Человеческий капитал мира


Биринчи мезон – моддий ёки маънавий неъматлар яратиш билан боғлиқ фаолият



Download 3,54 Mb.
bet6/16
Sana10.07.2022
Hajmi3,54 Mb.
#771795
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 мавзу “Халаро менат бозори ва мигратсия”

Биринчи мезон – моддий ёки маънавий неъматлар яратиш билан боғлиқ фаолият. Ана шуларга боғлиқ бўлмаган фаолият меҳнат ҳисобланмайди. Масалан, инсоннинг сайрлари, саёҳатлари, ҳордиқ шаклидаги ўйинлари, овқатланиши, даволаниши муолажалари бунга мисол бўлиши мумкин.
Иккинчи мезон – фаолиятнинг қонунийлиги. Фақат қонун томонидан рухсат берилган фаолият меҳнат фаолияти бўла олади. Тақиқланган фаолият (жиноятчилик, одам савдоси ва бошқалар) меҳнат фаолияти категориясига кирмайди.
.

Меҳнат ҳақидаги илмий қарашлар тизими

  • Меҳнат жараён сифатида эса уч таркибий қисмдан иборат:
  • меҳнат инсоннинг ижтимоий фойдали фаолияти;
  • меҳнат предмети (турли неъматлар яратилишида инсоннинг меҳнати нимага йўналтирилганлиги);
  • меҳнат предметига таъсир кўрсатиши имконини берадиган меҳнат воситалари.
  • Меҳнат намоён бўлишининг асоси шакллари қуйидагилардан иборат:
  • инсон ақлий ва жисмоний куч-қувватининг сарф бўлиши – бу меҳнат оғирлиги ва асабий-руҳий зўриқиш даражаси билан белгиланади. Ана шулар ходимнинг толиқиши ва чарчашини шакллантиради. Инсоннинг меҳнатга қодирлиги унинг ўз куч-қувватини сарфлаши даражасига боғлиқдир;
  • ходимнинг ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро боғлиқлиги. Бу меҳнатнинг ташкилий-технологик хусусиятидир. Ушбу боғлиқлик меҳнатнинг техникавий таъминоти, технологиянинг мукаммалиги, иш вақтининг ташкил этилиши, ходимнинг малакаси ва тажрибаси, у томонидан қўлланиладиган меҳнат усуллари билан белгиланади. Меҳнат фаолиятининг мазкур мезонлари ходимларнинг махсус тайёргарлиги ва малака даражасига ўз талабларини қўяди;
  • ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бир-бири билан ҳам горизонтал (меҳнат жамоасида ўзаро), ҳам вертикал (бошлиқ – ходим) жихатдан ўзаро боғлиқлиги..

Меҳнат ҳақидаги илмий қарашлар тизими

    • Меҳнат фаолиятининг мазмуни – бу ходим томонидан бажариладиган функцияларнинг таркиби, хусусияти, ҳажми ва турларидир. Меҳнатнинг мазмунини ходим томонидан бажариладиган функцияарнинг мураккаблиги, замонавий меҳнат жараёнининг ақлий фаолиятга боғлиқлиги, ишга ижодий муносабат талаб қилиниши, ходимнинг мустақил иш кўриш имконияти ва бошқалар белгилайди.
    • Меҳнат фаолиятининг хусусияти – ходимнинг меҳнат фаолияти жараёнидаги вазифалари ва шундан келиб чиққан ҳолда унинг меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатадиган меҳнат жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатлардир. Меҳнат хусусияти нуқтаи назаридан тадбиркорнинг меҳнат фаолияти ва ёлланма ходимнинг меҳнат фаолияти фарқланади. Шу билан бирга меҳнатнинг хусусияти шахсий ёки мустақил меҳнат фаолияти ва жамоавий меҳнат фаолияти шаклидан келиб чиқиши мумкин.
    • Меҳнат фаолиятининг шароити – иш ўрнининг аниқ ижтимоий фойдали фаолиятни амалга ошириш учун меҳнат қуроллари билан таъминланиши, муайян даражада механизациялаштирилиши ёки автоматлаштирилиши, яъни ишлаб чиқаришнинг техник ва технологик хусусиятларига эга бўлиши.
    • Меҳнат фаолиятининг интенсивлиги –- ишлаб чиқариш жараёнида меҳнатнинг қизғинлиги ёки тезкорлиги. Бу ходимнинг вақт бирлигида сафлаган жисмоний, асаб ва ақлий кучи миқдори билан ўлчанади. Меҳнат қанчалик қизғин бўлса, унинг унумдорлиги шунчалик юқори бўлади.
    • Меҳнат фаолиятининг сифати – аниқ меҳнат турининг мураккаблиги, интенсивлиги, шароитлари, иқтисодиётни ривожлантириш учун аҳамияти даражасини акс эттирадиган хусусияти. Меҳнат сифати ходимнинг иш ҳақида ўз ифодасини топади.
    • Халқаро меҳнат ташкилотининг Муносиб меҳнат концепцияси. У қуйидагиларни қамраб олади:
    • меҳнат соҳасида ҳар қандай камситишга йўл қўймаслик; қулай ишлаб чиқариш ва ижтимоий-меҳнат шароитларининг мавжудлиги;
    • турмуш сифатини ошириш имконини берадиган иш ҳақи;
    • шахснинг ривожланиши ва меҳнат салоҳиятини намоён қилиши учун имкониятлар;
    • ходимлар ҳуқуқлари муҳофазаланганлигининг муайян ижтимоий кафолатлари яратилганлиги;
    • ижтимоий мулоқотда иштирок этиш имконияти.
  • Меҳнат фаолиятининг хозирги замон шароитида иқтисодий ва ижтимоий роли мавжуддир. Замонавий меҳнат фаолияти натижасида, бир томондан, бозор товарлар, хизматлар ва маданий қийматлар билан тўлдирилади, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш инновацион ривожланиш даврига ўтади, янги эҳтиёжлар шаклланади ва улар қондирилади. Бу – меҳнат фаолиятининг хозирги замонавий иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ.

Download 3,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish