11 маъруза. Хужалик маблагларини ва мажбуриятларини


Ишлаб чикариш жараёнининг бухгалтерия хисоби



Download 0,87 Mb.
bet24/30
Sana13.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#792055
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
Бух-хис назарияси

8.2. Ишлаб чикариш жараёнининг бухгалтерия хисоби.

Хужалик субъектлари фаолиятида махсулот ишлаб чикариш асосий уринни эгаллайди. Уларнинг хужалик махсулот фаолияти маълум микдордаги мехнат буюмларини сарфлаш, мехнат воситаларини эскиириши ва жонли мехнатга хак тулаш билан боглик булиб, бу ишлаб чикариш жараёни бир вактнинг узида, хам ишлаб чикариш истеъмоли жараёнини англатади. Бу ишлаб чикариш харажатларини хисобга олиш, ишлаб чикарилган махсулотнинг таннархини аниклаш учун бухгалтерия хисобида тегишли счётлар ажратилган булиб, бу счётлардан кандай ва каерда фойдаланиш ишлаб чикаришнинг технологик жараёни хусусиятларига, ишлаб чикариш турларига, унинг ташкилий хусусиятларига ва шу кабиларга богликдир.


Ишлаб чикариш харажатлари деб махсулотни тайёрлаш учун жонли ва моддийлаштирилган мехнат сарфларининг пул шаклидаги ифодасига айтилади. Маълумки, ишлаб чикариш жараёни инсоннинг унумли фаолияти яъни жонли мехнат, мехнат буюмлари ва мехнат воситаларининг бирикишидан иборат. Шунинг учун ишлаб чикариш харажатларига ишлаб чикаришдаги ходимларнинг иш хаки, махсулот кийматига киритилган хом - ашё сарфлари аммортизация ажратмалари срафлари, ишлаб чикаришни ташкил килиш ва бошкариш билан боглик булган ва бошка харажатлар киради.
Куйидаги жадвалда ишлаб чикариш харажатларининг туркумланиши келтирилган:
Ишлаб чикариш харажатларини туркумланиши.

Туркумланиш белгилари


Харажатлари туркуми

  1. Махсулот тайёрлашдаги техника иктисодий ролига караб.




  1. Айрим махсулот турларининг таннархига кушилишига караб.




  1. Тайёрланаётган махсулот микдорига богликлигига караб.




  1. Харажатнинг турига караб.


  1. Таркибига караб.


  1. Ишлаб чикариш билан богликлигига караб.




  1. Махсулот таннархини хосил килишдаги характерига караб.




  1. Хосил булиш жойига караб.


  1. Таквим даврига тегишлигига караб.




  1. Асосий

  2. Устама


  1. Бевосита (тугри)

  2. Билвосита (эгри)


  1. Узгарувчан

  2. Узгармас


  1. Иктисодий элементлар

  2. Калькуляция моддлари




  1. Бир элементли

  2. Копмлекс




  1. Ишлаб чикаришдаги

  2. Ноишлаб чикаришдаги




  1. Унумли

  2. Унумсиз




  1. Цех

  2. Участка

  3. Булим

  4. Бригада




  1. Жорий давр

  2. Келгуси давр

  3. Келажакдаги харажатлар резерви.

Ишлаб чикариш харажатларини тугри режелаштириш ва хисобга олиш максадида улар маълум тартибда туркумларга ажратилади.
Асосий харажатлар - деб махсулот ишлаб чикаришнинг технологик жараёни билан бевосита боглик булган харажатларга айтилади. Буларга хом ашё, асосий материаллар, технологик максадларда сарфланадиган ёкилги, электр энергияси, сув ва ишлаб чикаришда ишлайдиган ишчиларнинг асосий ва кушимча ишхаки, янги махсулот ишлаб чикаришни жорий килиш харажатлари ва махсулотнинг янги турларини узлаштириш биланбоглик харажатлари киради.
Устама харажатлар - деб ишлаб чикаришни ташкил килиш, унга хизмат килиш ва бошкариш билан боглик булган харажатларга айтилади. Цех ёки участка доирасида керакли мехнат шароитини яратиш учун килинган бошкариш ва измат курсатиг харажатларига умумцех, умумучастка, яъни умумишлаб чикариш харажатлари дейилади.
Бевосита (тугри) харажатлари - деб тегишли калькуляция объектининг таннархига тугридан - тугри, яъни бевосита ёзиладиган харажатларга айтилади. Бундай харажатлар махсулотнинг маълум турини ишлаб чикаришга тегишли булиб улар купинча шу махсулотнинг микдорига боглик булади, яъни махсулот микдори ошган сари харажатлар хам ошиб боради.
Билвосита (эгри) харажатлар - бир вактнинг узида бир неча махсулотни ишлаб чикариш билан боглик булган ва аник махсулотнинг таннархига бевосита ёзиб булмадиган харажатларга айтилади.
Бу харажатлар хисобот даври (ой) мобайнида йигиб таксимловчи счётларда хисобга олиб борилади, сунгра ойнинг охирида айрим махсулот ёки объектнинг таннархига дастлаб кабул килинган шартли белгига мутаносиб равишда таксимланади.
Лекин билвосита (эгри) харажатлари махсулотлар уртасида таксимлаш купинча махсулот таннархини аник ва тугри хисоблаб топишни кийинлаштиради. Шунинг учун ишлаб чикариш харажатлари хисоблаш ва таннархини калькуляциялашни ташкил этишда иложи борича бевосита харажатларнинг салмогини ошириб, билвосита харажатлар хиссасини кискартириш чораларани куриш лозим. Баъзи бир харажатлар ишлаб чикарилаётган махсулот микдорининг купайиши ёки камайишига караб купайиши ёки камайиши мумкин. Бундай харажатлар узгарувчан харажатлар деб айтилади. Уларга хом ашё материаллар, технологик максадларга сарфланадиган ёкилги ва электр энергияси, ишчиларнинг иш хаки, асбоб ускуналарни саклаш ва уларни ишлатиш харажатлари киради. Баъзи бир харажатларнинг суммасига махсулот микдорининг узгариши деярли таъсир килмайди. Буларга умумишлаб чикариш харажатлари киради.
Ишлаб чикариш харажатлари барча хужалик субъектлари учун кулланилиши мажбурий булган куйидаги элементлар буйича гурухланади. Бу элементлар Вазирлар махкамаси томонидан ишлаб чикилган, 1995 йилдан амалага киритилган "Махсулот (иш ва хизматлар) ни ишлаб чикариш, махсулот таннархига кушиладиган харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисида"ги Низомга мувофик куйидагича келтирилган (ушбу Низом 1999 йилда кайта тахрир килинди ва тулдирилди).
1. Моддий харажатлар.
2. Мехнат харажатлари.
3. Ижтимоий сугурта ажратмалари.
4. Асосий фондлар эскириш.
5. Бошка харажатлар.
Элементли харажатлар бир турдаги харажатлардан иборат булади. Масалан, хом-ашё, материаллар, ёкилги, энергия, иш хаки, амартизация, ижтимоий сугурта ажратмалар ва шу кабилар.
Комплекс харажатлар бир нечта турдан иборат булиб, уларга умумишлаб чикариш харажатлари ва шу кабилар киради.
Ишлаб чикаришдаги харажатларга корхонанинг товар махсулотини ишлаб чикариши билан боглик булган барча харажатлари кириб, улар тайёрланган махсулотини ишлаб чикариш таннархини хосил килади.
Ишлаб чикаришдан ташкари харажатларга махсулотни харидорга сотиш билан боглик булган харажатлар, яъни махсулотни ортиш, жунатиш ва бошка сотиш билан боглик булган харажатлар хамма транспорт харажатлари (агар у харидор хисобига копланмаса) киради.
Махсулот таннархини калькуляция килиш максадида корхона харажатлари махсулот турлари буюртмалар, цехлар ва ишлаб чикариш булимлари хамда калькуляция моддалари буйича гурухланади. Харажатларни бундай умумлаштириш ишлаб чикариш харажатларининг йигма хисоби деб аталади. Махсулотнинг хакикий таннархини тугри аниклашда бу йигма хисобни корхонадаги ишлаб чикаришнинг хусусиятларини хисобга олган холда ташкил килиш мухим ахамиятга эга.
Ишлаб чикаришга хизмат килиш ва бошкариш харажатларини гурухлаб тартибга солиш, хамда уларни айрим махсулотлар уртасида таксимлаш учун йигиб таксимловчи "Умумишлаб чикариш харажатлари" счёти хизмат килади.
Харажатлар тугрисидаги Низомга мувофик хужалик субъектларини бошкариш ва хизмат курсатиш харажатлари "Давр харажатлари" счётидаги туртта субсчётлар асосида юритилади. Низомга мувофик бу харажатлар ой давомида йигиб борилади ва давр охирида молиявий натижалар хисобидан копланади.
Хом - ашё ва материаллар, ишлаб чикариш ишчиларнинг асосий иш хаки ва шу каби тугри харажатлар бевосита "Асосий ишлаб чикариш" счётининг дебетига ёзилади, колган билвосита харажатлар аввал йигиб таксимловчи счётларга ой мобайнида йигилиб, ойнинг охирида калькуляция счётларига, яъни "Асосий ишлаб чикариш" ва "Ёрдамчи ишлаб чикариш" счётларига комлпекс суммаларида утказилади.
Бухгалтерия хисобининг журнал - ордер шаклида ишлаб чикариш харажатларининг синтетик хисоби 10 - журнал ордерда юритилади.
Бу журнал ордерининг юкори томондан горизонталига кредитланувчи счётлар, чап томонга эса вертикалига дебетланувчи счётлар ёзилади. Масалан, кредитланувчи счётлар "Материаллар", "Камбахоли ва тез эукирувчи буюмларнинг эскириши", "Мехнатга хак тулаш юзасидан ходимлар билан хисоб-китоблар", "Ижтимоий сугурта ва таъминотга доир хисоб китоблар" ва бошка счётлардан иборат. Бу счётларнинг кредитига асосан 10 - журнал ордеридан дебетланувчи счётлар каторида келтириладиган "Асосий ишлаб чикариш", "Корхонани узида ишлаб чикарилган ярим фабрикатлар", "Ёрдамчи ишлаб чикаришлар", "Умумишлаб чикаариш харажатлари", "Ишлаб чикаришдаги яроксиз махсулотлар", "Келгуси давр харажатлари" счётлари билан карреспонденцияда булади. Юкорида келтирилган кредитланувчи счётларнинг ишлаб чикариш харажатлари билан алокадор булмаган кредитнли операциялар 10/1 - журнал ордерида ёзиб борилади. Ой тамом булгандан сунг 10 - журнал ордерининг якуний суммалари 10/1 - журнал ордерига кучирилади, сунгра ундан хисоблаб чикилган умумий суммалар бош дафтардаги счётларга утказилади. Лекин ишлаб чикаришга сарфланган барча харажатларни топиш учун бу ики журнал - ордердан ташкари ишлаб чикариш харажатлари билан боглик булган "Касса", "Хисоб-китоб счёти", "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар" ва шу каби счётларнинг кредитлари буйича юритиладиган журнал-ордерларига хам мурожаат килинади.
10 - журнал-ордерни тулдириш учун асосан айрим цехлардаги харажатларнинг аналитик хисоби учун юритиладиган 12 - ёрдамчи ведомостдан, келгуси давр харажатлари хамда келажакдаги харажатлар ва туловлар резерви хисобидан килинадиган харажатларнинг хисобини юритиш учун хизмат киладиган 15 - ёрдамчи ведомостдан фойдаланилади. 10 - журнал ордери шундай тузилганки, ундаги барча ишлаб чикариш харажатларининг счётлари буйича якунланган суммалар шу шилаб чикариш харажатларининг айрим элементлари ва калькуляция моддлари буйича тегишли махсулотларни олиш имконини беради. Бу маълумотлар ишлаб чикариш харажатлари хакидаги хисоботларни тузишга мослашган булиб хисобот шаклларини тузишни осонлаштирилади.
Ишлаб чикариш харажатларини элементлари буйича аниклаш учун ишлаб чикаришдаги харажатлар счётлари уртасида содир булган узаро сарфлрани умумий харажатлар суммасидан чикариб ташлаш керак.
Ишлаб чикариш харажатларининг аналитик хисоби ушбу ишлаб чикаришнинг хусусияти хамда унда кулланилаётган калькуляция килиш усулига боглик. Бунда ишлаб чикариш харажатлари ишлаб чикарилаётган буюмларнинг бир турдаги гурухлари, махсулотнинг айрим турлари, айрим буюртмалар ва ишлаб чикаришнинг айрим булинмалари буйича хисоб килиниши мумкин. Махсулот айрим турларининг ишлаб чикраишга кетадиган харажатлари баъзи корхоналарда алохида карточкаларда юиритилади. Айрим корхоналар ва цехлар бундай харажатларни махсус дафтарларда юритиишлари мумкин. Бу регистрларнинг асосий курсаткичлари хужалик операциясининг кискача мазмуни, санаси, харажатларининг калькуляция моддалари буйича суммалари ва ишлаб чикариш махсулот микдорида иборат.
Ишлаб чикарилган махсулот таннархини аниклаш хужалик субъектларидаги бухгалтерия хисобининг энг асосоий кисмларидан биридир. Субъектларда махсулот таннархи корхона ишини белгилаб берувчи мухим сифат курсаткичларидан бири булиб хисобланади.
Махсулот таннархи деб шу махсулотни тайёрлаш учун ишлаб чикариш воситалари, ишчиларнинг мехнат хаки ёки бошка ташкилотлар томонидан бажариган хизмат хакини тулаш, махсулотни сотиш харажатлари йигидсига айтилади.
Махсулот таннархида истеъмол килинган айланма капиталлар, асосий воситаларининг ишлаб чикариш жараёнида амартизация ажратмалари шаклидаги эскириши, иш хаки тарзида ходимларга туланадиган жонли мехнатнинг маълум бир кисми хамда жамият учун вужудга келтирган махсулотнинг ижтимоий сугурта ажратмалари куринишадги кисми уз ифодасини топади. Шунинг учун махсулот таннархи шу махсулот кийматининг пул шаклидаги куриниши булиб, у хужалик субъектларига махсулот ишлаб чикариш неча пулга тушганлигини курсатади.
Бухгалтерия хисоби шилаб чикаришига сарфланаётган харажатларни акс эттириши ва уларни назорат килиб туриши керак. Бунинг учун ишлаб чикаришни хисобга олиш ва махсулот таннархини калькуляция килишни яхши йулга куйиш лозим. Чунки, ишшаб чикаришга кетган хакикий харажатларни ва махсулот таннархини айрим харажатлар турлари буйича аник билмасдан туриб, корхонага тугри рахбарлик килиш, унинг иктисодий фаолиятини тугри йулга куйиш, махсулот таннарзини пасайтириш ва фойдани ошириш учун курашиш мумкин эмас.


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish