Замонавий психология муаммолари



Download 0,7 Mb.
bet12/71
Sana30.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#718612
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71
Bog'liq
Zamonaviy ps

Абрахам Маслоу ҳар бир одам қайтарилмас, яхлит ва ташкиллашган бир бутунлик эканлиги ҳақидаги ғояни изчил ривожлантирган. А. Маслоу одамда ўз қобилиятларини намоён қилишга туғма интилиш, яъни ўз-ўзини актуаллаштиришга интилиш мавжуд, деган фикрни ҳимоя қилган. У субъектнинг ўз олий эҳтиёжларини актуаллаштириши нисбатан қуйи эҳтиёжларини қондиргандагина амалга ошади, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, одам эҳтиёжларини пирамида шаклида тасаввур қилиш мумкин, пирамиданинг асосида (биринчи даражада) физиологик эҳтиёжлар, иккинчи даражада – хавфсизлик эҳтиёжлари, учинчи даражада – муҳаббатга тааллуқлилик эҳтиёжлари, тўртинчи даражада – тан олинишга бўлган эҳтиёжлар ва пирамиданинг чўққисида – ўз-ўзини актуаллаштиришга бўлган эҳтиёжлар жойлашган.
А. Маслоу инсон мотивларининг иккита асосий категориясини тасвирлаган: 1) маиший мотивлар (ўсиш, ривожланиш мотивлари) ва 2) дефицит, етишмовчилик мотивлари. Ўсиш мотивлари инсоний имкониятларни ривожлантириш ва ҳаёт тажрибасини кенгайтириш билан боғлиқ. Дефицит, етишмовчилик мотивлари хулқнинг базавий ҳаракатга келтирувчи омиллари ҳисобланади, уларнинг мақсади етишмовчилик ҳолатларини қондиришдан иборат.
Замонавий бозор муносабатлари асосида ривожланган, фаровонлик жамияти шу вақтга қадар яратилган шахс назарияларида илгари сурилган шахс хусусиятлари хақидаги тасаввурларни сезиларли даражада ўзгартириб юборди. Замонавий шахс қурилмасидаги устун соҳа гедонистик – лаззатланиш соҳаси, устун мотив – истеъмолчилик, шахс тараққиётини ҳаракатга келтирувчи куч эса – унинг ўз-ўзи билан зиддиятларидан келиб чиқадиган қониқмаслик, зерикиш ва лоқайдлик бўлиб қолди.
Санаб ўтилган индивидуал психологик ва ижтимоий психологик хусусиятлар ва муаммолар доирасида шахснинг турли соҳалардаги хавфсизлиги муаммоси замонавий жамиятнинг марказий муаммоларидан бирига айланиб қолди. Шахснинг ижтимоий, психологик, ахборот психологик ва таълим муҳитидаги хавфсизлиги муааммоси доирасида шахс – жамият – давлат тизими тушунчаси алохида ўрин тутади. Шахс хавфсизлиги тадқиқотларида айрим тадқиқотчилар шахс – жамият – давлат тизимида устунлик шахс томонида бўлиши лозим, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича алохида шахс хавфсизлигини таъминлаш жамият ва давлат хавфсизлиги масаласидан устун туриши лозим. Масалани бу тахлит қўйилиши фикримизча унчалик мақсадга мувофиқ бўлмайди, чунки алохида шахс манфаатларини жамият ва давлат манфаатларидан устун қўйиш бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Биринчидан, кишилик жамиятининг бошланишидаёқ, одамлар ҳар бирлари алохида ўз хавфсизликларини таъминлай олмасликларини тушуниб етишган ва ихтиёрий тарзда ўз ҳуқуқларининг бир қисмини уруғ, қабила бошлиқларига тақдим қилишган, эвазига уруғ, қабила бошлиқлари уларнинг ҳамда уларнинг мол мулкларининг хавфсизликларини таъминлашни зиммасига олган. Давлатнинг пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири сифатида шу омил эътироф этилади. Иккинчидан, фақат давлатгина ўзи томонидан ваколати доирасида ишлаб чиқиб, қабул қилган мавжуд қонунлари ва уларнинг ҳимояси доирасида ўз фуқаролари ҳамда улар ташкил қиладиган жамият хавфсизлигини таъминлай олади. Бу далил жамиятда фақат давлатнинггина куч ишлатиш ваколати мавжудлиги билан изохланади. Учинчидан, алохида шахс манфаатларини жамият ва давлат манфаатларидан устун қўйиш жамият аъзоларида индивидуализм, истеъмолчилик ва боқимондалик психологиясининг ривожланишига сабаб бўлади. Оқибатда жамиятда маънавий тубанлик ва қашшоқлик пайдо бўлади, бунинг оқибати эса ҳар доим таназзул билан якун топади. Тўртинчидан, шуни таъкидлаш лозимки, жамият табиат кучлари устидан ҳукмронлик қилиш, фаровонликка эга бўлиш ёки ўз эҳтиёжларини қондириш учун одамлар томонидан ўзлаштирилган ҳамма билим ва усулларни қамраб олади, ва айни пайтда у одамлар ўртасидаги муносабатларни бошқарадиган ва ноз-неъматларни тақсимлайдиган ижтимоий институтларни ҳам ўз ичига олади. Жамият одамни атроф муҳит омилларидан ҳимоя қилади, табиатнинг барча ноз-неъматларини ўзлаштириш, улардан фойдаланиш ва одамлар ўртасида тақсимлаш имконини беради. Демак агар одам жамиятдан ўз лаззатлари ҳисобига воз кечса, ҳимоядан, кўплаб ноз-неъматлардан маҳрум бўлиши ва ҳалок бўлиши мумкин. Шу туфайли ҳам ҳар қандай жамият мажбурийлик ва шахсий манфаатлардан қисман воз кечиш ҳисобига қурилади.
Ўз филогенетик тараққиётиннинг муқаддимасида инсон табиат кучлари олдида ожиз эди. Инсонда иккита асосий инстинкт фарқланади: ўз-ўзини сақлаш инстинкти ва насл қолдириш инстинкти, яъни кўпайиш инстинкти. Бу инстинкт ўз навбатида яна кўплаб бошқа инстинктив омиллардан ташкил топади. Бу иккала инстинкт ўзаро боғлиқдир. Ўз-ўзини сақлаш инстинктига қуйидаги қуйи инстинктлар киради: овқатланиш, ўсиш, нафас олиш, ҳаракат, яъни ҳар қандай организмнинг тириклигига сабаб бўладиган барча ҳаётий функциялар. Филогенетик тараққиётнинг дастлабки босиқичларида бу омиллар инсон ҳаёти учун ниҳоятда муҳим бўлган, лекин инсон ақли ва тафаккурининг ўсиб бориши билан улар ўзларининг дастлабки ҳаётий муҳим аҳамиятларини йўқотганлар. Чунки инсон бора-бора овқат топишнинг янги, қулай усулларини қидириб топа бошлаган, энди овқат очликни қондиришгина эмас, балки фақат инсонгагина хос бўлган очкўзликни қондириш учун ҳам хизмат қила бошлаган. Вақт ўтиши билан овқат топиш тобора енгиллашиб борди ва инсон уни топишга тобора камроқ вақт сарф қила бошлади. Инсон ўзига қулай, мустаҳкам бошпаналар қуриб олди ва тобора хавфсиз, бехавотир яшаш йўлларини қидириб топа бошлади.
Ана шундай қулайликлар ва фаровонлик туфайли инсон кўпроқ эркинликка эга бўлиб олди. Энди унинг бутун ақлу заковати бошқа мақсадлар учун, сарф бўла бошлади. У ўзи бир вақтлар олдида ожиз бўлган табиатни ўзига бутунлай бўйсундиришга, ўзининг бутун филогенетик тараққиёти давомида яратилиб, оилавий ва жамоавий ўзаро муносабатларни сақлаб туришнинг асосий шарти бўлган муносабатлар қадриятлари тизимини ва шунингдек, ахлоқий қадриятларни ўзига мослаб қуришга интила бошлади. Бу ҳаракатлариниг бир қисми бугунги фаровон ҳаётнинг манбаи бўлса, бир қисми барча кулфатларнинг илдизига айланиб қолди. Инсон нафақат табиат билан, шунингдек мунтазам равишда ўз-ўзи ва бир-бири билан низолашишга одатлана бошлади.
Льюис Томас эътироф қилганидек “Бундан буён хаёт кечириш учун биз бир нарсани англаб олишимиз керак, бутун ҳаётий ҳодисалар ичида инсоннинг бир-бирига нисбатан хулқидан кўра ғалатироқ, олдиндан айтиб ва ҳисоб-китоб қилиб бўлмайдиган ҳодиса йўқ. Бутун табиатда инсонга унинг ўзидан бошқа хавф соладиган мавжудот йўқ”.
Бир сўз билан айтганда инсон том маънода тўла озодликка эришди ва эркинлигидан махрум бўлди. Энди у табиат ва маданият тимсолидаги жамиятнинг эмас, ўзи яратган мукаммал ва мураккаб ахборот, ишлаб чиқариш технологияларининг, илмий техникавий инқилобнинг, қулайликларнинг, барча нозу неъматларнинг, ирода ва ахлоқ эркинлигининг қулига айланди, ўзи курашиб қўлга киритган озодликка тобе бўлиб қолди. Лекин Альбер Камью айтганидек исёнкорлик инсоннинг табиатида бор, бу Одам Ато билан Момо Хаводан қолган мерос, инсон Ғарбнинг маънавий маданий таназзули факти олдида ўзи эга бўлиб олган ҳаддан ташқари озодлигига қарши исён кўтара бошлади. Чунки бир томондан фаровонлик ва қулайлик, иккинчи томондан мукаммал ва мураккаб ахборот, ишлаб чиқариш технологияларига тобелик психикага босим ўтказа бошлади, оғирлик филогенетик тараққиётиннинг муқаддимасида бўлганидек физиологик соҳага эмас, балки психик соҳага кўчди. Натижада одамнинг турли невротик бузилишларга дуч келиш эҳтимоли кучайди. Айрим тадқиқотчилар бундай силжишларнинг сабабини чегарадан ташқари “озодлик”да деб билишса (Эрих Фромм), бошқа бирлари жамиятнинг маданият тимсолида психикага ўтказадиган тазъйиқида деб билишади (Зигмунд Фрейд).
Фрейднинг “маданиятшунослик назарияси”га кўра таъқиқ ва ижтимоий хулқ нормалари моҳият жиҳатидан инсоният тарихининг бошланишида пайдо бўлган ахлоқийлик ва ҳуқуқнинг ижтимоий нормаларидан бошқа нарса эмас. Булар “маданий таъқиқлар” деб аталади ва нима учун, қандай шароитда улар пайдо бўлган, мустаҳкамланган, ривожланганлигини аниқлаш муҳим. Асосий муаммолардан бири инсоният маданиятининг шаклланиши ва моҳияти муаммоларидир. Инсониятнинг умумий тараққиётини алоҳида шахсларнинг болаликдан етукликкача бўлган тараққиёти давридаги руҳий жараёнларни ўрганиш орқали орттирилган тажриба воситасида тасаввур қилиш мумкин. Ҳамма халқлар ўз маданий – тарихий тараққиётида шу босқичдан ўтади. Маданиятни одамнинг табиий майлларини боғлаб қўядиган таъқиқлар тизимидан иборат деб баҳолаш мумкин. Инсониятнинг маданий тараққиёти қондирилиши бизнинг “Мен”имизга элементар лаззатни таъминлайдиган табиий эҳтирослардан воз кечишдан иборатдир.
“Маданият” атамаси кўп ҳолларда “жамият” тушунчасига тенг кучли ҳисобланади. “Инсоният маданияти” табиат кучлари устидан ҳукмронлик қилиш, фаровонликка эга бўлиш ёки ўз эҳтиёжларини қондириш учун одамлар томонидан ўзлаштирилган ҳамма билим ва усулларни қамраб олади, ва айни пайтда у одамлар ўртасидаги муносабатларни бошқарадиган ва ноз-неъматларни тақсимлайдиган ижтимоий институтларни ҳам ўз ичига олади. Лекин шуни ҳисобга олиш керакки, одамларда ҳар доим деструктив, антисоциал, антимаданий анъаналар яшаб қолган ва бундай интилишлар кўпчилик одамларда шунчалик кучликки, улар бундай одамларнинг хулқини бошқалар ўртасида ажратиб туради.
Айтиш мумкинки, инсон ҳар доим икки ўт орасида яшайди. Бир томондан маданият инсонни эзади, уни лаззатланишдан маҳрум қилади (шунинг учун одам маданиятдан қутулишга ҳаракат қилади), иккинчи томондан маданият одамни атроф муҳит омилларидан ҳимоя қилади, табиатнинг барча ноз-неъматларини ўзлаштириш, улардан фойдаланиш ва одамлар ўртасида тақсимлаш имконини беради. Демак агар одам маданиятдан ўз лаззатлари ҳисобига воз кечса, ҳимоядан, кўплаб ноз-неъматлардан маҳрум бўлиши ва ҳалок бўлиши мумкин. Агар у маданият фойдасига ўз майлларидан воз кечса бу нарса унинг психикасига оғир юк бўлиб тушади. Инсон қайси томонга мойил? Албатта иккинчи томонга. “Шу туфайли ҳам ҳар қандай маданият мажбурийлик ва майллардан воз кечиш ҳисобига қурилиши керак ва уни тушунишда шу нарса маълум бўладики, оғирлик маркази моддий неъматлардан психика томонга сурилган. Ҳал қилувчи масала шундаки, одамларнинг ўз майлларидан воз кечиши ҳисобига берадиган қурбонларининг оғирлигини қандай қилиб енгиллатиш, уларни бундай йўқотишнинг мажбурийлигига келиштириш ва уларни ўзлари берган қурбонлари учун тақдирлаш мумкин”. Муҳим масала шундаки, қандай қилиб салбий кайфиятдаги оломонни маданият догмаларига амал қилишга мажбур қилиш мумкин. Шу ерда шахснинг маданиятдаги роли масаласи пайдо бўлади.
Маданий фаолиятда мажбурийликни четлаб ўтиш мумкин бўлмаганидек, озчилик (элита)нинг омма устидан ҳукмронлиги масаласини ҳам четлаб ўтиш мумкин эмас, чунки омма ҳар доим қайсар ва узоқни кўра олмайди, у ўз майлларидан воз кечишни ёқтирмайди, бундай воз кечиш фойдасига айтиладиган сабабларга қулоқ солишни хоҳламайди, омманинг айрим вакиллари эса бир-бирларини анархия ва қонун бузишликка ундайдилар. Фақат намунали, омма томонидан идеал деб тан олинган индивидларнинг таъсири билангина улар ўзларини ўз-ўзларидан воз кечишга мойил қила оладилар, бундай воз кечиш эса маданиятнинг тараққиётига сабаб бўлади. Агар намунали, идеал деб тан олинган индивидлар бундай ҳаётий заруратни тушунадиган, ўз шахсий майллари устидан ҳукмронликка эришган одамлар бўлса, бу яхши албатта. Лекин шундай хавф мавжудки, баъзан намунали, идеал деб тан олинган шахслар ўз таъсирларини йўқотиб қўймаслик учун оммага кўпроқ ён боса бошлайдилар (масалан, Қирғизистон ва Украинадаги воқеалар), шунинг учун ҳам бундай шахслар ҳокимият усулларини тақсимловчилар сифатида ҳокимиятга тобе бўлмасликлари керак. Қисқача айтганда, одамлар иккита кенг тарқалган хусусиятга эгалар, бу хусусиятлар эса маданият институтлари фақат куч ишлатиш билангина мавжуд бўла олишини белгилаб беради. Уларнинг биринчиси шуки, айрим одамлар меҳнатни у қадар суймайдилар, иккинчидан ақл уларнинг эҳтирослари олдида ожиздир.
Айрим, ривожланган жамиятлардаги шафқатсиз, бошқарилмайдиган бозор муносабатлари шароитида яшаётган, тақдир ҳукмига ташлаб қўйилган одамларда кейинги пайтларда оммавий равишда мазмунсизлик ҳисси, экзистенциал вакуум кузатилмоқда. Бунинг сабаби эса: ҳайвондан фарқ қилиб инстинктлар одамга нима кераклигини англата олмайди, кечаги одамлардан фарқ қилиб анъаналар бугунги кун одамларига нима қилиш кераклигини буюролмайди. Ўзига нима кераклигини ва нима қилиши кераклигини билмаган одам ўзининг нимани ҳохлаётганлиги ҳақидаги аниқ тасаввурни йўқотади. Натижада у ёки бошқалар нимани ҳохласа шуни ҳохлайди (конформизм) ёки бошқалар ундан нимани ҳохласа шуни қилади (тоталитаризм).
Ана шу оқибатнинг орқасида специфик “нооген неврозлар” пайдо бўлиши эҳтимоли ортади. Психоген касаллик саналган тор маънодаги неврозлардан фарқ қилиб нооген неврозлар анъанавий мазмундаги комплекслар ва зиддиятлардан эмас балки виждон қийноғидан, қадриятлар зиддиятидан, экзистенциал фрустрациядан келиб чиқади.
Жамият аъзоларининг психик саломатлиги ва барқарорлигини, яшашдан мазмунини энг аввало тарихий қадриятлар ва анъаналар, ҳар бир одамнинг ҳаётда муҳим аҳамиятга, қадр-қимматга эга эканлиги ҳисси таъминлайди. Қадриятлар тизими барбод бўлган, ижтимоий-сиёсий стратификация қонуниятлари бузилган, ижтимоий табақалар мувозанати издан чиққан жойда эса жамият аъзоларида мазмунсизлик, экзистенциал вакуум, ўз тақдири ва келажаги олдида қўрқув ва жирканиш, жамият аъзолари бидъатларини уларнинг ҳохиш иродаси билан ҳисоблашмасдан манипуляция қилиш юз беради. Бу эса жамиятда мувозанатнинг, сиёсий кучлар мутаносиблигининг, ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига сабаб бўлади.
Илмий мушоҳадамизнинг муқаддимасидаги фикримизга қайтадиган бўлсак, барча келтирилган фикрлардан шундай хулоса келиб чиқадики, биринчидан, майллар ва хоҳишлар кўринишидаги инстинктлардан иборат шахс пойдевори ҳамма ерда, ирқи, жинси ва миллатидан қатъий назар ҳаммада бир хил. Фақат маданият кўринишидаги жамиятнинг таъсирида унинг устқурмаси бўлган шахс қурилмаси турлича шаклланади. Иккинчидан, хеч қандай тўла эркинлик, фаровонлик ва қулайликлар одамга буткул лаззат бағишлай олмайди. Инсон аста-секин ўзи ўз қўли билан яратган мукаммал технологияларнинг, фаровонлик ва қулайликларнинг, лаззатнинг қулига айланиб қолаётганлигини, унга тобе бўлиб қолаётганлигини англаб ета бошлайди. Чегарадан ташқари эркинлик, ўта фаровонлик ва тўкин-сочин қулайлик шароити туфайли ҳаёт зерикарли, мазмунсиз, одамлар лоқайд бўла бошладилар. Энди улар турли туман экстрим: хатарли спорт ўйинлари, парашютдан сакраш, тик тоғ чўққисидан чанғида тушиш, сафарилар, кўнгил очиш учун ичкилик, наркотикларга ружу қўйиш ва х.з. вазиятларга кўнгил қўя бошладилар. Лекин буларнинг бирортасидан ҳам керакли лаззатни топа олмаган одам осонгина турли экстремистик, террористик ғоялар қармоғига илина бошлайди, чунки фаровон, эркин жамиятнинг ўзи турли-туман кинофилмлар, интернет материаллари орқали зўр бериб тарғиб қилиб келган тўла озодлик ва эркин ахлоқ ғояси билан ижтимоий онгни ана шундай ёвуз ғояларни қабул қилишга тайёрлаб қўймоқда. Натижада, ўз психикасига тушаётган оғирлик, босим остида одамда ўзи яратган эркинлик, қулайлик, озодликдан “қочиш” (Эрих Фромм) ёки унга қарши “исён кўтариш” (Альбер Камью) истаги пайдо бўлади. Фақат кучли давлат қурилмаси, мустаҳкам қадриятлар тизими, қонун устуворлиги билангина одамни объектив борлиқ ва ўз-ўзи билан келишишга ундаш мумкин.
Сўнгги вақтларда кинофилмлар ва сериалларда бир ўзи бутун бир тизимга қарши кураша оладиган ва ғалаба қила оладиган “халқ қахрамони”, замонавий “Робин Гуд” образини яратишга зўр берилмоқда. Бундай кинофилмлар ва сериалларнинг асосий ғояси шундайки, бутун ҳуқуқ тартибот тизими, қонун ҳимояси зиммасига юклатилган махсус хизматлар ва хатто бутун давлат қурилмаси жиноят ва коррупция ботқоғига ботиб кетган, ҳуқуқ ҳимояси учун уларга мурожаат қилишнинг фойдаси йўқ, барча органлар ва тизимлар мустахкам жиноят тўри билан бир-бирига чамбарчас боғлиқ, шунинг учун фақат мазлумлар дардини тушунадиган “қахрамонгина” уларга бир ўзи қарши курашиши ва ғалаба қилиши мумкин. Ҳинд кинофилмларининг асосий мазмуни бўлиб, кейинчалик Америка киноиндустрияси томонидан ўзлаштирилган ва хозирда Россия сериалларида ривожлантирилаётган ушбу ғоя бир неча хусусиятлари билан ижтимоий онг учун хатар манбаи бўлиб қолмоқда:
Биринчидан, бундай ғоя гўё ҳокимият ва бутун ҳуқуқ тизимининг коррупциялашганлиги, уларнинг ўзаро ва жиноят олами билан чамбарчас боғлиқлиги, тузум халққа эмас фақат ўз манфаатларига хизмат қилаётганлиги хақидаги фикрни зўр бериб онг қурилмасига жойлайди. Демак, ўз-ўзидан тушунарлики, бундай тузумнинг хеч кимга кераги йўқ ва унга қарши курашиш зарур.
Иккинчидан, бутун бир тизим, қурилмага қарши курашиб ғалаб қила оладиган якка “халқ қахрамони” образи шахс қурилмасида аста-секин индивидуализм, шахснинг жамиятдан, давлатдан, қонундан устунлиги хиссини мустаҳкамлайди. Ўзи ва яқинлари хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳар доим қуролга эга бўлишга, тасаввурдаги хатарни даф этишга доим тайёр туришга ундайди.
Учинчидан, бундай филмлар ва уларга қўшимча интернет орқали маълум мақсадларни кўзлаб тарқатилаётган, давлат, жамият кўринишидаги жиноятчиларни жазосини бераётган кўринишлар намойиш этилаётган видеотасвирлар таъсирида аста-секин жамият аъзоларида тузумга нисбатан ишончсизлик, ҳуқуқ тартибот органларининг компетентлигига нисбатан шубха мустаҳкамланади.
Ана шу сабаблар оқибатида жамият аъзолари ижтимоий ҳулқида деструктив элементлар, ўзаро муносабатларда зўравонлик, агрессия, хақорат, куч, баъзан қурол кучи ишлатишга мойиллик кучаяди. Индивидуал психологияда конформизм, таъсирга берилувчанлик оқибатида ўз-ўзига ишончнинг йўқолиши, оммавий психологик ходисалар: қўрқув, вахима, оломон таъсирига тушиш эҳтимоли ортади.
Хозирги даврда инсон ирода эркинлиги, шахс эркинлиги, хатти ҳаракатлар эркинлиги, эркин ахлоқ, қарор қабул қилиш эркинлиги каби эркинликлар билан шунчалик ўзини “озод” қилиб олдики, аста секин масъулият ҳисси, давлат ва жамият олдидаги, эр хотинлик, гендер (аёллик ва эркаклик) мажбуриятлари, жинсий роллар хақидаги анъанавий тасаввурлар ўча бошлади (бир жинсли никоҳлар). Ривожланган жамият инсон онгига нимани ҳохласа шуни қилиши, ҳохлаган нарсасини ёзиши (атроф борлиқни бузиб акс эттирадиган сийқа сюжетли бадиий асарлар, сариқ, булвар матбуоти), нимани хоҳласа шуни тасвирга олиши, (бехаёлик, зўравонлик, шафқатсизлик сахналари акс эттирилган фильмлар), нимани хоҳласа шуни тарғиб қилиши (суицидни, геноцидни, бошқа миллат, дин вакилларига нисбатан адоват ва нафратни тарғиб қилувчи интернет сайтлари) мумкин, деган тасаввурларни сингдира бошлади. Натижада инсоннинг объектив борлиқ ва ўз-ўзи билан муносабатларида зиддиятлар пайдо бўла бошлади. Бундай зиддиятларни кескин, ахлоқсизлик, хунрезлик кўринишидаги экстремизм, терроризм, диний тоталитаризм шаклида бартараф қилиш усулларига мойиллик кучайиб бормоқда.
Инсон мустаҳкам қадриятлар тизими кўринишидаги давлат ва жамиятни, қонун устуворлигини тан олибгина объектив борлиқ ва ўз-ўзи билан келишиши мумкин. Объектив борлиқ ва ўз-ўзи билан келишолмаган одамда турли хил психик силжишлар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади, фақатгина объектив борлиқ ва ўз-ўзи билан келишиб яшайдиган инсонгина ижтимоий борлиқни адекват идрок қилади, том маънодаги эркинлик ва озодликка эга бўла олади.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish