Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Ҳисоб сиёсатларини очиб бериш



Download 391,5 Kb.
bet20/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Ҳисоб сиёсатларини очиб бериш
117 Тадбиркорлик субъекти аҳамиятли ҳисоб сиёсатларининг қисқа баёнида қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланилган баҳолаш асослари ва
(б) молиявий ҳисоботларни тушунишда ўринли бўлган қўлланилган бошқа ҳисоб сиёсатлари.
118 Тадбиркорлик субъекти фойдаланувчиларни молиявий ҳисоботларда қўлланилган баҳолаш асослари (масалан, бошланғич қиймат, жорий қиймат, соф сотиш қиймати, ҳаққоний қиймат ёки қопланадиган сумма) тўғрисида хабардор қилиши аҳамиятлидир, чунки тадбиркорлик субъекти томонидан молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилган асос фойдаланувчиларнинг таҳлилига аҳамиятли даражада таъсир этади. Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларда бирдан ортиқ баҳолаш асосини қўлласа, масалан активларнинг муайян турлари қайта баҳоланганда, ҳар бир баҳолаш асоси қўлланилган активлар ва мажбуриятларнинг тоифаларини кўрсатиш етарлидир.
119 Муайян ҳисоб сиёсатининг очиб берилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинганида, фойдаланувчилар акс эттирилган молиявий натижаларга ва молиявий ҳолатга операцияларнинг, бошқа ҳодисаларнинг ва шароитларнинг таъсирини тушуниши учун бундай маълумотларнинг очиб берилиши қай даражада ёрдам бериши мумкинлиги раҳбарият томонидан кўриб чиқилади. Муайян ҳисоб сиёсатларининг очиб берилиши фойдаланувчилар учун фойдали бўлади, қачонки бу сиёсатлар МҲХСларда рухсат этилган муқобил ёндашувлардан танланса. Бунга, тадбиркорлик субъекти ўзининг инвестицион мулкини ҳаққоний қиймат бўйича ёки таннарх (ҳақиқий қиймат) бўйича ҳисобга олиш моделларидан қайси бирисини қўллаганлигини очиб бериши мисол бўла олади (БҲХС 40 «Инвестицион мулк» га қаранг). Баъзи МҲХСлар, муайян ҳисоб сиёсатларининг алоҳида очиб берилишини талаб этади, жумладан улар рухсат этадиган турли сиёсатлар орасидан раҳбарият томонидан танлаганини. Масалан, БҲХС 16 асосий воситаларнинг туркумларига нисбатан қўлланилган баҳолаш асосларининг очиб берилишини талаб этади.
120 Ҳар бир тадбиркорлик субъекти маълумотларни очиб беришда ўз фаолияти ва сиёсатларининг хусусиятларини ҳисобга олади, бунда ушбу фаолият ва сиёсатлар тўғрисидаги маълумотлар фойдаланувчилар ушбу турдаги тадбиркорлик субъекти томонидан очиб берилишини кутиши мумкин бўлган маълумотлардир. Масалан, фойдаланувчилар фойда солиқларини тўлайдиган тадбиркорлик субъектидан унинг фойда солиқлари бўйича ҳисоб сиёсатини, жумладан муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари ва активларига нисбатан қўлланиладиган сиёсатнинг очиб берилишини кутиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти йирик хориждаги бўлинмалар ёки хорижий валюталардаги операцияларга эга бўлса, фойдаланувчилар валюта курсидаги фарқлардан юзага келадиган фойда ва зарарларни тан олиш бўйича ҳисоб сиёсатининг очиб берилишини кутиши мумкин.
121 Ҳисоб сиёсати тадбиркорлик субъекти фаолиятининг хусусияти туфайли аҳамиятли бўлиши мумкин, бунда ҳаттоки жорий ва олдинги даврлардаги суммалар муҳим бўлмаса ҳам. МҲХСларда хусусан талаб этилмаган, аммо тадбиркорлик субъекти БҲХС 8 га мувофиқ танлайдиган ва қўллайдиган ҳар бир аҳамиятли ҳисоб сиёсатини очиб бериш ҳам ўринлидир.
122 Тадбиркорлик субъекти аҳамиятли ҳисоб сиёсатларининг қисқа баёнида ёки бошқа изоҳларда, унинг ҳисоб сиёсатларини қўллаш жараёнида раҳбарият томонидан қабул қилинган ва молиявий ҳисоботларда тан олинган суммаларга ўта аҳамиятли даражада таъсир этган ҳукм-мулоҳазаларни очиб бериши лозим, бундан ҳисоблаб чиқилган баҳоларга доир бўлган ҳукм-мулоҳазалар истисно.
123 Тадбиркорлик субъектининг ҳисоб сиёсатларини қўллаш жараёнида, раҳбарият, ҳисоблаб чиқилган баҳоларга оид мулоҳазалардан ташқари, молиявий ҳисоботларда тан оладиган суммаларга аҳамиятли таъсир этиши мумкин бўлган турли мулоҳазаларни чиқаради. Масалан, раҳбарият қуйидагиларни аниқлашда мулоҳаза қилади:
(a) [ўз кучини йўқотган]
(б) молиявий активлар ва ижарадаги активларга эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча аҳамиятли рисклар ва мукофотлар бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказилганлиги; ва
(в) муайян (маҳсулотларни) сотишлар ўз моҳияти бўйича молиялаштириш келишувлари бўлиши ва шу туфайли сотишдан тушум сифатидаги даромадни юзага келтирмаслиги.
124 122-бандга мувофиқ амалга ошириладиган айрим очиб беришлар бошқа МҲХСларда талаб этилади. Масалан, МҲХС 12 “Бошқа тадбиркорлик субъектларида иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш» тадбиркорлик субъектидан у бошқа тадбиркорлик субъектини назорат қилишини аниқлашда чиқариладиган мулоҳазаларни очиб беришни талаб этади. БҲХС 40 “Инвестицион мулк» инвестицион мулкни мулк эгаси-эгаллаган мулкдан ва, одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган мулкдан фарқлаш учун, мулкни таснифлаш қийин бўлганда, тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилган мезонларни очиб беришни талаб этади.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish