Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet10/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Альфред Адлер инсон тараққиётини ҳаракатга келтирувчи куч, бу туғма тўлақонли эмаслик ҳисси, одамнинг устунликка ва ўз-ўзини тасдиқлашга интилишидан пайдо бўладиган кечинмалар, деб ҳисоблаган. Организмнинг тўлақонли эмаслик ҳиссини бартараф қилиш қобилиятининг асосида компенсация механизми ётади. Бироқ, Адлернинг фикрича, гиперкомпенсация (устунлик комплекси) имконияти мавжуд бўлиб, одам нафақат тўлақонли эмаслик ҳиссини бартараф қилибгина қолмай, ўзининг қобилиятларини намойишкорона кўпайтира ҳам бошлайди.
А. Адлернинг фикрича шахс — бу, бир бутун, яхлит қурилмадир. Устунликка интилиш — бу, туғма интилиш, тенденция бўлиб, ҳар бир одам томонидан шахсий, қайтарилмас ҳаёт усули доирасида турлича амалга оширилади. Ҳаёт усули — бу, инсон ҳаёт фаолиятининг асосида ётадиган хулқ усуллари ва шахс характерининг бирлашмасидир. Тўрт ёки беш ёшларда шаклланиб, ҳаёт усули шахсда мустаҳкам ўрнашади ва кейинчалик қатъий ўзгаришларга учрамайди. Ҳаёт усули одам психик жараёнларининг ўзига хос кучайтирувчиси ролини ўйнаб, уларни бир бутун, яхлитга бирлаштиради.
Адлер қарашлари тизимининг марказий нуқтасини индивидуум (шахс)нинг социум (жамият)дан ажралмаслиги ғояси ташкил қилади. Ижтимоий – когнитив йўналиш вакиллари сингари Адлер шахснинг ижтимоий детерминантларига алоҳида эътибор беради. Адлер томонидан муҳим деб ҳисобланган яна бошқа мавзулар одамларнинг:

  1. ўз тақдирларини ўзлари яратишлари;

  2. янада қониқарлироқ ҳаёт кечириш учун ҳайвоний майлларини ва назорат қилиб бўлмайдиган муҳитни бартараф қилишлари;

  3. ўз-ўзини англаш орқали ўзларини ва атроф оламни такомиллаштиришлари каби қобилиятларида жамланган.

Карл Густав Юнг шахс тараққиёти одамнинг бутун умри давомида ривожланадиган динамик жараён, деб ҳисоблаган. К. Г. Юнгнинг фикрича, шахс структураси учта ўзаро ҳаракат қилувчи таркибий қисмлардан иборат: 1) эго, 2) шахсий онгсизлик ва 3) жамоавий онгсизлик.
Эго – бу, шахснинг англанадиган даражада жойлашган қурилмаси. Эго – бу шахс маркази, ўз-ўзини англашнинг асоси сифатида эго ўзида фикрлар, ҳиссиёт ва эсдаликларни жамлаган, булар ёрдамида одам ўзининг яхлитлиги, бир бутунлигини англайди. Шахсий онгсизлик – бу, онгсизлик даражасида мавжуд бўлган шахс қурилмаси, ўзида қачонлардир англанадиган, лекин ҳозир сиқиб чиқарилган маълумотни сақлайди. Жамоавий онгсизлик – бу, онгга боғлиқ бўлмаган қурилма, унда аждодларимиз хотирасининг излари сақланади ва унинг мазмуни ҳар бир одам учун фақат ўзига хосдир. Жамоавий онгсизлик “архетиплар”нинг тўпланган жойи. К. Г. Юнг “архетип” деганда одам хулқининг конкрет шаклларининг асосида ётадиган рамзий, туғма образларни тушунган.
Юнг томонидан кўтарилган марказий мавзу одамларга бир вақтнинг ўзида ҳам уларнинг келажакка интилишлари ва ҳамда ҳаёт тажрибалари таъсир кўрсатади деган ғояни ўзида акс эттиради. Юнг шахс назариётчилари орасида биринчи бўлиб, шахснинг психик саломатлигига эришиш учун унинг турли йўналишдаги интилишлари ўзаро мутаносибликдаги бир бутунликда жамланиши керак деган фикрни исбот қилди. Бу ғоя Юнг назариясида «шахсий ўсиш» атамаси билан номланади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish