Узбекистон



Download 0,53 Mb.
bet6/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#228685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Soliq yuki kurs ishi

Солик ставкаларининг турлари. Узбекистон солик конунчилиги буйича соликларнинг пропорционал, прогрессив ва нолли ставкаларига амал килинмокда, шунингдек, регрессив ставка хам 1995 йилдан бошлаб кучга кирган ва уша йили тутаб кетган. 2002 йилдан бошлаб юридик шахсларнинг даромадга солиги, мол-мулк солигида пропорционал-регрессив ставкалар куллана бошланди.
Пропорционал солик ставкасида объект кандай булишидан катъий назар, бир хил улушдаги (пропорцияда) солик туланади. Масалан, ККС буйича асосий махсулотлар (ишлар, хизматлар) га 20 фоизли ставка белгиланган булса, оборот 10 минг сум булса хам 20 фоиз, 100 минг булса хам 20 фоиз, 1 млн. сум булса хам 20 фоиз солик туланади ёки экология солигида тулик таннарх харажати кандай булишидан катъий назар бюджетга бир фоиз солик туланади. Бу ставка хамма солик туловчилар учун бир хил булишини белгилайди, давлатнинг солик объектидаги хиссаси узгармайди.
Прогрессив солик ставкасида эса даромад, объект купайиши билан солик ставкаси хам ошиб боради. Бу бизнинг солик конунчилигимизда факат фукароларнинг даромад солигида кулланилади. Минимал иш хакининг 5 баробарига тенг кисмига 13 фоиз, ундан ошган яна 5 каррали кисмига 22 фоиз, ундан ошган 5 каррали кисмига 32 фоиз солик, туланади. Бу ставка кулланилиши ходимларни купрок, даромад олишга, мехнат унумдорлигини оширишга кизиктирмайди. Бундай ставкани куллашдан максад пул инфляциясини жиловлаб, пулни мустахкамлашни, бюджетга салмокли даромад тушуришни кузда тутади.
1998 йилдан бошлаб соликларни ташкил килиш амалиётини чет эллардан урганиб, ККС буйича нолли ставка, яъни экспортга товарлар юборилганда, кишлок, хужалиги учун ёкилги мойлаш ва минерал угитлар ортганда хамда элчихоналар ва ваколатхоналарга товарлар ортганда соликка тортиш нолли ставкада белгиланади, бунда шу махсулотлар буйича тамомила солик туламаслик жорий этилди. Кизиги шундаки, илгари хам шу махсулотларга ККС солинмас эди. Бирок, бу махсулотларни ишлаб чикариш учун кетган хом-ашё, ёкилги, электр куввати учун махсулот етказиб берувчиларга ККС туланар эди. Нолли ставкада уларга туланган KKС суммаси бошка товарлар тушуми буйича олинадиган ККС суммасидан хисоблаб камайтирилади. Демак, бу ерда ККC эгри соликлар сифатида хакикатдан хам бетараф (нейтрал) солик, булиб хизмат килади ва иктисодиётга ижобий таъсир курсатади. Иктисодиётни ривожлантириш учун иложи борича куплаб нолли ставкаларни куллаш маъсул булур эди.
Регрессив солик ставкасида даромад (ёки бошка объекти) ошиб бориши билан солик ставкаси камайиб бориб, даромад ёки махсулот куплаб ишлаб чикдришни талаб килади. Четга экспорт товарлар ишлаб чикариб, катъий валюталарда тушумга эришганлар иктисодий кизиктирилади, яъни соликлари камайтирилган ставкада туланади, 2002 йилдан бошлаб киритилган бу сиёсатни кенгайтириш иктисодий ривожланишга катта наф келтиради.



    1. Солик имтиёзлари ва уларни жорий этиш муаммолари.

Солик имтиёзлари деганда солик туловчиларга солик ва йигимларни тулашдан кисман, вактинчалик ва тулик озод этиш хамда солик базасини камайтириш тушунилади, Имтиёзлар тугридан тугри туланадиган солик суммасидан берилиши мумкин. Айтайлик, корхона болалар кийим-кечакларини ишлаб чикаришга ихтисослашган булса, даромадга (фойдага) соликдан 20 фоиз урнига атига 10 фоиз солик тулайди. Бу кисман озод килишга хам киради. Имтиёзлар вактинчалик хам булиши мумкин. Жумладан, дехкон (фермер) хужаликлари давлат руйхатидан утказилган пайтдан эътиборан икки йилга ер солигини тулашдан озод этилади.


Бизнинг солик конунчилигимизда солик, тулашдан тула озод килиш холлари куп учрайди. Масалан, фойда (даромадга) солик буйича агар корхонада жами ишловчи ходимлар сонидан 50 фоиздан купрогини ногиронлар, мехнат фахрийлари ташкил этса тамомила соликдан озод этилади.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиги буйича хорижий мамлакатларинг ваколатхоналарида ва элчихоналарида ишловчи чет эл ходимлари, мутахассислар соликдан мутлако озод этилади. Булардан ташкари, солик базасини камайтириш оркали бюджетга туланадиган солик суммасини кискартириш хам имтиёзлар туркумига киради. Масалан, хукукий шахслар уз даромадларидан инвестицияга сарфласа ёки унинг учун олган узок, муддатли кредитларни кайтаришга сарфласа, 30 фоиз соликка тортиладиган базадан камайтирилади. Умуман олганда имтиёзлар туркумига соликка тортилмайдиган даромад гурухлари хам киради. Масалан, фукароларнинг даромад солиги буйича бир катор соликка тортилмайдиган даромад мавжуд Буларга пенсия, нафака, алимент, кон топширганда олинадиган даромад гурухлари хам киради. Имтиёзлар диалектикасига биноан бюджетга солик тулашдаги имтиёзлар мехнат унумдорлигини ошириб, ишлаб чикаришни ривожлантириш хисобига бюджетга тушадиган умумий даромадларни, айтайлик, KКC ва акциз соликлари оркали булса кулайтириши лозим. Лекин бюджет даромади харажатидан ортик, булиб турган даврда (дефицит) соликлардан имтиёз бериш кандай амалга ошади.? Албатта, бир корхонага берилган имтиёз суммаси бошка корхоналар зимасига юкланади. Демак, бюджет дефицити даврида бериладиган солик, имтиёзларидан самара катта булмайди, чунки солик, юки бошкаларга тушиб, уларни ишлаб чикариш натижаларидан курадиган манфаатдорлигини сусайтиради. Агар бюджет харажатларини камайтириш хисобига соликлардан имтиёзлар берилса, унда хакикатдан хам улар самара бериб, ишлаб чикаришни ошириб, даромадлар олишни купайтириш хисобига берилган имтиёзлар бюджетга кайтиб келиши мумкин. Хакикий имтиёз солик, ставкасини камайтириш булиб, у ишлаб чикариш учун-хакикий манфаатдорликни оширади. Солик конунчилиги амалиётида имтиёзлар тури жуда куп булгани билан улардан фойдаланиш анча мураккаб. Баъзан улар чеклаб куйилади.
Соликдар базасини камайтиришнинг 8 холатлари мавжуд. Солик туловчилар курсатилган хамма имтиёзлардан хар доим фойдалана олмайди, чунки шартлари куп.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish