Xi-боб. Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари 1. Монополияга карши конун



Download 371,5 Kb.
bet3/5
Sana07.12.2022
Hajmi371,5 Kb.
#880807
1   2   3   4   5
Bog'liq
11 Бозор ҳокимияти шароитида нарх белгилаш тамойиллари

Нархлар диверсификацияси. Нархлар диверсификацияси (нархларни истеъмолчиларнинг имкониятларига караб хар хил даражаларда белгилаш) уч хил бўлиши мумкин: истеъмолчи даромадига кўра, истеъмол хажмига ва товарлар турига кўра.
Истеъмолчилар даромадига кўра нархларни белгилашнинг идеал варианти хар бир харидорнинг имкониятидан келиб чикиб, у сотиб оладиган хар бир товарга максимал нарх белгилашдир. Ушбу максимал нархни харидорнинг резерв нархи деб каралади. Хар бир харидор учун резерв нарх белгилашга истеъмолчиларнинг даромадига кўра нархларни идеал диверсификациялаш дейилади.
И деал диверсификациялашда фирма даромади кандай бўлишини кўриб чикамиз. Биринчи навбатда фирма монопол нарх да канча фойда олишни аниклаймиз (3-расм).

3-расм. Нархлар диверсификацияланмагандаги фойдани


ифодаловчи график.

Бунинг учун умумий ишлаб чикарилган ва сотилган товар хажми нинг хар бир кўшимча ишлаб чикарилган ва сотилган бирлик махсулотдан олинадиган кўшимча фойдани кўшиб чикамиз. Бу кўшимча фойда хар бир бирлик махсулот учун га тенг. Ушбу чекли даромад биринчи махсулот учун максимал бўлиб, унинг чекли харажати энг минималдир. Кейинги хар бир кўшимча махсулот учун чекли даромад камайиб боради, чекли харажат эса ортиб боради. Фирманинг ишлаб чикариш хажми га тенг бўлганда охирги -махсулотдан олинадиган фойда бўлади ва . хажмдан кўп ишлаб чикарилган хар кандай махсулот хажмидаги чекли харажат унинг чекли даромадидан юкори бўлади ва бу фирма фойдасини камайтиради. Умумий фойда хар бир сотилган махсулотдан тушадиган фойдаларнинг йигиндисига тенг. Расмда умумий фойда чекли даромад чизиги билан чекли харажат ўртасидаги (NDF) штирхланган юза билан ифодаланган.


Энди фирма идеал диверсификациядан фойдаланади дейлик. У махсулот нархини хар бир харидор учун у тўлаши мумкин бўлган максимал даражада килиб белгилайди ва натижада чекли даромад чизиги фирма фойдасини максималлаштирадиган ишлаб чикариш хажми билан боглик бўлмай колади. Хар бир бирлик кўшимча махсулотни сотишдан тушадиган кўшимча фойда товарга тўланадиган нархга боглик функция бўлиб, чекли даромад чизиги талаб чизиги билан устма-уст тушади (3-расм).
Масалан, агар хар бир харидор биттадан махсулот сотиб олса, биринчи ишлаб чикарилган товардан олинадиган даромад га, иккита товардан тушадиган умумий даромад га, учта товардан - га тенг. Хар бир товар учун алохида нарх белгилангани учун умумий даромад хар бир сотилган товарлар нархларининг йигиндиси билан аникланади. Чекли даромадни куйидагича топамиз:

,
ва хоказо.
Демак, хар бир кўшимча сотилган товарнинг чекли даромади идеал диверсификациялашда ушбу товар учун белгиланган нархга тенг.
Кўриниб турибдики, нарх диверсификацияси фирманинг харажатлари таркибига таъсир килмайди. Шундай килиб, хар бир бирлик кўшимча ишлаб чикарилган ва сотилган махсулотдан тушадиган кўшимча фойда талабдан чекли харажатни айрилганига тенг. Масалан, агар биз юкоридаги мисолни карасак, учинчи кўшимча махсулотни сотишдан оладиган кўшимча фойдани деб белгиласак, кўринишида аникланади.


4-расм. Идеал диверсификациялашда фойдани ифодаловчи график.


Талаб (MR) чекли харажатдан устун бўлганда фирма ишлаб чикариш хажмини ошириб ўз фойдасини орттиради. Ишлаб чикаришни кенгайтириш ишлаб чикариш хажми хажмга етгунча давом эттирилади. хажмда чекли даромад, яъни талаб чекли харажатга тенг бўлади ва ишлаб чикариш янада оширилса чекли харажат талабдан, яъни MR дан юкори бўлгани учун фирма фойдаси кискаради.


Умумий фойдага энди чекли харажат чизиги билан талаб чизиги ўртасидаги штрихланган FEN юзага тенг бўлади. Хар бир истеъмолчи учун у тўлаши мумкин бўлган нархни ўрнатилиши фирма томонидан истеъмолчи ортикчалигининг хаммасини эгаллашга имкон беради. Бу ўз навбатида ишлаб чикарувчи даромадини оширади. 4-расмдан кўриш мумкинки, фирма даромади анча ошган.
Аммо, харидорлар жуда кўп бўлса, фирма уларнинг хар бири учун алохида нарх белгилаши кийин. Бу ерда асосий муаммо, харидорлар сотиб олиши мумкин бўлган нархни аниклашдир. Фирма харидорлар билан сўров ўтказиши мумкин, лекин харидор ушбу сотиб олиши мумкин бўлган максимал нархни тўгри айтади деб хеч ким кафолат бера олмайди. Шунга карамасдан, харидорлар камрок бўлганда, реал хаётда нарх дифференциациясидан фойдаланувчи фирмалар хам йўк эмас. Масалан, газга, электроэнергияга ахоли ва корхоналар тўлайдиган нархлар, хайвонот богига, музейга кириш чипталарининг ёш болаларга, катта ёшдагиларга ва гурухларга хар хил нархларда бўлиши. Бундай холларда нархни дифферециацияловчи фирма истеъмолчи ортикчалигининг бир кисмини ўзлаштиради.
Яна бир мисол тарикасида пойафзал сотувчи фирмани кўриб чикайлик. Сотувчи хар бир пойафзал сотилишидан 20 фоиз фойда олади дейлик. Сотувчи баъзи бир харидорларга товарни ўз нархида сотса, бошка бирига сотганда ўз улушининг бир кисмидан воз кечади, нима учун деганда, фойда олмагандан кўра хар бир пойафзалдан 10 фоиздан (20 фоиз ўрнига) фойда олиш унинг учун афзалрок.
Агар нархлар дифференциацияси харидорлар сонини ошишига олиб келса, бундан сотувчилар хам, харидорлар хам манфаат кўради. Демак, умумий фаровонлик ошади. Куйидаги 5-расмда ана шу вазият тасвирланган (5-расм).


5-расм. Даромадга боглик нархлар дифференциацияси.


Расмдан кўриш мумкинки, монопол нарх ва ундан юкори бўлган нархларда товар сотиб олишга курби етмаган харидорлар дан кичик бўлган ва нархларда товарни сотиб олиши мумкин бўлади ва маълум истеъмолчи ортикчалигига эга бўладилар.



Download 371,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish