Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот



Download 391,5 Kb.
bet19/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот
111 Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар, фойдаланувчилар томонидан тадбиркорлик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳосил қилиш қобилияти ҳамда тадбиркорлик субъектининг ушбу пул оқимларидан фойдаланиш эҳтиёжи баҳоланиши учун асос яратадилар. БҲХС 7 пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларини тақдим этиш ва очиб бериш учун талабларни белгилайди.
Изоҳлар
Тузилиши
112 Изоҳлар:
(a) молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ва 117-124 бандларга мувофиқ қўлланилган муайян ҳисоб сиёсати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим;
(б) МҲХСларда талаб этилган ва молиявий ҳисоботларнинг бирор қисмида акс эттирилмаган маълумотларни очиб бериши лозим; ва
(в) Молиявий ҳисоботларнинг бирор қисмида тақдим этилмаган, аммо ҳар қандай моддани тушунишда ўринли бўлган маълумотларни таъминлаши лозим.
113 Тадбиркорлик субъекти, амалий имконият борича, изоҳларни систематик тарзда тақдим этиши лозим. Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)нинг, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳар бир моддаси билан изоҳлардаги ҳар қандай тегишли маълумотлар бир-бирига ҳавола қилиши лозим.
114 Фойдаланувчилар молиявий ҳисоботларни тушуниши ва уларни бошқа тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан таққослаши осон бўлиши учун, тадбиркорлик субъекти одатда изоҳларни қуйидаги тартибда тақдим этади:
(a) МҲХСларга мувофиқлиқ тўғрисида билдириш (16-бандга қаранг);
(б) қўлланилган аҳамиятли ҳисоб сиёсатларининг қисқа баёни (117-бандга қаранг);
(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботларда, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларда ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларда тақдим этилган моддалар бўйича ёрдамчи маълумотлар, бунда уларнинг тартиби ҳар бир ҳисобот ва ҳар бир модда тақдим этиладиган тартибда бўлади; ва
(г) бошқа очиб бериладиган маълумотлар, жумладан:
(i) шартли мажбуриятлар (БҲХС 37 га қаранг) ва тан олинмаган шартнома мажбуриятлари, ва
(ii) очиб бериладиган номолиявий маълумотлар, масалан тадбиркорлик субъектининг молиявий рискни бошқариш мақсадлари ва сиёсатлари (МҲХС 7 га қаранг).
115 Баъзи ҳолатларда, изоҳларда муайян моддалар тартибини ўзгартириш зарур ёки маъқулроқ бўлиши мумкин. Масалан, тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарарда тан олинган ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни молиявий инструментларнинг сўндириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар билан бирлаштириши мумкин, бунда биринчиси, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)га тегишли бўлиши, ва иккинчиси молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга тегишли бўлишидан қатъий назар. Шунга қарамасдан, тадбиркорлик субъекти, амалий имконият борича, изоҳларнинг систематик тарзда бўлишини таъминлайди.
116 Тадбиркорлик субъекти, молиявий ҳисоботларнинг алоҳида бўлими сифатида, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ҳамда муайян ҳисоб сиёсатлари тўғрисидаги маълумотларни таъминлайдиган изоҳларни тақдим этиши мумкин.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish