Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


I боб. Соҳибқирон Амир Темур Курагонийнинг фаолияти ва



Download 263,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana24.02.2022
Hajmi263,22 Kb.
#197450
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
amir temur va uning avlodlari

I боб. Соҳибқирон Амир Темур Курагонийнинг фаолияти ва 
жанглари
1-§. Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиши. 
XIV аср ўрталарида Чингизхон эгаллаб олган ерлар унинг 
меросхўрлари тахт, ҳокимият учун ўзаро низолар кучайиб кетган эди. 1348 
йилга келиб Шарқий Туркистон ерларида Мўғлистон феодал давлати ташкил 
топди, унинг хони этиб Чиғатой авлодидан Туғлуқ Темур кўтарилди. Туғлуқ 
Темур дастлабки даврларданоқ ўз ерларини кенгайтириш мақсадида 
Мовароуннаҳр ерларига бир неча ҳарбий ҳаракатлар уюштирди. Мана шундай 
ички ўзаро урушлар авж олиб, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий инқироз кучайиб 
борган даврда тарих майдонига мўғул босқинчиларига қарши курашда ном 
чиқарган буюк соҳибқирон, моҳир саркарда Амир Темур кириб келди. 
Амир Темур Шаҳрисабз яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида Барлос 
бекларидан Муҳаммад Тарағай оиласида 1336 йил 8 апрелда (ҳижрий 736 йил 
25 шаъбон сешанба) дунёга келган. Унинг отаси Тарағай баҳодир Қашқадарё 
водийсидаги барлос уруғининг бошлиғи бўлиб, Хожа илғор қишлоғидан эди. 
Онаси эса Такина Моҳ бегим бўлган. 
Амир Муҳаммад Тарағай аввало комил мусулмон ва баҳодир жангчи 
бўлган. У ўз замонасининг обрўли, эътиборли, зиёли ўзига тўқ шахсларидан 
бўлгани учун Темур ёшлигида оиласида яхши таълим ва тарбия кўрган. 
Кўпчилик адабиётларда атайлаб уни “саводсиз”, фақат “қонхўр”, “золим” шоҳ 
сифатида тасвирланиши ҳақиқатга тўғри келмайди
1

Амир Темур 12 ёшидан бошлаб болаларга хос бўлган эрмак ўйинлардан 
воз кечиб, сипоҳийликка оид ўйинлар билан шуғулланди. 
Темур 16-18 ёшида қиличбозлик, найзабозлик ва шикор қилиш 
санъатини моҳирона эгаллайди ва 20 ёшида эса абжир чавандоз бўлиб 
етишади. Энди у ўз тенгқурларини гуруҳларга бўлиб, жанг машқларини 
1
Якубовский А. Темур. Вопросы истории. 1946. № 8-9. с. 42-74. 


ўтказа бошлайди.
1
Амир Темурнинг амакиси ҳожи Барлос Кеш шаҳрининг ҳокими эди. 
Темур ёшлигиданоқ ҳарбий маҳоратга эга шахс бўлиб, у ўз атрофига барлос 
уруғидан чиққан ёш жангчиларни тўплаган эди. 1360-1361 йилларда Туғлуқ 
Темур ҳеч қандай қаршиликсиз Мовароуннаҳр ерларига бостириб кирганида 
Ҳожи Барлос Хуросонга қочади. Ватанпарварлиқ миллий ғурур ва ифтихор
ҳиссиёти кучли бўлган ёш Темур эса амакиси ҳокимлик қилиб турган 
ерларини душман қўлига бермаслик учун Туғлуқ Темур хизматига киради ва 
тез орада унинг ишончини оқлаб, Кеш вилояти ерларига ҳокимлик қилиш 
учун ёрлиқ олади. 
Амир Темурнинг бу иши Мовароуннаҳрда сиёсий тарқоқлиқ ўзаро 
курашлар ва бошбошдоқлик ҳукм сурган даврдаги бирдан-бир тўғри йўл эди. 
Чунки Мовароуннаҳр амирларининг Туғлуқ Темурга қарши бош кўтариб 
чиқиши муғул босқинчиларининг Мовароуннаҳр ерларини яна бир бор 
вайрон этишига олиб келиши муқаррар эди. 
Туғлуқ Темур 1361 йилда Мовароуннаҳр ерларини бошқаришни тажрибасиз 
ўғли Илёсхўжага топширади. Лекин Темур Илёсхўжага хизмат қилишдан бош 
тортиб, ўша вақтда Балх ҳокими бўлиб турган Амир Қозоғоннинг набираси Амир 
Ҳусайн билан иттифоқ тўзади. Темур ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида 
мўғулларга қарши кураш бошлайди. Маҳаллий ҳокимият учун бўлган жангларнинг 
бирида, аниқроғи Сейистонда туркманларга қарши бўлган жангларда ўнг қўли 
ва ўнг оёғидан яраланиб бир умрга оқсоқ бўлиб қолади. 
1363 йилда Туғлуқ Темурнинг вафоти Мовароуннаҳр учун бўлган курашларни 
кучайтириб юборади. Лекин мўғул босқинчилари осонликча Мовароуннаҳр 
ерларини бермасликлари маълум эди. Шу муносабат билан Амир Темур ва 
Туғлуқ Темур вафотидан сўнг Мовароуннаҳрдан ҳайдалган Амир Ҳусайннинг 
бирлашган қўшинлари 1365 йилда Илёсхўжа қўшинларига қарши иттифоқликда 
кураш бошлайдилар. Тошкент ва Чиноз оралиғида бўлган машҳур «лой жанги» 
1
Файзиев Т. Темурийлар шажараси. Тошкент, 1995. 14-15 б. 


иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчилик туфайли мағлубият билан тугайди. 
Ушбу воқеалардан сўнг Амир Ҳусайн ва Амир Темур ўртасида дастлабки 
ихтилоф бошланади. «Лой жанги»да ғалабага эришган Илёсхўжа учун 
Мовароуннаҳрга кенг йўл очилган эди. 
У катта қўшинлар билан Самарқандга юриш бошлайди. Бу пайтда 
Самарқанддаги Мавлонзода ва Абу Бакр бошлиқ сарбадорлар Илёсхўжага қарши 
чиқадилар. Маҳаллий аҳолининг ватанпарварлик намуналарини кўрсатиб 
қаршилик қилганликлари туфайли Самарқандни бир оз қамал қилиб турган 
мўғул қўшинлари Мовароуннаҳрни бутунлай тарк этишга мажбур бўладилар. 
Мовароуннаҳрда мўғуллар устидан қозонилган ғалаба ҳақида хабар эшитгач, 
Амир Темур ва Амир Ҳусайн Мовароуннаҳрга йўл олиб Самарқанд яқинидаги 
Конигил деган жойда сарбадорларнинг раҳбарлари билан учрашадилар. Бу 
учрашувда ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, сарбадорларнинг раҳбарлари ҳийла 
йўли билан ўлдирилади. Мовароуннаҳрда Самарқанд тахтини Амир Ҳусайн 
эгаллаб, унинг ҳукмронлиги тикланади. Шу вақтдан бошлаб Амир Ҳусайн ва 
Амир Темур ўртасидаги муносабатлар янада кескинлашиб кетади. 
Бу вақтга келиб бутун Мовароуннаҳр ерларида ўзаро урушлардан сўнг 
ижтимоий-иқтисодий аҳвол оғирлашиб кетган эди. Мана шундай бир вақтда, 
мамлакатда ўзаро урушларга барҳам берадиган марказлашган давлат тизимини 
барпо этиш ниҳоятда зарур эди. Буни биринчи бўлиб англаган Амир Темур 
Амир Ҳусайнга қарши зимдан кураш олиб бориб 1370 йилда Мовароуннаҳр 
тахтини эгаллашга муваффақ бўлади.
1
Ватан ҳақида қайғуриш, Ватан мустақиллигини тиклаш ҳақидаги 
фикрлар шу йиллар юзага чиқиб, Амир Темур Балх шаҳрида чақирилган 
қурултойда Мовароуннаҳрнинг амири деб эълон қилинади.
Бироқ мамлакатда аҳвол оғир эди. Мовароуннаҳр ҳудуди ҳали мўғул 
истилочиларидан батамом халос бўлмаган, қашшоқликка маҳкум этилган 
меҳнаткаш халқ оғир кунларни бошидан кечирмоқда эди. Амир Темур тахтга 
1
Файзиев Т. Темурийлар шажараси. Тошкент, 1995. 21-23 б. 


ўтиргач, биринчи ҳаракатни мамлакатни мўғул истилочиларидан озод қилиб, 
мустақил марказлашган давлатни барпо қилишга қаратди. Мамлакатни 
бошқаришда янги ва мукаммал тартиб қоидалар жорий қилди. 
1370 йилдаёқ Амир Темур Самарқанд шаҳар деворини қурдиришга 
киришади. Шунингдек, қўрғон ва саройлар бино қилдиради. Бу қурилишлар 
мўғуллар истилосидан 150 йил кейинги биринчи қурилишлар эди. 

Download 263,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish