8. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таҳлили Дебиторлик, кредиторлик қарзлари таҳлилининг мазмуни, уларни таҳлил қилиш мақсади ва вазифалари



Download 109,52 Kb.
bet1/9
Sana08.04.2022
Hajmi109,52 Kb.
#536514
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5253450803573691782


8. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таҳлили


Дебиторлик, кредиторлик қарзлари таҳлилининг мазмуни, уларни таҳлил қилиш мақсади ва вазифалари.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг шаклланиши.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таркиби ва муддати бўйича таҳлили.
Қарзлар динамикасининг натижавий ва самарадорлик кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили (қарзларнинг айланувчанлиги ва қопланувчанлиги таҳлили).
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш бўйича тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмлари.
Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари таҳлили. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари юзасидан резервлар таҳлили.


Дебиторлик, кредиторлик қарзлари таҳлилининг мазмуни, уларни таҳлил қилиш мақсади ва вазифалари

Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини доимий таҳлил этиш тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги тўловлар ва ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш, бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига қарзларни қисқартириш ва улар вужудга келишининг олдини олиш имкони, ақрздорликни мақсадли бошқариш имконини беади.


Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини (қарзларини) таҳлил этиш орқали иқтисодиётнинг турли бўғинларида, секторларида ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштиришга ҳамда барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда банк ва молия муассасалари томонидан тўлов интизоми ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ўтказилишини таминлаш, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ тўланиши масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни йўлга қўйиш имконини туғилади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатини таҳлил қилиш, корхоналар ва ташкилотларнинг муддати ўтказиб юборилган қарзлари таққосланишини мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда уларни қисқартириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни кўришда субъектларнинг ролини , эътиборини оширишни талаб этади.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларнинг вужудга келишига йўл қўймаслик, айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш, уларнинг сақланишини ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш бўйича маъсуллигини ошириб бориш ўз навбатида макро иқтисодий кўрсаткичларни ҳам яхшилашга имкон беради. Бу эса ўз навбатида ижтммоий – иқтисодий ривожланишнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Дебитор ва кредитор қарздорлик билан ишлаш бир мунча мураккаб жараён. Негаки уларнинг иккинчи томонга боғланганлиги доимо ҳам манфаатлиечимлар чиқаришга имкон бермайди. Бу борада аналитиклар нималарга аҳамият қаратиши лозим:
Биринчи навбатда аналитиклар корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини мониторинг қилиши, молиявий активлар ва пассивларни инвентаризациялашни амалга ошириши лозим. Аввалонавбатда қарз мавжудлиги, унинг миқдори, асоси ва уни юзага келиш муддатлари фактини аниқлаши лозим.
Иккинчидан вужудга келган қарзларни сўндириш бўйича ёндашувни танлаб олиш лозим. Қонунчилик нормалари кредиторга ўз ихтиёрига кўра судгача ҳал қилиш тусидаги чораларни кўришга, суд инстанцияларига суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан ёки қарзни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан бевосита мурожаат қилишни танлаш имкониятини ҳам кўзда тутади.
Учинчидан қарзни ундиришнинг танланган стратегиясига (талабномани қарздорга юбориш, судга мурожаат қилиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ва ҳ.к.) мувофиқ амалга ошириладиган қарзни сўндиришга қаратилган аниқ ҳаракатларни амалга ошириш орқали мавжуд чигалликни ҳал этиш ёки уни юмшатиш чораларини кўриш лозим1.
Қонунчилик билан белгиланишича, вужудга келган пайтдан бошлаб 90 кун ўтган дебиторлик қарзи муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб тан олинади2. Корхонада бунинг мавжудлиги унинг мансабдор шахсларига 10 дан 15 ЭКИҲ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади3 
Бинобарин, муддати ўтган дебиторлик қарзи корхона бошқарувчиларига кўп муаммолар келтириши мумкин.
Қайд қилиш лозимки, белгиланган муддатларнинг ўтиши контрагент томонидан бажарилиши керак бўлган пайтдан бошланади. Бинобарин, муаммони ҳал қилиш учун тарафлар шартномавий мажбуриятларни бажариш муддатларини узайтириш учун қўшимча келишувни расмийлаштиришлари етарли бўлади. Қарздорга нисбатан бирданига суд муҳокамаси ташаббуси билан чиқиш ва унга нисбатан мажбурий ундирув чораларини қўллаш умуман шарт эмас.
Юзага келган мажбуриятларни узоқ вақт ва зўр бериб ундиришга ҳаракат қилишдан ёки бу харакатларнинг бефойда деб тан олган ҳолда қарз мажбуриятларини бекор қилишдан кўра, уни вужудга келишини олдини олган маъқбулроқ ҳисобланади. Яъни қарздорлик ҳақида ушбу қарздорликнинг юзага келгандан кейин эмас балки юзага келгунга қадар қайғурган мақбул ҳисобланади. Бунинг учун нималар қилиш лозим. Аввало контрагент билан тегишли шартномани расмийлаштириш босқичининг ўзидаёқ тарафлар мажбуриятларининг аниқ миқдорлари ва мажбуриятларни таъминлаш чораларини кўзда тутган ҳолда амалга ошириш мумкин. Бу шартлар қарздорлик вужудга келган тақдирда уни сўндиришнинг қўшимча кафолати бўлади.
Дебиторлар ва кредиторлар бизнинг стратегик хамкорларимиз хисобланади. Уларга нисбатан муомалада қонуний ва ижтимоий нормалардан келиб чиқаан ҳолда ҳолда харакат қилиш лозим. Хеч ким хохламайди ўз ҳамкорлари билан муносабатни бузишни. Шу сабабли дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларни таҳлил этишда аввало контригентларнинг таркибига ва уларнинг доимий фаолият хамкорлигидаги тарихига муҳим аҳамият қаратиш лозим. Аввало, контригентлар билан алоқада қарздорликнинг юзага келиш сабабларини ўзидан ва ундан кейингина ҳамкордан излаш лозим.
Қарздорлик нафақат иқтисодий муносабатларни балки жамият ҳаётини, ижтимоий муносабатларни ҳам чигаллаштиради. Корхонанинг жисмоний ва хуқуқий шахслар билан бўладиган муносабатлари алоҳида олинган субъектларнинг муаммоси эмас балки бутун иқтисод ва жамиятнинг ҳам муаммоси ҳисобланади. Шу сабабли, уларнинг юзага келиш, муддатларининг чўзилиши, оқланиши, ҳимояланиши каби масалаларга адоимо муҳим эътибор қаратиш лозим. Карздорликнинг ошиб кетиши ўз навбатида корхоналарнинг молиявий ҳолатига, бабрқарорлига, тўловга кобиллигига таъсир этади. Натижада корхонанинг яшовчанлиги, ҳаётийлиги қийинлашади.
Дебиторлик мажбуриятлари деганда- қарши томонннинг (ажратилган бўлинмалар, шўба ва қарам хўжалик жамиятлари, ходимлар, мол етказиб берувчилар ва пудратчилар, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, мақсадли давлат жамғармалари ва суғурта бадаллари бўйича, таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари бўйича) корхонага тўлаши лозим бўлган муддатли мажбуриятлари назарда тутилади.
Кредиторлик мажбуриятлари деганда- қарши тамонга корхонанинг тўлаши лозим бўлган (мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга, ажратилган бўлинмаларга , шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга, кечиктирилган даромадлар, мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетга тўловлар бўйича қарз ,суғурталар бўйича қарз, мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз, таъсисчиларга бўлган қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз, қисқа муддатли банк кредитлари , қисқа муддатли қарзлар ,узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ва бошқа кредиторлик қарзлари) мажбуриятлари назар тутилади.
Мажбурият бу муайян фуқаролик ҳуқуқий муносабатдан иборат бўлиб, унинг амал қилиши орқали бир шахс (қарздор) иккинчи шахс кредитор фойдасига маълум бир ҳаракатни бажариши, мол-мулкни топшириши, ишни бажариши, хизмат кўрсатиши, пул тўлаши ёки бирор ҳаракатни бажаришдан тийилиши зарур бўлган ҳолатга айтилади4.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ёки вужудга келади.
Мажбуриятлар хўжалик шартномалари бандларига тўла амал этмаслик натижасида юзага келади.
Тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади.
Қарздорликлар хўжалик юритувчи субъект мансабдор шахсининг айби билан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган, унинг томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулки мақсадга номувофиқ фойдаланилган, тўлов интизоми бузилган, хўжалик юритувчи субъект банкротликка дучор қилинган ёки шартнома муносабатлари соҳасида бошқа қоидабузарликлар содир этилган тақдирда юзага келади.
Дебитор ва кредитор сўзлари маъносини кўпайиш ва камайиш, қўшиш ва чегириш, кирим ва чиқим маъносида қараш мумкин. Унинг номланишида асос қилиб баланснинг актив ва пассив қисмларга, ҳисобварақаларининг актив ва пассив турларга таркибланиши асос қилиб олинган.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини таҳлил этишда таҳлил мазмунини мажбуриятларни хажми, таркиби, вужудга келиш даври бўйича ўрганиш, мажбуриятларининг айланувчанлиги, тахликали мажбуриятларнинг химояланганлик даражасини баҳолаш, мажбуриятларнинг юза келиши ва уларнинг муддатининг ўтказиб юборилиши сабабларини ўрганиш, мажбуриятлар балансини тузиш, мажбуриятларнинг молиявий ҳолатга таъсирини баҳолаш ташкил этади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари таҳлилининг вазифалари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида пул маблағлари ва уларнинг ҳаракати юзасидан аниқ ҳисоб-китобларнинг йўлга қўйилганлигини баҳолаш;
-ҳисоб-китобларнинг ва тўлов интизомига катъий рио қилинигналик ҳолатини баҳолаш;
-дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг (қарзларининг) турлари, тўлов муддатлари ва асосланганлиги бўйича таркибини аниқлаш;
-муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳолатига, уларнинг жами мажбуриятлар таркибидаги салмоғига баҳо бериш;
-товарларни кредитга сотиш, хисоб китобларнинг турли шакллари бўйича юзага келган мажбуриятларни баҳолаш;
-банк кредитлари ва қарзларидан мақсадли фойдаланиш, улар бўйича мажбуриятларнинг жорий қисмининг қопланиши юзасидан ҳолатини ўрганиш ;
- маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни хорижга сотиш бўйича мажбуриятларнинг юзага келиши ва уларнинг оқланиши юзасидан корхонадаги (ҳисоб китобларнинг шакли, валюта қурсларининг ўзгаришларига ва ҳ.к. таъсирида) жорий ва истиқболдаги тахликаларни баҳолаш.
Таҳлил учун зарур бўлган маълумотлар молиявий ҳисоботнинг биринчи шакли “Бухгалтерия баланси” тўғрисидаги ҳисоботдан, бухгалтерия балансига иловадан ҳамда балансининг тегишли қаторлари бўйича қайдлар, изохлар ва тушунтиришлардан, “Корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисидаги” статистик ҳисобот шаклларидан олинади. Шунингдек, ички молиявий таҳлилда бош китоб, ҳисоб реестрларидан, қарздорлик ведемостлари, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари юзасидан далолатномалар ва бошқа манбалардан фойдаланилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари бевосита корхона билан қарши тамон ўртасидаги бўладиган ўзаро ҳисоб-китоблардан келиб чиқади. Уларнинг юзага келиши юзасидан қуйидаги сабабларни кўрсатиш мумкин.
-Карздорликнинг юзага келишидаги энг муҳим сабаб бу - хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов лаёқатига эга эмаслиги, молиявий ҳолатнинг ёмонлигидир. Дебитор ва кредитор қарздорлик, улар хажмининг ўсиб бориши, тўлов муддатларининг чўзилиб кетиши активлар ва уларнинг ликвидлигидан пастлиги билан изохланади;
-Шартномавий муносабатларга тўлиқ риоя қилмаслик ҳам дебитор ва кредитор қарздорликнинг ортишига олиб келади; ташкилий сабабларидан биттасидир;
-Махсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотиш юзасидан пул маблағлари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг мулкка бўлган эгалик хуқуқининг бошқа бировга ўтиши билан боғланмаганлик шарти мажбуриятлар юзага келишининг муҳим сабабларидан биридир;
-Ҳисоб-китоблар, қарздорликни тартибга солишдаги қатъий нормаларнинг ишлаб чиқариш, тижорат ва молия фаолиятининг замонавий талабларига ва шаклига мос эмаслиги ҳам қарздорликни ошишига сабаб бўлмоқда. Яъни, қарздорликни юзага келишининг ўзигина эмас балки уни ундириши юзасидан корхона йўл қўядиган харажатлар суммаси тобора ошиб кетмоқда;
-Қарздорликнинг ошиши ва уларни тўлаш муддатларининг тобора чўзилиб кетишининг асл сабабларидан бири бу жисмоний ва хуқуққий шахсларда қарздорлик маданиятининг йўқлиги ҳамдир. Қарздорликни сундириш имокниятлари бўлган ҳолда уни ортга суриш, кечиктириш, тўламасликга афсуски кўпчиликда мойиллик кучли.




Download 109,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish