирув ишлари бу тадбирни ута зарурлилиги ва хозирчалик унинг мукобили йуклигини курсатди. Шу билан бирга хавза сув ресурсларини бошкаришнинг АБТ усули масофадан туриб симли алока богланиш воситаларини радио алока тизими билан тула алмаштириш зарурлигини курсатди ва келгусида АБТ Сирдарё ва Амударё каби ювзалар СРини бошкаришнинг ягона усули эканлигини асослади. Умуман олганда Сирдарё хавзаси мисолида АБТни жорий килиш 3 боскичда амалга ошириш максадга мувофикдир:

  1. Хавза сув ресурсларини хисобга олиш, башоратлаш, алохида мустакил давлатларнинг сувга булган талабидан келиб чиккан холда мавжуд СРини таксимлаш ва бу таксимотни кондирилишини назорат килиш жараёнларини АБТсини яратиш;

  2. Вилоятлар, туманлар ва хужаликларгача булган сув хужалиги мажмуаси катнашчиларининг сувга булган талабларини урганиш уни таксимлаш ва истеъмолни кондирилишини назорат килишни АБТ сини тузиш;

Хар бир хужалик – сув истеъмолчиси талабларини хисобга олиш, уни кондириш, ва сувдан фойдаланиш режасини амалга оширишни назорат килиш жараёнларни АБТга утказиш.
Келажак хавза сув ресурсларини АБТ тарафида. Хар бир сув истемолчиси ушбу тизим таркибида булиши керак ва факат шу йул билан сувдан фойдаланишда ва уни мухофаза килишда тартиб урнатилиши мумкин.
Юкорида кайд этилганидек собик СССРни ва республика сув конунчилигини асослари сув хужалигини хавзавий принципда бошкаришни урнатган.
Бу принципга кура бошкаришни асосиц структур элементи булиб сув ресурсларидан халк хужалигининг турли тармокларини хартомонлама фойдаланишни таъминловчи даре хавзасини сув хужалик мажмуаси (СХМ) хисобланади. Хавзани СХМни барча иншоатлар комплексини бошкариш уларни таркоклиги, ташки узаро богликликни стохастликлиги, табиат билан узаро таъсирини акс этдируви билан мураккаблашали. Шу сабабли хавзани сув хужалик мажмуасини автоматик тизимда бошкариш зарурияти тугилади. Уни даре хавзасини худудида бошкариш максадида сув окимни (стокни) шаклланиши, бошка жойларга узатиш ва тартибга солиш объектларини, сув истемол килиш ва сувдан фойдаланиш объектларини, окова сув чикориш объектларини ва бошкариш тизимларини жойлаштиришни йигиндиси сифатида тасавву килиш мумкин.
Хавзани СХМни бошкариш уни катнашувчиларини талабларига мувофик максимал даражада халк хужалиги самарасини олиш учун атроф-мухитни ва сув объектларини мухофаза килишни хисобга олиб сув ресурсларини оптимал таксимлашни таъминлашдир.
СХМни автоматлаштирилган тизимда бошкариш – ахборотларни шаклланишини ва ишлаб чикоришни автоматлаштириш воситаларини ва иктисодий-математик усулларини куллаш билан сув ресурсларини оптимал таксимлашдек асосий вазифани доимий хал килишни тизимини ташкил килади.
АБТ иерархик тартиблар синфига таалукли булиб уч савияда ташкил-лаштирилади. Биринчи савия – СХМини сув режимини белгиловчи асосий сув хужалик объектларини ишлашини бошкариш (йирик сув омборлари, сув олиш ва сув чикариш иншоотлари, йирик саноат марказлари, сугориш тизимларини бош иншоотлари, дарёни кема катнайдиган кисми, дарё узанини балик урчитиш хужаликлари ) ни уз ичига олади.
Иккинчи савия – Бош сув олиш тугунларидан, магистрал каналлардан, саноат марказларини сув билан таъминлаш ва сув чикариш иншоотларини иш режимини бошкаришни уз ичига олади.
Учинчи савия - Хужаликлараро ва хужалик ичкарисидаги сугориш шохобчаларини, насос станцияларини ва бошкаларни иш режимини бошкаришни уз ичига олади.
АБТни иерархик тартиблар синфи коидаларига биноан СХМни ишини бошкариш юкорида таърифланган уч савиядаги иншоатларни ишини катъий тартибда ташкиллаштирилади ва амалга оширилади.
ХАБТнинг асосий вазифалари: сув ресурсларининг микдори хакидаги, гидрологик ва гидрогеологик режимларни таърифлари хакидаги маълумотларни олиш, сувнинг сифати ва ресурсларига куйиладиган талаблар хакидаги махлумотни олиш ва тахлил килиш, сув ресурсларидан хакикий фойдаланиш хакидаги маълумотларни олиш, СХМ ишини режалаштириш; СХМ ишини бошкариш, авариялик вазиятларни назорат, хисобга олиш ва тахлил килиш; олдини олиш ва бартараф килиш; маъмурий-хужалик фаолиятини ва техник хизмат курсатишни бошкаришдир.
Сув ресурсларининг микдори, гидрологик ва гидрогеологик режимлар таъри-фи, сувнинг сифати хакидаги маълумотлар ХАБТга УзГИДРОМЕТ, ТАБИАТНИ МУХОФАЗА КИЛИШ ва ГЕОЛОГИЯ КУМИТАЛАРИ, КИШЛОК ва СУВ ХУЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДАН, СОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРЛИГИДАН, ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИЛИГИДАН ва бошка ташкилотлардан келиб тушади.
Сув истемолчиларини ва сувдан фойдаланувчиларини сув ресурсларига булган талаблари хакидаги маълумотлар УзРни МАКРО ИКТИСОДИЕТ ва СТАТИСТИКА, соха вазирликларидан ва алохида саноат корхоналаридан келиб тушади. Маълумот меъерли хужжатлар, сув истемолчилар ва сувдан фой-даланувчиларни буюртмалари асосида кварталларга, ойларга ва ункунликларга булиб шаклланади.
СХМ режимини режалаштириш истикболли (перспектив), узок муддатли ва оператив режалаштиришларга булинади.
Истикболли (перспектив) режалаштириш 5-20 йиллик даврга тузилади ва хавзани СХМни ривожланишини режалаштиришга багишланади. Уни асосий максади – сув омборларини сувини тартибга солиш, хажмини оширишни, хажмларини ва навбатини аниклаш, сугориш тизимини кайта куриш, янги кишлок хужалик ерларини узлаштиришни, энергетик кувватини оширишни, рекреацияни ривожлантиришни ва х.к. ларни хал килишдир.
Узок муддатли режалаштириш СХМни урнатилган асосий объектлари учун (истикболли режалаштиришда белгиланган) амалга оширилади. Асосий максади – СХМ сув микдорини эхтимолий характерини ва сув истемолни хисобга олган холда оптимал ишлаш режасини танлашдир. Узок муддатли режалаштиришни асосий функциялари: СХМ катнашувчиларининг сувни микдорига ва сифатига; сув микдорини ва сувга булган талабни мослиги вариантларини режалаштириш даврида эхтимолий узгаришини тахлил килиш, СХМни окилона иш режимини харбир мослаш варианти учун аниклаш, хисоблаш вариантлари асосида СХМни оптимал ишлаш режасини танлаш.
Оператив режалаштириш СХМни урнатилган (берилган) элементлари таркиби учун тузилади. Оператив режалаштириш даври сув тошкини тулкинини шаклланиш даврига мос келиши мумкинлиги учун, шу тулкинларни трансформация килиш билин боглик жараенларни хисобга олиниши зарурдир.Оператив режалаштиришни асосий максади – СХМни ишини оператив режасини тузишдирю. Оператив режалаштиришни асосий функциялари – окиб келаетган хакикий сув микдори, сув истемол килиш, гидрологик ва гидрогеологик режимлар характеристикалари хакида маълумот олиш ва тахлил килиш; ойлар ва йил учун гидрологик ва гидрогеологик башоратларини (прогнозларини) олиш ва тахлил килиш; белгиланган створларда гидрологик ва гидрогеологик режимларни характеристикасини СХМни аниклаштирилган режасини хисобга олган холда аниклаш; СХМни узок муддатли режалаштиришда танланган ишлаш режимини сув хавзасидаги хакикий шароитни хисобга олган холда аниклаштиришдир



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish