7-Мавзу: шахснинг билиш жараёнлари: сезги, диқҚАТ, идрок, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#83525
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
Маъруза матни

А.Эймс хонаси 
1946 йилда Алберт Эймс томонидан 
ўйлаб топилган хона уч ўлчовли оптик 
иллюзияга намуна бўлаолади. Хонада бир 
қарашда одатий перпендикуляр девор ва 
шиплари мавжуддек кўринади. Аслида эса, 
хона шакли трапеция кўринишидадир.
Тартибсиз ҳодисаларда 
тартиблиликни идрок қилиш 
Иллюзор 
корреляциялар 
бизнинг 
дунѐни тушунишга бўлган интилишимиз натижасида ҳам юзага келиши 
мумкин. Ҳатто ихтиѐрий, тизимлаштирилмаган маълумотлар билан иш 
кўрганимизда ҳам, биз тартиб ва қандайдир намуналар тизимини излаймиз. 
Ва қоидага кўра уларни топамиз ҳам, чунки ихтиѐрий кетма-кетликлар 
кўпинча бундай бўлиб кўринмайди. Агар тангани 6 марта отсак, у ҳеч 
бўлмаса бир марта юза томони(орел) ѐки тескари томони(решка) билан 
кетма-кетликда тушадими:ОООРРР ѐки ОРРОРО ѐки ОООООО? 
Даниел Канеман ва Амос Тверски (1972) кўпчилик одамлар ОРРОРО 
кетма-кетлигининг эҳтимоли юқори деб ҳисоблашларини аниқлашди. Аслида 
эса барча кетма-кетликлар бир хил даражада мумкин(ѐки, айтиш 
мумкинки,бир хил даражада мумкин эмас). Бридж ѐки покерда қарталарни 
туздан кейин 10 тадан тарқатиш, бунда уларнинг барчасини қора 
рангдалигини ҳисобга олсак, иложсиздек кўриниши мумкин, аммо аслида ҳар 
қандай специфик тарқатиш сингари бунинг ҳам иложи бор. 



Психологлар Томас Холтгрейвс ва Джемс Скил (1992) Индианадаги 
"Учта рақамни танла" лотерея ўйини пайтида одамлар томонидан 
тасодифнинг идрок қилинишини тадқиқ қилишган. Сиз ҳам ўйнаб
кўришингиз мумкин: 0 дан 999 гача бўлган исталган уч хонали сонни 
тузинг. Сизнинг сонларингизда рақамлар такрорланганми ( масалан 525 
сонидаги каби)? Эҳтимол йўқ. 1991 йилнинг июлида тузилган 2,24 
миллионкомбинацияларнинг фақат 14% да рақамлар такрорланган такрорий 
рақамлар мавжуд бўлган сонларнинг 28% да пайдо бўлсалар ҳам, бундай 
сонлар беихтиѐр сонларга ўхшаб кўринади( одамлар эса ихтиѐрийдек 
кўринадиган сонлар кетма-кетлигини тузишни ѐқтиришади). Амалда 
ихтиѐрий кетма-кетликлар (такрорланадиган рақамлар сингари) одамлар 
ўйлаганидан кўра кўпроқ пайдо бўлади. Ихтиѐрий тузилган сонларга эга 
бўлган ҳолда, олим ва психологлар тез-тез қизиқарли комбинацияни 
"кўришлари" мумкин (). Бу ҳодисани ўзимга намойиш қилиш учун ( сиз ҳам 
буни қилишингиз мумкин), мен тангани 51 марта ташладим ва қуйидаги 
натижаларни олдим: 
1.О 2.Р 3.Р 4.Р 5.О 6.О 7.О 8.Р 9.Р 10.Р 11.Р 12.О 13.О
14.Р 15.Р 16.О 17.Р 18.Р 19.О 20.О 21.Р 22.Р 23.О 24.Р 25.Р 26.Р
27.О 28.Р 29.О 30.Р 31.Р 32.Р 33.Р 34.Р 35.Р 36.О 37.Р 38.Р 39.О
40.Р 41.О 42.О 43.О 44.О 45.Р 46.О 47.О 48.Р 49.Р 50.Р 51.Р 
Агар ташлашларнинг кетма-кетлигига қарасак, қуйидаги комбинациялар 
кўзга ташланади:10 ташлашдан 22 ташлашгача деярли даврий навбати 
кузатилади: бир жуфт решкадан сўнг бир жуфт орел тушади. 30 ташлашдан
38 ташлашгача 8 ташлашдан фақат битта орел, 39 дан кейинги 9 ташлашда 7 
та орел кузатилади. 
Бу комбинацияларни қандай изоҳлаш керак? Балки мен қандайдир 
нотабиий равишда тангага таъсир кўрсатгандирман? Балки шунчаки 
орелнинг навбати келгандир? Ҳеч қандай изоҳга ҳожат йўқ, чунки бу ҳар 
қандай ихтиѐрий маълумотларда топиш мумкин бўлган одатдаги 
комбинациялардир. Агар бирин-кетин келадиган ҳар икки ташлашни 
таққосласак, 50 та ташлашдан 24 тасида бошқа натижа кузатилади - 50/50 
атрофида, бу одатдаги танга ташлашнинг натижаси.Ташлашларнинг умумий
миқдорида ўхшаш комбинациялар кузатилса ҳам, ҳар бир алоҳида ташлаш 
ўзидан кейинги ташлашнинг натижаси ҳақида ҳеч қандай ишора қилмайди. 
Тасодифий 
ҳодисаларни 
тушунмаслик 
одамларни 
одатдаги 
ҳодисаларга ғайриоддий изоҳлар излашга ундайди. Шундай вазиятни 
тасаввур қилинг, коллежнинг 4000 нафар талабаси ажойиб бир баҳор кунида 
танга ташлаш бўйича мусобақага йиғилишди. 



Уларнинг вазифаси: ким қанча кўп орел олиши. Биринчи ташлашдан 
кейин 2000 талабаларда орел бўлиб, улар иккинчи раундда қолишди. Тахмин 
қилиш мумкинки, улардан 1000 таси учинчи раундга ўтади, 500 таси - 
тўртинчи, 250 таси- бешинчи,125 таси - олтинчи, 62 таси - еттинчи,31 таси - 
саккизинчи, 15 таси - тўққизинчи, ва ниҳоят саккиз нафар бахтлиси, 
ҳаяжонли беллашувларда 9 орел олиб, 10- раундга қолишади. 
Энди мағлублар оломони нафасини ичига ютиб,танга ташлаш бўйича 
мутахассислар ўз санъатларини яна намойиш қилишга қандай тайѐргарлик
кўраѐтганларини кузатади. Ҳис-туйғуларга берилмайдиган ҳакамлардан 
иборат жюрига ўз жойларини эгаллашлари учун мусобақа жараѐни бир 
муддатга тўхтатиб турилади, кейин эса бу қобилиятли шахсларнинг ажойиб
ютуқлари кузатилади ва баѐнномага киритилади.Аммо афсуслар бўлсинки, 
кейинги ташлашларда саккизтадан ярми решка олади ва ниҳоят қолганлар 
ҳам ютқизади. Аммо уларнинг мухлислари :" Танга ташлаш - нозик иш. 
Аммо жюрининг борлиги ва кузатиб туришидан ўйинчилар ҳаяжонга 
тушишди ва ўз қобилиятларини тўлиғича намойиш қила олишмади",- 
дейишади. 
Баъзи воқеалар бизга ғайриоддий бўлиб туюлади, ва биз дарҳол буни 
уларга алоқадор бўлган қандайдир тасодиф билан изоҳлашга ҳаракат қиламиз 
( бизнинг мисолимизда -бу кутилаѐтган натижаларни олишга халақит берган 
жюри). Эвелина Мария Адамс икки бор Нью-Джерсидаги лотереяда ютгач
газеталарда бу ҳар 17 триллиондан ҳолатда бир марта юз беради, деб
ѐзишди. Қизиқ? Аслида эса 17 триллиондан биттаси - бу иккита лотерея учун 
битта чипта олган одам учун имконият. Аммо статистлар Стефен Самуэлс
ва Джердж Маккейб (1989) ѐзишларича, агар миллионлаб одамлар АҚШ 
давлат лотерея чипталарини сотиб олишлари ҳақидаги фактни ҳисобга олсак, 
кимдир қачондир икки марта ютиши эҳтимоли бор. Ахир статистлар Перси 
Диаконис ва Фредрик Мстеллер (1989) таъкидлашлари бўйича "етарлича 
катта танламада эҳтимолдан узоқ бўлган нарсалар ҳам рўй бериши мумкин". 
Ҳаммамизнинг ҳаѐтимизда ҳам вақти-вақти билан ҳайратга 
соладиган воқеалар бўлади. Бир сафар менинг қизим икки жуфт туфли сотиб 
олди, ва бирмунча вақт ўтгач иккалаласининг ҳам фабрика маркасида 
қизимнинг исми ва шарифини кўриб ҳайратга тушдик. Кутубхонамиз 
материаллари 
фотонусхаларининг 
ҳисоблагичини 
текширарканман, 
ўзимнинг олти хонали сонимни бериб, у ерда ишлайдиган ишчини қаттиқ 
довдиратиб қўйдим, сабаби бу сон тасодифан миллионта фойдаланувчидан 
энг охиргиси ҳисоблагичда қолдирган сон билан бир хил эди. 
Рон Вахон 1990 йилнинг сентябрида Бостонда баскетбол ўйинининг 
минглаб мухлислари орасида ўтираркан,қаттиқ ҳайратга тушган. Оклендлик 



ҳужумчи Рикки Хендерсон тўғри унга томон 2 та тақиқланган тўп йўллади. 
Вахон ўзи билан шундай воқеа юз беришини тасаввур ҳам қилмаган эди. 
Аммо булар бўлиши мумкин. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish