Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet9/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Зигмунд Фрейд инсон образини майлларнинг бошқарувчилик кучи орқали аниқлаган. Бу майллар Фрейд назариясида тушда, нутқдаги хатоларда, ҳазилларда, киноя гапларда намоён бўлади деб таъкидланади. Ҳар биримиз ўз ҳаётимизда кўплаб билмай гапириб юбориш, онгсиз унутиш, хулқ ва нутқда хато қилиш, ўзимизда тушкунлик ва хафаликни ҳазил ёрдамида компенсация қилиш ҳолларини эслашимиз мумкин.
Психоанализда сексуаллилик ва агрессивлик инсон ҳаёти ва шахслараро муносабатларнинг иккита қўзғовчи мотиви деб қаралади. Ҳар бир одамда агрессивликка мойиллик бўлиб унинг мақсади бошқаларга зарар етказиш, ҳақорат қилиш, талаш ҳисобланади. Ижтимоийлашиш жараёнида агрессивлик конструктив йўналишга бурилади. Даставвал тийиқсиз, тизгинсиз, мувофиқлаштирилмаган, шафқатсиз қўпол хулқни предметсиз агрессиядан конкрет, адресли, инсонга ўз фикрини ҳимоя қилишга ва хавфдан ҳимояланишга имкон берадиган агрессияга айлантириш мумкин. Ёшликда болалар ўзаро муносабатларни рақобат ёрдамида, катта ёшда ақлий мусобақа ёрдамида ҳал қилишади. Предметсиз агрессия шахслараро муносабатларга зарар етказади. Бундай хавфнинг биринчиси геноцид бўлса, иккинчиси суицид ҳисобланади.
Психоаналитик шахс назариясида аффект – жароҳат модели алоҳида ўрин тутади. Бу моделга кўра илк болаликдаги жароҳатли ходисалар ёш бола шахси томонидан ҳазм қилина олмаслиги туфайли бевосита психик бузилишга, психик жароҳатланишга олиб келади. Етказилган жароҳат кейинги тараққиётда сезиларли бузилишларга сабаб бўладиган из қолдиради. Ушбу модел бўйича реалликка нисбатан шахс кичик системасининг учта инстанцияси фаол ҳаракат қилади: “У”, “Юқори - Мен” ва “Мен”. Бошқача айтганда “У” бу “Ид” онг ости, ёки онгсизлик соҳаси, инстинктив майллар тўплами, “Мен” бу “Эго”, шахс, онг. “Юқори - Мен”, “Супер-Эго”, ижтимоий ахлоқ, хатти-ҳаракат нормалари, ижтимоий онг, хулқ. “У” онгсизлик соҳасидан иборат, унинг ҳукмрон принципи “лаззатланиш” принципи бўлиб, сиёсатда бу анархия кўринишида майдонга чиқади. “Юқори - Мен” да норма ва қадриятлар локализация қилинган. Булар тарбия ва ота-она эталон “матрицаси, ота-она томонидан болага сингдириладиган хулқ-атвор шаклларининг” натижасидир.
“Мен” доимий равишда - “У” ва “Юқори - Мен”га нисбатан мураккаб ҳолатда бўлади, у ҳар иккала томондан эзилади. “У” ўз импульсларини қондириш учун “Мен”га тазйиқ ўтказади. Иккинчи томондан “Юқори - Мен” ижтимоий ахлоқ нормалари ва қонунларини бажаришни талаб қилади. Айтилганларга яна актуал воқеликнинг “Мен” га таъсир қилувчи омиллари ҳам қўшилади. Айни пайтда “Мен” назорат, қайта назорат ва қарор қабул қилиш органи ҳисобланади, у “У” билан “Юқори - Мен” дан чиқадиган талабларни тергов қилади. “Мен” у ёки бу қарорни текширади, натижада ё маъқуллайди ёки рад қилади. Қарор онгли равишда қабул қилинади. Шу билан бирга инстинктив истак ёки “Юқори - Мен” нинг буйруғини бажариш кечроқ муддатга сурилиши мумкин. Компромисс қисман воз кечиш ёки ижтимоий мумкин шаклда қисман қондириш, ёки “сублимация – энергиянинг бир турининг, масалан, сексуал энергияни, энергиянинг бошқа турига, масалан, ижтимоий фаолликка йўналтирилиши” кўринишида бўлиши мумкин. Бундай қулай вазиятда “У” нинг барча кучлари “Мен”нинг ихтиёрида бўлади. Шунинг учун “Мен” ўзини ҳукми ўтадиган, бойитилган деб ҳис қилади, чунки ўзи акс эттираётган эротик, ҳиссий ва эҳтиросли майллар унинг ўзига боғланади.
Бунда “Юқори - Мен” га нисбатан ҳам “Мен” автоном ҳолатда бўлади, чунки “Юқори - Мен” томонидан илгари сурилаётган таъқиқловчи вазиятларга амал қилиш керак ёки керак эмаслигини ўзи онгли ҳал қилади. “Мен” у ёки бу бидъатнинг мақсадга мувофиқлигини танқидий қайта текширади, бидъат онгли фикр – эътиқодга айланади. Айнан шундай вазиятда шахснинг “Идеал”и ҳам “Мен” билан мувофиқ муносабатларда бўлади. “Мен” “Идеални” амалга оширишнинг реал имкониятларини баҳолайди ва унга етишишнинг йўлларини танлайди. Бошқача айтганда қатъий ҳaракат билан идеалга яқинлашиш керакми ёки идеални реал хулққа тенглаштириш керакми деган масалани мустақил ҳал қилади. Етук, баркамол шахснинг “Мен”, “У”, “Юқори - Мен” ва “Идеал”и бир-биридан ажралган ва оғир зиддиятларга тортилмаган. “Мен” шахс стержени сифатида ҳаёт жараёнида “У” ва “Юқори - Мен” соҳаларини тўла ўзлаштириб олгунча кўплаб ўзгаришларга учрайди.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish