Унинг тевараларида кўплаб кўшк, кад, кентлар пайдо бўлган. Улардаги иморатлар асосан хом ғишт ва пахсадан иборат бўлиб, хозиргача кўплаб тепа ҳолатида етиб келган. Тахминан VIII-IX асрларда Тошкент Эски Шаҳар территориясига кўчади. Бу ҳудуд паст-баланд бўлиб, халқ таасввурида шаҳар учун энг яхши жой (“етти сой , етти қир”) ҳисобланиб аҳолини сел хавфидан сақлаган. - Унинг тевараларида кўплаб кўшк, кад, кентлар пайдо бўлган. Улардаги иморатлар асосан хом ғишт ва пахсадан иборат бўлиб, хозиргача кўплаб тепа ҳолатида етиб келган. Тахминан VIII-IX асрларда Тошкент Эски Шаҳар территориясига кўчади. Бу ҳудуд паст-баланд бўлиб, халқ таасввурида шаҳар учун энг яхши жой (“етти сой , етти қир”) ҳисобланиб аҳолини сел хавфидан сақлаган.
- Берунийнинг (X аср) гувохлик беришича, Тошкент ўша вақтларда Бинкат, деб аталган. Шаҳар ҳар бири қўрғон деворли арк (қалъа), Шаҳристон ҳамда кўшк (ички ва ташқи работлардан ташкил топган эди. Ички рабод Рабоди доҳил, ташқи рабод Рабоди хориж, деб аталган. Шаҳарда бинолар зич (ташқи рабод бундан мустасно) қурилган эди. X аср маълумотига кўра, шаҳар ўлчамлари фарсангга (5-6 км га) тенг бўлган.
- Марказий Чорсу бозори ва Регистон майдони шаҳристонга туташ бўлган. Тошкент Чирчиқ дарёси бўйидаги бошқа шаҳар ва қишлоқлар билан яхлит шаҳарсозлик тизимини ташкил қилган. Мўғуллар истилоси Тошкентга катта талофат келтирган. XIII асрда йирик қурилиш ишлари олиб борилмаган, деб ҳисобланади.
- Самарқанд шаҳари мўғуллар истилосигача Афрасиёб тепалигида жойлашган эди. Шимол тарафидан пастликда Сиёб ариғи ўтган эди. Шаҳарнинг шимолий қисмида қалъа жойлашган эди. Унинг қўрғон деворлари шаҳарнинг жануб тарафига ўсишини кўрсатади. Бир неча дарвозалари бўлган. Шаҳардан топилган машҳур деворий суратлар ҳоким-ихшит саройига тегишли бўлган.
- Энг илк ўрта асрлардаги (VI-VIII асрлардаги) Марказий Осиё шаҳарларига Панжикентни ва Минг Ўрик Афрасиёбини олиш мумкин. Панжикент Зарафшон ўрта оқимида жойлашган. Шаҳар жарлик ёқаси қурилган. Жар (шимол) ҳамда шарқий томони тўғри чизиқ тариқасида, қолган томонлари синиқ чизиқ тариқасида бунёд этилган. Майдони – 14 га атрофида. Қалъаси шаҳристондан алоҳида- ғарбда жойлашган. Асосий дарвоза жануб томонда қурилган эди. Бу дарвозадан шаҳар маркази бўлган икки ибодатхонанинг майдонга борилган эди. Шаҳарнинг шарқий ва жанубий шарқий атрофида онда-сонда навслар-суяклар сақланадиган иншоотлар учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |