Замонавий психология муаммолари


Шахснинг психологик хавфсизлиги



Download 0,7 Mb.
bet4/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Шахснинг психологик хавфсизлиги
Айни пайтда илмий доираларда психологик хавфсизлик муаммоларига бағишланган тадқиқотлар сони кўпайиб бормоқда. Ушбу муаммо бир томондан муҳит хавфсизлиги ва шахсий аспектдаги хавфсизлик нуқтаи назаридан ўрганилиши мумкин. Кўплаб илмий ишларда одамнинг у ёки бу вазиятлардаги хавфсизлиги билан боғлиқ турли шахсий характеристикалари ўрганилган. Шу билан бирга одамнинг социумдаги ҳимояланганлигини таъминловчи аниқ шахсий сифат ва хусусиятлари тўпламини ажратиш қийин. Шу билан бирга, кўпроқ ёки озроқ даражада одамнинг ўзгариб турадиган ташқи шароитларни адекват идрок қилишини таъминлайдиган индивидуал хусусиятлари хақида гапириш мумкин.
Хозирда фанда “шахснинг психологик хавфизлиги” тушунчасининг бир неча талқинлари мавжуд бўлиб, аксарият ҳолларда шахснинг психологик хавфсизлигига алохида одам ёки одамлар гуруҳининг психологик тизим сифатида ўз яхлитлиги ва барқарорлигини сақлаш мақсадида хатарни адекват акс эттириши ва ҳулқини амалий бошқариши қонуниятларини ўрганадиган мустақил фан соҳаси сифатида қаралади. Айрим тадқиқотларда бу тушунчага – бирон бир тизимнинг ўз-ўзини сақлашга қобиллиги ва имкониятлари, деб таъриф берилса, бошқа бирида ички ва ташқи хатардан ҳимояланишни ва барқарор ривожланишни таъминлайдиган кафолатлар тизими, деб таъриф берилади. Кўплаб таърифлар шу фикрни тасдиқлайдики, хавфсизлик тизимни сақлашга, унинг нормал мавжудлигини таъминлашга йўналтирилган.
Психологик хавфсизлик динамикаси шахс томонидан амалга оширилаётган перцептив ва тафаккур операциялари, индивидуаль-типологик хусусиятлар, шахс хусусиятлари, фаолият шароитлари, субъект-объект муносабатлари, муҳитнинг эргономик қиёфаси (муҳит шароитининг шахс индивидуал хусусиятларига мослиги) билан сабабий боғланган. Шахсда психологик хавфсизликни: субъект имкониятлари, қадриятлари, эҳтиёжларининг акс эттирилаётган хақиқий борлиқ характеристикаларига мос келиши, ихтиёрий жараёнлар ўзаро мослигининг юқори даражаси, корпоратив маданиятнинг ривожланганлиги, субъектнинг шахсий сифатлари: ассертивлилик, таваккал қилишга тайёрлик, ижтимоий ва касбий фаоллик, борлиқни адекват идрок қилиш шакллантиради. Шахснинг таваккал қилишга тайёрлик даражаси унинг психологик хавфсизлиги тараққиёти даражасини белгилаб берувчи омил бўлиб ҳисобланади. Инсоннинг эҳтиёжлари, қизиқишлари, ниятлари, мақсадлари, режаларини қониқтирадиган умумлашган мустаҳкам тасаввурлар унинг психологик хавфсиз яшашини белгилаб берадиган омиллар бўлиб ҳисобланади. Тахлилларнинг кўрсатишича, психологик хавфсизликнинг шаклланиши ва ривожланиши субъект қадриятлари ва хақиқий борлиқнинг акс эттирилган характеристикалари ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг мавжудлиги ёки намоён бўлиши билан сабабий боғланган.
Психологик хавфсизлик соҳасида амалга оширилган илмий тадқиқотлар тахлили шахс психологик хавфсизлигининг кўрсаткичлари ёки компонент-бўлакларини ажратиш имконини беради:

  1. Шахснинг муҳитда, шунингдек психик жароҳат етказадиган даврларда бардошлилиги. Хавфсизлик турли моддий ва ижтимоий тизимларнинг ҳар-хил салбий ходисаларда ўз бардошлилилигини сақлай олишининг намоён бўлиши, деб тушунилади.

  • Ўзини назорат қила олиши, ўз хулқини бошқара олиш.

  • Ўз эмоцияларини бошқара олиш.

  • Ўз кучига ишониш, ўз-ўзини бошқариш.

  • Шахснинг йўналганлиги, жамоавий мақсадларга эришишга йўналганлик.

  1. Ички ва ташқи таъсирларга қаршилик кўрсата олиш (қатъий ҳаётий позиция). Хавфсизлик шахснинг деструктив таъсирлардан қаршиликнинг ички ресурслари ҳисобига ҳимояланганлигини таърифловчи хусусияти сифатида тушунилади.

    • Ўзидан қониқиш, ўз-ўзига ишонч.

    • Экспрессивлилик, ҳаётсеварлик.

    • Эмоционаллилик, эмпатияга мойиллик.

    • Назорат ҳисси.

    • Ҳаётий мақсадлар мавжудлигида намоён бўладиган берилганлик.

    • У ёки бу вазиятларда ўзини қандай тутиши кераклиги хақидаги тасаввурларнинг мавжудлиги.

    • Коммуникатив малакалар, киришимлилик.

    • Муаммоларни ҳал қилишнинг ижобий тажрибасининг мавжудлиги.

  2. Шахснинг ҳимояланганлик/ҳимояланмаганлик кечинмалари. Хавфсизлик индивид томонидан ижобий/салбий психик ҳолатни, безовталик, хавотирнинг борлиги/йўқлигини ичдан кечирилиши кўринишида намоён бўлади.

  • Психик ҳолат.

  • Ҳиссий безовталик, хавотир.

  1. Фаолият самараси. Психологик хавфсизлик шахс банд бўлган фаолиятнинг самарадорлилиги кўрсаткичи сифатида қаралади.

Шахс психологик хавфсизлигининг тақдим қилинган компонент/бўлаклари уларнинг турли ёш даврларида намоён бўлиш ўзига хосликлари, ўзаро боғлиқлиги, ҳар бир одамда намоён бўлиш ўзига хосликлари йўналишида тадқиқ қилишни тақозо қилади. Шу билан бирга хозирнинг ўзида айрим тадқиқотлар натижалари боланинг имкони борича эрта, илк ёш даврларидан бошлаб унда ўз “Мен”ини сақлашга, ижтимоийлашишга, мослашишга, айрим ҳолларда салбий ташқи таъсирдан ҳимояланишга имкон берадиган ҳулқ шакли ва шахс хусусиятларини шакллантириш зарурати мавжудлиги хақида хулосалар чиқаришга имкон беради.
Шундай қилиб, ота-оналар, педагоглар олдида бола шахси психологик хавфсизлигининг мақсадга мувофиқ усулларини шакллантириш (ривожлантириш, сақлаш) вазифаси кўндаланг бўлмоқда. Шуни ҳам унутмаслик керакки, психологик ҳимояланганликни шакллантириш бўйича хозиргача ишлаб чиқилган барча усуллар ва механизмлар ўртасида сезиларли фарқлар мавжуд.
Бу далиллар, шахснинг психологик хавфсизлиги субъектив характерга эга эканлиги, бу ходиса ҳар бир индивидда унинг наслий хусусиятлари, нерв тизими тузилиши, индивидуал психологик ўзига хосликлари, тарбия жараёнидаги таъсир усуллари, оила, жамиятдаги ижтимоий маънавий муҳит барқарорлиги/барқарор эмаслиги хусусиятларига боғлиқ эканлигини кўрсатади. Айнан бир хил салбий, хатарли, хавотирли вазият юқорида санаб ўтилган белги, хусусиятларга боғлиқ равишда безовталик, хавотир уйғотиши ёки аксинча безовталик, хавотир уйғотмаслиги мумкин.

Шахснинг ахборот-психологик хавфсизлиги


XX асрнинг охири XXI асрнинг бошларидан кўплаб тадқиқотчилар антропоген факторларнинг одамга зарарли таъсири муаммоларига тобора кўпроқ қизиқиш билдирмоқдалар. Хозирда дунёда одамни ўраб турган ахборот муҳитининг сифат ўзгаришлари, унинг шиддат билан ривожланиши ва тобора турли туман тус олиши кузатилмоқда. Ахборот муҳити инсон ҳис қиладиган ахборот оқими, ахборот инфраструктураси, турли кўринишдаги ахборот ҳамкорлиги ва ахборот босимидан ташкил топади. Ахборот, жамият унинг ёрдамида одамга нормалар, қадриятлар, хулқ установкаси ва стреотипларини узатадиган усул бўлиб хизмат қилади, бу норма, қадрият, установка ва стреотиплар эса динамик омиллар тўплами сифатида бевосита ёки билвосита, ўша захоти ёки кечроқ одамга ҳамда унинг саломатлигига таъсир қилади. Одамнинг хаёт фаолияти хозирги кунда тобора кўпроқ маълумот ва замонавий информацион технологияларга тобе бўлиб қолмоқда. Психологларнинг фикрича “ақлли одам” аста-секин “информацион одам”га айланиб бормоқда.
Анъанавий маънода ахборот хавфсизлиги ахборотни ва ахборот тизимини ҳимоя қилиш, деб тушунилган. Хозир масаланинг бошқа – одамни ҳимоя қилиш жиҳати фаол тадқиқ қилинмоқда. Агар ушбу муаммонинг марказига одамни қўйилса, унда хозирда шахснинг ахборот хавфсизлиги шахсни ташкилий ёки стихияли тарзда пайдо бўладиган ахборот оқими шаклидаги ўзига хос хатарларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш, деб тушунилади.
Кенг маънода ахборот босими дунёнинг ахборот образини шакллантириш (трансформациялаш-тузилишини ўзгартириш), деб тушунилади, яъни бу жараён “онгнинг ахборот матрицасини трансформация қилиш воситасида мазмун (билим, фикр, тасаввур, тушунча ва х.к.)ларни ўзгартириш жараёнидан” иборат. Ўз-ўзидан ахборот босими онгнинг ҳамма компонентларига – психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва шахснинг психик хусусиятларига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай босим шахснинг психик хусусиятлари, психик ҳолатлари ва хулқ моделини ўзгартирганда, уни қайта қурганда ўз самарасига эришади.
Хозирги шароитда ахборот муҳитининг одамлар психикасига босимининг кўлами ва қудрати ахборот-психологик хавфсизлик муаммосини актуаллаштирди. Ахборот-психологик хавфсизлик муаммосининг актуаллашишининг яна бир сабаби шундаки, онг ва онг остининг психологик ва мафкуравий қурилмасини ўзгартириш, эмоционал ҳолатларни тарнсформация қилиш мақсадида одамларга таъсир қилишнинг янгидан-янги усуллари ва ахборот услублари пайдо бўлмоқда. Буларнинг барчаси атроф борлиқни ноадекват акс эттиришга ва оқибатда хулқнинг ўзгаришига олиб келмоқда. Замонавий жамиятда одамни турли маълумотлар билан тўлиб тошган муҳит ўраб туради ва унга бундай шароитда ушбу маълумотлардан узилиб кундалик муҳим муаммоларнинг мазмунини ўйлаб кўриш ва тушуниш учун кераклича вақт ажратиш қийин бўлиб бормоқда.
Юқорида таъкидланганидек ахборот оқимининг бевосита таъсири энг юқори даражада шахс сифатида одамга йўналтирилади, чунки ахборот босими ҳар доим психологик характерга эга бўлиб психологик механизмлар орқали хулқни белгилайди. Ахборот фазосининг глобаллашуви, тобора ортиб бораётган ахборот хажми одам онгига ёғилиб унинг ахборот онгини маълум стереотиплар, фикрни торайтирадиган установкалар, дунёнинг бузилган образи билан тўлдиради, шахснинг ўзига хос қадриятлари йўналиши ва қабул қилаётган маълумотини шахс томонидан англай олмаслик кўринишида юзаки тафаккурнинг шаклланишига сабаб бўлади.
Ахборот муҳитида ўзаро қоришиб ва турли бирикмада бир вақтда ҳам мавжуд оламни адекват акс эттирадиган маълумот ва шаклан бузилган, ёлғон маълумот ҳам мавжуд бўлади. Бундай ҳолат бир томондан билиш жараёнининг мураккаблиги, олам хақидаги билимларимизнинг тўлиқ эмаслиги билан, иккинчи томондан маълумотни яратаётган одамларнинг субъективлилиги ва жонкуярлиги билан боғлиқ. Ахборот оқими англанган ва англанмаган мураккаб қоришмасининг одам, унинг психикасининг ҳамма даражасига таъсири ахборотни қайта ишлаб чиқариш, идрок қилиш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш, баҳолаш, муносабат билдириш, ахборотга позиция ва диспозиция каби тўплам шаклида одамнинг хулқ мотивларини шакллантиради.
Шахсга босим ўтказадиган ахборот-психологик хатарлар омиллари деганда “одам – ахборот муҳити” тизимининг одамнинг нормал хаёт фаолияти учун ўта хавфли бўлган ахборот босимининг психологик самаралари билан боғлиқ сифатлари тушунилади. Бошқача айтганда бу ерда сўз ахборот омилларининг психик жароҳат етказувчи ва психиканинг барқарорлигини издан чиқарувчи босим ўтказиши хақида кетаяпти.
Одамнинг бошқа одамлар, одамлар гуруҳи, техник қурилмалар, рамзлар ва белгилар тизими ва х.к.лар билан ҳар қандай бевосита ҳамда билвосита ўзаро муносабатга киришиши шахс учун ахборот-психологик хатар манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тадқиқотчилар ахборот-психологик хатар манбаларини аксарият ички ва ташқи турларга бўлиб ўрганишади. Тахлиллар шуни кўрсатадики, агар керакли қоидаларга амал қилинмаса, ахборот муҳитининг қуйидаги ташқи манбалари хатар омилларига айланиши мумкин:

  1. тарқатилаётган маълумотнинг ҳажми, тўлалиги, сони, ахборотни қабул қилувчилар учун аниқлиги, уни қабул қилиш учун қийинчиликнинг йўқлиги, ўз вақтида етиб бориши;

  2. маълумот ва унинг оқими эргономик сифатларининг шахс сезги органлари перцептив ўлчамлари, диққат, хотира, тафаккур хусусиятлари, шахс диспозициялари, хулқ стереотиплари, жамиятнинг ижтиомий-психологик установкалари (маълумотлар кодининг идрок паттернлари - моделларига мослиги, одам оператив хотирасини зўриқтириши учун вақт дефицитининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, ахборот оқимини узатилишининг фаолият алгоритмларига мослиги)га адекватлилиги;

  3. ахборот оқимида одамларнинг катта тўплами ёки жамиятнинг тақдири учун қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган алохида шахслар психофизиологик ҳолатини аниқ мақсад кўзлаб ўзгартирадиган махсус элементларнинг мавжудлиги;

  4. ахборот оқимида (ёки ахборот оқими ичига “аралаштирилган”) физиологик органларга бевосита босим ўтказадиган маълумот узатувчи (ёруғлик, товуш, электромагнит таъсир ўтказувчи) қурилмаларнинг мавжудлиги.


Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish