Аксари шаҳарлар 10-15 га майдонни эгаллаган. Бухоро шаҳристони 30-35 га, Самарқанд рабоди билан 200 га атрофидаги майдонни ишғол қилган эди. Шаҳарлар қудуқ, очиқ ариқ ва сопол қувурлар ёрдамида сув билан таъминланган. Йўлларни ва карвонларни ҳимоя қилиш мақсадида кўплаб работ қурилди. Шаҳарларни сув билан таъминлаш катта аҳамиятга эга бўлган. Аксари сув ариқлардан келтирилган, ҳовузларда туташтирилган. Баъзан еростки сопол қувурларидан фойдаланилган. Самарқанд каби тепаликлардаги шаҳарлар кўтарма нов (акведук) қурилган эди. Самарқанд нови Ж ў й и А р з и с, деб номланган. Ер остки сувлардан тоғ ва тоғолди жойларда кориз тизими орқали фойдаланилган. Фарова коризи рабоддан 700 м узунликка эга бўлган. Коризни ер устидан икки ёнида қўрғон девор, буржлар қурилган эди. Баъзи шаҳарларда (Марв, Бухоро, Термиз кабиларда) тароз - канализация қўлланилган. - Аксари шаҳарлар 10-15 га майдонни эгаллаган. Бухоро шаҳристони 30-35 га, Самарқанд рабоди билан 200 га атрофидаги майдонни ишғол қилган эди. Шаҳарлар қудуқ, очиқ ариқ ва сопол қувурлар ёрдамида сув билан таъминланган. Йўлларни ва карвонларни ҳимоя қилиш мақсадида кўплаб работ қурилди. Шаҳарларни сув билан таъминлаш катта аҳамиятга эга бўлган. Аксари сув ариқлардан келтирилган, ҳовузларда туташтирилган. Баъзан еростки сопол қувурларидан фойдаланилган. Самарқанд каби тепаликлардаги шаҳарлар кўтарма нов (акведук) қурилган эди. Самарқанд нови Ж ў й и А р з и с, деб номланган. Ер остки сувлардан тоғ ва тоғолди жойларда кориз тизими орқали фойдаланилган. Фарова коризи рабоддан 700 м узунликка эга бўлган. Коризни ер устидан икки ёнида қўрғон девор, буржлар қурилган эди. Баъзи шаҳарларда (Марв, Бухоро, Термиз кабиларда) тароз - канализация қўлланилган.
- Шаҳарлараро йўлларини ва карвонларни ҳимоя қилиш мақсадида работлар қурилди. Фарова, Дехистон работлари шулар жумласидан. Исфижоб яқинида ҳам работ бунёд этилган эди.
- Қадимги даврдан ҳаёт кечираётган шаҳарлар қаторида Ниса бўлган. Нисада Х асрда бўлган Мақдисий унинг ободлигини қайд этган. У шаҳарнинг серсувлиги, кўчалари дараҳтлар соясида бўлишини таъкидлайди (49-ад., 201-б.)
- Марв шаҳари Марказий Осиёда энг катта шаҳар бўлган. VII асрга келиб Эрк қалъа дастлабки ўз мавқесини йўқотади. Шаҳристонда (Кофир қалъада) ҳам чамаси суғориш тизими ишдан чиқиши натижасида яшаш шароити оғирлашди. Кофир қалъадан ғарбда XI-XII асрларда янги шаҳристон шаклланди. Унинг арки янги шаҳристоннинг шимоли-шарқий қисмини эгаллади. Ариқлари ичида Розиқ номлиси аҳамиятли бўлган.
- Дохистон шаҳарининг ҳудуди 60 гектар эди. Қўрғон девори икки қатор бўлиб уларни оралиқдан кўндалангига ўтган девор бирлаштириб турган. Бу қадимги даврга оид Сополлитепа усули давом этганлигини кўрсатади. Шаҳар кейинчалик Машҳади Мисриён, деб аталган.
Do'stlaringiz bilan baham: |