Юсуф хос ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони ахлоқий-тарбиявий асар сифатида норбошева Мақсуда Очиловна



Download 29,76 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi29,76 Kb.
#78107
  1   2
Bog'liq
МАКСУДА НОРБОШЕВА.ТЕРМИЗ ДУ 2020


ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ “ҚУТАДҒУ БИЛИГ” ДОСТОНИ АХЛОҚИЙ-ТАРБИЯВИЙ АСАР СИФАТИДА


Норбошева Мақсуда Очиловна,
Термиз давлат университети катта ўқитувчиси
E-mail: maqsuda pedagog@ mail.ru


Аннотация. Муаллиф мақолада Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони орқали ёш авлод таълим-тарбиясининг ахлоқий камолотини ва маънавий юксаклигини ошириш ҳақидаги маълумотларни ёритиб берган.
Калит сўзлар ва тушунчалар: миллий маънавият, комил инсон, тарбия, шахс, инсонийлик, меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, ростгўйлик, камтарлик, билим, касб-ҳунар.
Резюме. В статье автор освещает информацию оморальной зрелости и духовном росте воспитания подрастающего поколения эпопее “ Қутадгу билиг” Юсуфа Хос Ҳоджиба
Ключевые слова и понятия: национальная духовность, совершенный человек, воспитание, личность, человечность, доброта, нравственность, честность, смирение, знания, профессия.
Summary. In the article, the author highlights the information about the moral maturity and spiritual height of the education of the younger generation throught the epic “Qutadg’u bilig” by Yusuf Hos Khojib.
Key words and concepts: national, spirituality, perfectman, upbringing, personality, humanity, kindness, morality, honesty, humality, knowledge, profession.
Ёшларни ўқитиш, уларга таълим-тарбия бериш, келажак учун муносиб кадрлар тайёрлаш ҳамма вақт ҳам ҳар бир давлатнинг энг биринчи навбатдаги ишаридан бири бўлиб келган. Худди шунингдек, бизнинг мамлакатимизда ҳам бундай ишлар давлатимиз раҳбарларининг доимий равишда диққат марказида турибди, десак – айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлигида қабул қилинган ҳамда изчил равишда амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси республикамизда ривожланиш тараққиётининг янги босқичини бошлаб берди. Бу жараённинг амалий натижалари бугунги кунда ҳаётимизнинг барча сохаларида, энг муҳими халқимизнинг онгу таффакури, интилиш ва ҳаракатларида яққол намоён бўлмоқда.
Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи – ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири бўлган таълим тизимини такомиллаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.1
Давлатамиз раҳбари ҳар бир вилоятга ташрифи доирасида ўтказилган йиғилишларда, турли учрашувларда сўзланган маърузалари ва суҳбатларида баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш масалаларига кун тартибидаги долзарб масала сифатида қараш зарурлигини таъкидлаб келмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек: “Агар фарзандларимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада уларнинг юриш – туриши, кайфийатидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап емас”.2
Жамиятда инсон омили ҳар доим ҳал қилувчи ўрин эгаллагани туфайли буюк олим ва мутафаккирлар ижодида, панд-насиҳатларида инсонни тарбиялаш, комил инсон бўлиш ғояси асосий ғоя сифатида ифода этилган, ахлоқ-одоб меъёри ҳисобланган.
Шахсни тарбиялаш иши ниҳоятда мураккаб фаолият жараёни бўлиб, жуда қадимдан ушбу фаолиятга жамиятнинг етук намоёндалари жалб этилган. Мазкур ҳолат ёш авлод тарбияси, унинг ташкил этилиши мазмуни нафақат шахс камолоти, балки жамият тараққиётини ҳам белгилашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини англатади.
Республикамизда уч босқичда амалга оширилаётган “Таълим тўғрисида” вa “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги миллий Дастурларини амалга оширишнинг асосий мақсади таълимни инсонпарварлаштириш, болалар шахсини тўлақонли тушуниш, уни ҳурматлаш, болаларга ишониш ва уларни ишонтириш, қизиқиши ва қобилиятини рўёбга чиқаришга имконият яратиш билан бирга уларнинг инсоний сифатларини шакллантиришни талаб этади. Яъни болада шахснинг инсонийлиги, меҳр-оқибат, одоб-ахлок, ақл-идрок, ростгўйлик, раҳм-шафқатлилик, дўстлик-биродарлик, ўз юртини, Ватанини, халқини севиш каби фазилатларни тарбиялаш, айни пайтда уларни дадил, ботир, қўрқмас, шижоатли, тадбиркор, уддабурон, ҳар бир нарсани қадрлай оладиган, миллий, умуминсоний қадриятларни тушуниб етадиган қилиб тарбиялаш зарурдир. Шунинг учун ҳам Республикамизда бугунги кунда ёш авлод, тарбиясида замонавий омилларга таяниш, айниқса, миллий истиқлол ғоясининг асосий тарихий негизи бўлган миллий қадриятлар, аньаналар, буюк алломалар, ота-боболаримизнинг маьнавий меросларига асосланишга аҳамият бериш ҳозирги куннинг талабидир [3].
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, ҳар бир тарбиячи-педагог буюк аждодларимиз бўлган Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Югнакий, Аз-Замахшарий, Абу Наср ал-Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк боболаримизнинг ахлоқ-одоб ҳақидаги фикрлари, ўгитларини мактабгача таълим ёшиданоқ болаларга ўргатиши, уларнинг бой маънавий-ахлоқий меросидан ҳар бир машғулотлари ва таълим-тарбия жараёнида ўгит-насиҳатлар тарзида фойдаланиши талаб этилади.
Ёшларни янгича тафаккурли,юксак маънавиятли ва маданиятли эркин фикрловчи,маънавий етук,баркамол шахслар қилиб тарбиялашда нафақат бугунги кун, балки асрлар давомида курашиб келинган тарихий тажрибалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
XI асрда яшаган буюк мутафаккирлардан бири Юсуф Хос Хожибнинг бизгача етиб келган дурдона асари – “Қутадғу билиг” ("Бахт-саодатга эриштирувчи билим") дир. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони ахлоқий-тарбиявий асар сифатида Шарқ Ўрта асрининг дунёвий адабиётига мансуб турк тилидаги энг йирик ёдгорликлардан биридир.
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони унинг адабиёт, тарих, фалсафа, ахлоқшунослик ва нафосатшунослик соҳасида жуда кенг билмларга эга эканлигидан далолат беради.
Юсуфнинг ахлоқий қарашлари у Ибн Сино меросини, хусусан давлатнинг мураббийлик вазифаси тарбия орқали бартараф этиладиган иллат, мурувватли ҳоким жамиятга давлатни соғломлаштириш шарти эканлиги каби масалаларни чуқур ўрганиб чиққанлигидан далолат беради.
Юсуф Хос Ҳожиб ажойиб мутафаккир бўлиб,унинг фикрича инсон фақат жамиятда, бошқа кишилар билан муносабатларда ижтимоий фойдали меҳнатдагина чинакам камолотга эришади.
Мутафаккир инсонийлик деганда олижаноб фазилатларга эга ахлоқий баркамолликни назарда тутади. Зеро ахлоқий камолот инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолиятининг бирламчи асосидир.Шоир жумладан шундай деб ёзади:
“ Кишининг одоби яхши ва ахлоқи тўғри бўлса, у киши мақсадига етади ва бахт унга кулиб боқади, чунки яхши ахлоқ жамики яхшиликларнинг заминидир”.
Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “ Қутадғу билиг ” асарида илгари сурган асосий ғоялардан бири бу шахснинг ахлоқий камолоти ва маънавий юксаклиги масаласидир.
Мутафаккирнинг фикрича, эл-юрт гуллаб яшнаши,жамиятнинг равнақ топиши, шу жамият аъзолари,хусусан ҳоким билан фуқаролар ўртасидаги ижтимоий-ахлоқий муносабатларининг юксаклиги билан белгиланади.
Бундан ташқари, шоир таъкидлашича эл-юрт фаровонлиги ва ахлоқий камолоти фақат етук фазилатли ҳокимнинг ё бир кишининг фаолиятига боғлиқ эмас.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз давридаги ижтимоий табақалар,гуруҳларнинг ахлоқий хатти-ҳаракати,ҳаёт тарзи,касб-кори,руҳияти ҳақида батафсил фикр юритади.Жумладан шоир,салбий хатти-ҳаракатлар,қусур ва камчиликлар ҳақида шундай дейди: “Ярамас қилиқли кишидан омад ҳам юз ўгиради,у ғамга гирифтор бўлади.Андишали ва хулқли покиза кишилар софликка интилади.Андишасиз бўлса,у нуқсонли,нопокдир” [4, Б.92].
Юсуф Хос Ҳожиб кишиларни сабрли бўлмоқлик, кўпчиликни бошқаришда обрўли бўлмоқликни мақсадга мувофиқ иш деб билади, жумладан: “Шошилмоқ,енгил-елпи ишларни қилмоқнинг оқибати заҳматли бўлади.Бундай нолойиқ одат, кўпчиликка бош бўлган кишиларда бўлса, уларнинг юзи бўлмайди, обрўси тўкилади. Бек соғ,ҳушёр,сергак бўлиши лозим” деб, таъкидлайди [4, Б.92].
Шоир шунингдек, ростгўйликни энг керакли улуғ фазилатлардан бири деб билади ва бу ҳақда қуйидаги сўзларни ёзади: “Тўғрилик ва адолатга таянувчи беклик бузилмайди.Одамда энг ёмон иллат,нуқсон бу-бошлиқнинг “ёлғончи” деган номни олишидир” [4, Б.93].
Шоир яна достонда ёмон феъл,салбий хислатлардан бири-жоҳиллик ҳақида ҳам шундай ёзади: “Бузуқ феъл кишини ҳар доим босиб турадиган оғир юкка ўхшайди.У кишига азоб беради.Ёхуд бундай одам мисоли итдир. У ўзи истаган пайтида сенга ташланиши мумкин.Ёв қилмайдиган ишни, ёмон, ярамас хулқ –атвор қила олади” [4, Б.93].
Салбий хулқлардан бири бу фисқу-фасоддир. Турли бўҳтон, миш-миш ва уйдирмалардан бугунги замон одамлари ҳам азият чекишаётгани сир эмас. Ваҳоланки бу иллат, барча давр ва замонларда ҳам қораланиб келинган. “Қутадғу билиг” да бу иллат шундай қораланади: “Фисқу-фасод-қут-саодат душмани. Фасодчи элни бузувчидир. Қут, яъни бахт иқбол муқаддас бўлиб, у покликни тақазо этади” [4, Б.93]. Дарҳақиқат, поклик, ҳалоллик, адолат каби юксак фазилатлар бор ерда албатта, қут-барака, саодат ҳам бўлади.
Юсуф Хос Ҳожиб ижодида чин инсонийлик белгиларини жуда содда ва мазмунли қилиб тасвирланади:“Керилиш,такаббурлик кераксиз нарса. Такаббурлик тўғри йўлдан оздиради. Кўнглини кичик тутган, камтарлик йўлида юрган киши улуғликка етади”. Шоир инсонлар орасида энг етук ва обрўлиси бу номусли одамдир деб, билади ва қуйидаги сўзларни ёзади:
“ Кишилар орасида энг етуги-номусли, уят-андишалилардир. Номусли одам кишиларнинг энг сараси бўлишга лойиқ.Номуслига ҳар қандай ишни топшириш хато эмас” [4, Б.92].
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарини инсоний фазилатларнинг шаклланиши, шахсда ижобий хислатларни ривожлантириш ва унга таълим-тарбия беришда жуда катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга ушбу асарнинг фарзанд тарбиясида муҳим ижтимоий –психологик воситалардан бир бўлиши ҳақида ҳам таъкидлаган.
Шарқнинг буюк донишмандларидан бўлган Юсуф Хос Ҳожиб ўз замонасининг машҳур мутафаккири, шоири сифатида авлодлар тарбияси,оила фаровонлиги,фарзандлар камолоти ва шахс маънавий юксаклиги масалаларини инсоният жамиятининг энг долзарб масалалари сифатида қараб, унинг “Қутадғу билиг” асарини психологик таҳлил қилар эканмиз, достоннинг ҳар бир бўлимида инсоний фазилатлар, хислатлар инсоний муносабатлар, шахслараро муомала, шахсга хос бўлган ижобий сифат ва фазилатлар улуғланади.
Шунинг учун ҳам мазкур асар асрлар оша ўз қийматини йўқотмасдан Шарқ педагогикасининг нодир асарларидан бири сифатида, болалар таълим-тарбияси йўлида эзгу мақсадларда фойдаланилиб келинмоқда.
“Қутадғу билиг” асарида энг яхши инсоний фазилатлар ҳисобланган адолат, ақл-заковат, қаноат асар қаҳрамонлари сифатида рамзийлаштирилган, унинг бир неча боблари ахлоқ-одоб, ақл-заковат, инсонийлик, адолат ҳақида бўлиб, ақл-идрок, инсоннинг улуғлиги илм туфайли эканлиги ифода этилади, фарзандга илм, одоб, ҳунар ўргатиш тарғиб қилинади [5, Б.127] :
Ўғил- қизга ўргат билим ва одоб,
Бахтга ёр бўлар, у бўлмагай хароб.
Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар,
Билим кимда бўлса, буюклик бўлар.

Юсуф Ҳос Ҳожиб оилада ўғил-қизни тарбиялаш, уларга одоб-ахлоқ, ҳунар ўргатишни ёшликдан бошлаш, уларда яхши, гўзал хулқни тарбиялаш, илмни ўргатиш, кабиларни баён этади. Шоир билимли кишиларнинг ақл-идрокли бўлиши, ўз мақсадига етиши, ҳар вақт бошқаларга фойдаси тегишини ифодалаб шундай ёзади [5, Б.127] :


Ўқув қут беради, билим шараф-шон,


Шу икков туфайли улуғдир инсон.
Билимли заколи, етук - нуқсон йўқ
Қўли очиқ бўлса, кўзи, кўнгли тўқ.

Шунингдек, "Қутадғу билиг" асарида кишига бахт-саодат, яхшилик ва эзгулик тил туфайли насиб этиши, шу сабабли ҳар бир киши ўз тилига эьтибор бериши нотўғри, ёлғон сўзламаслиги, кўп гапириш ҳам одобдан эмаслигини қуйидаги мисраларда ифодалайди [5, Б.128] :


Киши сўз туфайли бўлади малик,


Ортиқ сўз - бу бошни этади эгик.
Тилингни авайла-омондир бошинг,
Сўзингни авайла - узаяр ёшинг.

Юсуф Ҳос Ҳожиб оилада ўғил-қизни тарбиялаш, уларга одоб-ахлоқ, ҳунар ўргатишни ёшликдан бошлаш, уларда яхши, гўзал хулқни тарбиялаш, илмни ўргатиш, кабиларни баён этади, саломлашиш одоби, унинг моҳиятини қуйидагича таърифлайди [5, Б.128] :


Омон бўлди элга салом берувчи,


Саломатлик топди алик олувчи.
Салом бўлди одам тинчига гаров,
Соғлиқ олар салом билан қолувчи.

Шоир хушхулқлилик ҳақида эса қуйидагича фикр юритади [5, Б.128] :


Хулқи андишали, хуш бўлган одам


Ёвуз, ёмон ишга қўймайди қадам.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Юсуф Хос Хожиб ўз асарида инсон камолоти, унинг ахлоқ-одоби қирралари ҳақида фикр юритади, инсоннинг яхши сифатларини ҳаётий тажрибалари асосида жозибали ифода этади.Шу боис мактабгача таълим ёшидаги болалардан бошлаб токи олий таълим муассасаларидаги ёшларимизга ҳам асарда ифодаланган ғояларни тушунтириш, шеърий мисраларнинг мазмунини тарбия воситаси сифатида таълим жараёнида қўллаш орқали дарс сифат – самарадорлигини оширишга эришамиз.Натижада, ахлоқий тарбия кўрган баркамол шахс – юксак фазилатли комил инсон кўз ўнгимизда шаклланаётганлиги гувоҳига айланамиз.





Download 29,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish