Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси самарқанд ветеринария медицинаси институти “Иқтисодиёт ва агротехнология” факултети «Чорвачиликда иқтисодий самарадорлик ва бухгалтерия ҳисоби»



Download 72,03 Kb.
bet14/15
Sana25.02.2022
Hajmi72,03 Kb.
#270897
TuriЛекция
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
19-М.Менеж.бошқ.усуллари 2.

Хулоса ва таклифлар.
Хулоса: демак, менежмент – ички ишлаб чиқаришга хос бўлган мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Унинг ижтимоий-иқтисодий мазмуни, хусусий мулкни ишлаб чиқариш воситаларига муносабатини, жамоанинг иқтисодий қизиқишларига, бошқарувчиларнинг ходимлар билан ўзаро алоқасида аниқланади. Амалга оширилган мазкур жараёнлар корхоналар молиявий хўжалик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Корхона тўғри ва аниқ ишлаб чиқилган ўз фаолиятини режалаштириш ҳамда бу жараённинг асосий мақсади сифатида солиқ мажбуриятини минималлаштириш тезиси ётади. Бугунги кун хўжалик юритувчи субъект менежменти олдида ўз фаолиятини самарали режалаштириш ҳамда унинг узвийлигини таъминлашни талаб этади. Бундан кўриниб турибдики, хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини режалаштириш орқали ўзининг стратегиясини белгилаб олади.
Шу ўринда хулоса қилиш мумкинки, менежмент – бу мужассамлашган элементларнинг, авваламбор, инсонларнинг ишлаб чиқариш маҳсулотлари (иш, хизмат)га бўлган талабларини қондириш мақсадида уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш ва координациялаш ҳамда ташкилотдаги мулк эгаларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини амалга оширишга таъсир этувчи узлуксиз жараёндир.
Шундай қилиб, бошқарувнинг иқтисодий усуллари жуда кенг имкониятларга эга бўлиб, улар моҳирона ва ўз вақтида маъмурий-ташкилий-фармойиш, ижтимоий-психологик ва хуқуқий усуллар билан кўшиб олиб борилган тақдирда яхши натижаларга эришиш мумкин.
Бундан ташқари ҳозирги вақтда бизнинг давлатимиз ривожланиш даврини босиб ўтмоқда ва бу даврда корхоналарнинг роли жуда катта. Бу борада эса корхонанинг келгусида келажагини,унинг ривожланишини олдиндан билиш ва уни тўғри йўлга қўйиш менежерлардан юксак маҳорат ва истеъдод талаб қилади.
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишда, аҳолиниг ижтимоий турмуш тарзини янада кўтаришда, қолаверса халқнинг фаровон ҳаёти учун бевосита ўз таъсирини маълум бир маънода ўтказишда, сиёсий-ижтимоий нуқтаи назардан ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи омил сифатида ҳаётий сиклда бевосита иштирок етувчи корхона-ташкилотларнинг ўрни бозор муносабатлари даврида муҳим аҳамиятни касб этади.
Бу омилларнинг ривожлантиришда ва ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириб, соғлом рақобат муҳитида ўз мавқэса эса бўлишда, давр талабига монанд илмий техник ва маънавий янгиликларнинг ўз вақтида амалиётда тадбиқ қила оладиган кадрларни тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда билимдон ва ишбилармон ходимларни шакллантиришга эришиш муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эсадир.
Бошқарув усуллари -бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни бошқарувчининг у бошқараётган ишлаб чиқариш жамоасига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолияти мувофиқлашувини таъминлашдир. Бошқаришнинг у ёки бу вазифаларини ҳал қилиш учун муайян органлар тузилади. Бошқариш органлари тизими, қуйи органларнинг юқори органларга бўйсуниши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқариш структураси тушунчасини ташкил қилади. Бундай структура одатда "бошқарув аппарати структураси" деб юритилади. У бирон-бир бошқарув органининг (вазирликнинг бошқарув аппарати, корхонанинг бошқарув аппарати ва ҳ.к) бўлимлари таркибини билдиради. Бошқариш структураси ишлаб чиқариш структураси билан ҳам ифодаланади. Бунда бошқаришни ташкил етишнинг дастлабки ва белгиловчи омили ишлаб чиқариш жараёни бўлиб ҳисобланади. У ўзаро боғланган асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнлардан иборат бўлиб, бу жараёнлар бўлимлар ва ходимлар ўртасида меҳнат тақсимотини талаб қилади. Шу мақсадда ишлаб чиқариш бўлимлари ва уларга хос бўлган бошқарув аппарати тузилади. Бўлинмалар йиғиндиси, уларнинг таркиби ва ўзаро алоқа шакллари корхоналарнинг ишлаб чиқариш структурасини ташкил етади. Ҳар бир корхона ўзига хос ишлаб чиқариш структурасига эсадир. Шундай қилиб, бошқаришнинг мақсадлари, функциялари, вазифалари, объектлари ва органлари унинг ташкилий структурасини белгилаб беради. Барча ташкилотлар каби молия муассасаларида ҳам бошқарувни самарали амалга оширишда тўғри ташкилий структурани танлаш муҳим аҳамиятга эса. Хусусан, банк фаолиятини яхши йўлга қўйишда ҳамда мижозлар билан ҳамкорлик тизими яхши ишлашида ташкилий тузилманинг аҳамияти ғоят беқиёсдир. Функционал ихтисослашган бўлимлар асосида яратилган ташкилий тузилмалар – бу битта корхона билан фаолият кўрсатадиган корхоналарнинг тузилмасини стратегияга мослашишининг кенг тарқалган усулидир. Ишларни товар белгилари асосида гуруҳлаш орқали ташкилий тузилмани яратиш узоқ вақт давомида қўлланилди.

Download 72,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish