Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Баҳолаш ноаниқлигининг сабаблари



Download 391,5 Kb.
bet21/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Баҳолаш ноаниқлигининг сабаблари
125 Тадбиркорлик субъекти келажакка тегишли бўлган тахминлар, ҳамда ҳисобот даври охирида баҳолашлардаги мавжуд бўлган ва кейинги молиявий йилда активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматларига муҳим тузатишлар киритилишига олиб келишнинг аҳамиятли рискига эга бўлган ноаниқликларнинг бошқа асосий сабаблари тўғрисидаги ахборотни очиб бериши лозим. Ушбу активлар ва мажбуриятларга бўйича, изоҳлар қуйидагиларнинг тафсилотларини ўз ичига олиши лозим:
(a) уларнинг хусусияти ва
(б) ҳисобот даври охирида уларнинг баланс қиймати.
126 Айрим активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматларини аниқлаш ҳисобот даври охирида ноаниқ келгуси ҳодисаларнинг ушбу активлар ва мажбуриятларга таъсирини баҳолашни талаб этади. Масалан, яқин орада кузатилган бозор нархлари мавжуд бўлмаганда, асосий воситалар туркумларининг қопланадиган суммасини, технологик эскиришнинг товар-моддий захираларга таъсирини, давом этаётган суд жараёнининг келгуси натижаларига оид қилинган резервларни ва нафақа мажбуриятлари каби ходимларнинг даромадлари бўйича узоқ муддатли мажбуриятларни баҳолаш учун келажакка оид тахминий баҳолашлар зарурдир. Ушбу баҳолашлар пул оқимлари ёки дисконт ставкаларига рискни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритиш, маошлардаги келгуси ўзгаришлар ва бошқа харажатларга таъсир этадиган нархлардаги келгуси ўзгаришлар каби моддалар тўғрисидаги тахминларни қамраб олади.
127 125-бандга мувофиқ очиб бериладиган тахминлар ва баҳолаш ноаниқлигининг бошқа сабаблари раҳбариятнинг энг қийин, субъектив ёки мураккаб мулоҳазаларини талаб этадиган баҳолашларга тегишли бўлади. Ноаниқликларни эҳтимоли келгусида ҳал бўлишига таъсир этадиган ўзгаришлар ва тахминларнинг сони ошиши билан, ушбу мулоҳазалар янада субъективроқ ва мураккаброқ бўлади, ва оқибатда, шунга яраша, активлар ва мажбуриятларнинг баланс қийматларига кейинчалик муҳим тузатишлар киритилиши потенциали ошади.
128 125-банддаги очиб беришлар, аҳамиятли рискга эга бўлган активларга ва мажбуриятларга нисбатан талаб этилмайди, бунда аҳамиятли риск шуки, уларнинг баланс қийматлари кейинги молиявий йилда муҳим даражада ўзгариши мумкин, агарда ҳисобот даври охирида улар ўхшаш актив ёки мажбуриятнинг фаол бозордаги котировкаланган нархи асосида ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинса. Бундай ҳаққоний қийматлар кейинги молиявий йилда муҳим даражада ўзгариши мумкин, аммо ушбу ўзгаришлар ҳисобот даври охиридаги тахминлар ёки баҳолаш ноаниқлигининг бошқа сабаларидан келиб чиқмайди.
129 Тадбиркорлик субъекти 125-банддаги очиб беришларни шундай тарзда тақдим этиши керакки, бундай тақдим этиш молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти томонидан келажакка оид чиқарилган мулоҳазалари ва баҳолаш ноаниқлигининг бошқа сабаларини тушунишга ёрдам беради. Тақдим қилинадиган маълумотларнинг хусусияти ва кўлами тахминларнинг ва бошқа шароитларнинг хусусиятига боғлиқ тарзда ўзгаради. Қуйида тадбиркорлик субъектидан очиб берилиши талаб қилинадиган маълумотлар турларига мисоллар келтирилган:
(a) тахмин ёки бошқа баҳолаш ноаниқлигининг хусусияти;
(б) баланс қийматларининг уларнинг ҳисобланиши учун асос бўладиган усулларга, фаразларга ва тахминий баҳолашларга таъсирчанлиги, жумладан таъсирчанликнинг сабаблари;
(в) ноаниқликнинг кутилган ҳал этилиши, ва бу ноаниқлик таъсир этадиган активлар ва мажбуриятлар баланс қийматларининг кейинги молиявий йилда оқилона кутиш мумкин бўлган ўзгаришлари кўлами; ва
(г) юқорида қайд этилган активлар ва мажбуриятларга тегишли олдинги тахминларга қиритилган ўзгаришларни тушунтирилиши, агарда ноаниқлик ҳал этилмаган бўлса.
130 Мазкур Стандарт тадбиркорлик субъектидан 125-банддаги очиб беришларни амалга оширишда бюджет маълумотларини ёки режаларни очиб беришни талаб этмайди.
131 Баъзида ҳисобот даври охирида тахмин ёки баҳолаш ноаниқлигининг бошқа сабабларининг кутилиши мумкин бўлган оқибатлари кўламини очиб беришни имкони бўлмади. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти шуни очиб берадики, мавжуд маълумот асосида, кейинги молиявий йилдаги тахминдан фарқланадиган натижалар таъсир этилган актив ёки мажбуриятнинг баланс қийматига нисбатан муҳим тузатишни талаб этиши мумкинлигининг асосли эҳтимоли мавжудлигини. Барча ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти тахминлар таъсири остида бўлган муайян актив ёки мажбуриятнинг (ёки активлар ёки мажбуриятлар турларининг) хусусиятини ва баланс қийматини очиб беради.
132 122-бандда келтирилган, тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти томонидан ҳисоб сиёсатларини қўллашда чиқарилган муайян мулоҳазаларини очиб бериш 125-банддаги баҳолаш ноаниқлигининг сабабларини очиб беришга боғлиқ эмас.
133 Бошқа МҲХСлар 125-бандга мувофиқ бошқа ҳолларда талаб этилиши мумкин бўлган тахминнинг айримларини очиб беришни талаб этади. Масалан, БҲХС 37, маълум ҳолатларда, резервлар турларига таъсир этадиган келгуси ҳодисаларга тегишли асосий тахминларни очиб беришни талаб этади. МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинадиган активлар ва мажбуриятларнинг ҳаққоний қийматларини баҳолашда фойдаланилган аҳамиятли тахминларни (жумладан баҳолаш усул(лар)и ва бошланғич маълумотларни) очиб беришни талаб этади.
Капитал
134 Тадбиркорлик субъекти унинг капитални бошқариш мақсадлари, сиёсатлари ва жараёнларини фойдаланувчилар баҳолаши учун имкон берадиган маълумотларни очиб бериши лозим.
135 134-бандга риоя этиш учун, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб беради:
(a) капитални бошқариш мақсадлари, сиёсатлари ва жараёнлари тўғрисида сифат жиҳатидан маълумотлар, жумладан:
(i) у нимани капитал сифатида бошқараётганлигининг тавсифи;
(ii) тадбиркорлик субъекти капиталга нисбатан қўйиладиган ташқи талабларига бўйсуниши керак бўлганда, ушбу талабларнинг хусусияти ва ушбу талаблар капитални бошқаришда қандай инобатга олинганлиги; ва
(iii) у капитални бошқариш мақсадларига қандай эришаётганлиги.
(б) у томонидан капитал сифатида бошқариладиган модда тўғрисидаги қисқача миқдорий маълумотлар. Баъзи тадбиркорлик субъектлари айрим молиявий мажбуриятларни (масалан субординация қарзларининг айрим шаклларини) капиталнинг қисми деб ҳисоблайди. Бошқа тадбиркорлик субъектлари капитал деб капиталнинг айрим қисмларини (масалан пул оқимлари хежларидан келиб чиқадиган қисмларини) чиқариб ташлаган ҳолда қоладиган капитални ҳисоблайди.
(в) олдинги даврга нисбатан (а) ва (б) даги ҳар қандай ўзгаришлар.
(г) у капитал бўйича бажариши лозим бўлган ҳар қандай ташқаридан белгиланган талабларга давр мобайнида риоя этганлиги.
(д) тадбиркорлик субъекти бундай ташқаридан белгиланган капитал талабларга риоя этмаган пайтда, бундай риоя этмасликнинг оқибатлари.
Тадбиркорлик субъекти ушбу маълумотларни асосий раҳбарият ходимларига ички таъминланган маълумотлар асосида очиб беради.
136 Тадбиркорлик субъекти бир қатор усулларда капитални бошқариши ва бир қатор турли капитал талабларни бажаришига тўғри келиши мумкин. Масалан, бирлашма суғурта фаолиятлари ва банк фаолиятлари билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларини ўз ичига олиши мумкин ва ушбу тадбиркорлик субъектлари бир неча юрисдикцияларда фаолият юритиши мумкин. Агар капитал талаблари ва капитал қандай бошқарилиши тўғрисида бирлашган маълумотлар очиб берилиши фойдали маълумотларни таъминламаса, ёки молиявий ҳисоботдан фойдаланувчининг тадбиркорлик субъекти капитали тўғрисидаги тушунчасини бузса, тадбиркорлик субъекти у капитал бўйича бажариши лозим бўлган ҳар бир талабга тегишли алоҳида маълумотларни очиб бериши лозим.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish