Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 263,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana24.02.2022
Hajmi263,22 Kb.
#197450
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
amir temur va uning avlodlari

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


2-§. Амир Темур давлатининг ташкил топиши. 
Амир Темур Ўрта Осиёда марказлашган давлат ташкил қилишда, 
маърифат ишларини ривожлантиришда катта рол ўйнади
1

Темур ўз тасарруфида марказлашган давлатни юзага келтириш 
мақсадида Кеш шаҳридан Самарқандга кўчиб ўтиб, уни Мовароуннаҳрнинг 
пойтахтига айлантиради. Соҳибқирон аниқ, мулохазалари билан халқни
зулмдан озод қилиш ва ўзоқ йиллик бошбошдоқлик ҳукмрон бўлган ерда 
марказлашган давлат тузиш мушкуллигини сезганлиги сабабли дастлаб 
мамлакатни ташқи хавфдан сақлаш мақсадида асосини барлос уруғлари 
ташкил этган енгилмас ва жанговор миллий қўшин тўзади, уларга катта 
имтиёзлар беради. 
Темур давлат бошқарувида, ички ва ташқи сиёсатда асосан ўз қўшинларига 
суянганлиги сабабли ҳарбий ислоҳотга, яъни қўшин бошлиқларини танлаш, 
лашкар қисмлар, уларнинг жойлашиши, аскарларнинг қуролланиши ва ҳарбий 
интизом масалаларига кенг эътибор берган. У қўшинларини ўнлик, юзлик, 
минглик каби аскарий бирикмаларга бўлган. Унинг учун ҳар бир аскар жанг 
қилиш услубларини яхши билиши фарз ҳисоблаган. Амир Темур лашкарларга 
ҳамкатта эътибор бериб, улар низомни қатъий бажариши, жангда аёвсиз ва 
довюрак бўлиши, душманга юмшоқ муомалали ва адолатли бўлиши лозим деб 
ҳисобларди. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Темур аскарлари ичида тақводор, 
саховатли, художўй кишилар кўп бўлган. Улар бечораларга хайру эҳсон 
кўрсатиш, бошга оғир кунлар тушганда ёрдам қўлини чўзиш, асирларга юмшоқ
муомалада бўлиш ва уларни озод этишга одатланганлар. Амир Темур доим 
жангда жасорат кўрсатган амирлар ва аскарларга алоҳида эътибор билан қаради. 
Натижада Соҳибқирон уюшқоқлик ҳукм сурган юз минглик қўшинлари ичида 
интизомни мустаҳкамлаш билан ўз давлатининг пойдевори бўлган қўшин 
тузишга муваффақ бўлди. 
1
Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта ОСиё тарихидаги ўрни ва роли ҳақида. Т., 1960, 14 б. 


Темур Мовароуннаҳр тахтини эгаллаган вақтдан бошлаб, ўз давлати 
чегараларини мумкин қадар кенгайтиришга киришади. Шу мақсадда у 
Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ўз тасарруфига олади. Хоразмга 
беш маротаба юриш қилиб, 1388 йилда уни бутунлай бўйсундиради, бу ерда 
ҳукмронлик қилаётган суфийлар сулоласини тугатади. Темур ўзининг уч 
йиллик (1386-1388), беш йиллик (1392-1398), етти йиллик (1399-1405) 
юришлари давомида Озарбайжонда жалойирлар, Сабзаворда сарбадорлар 
давлатини, Ҳиротда курдлар давлатини тугатиб, Эрон ва Хуросонни ўз 
тасарруфига олади. 1394-1395 йилларда Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши 
юриш қилиб, унинг кўп сонли қўшинини мағлубиятга учратади ва Олтин 
Ўрда ҳудудини эгаллайди. Темурнинг бу ғалабаси Олтин Ўрдага жуда катта 
зарба бериш билан бирга Темур қўшинларининг Волга дарёси бўйларида 
бемалол юришларига ҳам кенг йўл очди. Таъкидлаш жоизки, Темурнинг бу 
ғалабалари тарих саҳнасида улкан аҳамият касб этди. 
Амир Темур 1398 йилда Ҳиндистонга қилган юришида Деҳли шаҳрини, 1400 
йилда Сурияга қилган юришида ғалаба ва Байрут шаҳарларини, 1401 йилда 
Дамашқ шаҳрини эгаллайди. 
1402 йилда усмонийлар империясининг султони Йилдирим Боязидга қарши 
юришида уни мағлубиятга учратди. Бу ғалаба билан Темур Европанинг 
усмонийлар асоратига тушишини бир неча ўн йиллар орқага суриб юборди. 
Темур 1404 йилда Кичик Осиёдан Самарқандга келади ва Хитойга юриш учун 
ҳарбий тараддуд кўради. Шубҳасиз, Темур бу юриш учун ўзоқ йиллар 
тайёрланиб, жанг учун керакли бўлган маълумотларни йиллар давомида 
тўплаган эди. 1404 йилда Темур 200 минглик қўшин билан Хитой сафарига 
отланди. Аммо Темурнинг қаттиқ бетоблиги туфайли унинг қўшинлари 1405 
йилнинг январ ойида Хитойга яқин бўлган чегара шаҳар Ўтрор шаҳрида 
тўхтайдилар ва шу ерда 1405 йилнинг 18 февралида буюк соҳибқирон Амир 
Темур вафот этади. Вафотидан олдин ўғиларига шундай васият қилади: 
“Ўғилларим! 


Миллатнинг улуғ мартабасини, саодатини сақламоқ учун сизларга 
қолдираётган васият ва тузукларни яхши ўқинг, асло унутманг ва тадбиқ 
этинг. 
Миллатнинг дардига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни 
кўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг. Адолат ва Озодлик 
дастурингиз, раҳбарингиз бўлсун. Фақат васиятимда сизга идора шаклини, 
унинг илкуларини кўрсатдим. Буларга содиқ қолсангиз тош бошингизга 
тушмас...”
1


Download 263,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish